EFFECT.UZ|LIVE
896 subscribers
9.56K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Қонунчиликда 1 февралдан қандай ўзгаришлар юзага келади?

1 февралдан бошлаб қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот берди.

"Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади.

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун:

- фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар электрон тизим орқали аниқланади.
Ҳукуматнинг 26-сон қарорига асосан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-81-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, тегишли рўйхатда келтирилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.
Янги ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-76-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб:
вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Шунингдек, Президент қарорида Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилиши белгиланган"
, - дейилади маълумотда.
Андижонда бошқарувни йўқотган «Nexia 3» ҳайдовчиси каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Шаҳрихонда каналга тушиб кетган автомобиль чиқариб олинди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ҳодиса, бугун, 28 январь куни тонги соат 04:07 да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Янги Ваҳим» маҳалласида содир бўлган. «Нехиа 3» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида «Янги Ваҳим» кўчасидан ўтган каналга тушиб кетган.

Зудлик билан айтилган манзилга туман ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари етиб борган ва махсус техника ҳамда асбоб-анжомлар ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Сурхондарёда оммавий муштлашув содир бўлгани айтилди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди

Жорий йилнинг 27 январь куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятидаги тоғли ҳудуд маҳаллаларидан бирида оммавий муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (одамларнинг қўлларида ёғоч бўлаклари ва таёқлар ҳам бор)” номли сарлавҳа остида тарқалган видео юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 19 декабрь куни тахминан соат 15:00 да Денов тумани “Ушор” маҳалласида яшовчи фуқаролар Т.Х., Н.Н. ва Н.А. лар қариндошлари фуқаролар Р.А., О.А. ва О.Л. лар олдиндан давом этиб келаётган ер масаласида келишмовчиликлар бўлганлиги сабабли, фуқаро Н.Н. қўшниси фуқаро О.А. билан ўзаро тортишиб қолиб, бир бирларини ҳақоратлаб тан жароҳати этказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, 2022 йил 11 январь куни ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўриш учун маъмурий тартибда Денов туман судига юборилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
“Pilot” лойиҳаси асосида 43 нафар шахс ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

“Pilot” лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари томонидан танловлар ўтказилмоқда. Танловлардан муваффақиятли ўтган 43 нафар ўзбекистонлик фуқаролар Москва шаҳри ва Амур вилоятига жўнаб кетди.

Тошкент ва Фарғона халқаро аэропортлари орқали хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.
Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар у Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон ва ХХР ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил бўлди

Шанхайдаги Бош консулликда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги ҳамда “Марказий Осиё давлатлари – Хитой” онлайн саммити якунлари мавзуларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда етакчи эксперт-таҳлил, ишбилармон доиралар ҳамда ХХР оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Президенти мазкур саммитда жумладан, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, трансминтақавий логистика йўналишлари, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва рақамли иқтисодиёт, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш соҳалари бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

“International Business Daily” газетасининг Шанхайдаги ваколатхонаси бош муҳаррири Гу Чуньцзюань таъкидлаганидек, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган виртуал саммитнинг ўтказилиши муносабатлар даражасининг юқорилигидан ҳамда ўзаро ишонч қозонилганидан далолат беради.

У иқтисодий масалаларни ёритадиган ОАВ вакили сифатида Ўзбекистон Президенти ташаббусларини диққат билан ўрганганини қайд этар экан, Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари бутун минтақада сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка янги турки беради, деб ҳисоблашини айтди.

“Шу боис биз яқин вақт ичида Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида истиқболли лойиҳалар муваффақият билан амалга оширилишини кутамиз ва улар ҳақидаги ахборотларнинг атрофлича ёритилиши масаласида кўмак кўрсатишга тайёрмиз”, деди Гу Чуньцзюань.

“China Railway Tielong Container Logistics Co., Ltd.” транспорт компанияси катта менежери Ван Кэжун ўз фирмаси логистика ҳамда Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ўртасида юк ташувларни ташкил этишга ихтисослашганини маълум қилар экан, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонга ва Хитойга юк жўнатиш ҳажмлари сезиларли даражада кўпайтганини қайд этди.

Ван Кэжуннинг ишонч билан айтишича, бу янги корхона, завод ва турли ишлаб чиқариш объектлари қурилгани ҳисобидан мош, қуруқ мевалар, ёнғоқ, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг Хитойга экспорти ҳажмларининг сезиларли даражада ошганидан далолат беради.

Шу билан бирга, Ван Кэжун “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” йўналишидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг келишуви юзасидан тез фурсатларда охирги тўхтамга келинишига умид билдирди.

Давра суҳбати чоғида “Beijing Jingshi Law Firm, Shanghai Office” ҳуқуқшунослик компанияси Шанхай офисининг вакили Вэй Синшу ўз компанияси раҳбарияти Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси сифатида Ўзбекистонда бўлим очиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Тадбир якунлари бўйича қатор фирмалар раҳбарияти билан жорий йилда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистондаги турдош идоралар ва уюшмалар билан онлайн учрашувларни ўтказишга келишиб олинди.
Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бошқармаси лавозимига ким ўтиргани аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғига кўра Асқар Умаров Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтирди.

Асқар Умаров янги лавозимга ўтиришидан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ўтирган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Табиий газ неча фоизга тиклангани бўйича маълумот берилди

Маълумот берилишича 28 январь, соат 11:00 га кўра аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилаётган табиий газ таъминоти барча ҳудудларда 100 фоиз тикланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов AҚШ ва Канадада таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» фонди стипендиантлари билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказди.

Тадбирда ёшларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик, уларнинг хорижий мамлакатларда таълим олиши учун яратилаётган кенг имкониятлар, давлат раҳбари томонидан ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли ва халқаро стандартларга мос келадиган кадрлар тайёрлашга берилаётган алоҳида эътибор ҳақида маълумот берилди. АҚШ ва Ўзбекистон университетлари ўртасида бевосита шериклик алоқаларини ўрнатиш, «Эл-юрт умиди» жамғармасини Америка Қўшма Штатларида таълим дастурлари ва стажировкаларни ташкил этиш жараёнига жалб этиш, шунингдек, бу соҳада грант дастурлари уюштириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Талабалар билан бўлиб ўтган тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, унда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди, улар томонидан билдирилган қатор таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди. Хусусан, «Эл-юрт умиди» фонди стипендиантларининг ёзги таътил мобайнида маҳаллий ҳокимият, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, Американинг йирик компанияларида амалиёт ўташ масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистонлик талабалар мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси ва Ўзбекистон давлат ташкилотларида ҳам шу турдаги амалиёт дастурларини жорий этиш имкониятлари билан қизиқишди.
Элчихона томонидан талабалар учун AҚШ Конгресси, хусусан, Вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» вакилларининг офисларида ва бошқа қатор маҳаллий ҳукумат идораларида ҳам амалиёт ташкил этиш учун имкониятлар мавжудлиги, қизиқувчилар учун тегишли мурожаатларни Америка тарафига тақдим этилиши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, «Эл-юрт умиди» фонди стипендиатларига улар таҳсил олаётган олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбекистонлик ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиш ҳамда консуллик хизматларини кўрсатишда енгиллик яратиш мақсадида жорий йил элчихона делегациясининг ушбу штатларга ташрифлари режалаштирилгани ҳақида маълумотлар берилди.
Муҳокамалар чоғида талабаларга қулайликлар яратиш мақсадида АҚШдаги «Эл-юрт умиди» фонди стипендиатлари ва мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси ходимларидан ташкил топган «Telegram» ижтимой тармоғида махсус гуруҳ шакллантирилгани, вужудга келган муаммолар, таклифлар ҳамда консуллик хизматларига оид саволлар билан ушбу платформа орқали мурожаат қилиш имконияти яратилгани айтиб ўтилди.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бугунги кунда «Эл-юрт умиди» фондининг 82 нафар стипендиати AҚШнинг 14 штати ва Канадада жойлашган 30 га яқин олий билим юртида ўқимоқда. Улардан 63 таси бакалавриат, 17 таси магистратура ва 2 таси докторантура (PhD) босқичларида таҳсил олмоқда. Талабалар компьютер технологиялари ва дастурлаш (19 та талаба), ҳуқуқ (9 та), бизнес бошқаруви (7 та), иқтисодиёт (6 та), кимё муҳандислиги (6 та), қишлоқ хўжалиги (3 та), молия (3 та) ва бошқа соҳаларни ўрганмоқда.
Кўп сонли талабаларимиз Аризона давлат университети, Цинциннати университети, Жанубий Флорида университети, Флорида давлат университети, Стэнфорд университети, Вашингтон университети каби АҚШнинг етакчи ўқув юртларида билим олмоқда.
Онлайн-мулоқот якунида Ўзбекистонлик талаба ва ёш олимлар билан келгусида бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш, АҚШ ва Канададаги фаол ўзбек ёшлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Сардор Умурзоқов Константин Лимитовский билан учрашди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув чоғида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, Ўзбекистонда ОИИБ лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, шерикликни янада чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Сўнгги икки йилда Ўзбекистоннинг ОИИБ билан молиявий-техник ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди. Жумладан, қишлоқ инфратузилмасини, сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қайта таъмирлаш, соғлиқни сақлаш ва энергетикани ривожлантириш соҳаларида умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 14 та лойиҳадан иборат инвестициялар портфели Марказий Осиё мамлакатларида ОИИБ лойиҳалари бўйича энг юқори кўрсаткичдир.
Ҳаётга жорий этилаётган лойиҳаларни амалга оширишни, шунингдек, кўриб чиқиш босқичида бўлган лойиҳалар юзасидан келишишни жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди. Томонлар инфратузилмавий ривожланиш соҳасига алоҳида эътибор қаратар экан, бу йўналишда аҳамиятга эга янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар.
Музокаралар кун тартиби доирасида саноат ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларни бажариш учун кредит линиялари ажратиш, шунингдек, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошираётган хусусий компанияларни молиялаштириш мақсадида Банк ресурсларини жалб қилиш масалалари ўрганилди.
Шунингдек, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ва ОИИБ ўртасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва дастурларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2024 йилда ОИИБ Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди ва ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.
Учрашув якунида муносабатларнинг кўриб чиқилган барча соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида биргаликдаги ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон Марказий Осиёдаги блекаутга Сирдарё ИEСдаги қисқа туташув сабаб бўлганини айтди

Марказий Осиёнинг ягона электр тармоғида 25 январь куни содир бўлган аварияга Ўзбекистондаги ИEСда юз берган қисқа туташув сабаб қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси (КEГОC) матбуот хизмати хабар қилди.
КEГОC бошқаруви раисининг ўринбосари Бахитхон Жазиқбоевнинг сўзларига кўра, Сирдарё ИEСда авария юз бериб, станциянинг 4 та энергетика блоки ишдан чиққан. Бу эса Қозоғистон энергетика тизимидаги юкнинг ошишига олиб келгани маълум қилинди.
«Ўзбекистонда 2022 йил 25 январь куни соат 10:59 (Тошкент вақти билан)да Сирдарё ИEСда қисқа туташув туфайли 6 та энергоблок ўчирилди, 1500 мегаваттдан ортиқ умумий ишлаб чиқариш қуввати йўқолди ва электр қуввати тақчиллиги кузатилди. Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган электр қуввати тақчиллиги Қозоғистон энергетика тизимидан рухсатсиз электр энергиясини узиб қўйишга олиб келди. Натижада, 500 киловолтлик транзит учун қувват кўтарилиб, унинг ортиқча юкланиши кузатилди. Энергетика ускуналари шикастланишининг олдини олиш ва мамлакатнинг жанубий вилоятларини автоматлаштириш ҳаракати билан тўлиқ қутқариш мақсадида Олма-ота, Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини алоҳида ишлашга ўтказиш билан транзит тақсимоти юзага келди», дейилади КEГОC хабарида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энергетика тизимлари тўлиқ ишдан чиққан, барча электр станциялари ва истеъмолчилар таъминоти тўхтатилган. Ўзбекистон энергетика тизимида узилган юкланиш тахминан 9600 МВт (истеъмолнинг 100 фоизи), Қирғизистонда 2600 МВт (истеъмолнинг 100 фоизи)ни ташкил этган.
Шунингдек, компания баёнотида электр таъминотидаги узилишлар криптовалюта майнерларининг фаолияти билан боғлиқ эмаслиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди.
Кейинроқ, Олмаота, Чимкент, Тараз, шунингдек, Қирғизистон пойтахти – Бишкек, Ўш шаҳрида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти чекланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Йўл транспорт ҳодисаси бир инсоннинг реанимацияга ётишга олиб келди

Бугун тонгги соат 05:00 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бозорида Дамас билан Автобус йўл транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Дамас автомобилининг ҳайдовчиси реанимацияга ётди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефонимга смс келди сиз 100 минг сўм пул ютиб олдингиз ютуқ маблағини олиш учун телефон рақамингизни беринг

Қашқадарёда ўзгаларнинг ишончига кириб олиб Телеграм ижтимоий тармоғи орқали пластик карталардан пул маблағларини ечиб олган шахснинг қинғирликлари фош бўлди.

@effectuz_live
Фарғона шаҳрида юк машинаси уриб кетган велосипедчи вафот этди

Фарғона шаҳрида юк машинаси уриб юборган фуқаро шифохонада вафот этди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

25 январь куни С.Ахмад кўчасида ҳайдовчи Б.Р МЧЖга тегишли «МАН» русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, велосипедчи А.А.ни уриб юбориши оқибатида тан жарохати олиб, А.А шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Оҳангаронда қизил рангли чамадон ичидан аёл кишининг мурдаси топилди

Кеча, 27 январь куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тахминан 30 – 35 ёшда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл кишининг ваҳшийларча ўлдирилган мурдаси топилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Оҳангарон тумани, “Гулобод” маҳалласидан Паркент тумани, “Қизилтоғ” қўрғонига олиб борувчи йўлнинг чап тарафи йўл сатҳидан 3 метр пастликда, қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
⚡️ Шавкат Мирзиёев — "Мактаб таълимини ривожлантириш стратегияси ҳамда Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилинади".

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
​​«Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» ва уни 2022 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бразилия президенти махфий ҳужжатларни ижтимоий тармоқларда эълон қилди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Даҳшатли айбловлар: Пўлат Бобожоновга мурожаат йўллаган собиқ “участковый” 7 та модда билан айбланмоқда

Жорий йилнинг 24 январь куни жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди Наманган ИИО ФМБ 2-сонли ИИБнинг собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди интерактив хизматлар порталига таяниб, “Газета.уз” хабар берган. Ушбу суд судья Бахтиёр Таваккалов раислиги остида ўтказиляпти.
Ишга оид материалларга кўра, ИИБнинг собиқ ходими Ўзбекистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбланмоқда:

168-модда 3-қисми «б» ва «в» бандлари (фирибгарлик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб);
205-модда 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
206-модда 1- қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
208-модда (ҳокимият ҳаракатсизлиги);
209-модда 2-қисми «а» банди (мансаб сохтакорлиги такроран ёки хавфли рецидивист томонидан);
238-модда 2-қисми (суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш);
230/1-модда 1-қисми (далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш).

Маълум бўлишича, мазкур ишда жабрланувчи сифатида Абдулазиз Аббосов кўрсатилган. Шунингдек, судланувчи жараён ОАВ вакиллари ва блогерлар томонидан тўлиқ видеотасвирга олиб борилишини сўраб, суд раисига илтимоснома киритган. Прокурор эса иш ИИВга алоқадорлиги, унда соҳага оид давлат сирлари кўрилиши мумкинлиги важи билан ушбу илтимосномани рад этишни сўраган.
Суд маслаҳатлашувдан сўнг жараённи видеотасвирга олишга рухсат берган, фақат судга таъсир ўтказилишининг олдини олиш мақсадида ҳукм эълон қилинмагунча ушбу видеотасвирларни тарқатишни тақиқлаган.

Сардорбек Отабоев мажлисда унга нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 12 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли профилактика инспектори Сардорбек Отабоев ИИБдаги ҳолатлар юзасидан Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллаган.

Мурожаатда айтилишича, «Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ раҳбари майор Азиз Сатторов қўл остидаги профилактика инспекторларига ҳар куни 5 тадан маъмурий баённома тузиш, бир йилда 2 та маъмурий назорат ўрнатиш каби талабларни режа қилиб белгилаб берган».

«ҲПБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси — таҳр.) бошлиғи подполковник Иномов Бобурга 50 АҚШ доллари берилса, режа бажарилган деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, кадрлар бўлими бошлиғи майор Абдулазиз Умурзақов доимий равишда ноқонуний тарзда хуфёна хизмат текширувларини ўтказиб келади», — дейилади собиқ профилактика инспектори мурожаатида.
Видеомурожаатдан тўрт кун ўтиб Сардорбек Отабоев бошқа фуқаролар номига берилган кредитларни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган. Наманган вилояти ИИБ гумонланувчи «масъулиятдан қочиш» мақсадида мурожаат қилганини таъкидлаган.

Бош прокуратура Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича жиноят иши қўзғатилгани, гумонланувчи турли баҳоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан айблов эълон қилингани маълум қилди. 13 ноябрь куни суднинг ажрими билан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ўзининг 3 ёшли қизини айиқлар яшайдиган қафасга ташлаган онага қандай жазо тайинлангани маълум бўлди

Маълумот берилишича, Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар волерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс эса просессуал тартибда ушланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live