EFFECT.UZ|LIVE
878 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция қачон якунлашини маълум қилди

Россия Украинадаги махсус ҳарбий операция яқин келажакда якунланишини кутмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков хабар бермоқда.

Кремль матбуот котиби Россия Федерацияси яқин кунларда операция ўз мақсадларига етишига ёки Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар билан якунланишига умид қилмоқда.

«Операция давом этмоқда, мақсадларга эришилмоқда. Ҳарбий томондан ҳам, операцияни илгари суриш нуқтаи назаридан ҳам, украиналик ҳамкасблар билан музокара олиб бораётган музокарачилар томонида ҳам мазмунли ишлар олиб борилмоқда», — дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб мурожаатига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кинематография агентлиги «Ипак» фильмининг бекстейджини эълон қилди

“Ипак” бадиий фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Кўзгу фильм” студияси томонидан суратга олинмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сценарий муаллифи Бахтиёр Каримов, постановкачи режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов, постановкачи оператор Жамшид Ғаниев, постановкачи рассом Ҳусайн Эшниёзов, иккинчи режиссёр Гўзал Юсупова, фильм директори Иззатилла Рашидов, продюсер Қудратилла Файзуллаев.

Актёрлар Толиб Мўминов, Нозим Тўлахўжаев, Лола Элтоева, Самиддин Лутфуллаев, Александр Бекжонов, Ботир Муҳаммадхўжаев, Наргиза Салмонова ва бошқалар

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Дунёда ўзимизнинг ҳам иқтисодий қудратимизни, ҳам маънавий қудратимизни кўрсатадиган вақт келди» — Шавкат Мирзиёев

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
Жо Байден Россияга қарши иккита қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга қарши иккита қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, АҚШ раҳбари Конгресс томонидан илгари маъқулланган Россия Федерацияси ва Беларус билан нормал савдо алоқаларини тўхтатиш, шунингдек, Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан Россиядан энергия импортини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини имзолади.

Оддий савдо муносабатларининг тўхтатилиши Россия ва Белоруссия импорти Америка бозорида энг қулай давлат режимини йўқотишини англатади.

Россия Федерацияси ва Белоруссияга нисбатан ушбу режимнинг тўхтатилиши АҚШ маъмуриятига Россия ва Беларус товарлари учун Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлган бошқа мамлакатларга нисбатан юқорироқ божларни белгилаш имконини беради ва ушбу ваколатлар 2024 йил 1 январгача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден АҚШ ва унинг Шимолий Атлантика альянсидаги иттифоқчилари Россия билан нормал савдо муносабатлари режимидан чиқиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2
Термиз шаҳар камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 апрель куни ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. Термиз шаҳарда субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси масъул котиблигидан фойдаланиб, фуқаро Н.га уй-жой олиш мақсадида субсидия ажратилиши учун якуний хабарнома бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, муқаддам 1 млн сўмини олиб, қолган 2 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пластик ҳаёт» — Inkuzart’дан яна бир шедевр

Ўзбекистонлик стрит-арт устаси Inkuzart ўзининг "Пластик ҳаёт" деб номланган санъат асарини эълон қилди

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
1
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган жами беморлар сони 238 минг нафардан ошди

2022 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238040 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
14 нафари Тошкент вилоятида,
30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Наманган вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 18 нафар,

Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235921 (+64) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соққа ишлашни янги йўли ва нопок одамларнинг бошқаларга тегаётган зарари...

(Тошкент, Чилонзор)

@effectuz
👍4🤯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Видео 18+

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида она икки нафар фарзандини шафқатсизларча хўрлагани, уриб, "итга ҳам керагингиз йўқ!" деб сўкаётгани акс этган видео тарқалди

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🤯12
Байден Украинага боради..ми?

АҚШ президенти Жо Байден ҳозирча Киевга боришни режалаштирмаяпти, бироқ келажакда бундай ташриф эҳтимоли сақланиб қолмоқда, деди Америка етакчисининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан.

«Президент Байден аввал ҳам Киевга ташриф буюрган ва бу сафар яна ташриф буюришни интиқлик билан кутмоқда. Бироқ ҳозирча биз бундай саёҳатни режалаштирмаяпмиз», —деди Салливан НБC телеканалида.

Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ президенти Украинага керакли қурол-яроғ етказиб бериш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ташкил этишга эътибор қаратмоқда.

Қайд этиш лозим, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслигини, бу салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🤔1
Путин 11 апрель куни Австрия канцлери билан музокаралар ўтказади — Песков.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1🤔1
Франциядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичида Макрон ва Ле Пен етакчилик қилмоқда

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2🤔2
Франция ўтказилаётган президентлик сайловининг биринчи босқичи натижаси эълон қилинди

Франциядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичида Эммануэл Макрон ва Марин Ле Пен 24 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Бельгиянинг LaLibre газетаси нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, сайлов етакчилари ортида 19 фоиз овоз билан «Бўйсундирилмаган Франция» партияси етакчиси Жан-Люк Меленчон турибди.

Ундан кейин марказчи Республикачилар партиясидан номзод Валери Пекрес ва Эрик Земмурлар 8 фоиз овоз йиғишган.

Французлар давлат раҳбарини беш йил муддатга сайлайдилар. Агар биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири мутлақ кўпроқ овоз ололмаса (50 фоиз плюс битта овоз) иккинчи тур ўтказилади.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍1🤔1
Франциянинг Ренн шаҳрида президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинганидан кейин тартибсизликлар содир бўлмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2🤯1
Покистон бош вазири Имрон Хон лавозимидан озод этилди

Покистон парламенти мамлакат бош вазири Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилди ва уни лавозимидан озод қилишди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Покистон ҳукуматига янги раҳбар тайинланади. Имрон Хон лавозимини бўшатгандандан кейин, бу лавозимни катта эҳтимол билан Покистон мусулмонлари лигаси етакчиси Шаҳбоз Шариф эгаллайди.

Маълумот учун, Имрон Хон — cобиқ крикетчи бўлиб, у 2018 йилдан бери Покистон Бош вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хон коррупцияни енгиб, ўз мамлакатини иқтисодий инқироздан олиб чиқишга ваъда берган, бироқ ҳозирда кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари у ваъдаларини бажара олмади, дея айтилмоқда

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
👍2🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаммаси озгинадан кейин ойдинлашади» — Рамзан Қодиров

Ҳаммаси учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Кейинчалик ҳаммаси ойдинлашади ... сизни ишонтириб айтаманки, бу жуда қизиқарли бўлади.

Каналга обуна бўлиш 👉 : @effectuz_live
🤔2👍1😁1