EFFECT.UZ|LIVE
895 subscribers
9.56K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Оҳангаронда қизил рангли чамадон ичидан аёл кишининг мурдаси топилди

Кеча, 27 январь куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тахминан 30 – 35 ёшда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл кишининг ваҳшийларча ўлдирилган мурдаси топилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Оҳангарон тумани, “Гулобод” маҳалласидан Паркент тумани, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
⚡️ Шавкат Мирзиёев — "Мактаб таълимини ривожлантириш стратегияси ҳамда Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилинади".

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
​​«Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» ва уни 2022 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бразилия президенти махфий ҳужжатларни ижтимоий тармоқларда эълон қилди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Даҳшатли айбловлар: Пўлат Бобожоновга мурожаат йўллаган собиқ “участковый” 7 та модда билан айбланмоқда

Жорий йилнинг 24 январь куни жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди Наманган ИИО ФМБ 2-сонли ИИБнинг собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди интерактив хизматлар порталига таяниб, “Газета.уз” хабар берган. Ушбу суд судья Бахтиёр Таваккалов раислиги остида ўтказиляпти.
Ишга оид материалларга кўра, ИИБнинг собиқ ходими Ўзбекистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбланмоқда:

168-модда 3-қисми «б» ва «в» бандлари (фирибгарлик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб);
205-модда 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
206-модда 1- қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
208-модда (ҳокимият ҳаракатсизлиги);
209-модда 2-қисми «а» банди (мансаб сохтакорлиги такроран ёки хавфли рецидивист томонидан);
238-модда 2-қисми (суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш);
230/1-модда 1-қисми (далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш).

Маълум бўлишича, мазкур ишда жабрланувчи сифатида Абдулазиз Аббосов кўрсатилган. Шунингдек, судланувчи жараён ОАВ вакиллари ва блогерлар томонидан тўлиқ видеотасвирга олиб борилишини сўраб, суд раисига илтимоснома киритган. Прокурор эса иш ИИВга алоқадорлиги, унда соҳага оид давлат сирлари кўрилиши мумкинлиги важи билан ушбу илтимосномани рад этишни сўраган.
Суд маслаҳатлашувдан сўнг жараённи видеотасвирга олишга рухсат берган, фақат судга таъсир ўтказилишининг олдини олиш мақсадида ҳукм эълон қилинмагунча ушбу видеотасвирларни тарқатишни тақиқлаган.

Сардорбек Отабоев мажлисда унга нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 12 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли профилактика инспектори Сардорбек Отабоев ИИБдаги ҳолатлар юзасидан Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллаган.

Мурожаатда айтилишича, «Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ раҳбари майор Азиз Сатторов қўл остидаги профилактика инспекторларига ҳар куни 5 тадан маъмурий баённома тузиш, бир йилда 2 та маъмурий назорат ўрнатиш каби талабларни режа қилиб белгилаб берган».

«ҲПБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси — таҳр.) бошлиғи подполковник Иномов Бобурга 50 АҚШ доллари берилса, режа бажарилган деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, кадрлар бўлими бошлиғи майор Абдулазиз Умурзақов доимий равишда ноқонуний тарзда хуфёна хизмат текширувларини ўтказиб келади», — дейилади собиқ профилактика инспектори мурожаатида.
Видеомурожаатдан тўрт кун ўтиб Сардорбек Отабоев бошқа фуқаролар номига берилган кредитларни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган. Наманган вилояти ИИБ гумонланувчи «масъулиятдан қочиш» мақсадида мурожаат қилганини таъкидлаган.

Бош прокуратура Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича жиноят иши қўзғатилгани, гумонланувчи турли баҳоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан айблов эълон қилингани маълум қилди. 13 ноябрь куни суднинг ажрими билан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ўзининг 3 ёшли қизини айиқлар яшайдиган қафасга ташлаган онага қандай жазо тайинлангани маълум бўлди

Маълумот берилишича, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар волерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс эса просессуал тартибда ушланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
ХТВ барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқади…

Юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилади. Уларнинг иш ҳақи ҳам сезиларли даражада оширилади.

Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Халқ таълими вазирлиги келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқади ва дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилайди.

Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Покистонда теракт: бир неча аскар ҳалок бўлди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қачондан бери судяларимиз меҳрибон бўлиб қолган?”, - Олий суд раиси ўринбосари гапига жавоб бера олармикан?!

Бугун АОКА анжуманлар залида “Судларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолияти (2021 йил) ҳамда мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга оид устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Олий суд раиси ўринбосарлари иштирок этди ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди...

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
Пентагон—АҚШ ҳарбийлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
U-22 Осиё чемпионати. Бугун умумий 17 нафар боксчимиз финалда жанг қилади., қизлар ўртасидаги беллашувларда 5 нафар, Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса 12 нафар нафар вакилимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
28 январь куни 1152 кишида ковид аниқланиб, жами беморлар сони 220 815 нафарга етди.

Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Буюк Британия 31 январь куни Россияга қарши санкциялар жорий этиши маълум қилинди.

Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Термиз шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин чиқди

29 январь куни яъни бугун соат 07:43 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Мангузар маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:50 да етиб бориб, ёнғин соат 07:52 да қуршаб олинган ва соат 08:05 да ўчирилган

Ёнғин натижасида уй ошхонасининг 9 кв.м майдонда шифт қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида яшаш уйи ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

@effectuz_live
SpaceX 2022 йилда ҳар ҳафта космосга ракета учирмоқчи

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Коронавирус яна тўрт нафар инсоннинг умрига зомин бўлди

Кеча, 28 январь куни Ўзбекистонда қанча инсонда коронавирус аниқланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, кеча 1150 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланган, 4 нафар бемор эса вафот этган.
2022 йил 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 220815 (+1152) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

77 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
33 нафари Андижон вилоятида,
44 нафари Бухоро вилоятида,
36 нафари Жиззах вилоятида,
31 нафари Қашқадарё вилоятида,
21 нафари Навоий вилоятида,
37 нафари Наманган вилоятида,
52 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
43 нафари Сурхондарё вилоятида,
125 нафари Фарғона вилоятида,
65 нафари Хоразм вилоятида,
108 нафари Тошкент вилоятида,
462 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар,
Андижон вилоятида 14 нафар,
Жиззах вилоятида 12 нафар,
Самарқанд вилоятида 26 нафар,
Сирдарё вилоятида 11 нафар,
Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
Фарғона вилоятида 26 нафар,
Тошкент вилоятида 94 нафар,
Тошкент шаҳрида 154 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 209780 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1558 нафарни ташкил қилди.
Самарқанд вилояти Кенгашининг 56-сессияси 4 февраль куни ўтказилиши маълум бўлди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Ўзининг 3 ёшли қизини айиқлар яшайдиган қафасга ташлаган онага қандай жазо тайинлангани маълум бўлди Маълумот берилишича, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар волерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми…
Айиқ қафасига онаси томонидан ташлаб юборилган қизчанинг айни дамда қандай аҳволдалиги тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълумот берилди

2018 йилда туғилган 3 ёшли қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади.

Шундан сўнг тез ёрдам автомобилида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. 

Жабрланувчи гўдак шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган. 

3 ёшли гўдак енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш сабаб очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган.

Айни дамда жабрланувчи қизчанинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Таъмирлаш ишлари сабаб Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларига газ етказиб бериш 29 январь соат 16:00 гача тўхтатилди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Термиздаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати


👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live