EFFECT.UZ|LIVE
896 subscribers
9.56K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси аскарларни отиб ташлади

Кеча, 27 январь куни соат 03:40 да «Южмаш» жанубий машинасозлик заводи ҳудудида Украина Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 2001 йилда туғилган Рябчук Артемий Юревич қурол-яроғ бериш чоғида номаълум сабабларга кўра, ҳарбий хизматчилар қўриқчисини «Калашников» автоматидан отиб ўлдирган.

Шундан сўнг, у қурол билан қочиб кетган. Ҳодиса натижасида, беш киши воқеа жойида вафот этган. Яна беш киши жароҳат олган. Маълумотга кўра, аскар полиция томонидан қўлга олинган.

Шунингдек, 21 ёшли аскарнинг бундай ҳаракатларига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганиш учун комиссия тузилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Туризм соҳасига янги субсидиялар тақдим этилади

Ўзбекистонга 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қоплаб берилади:

10 АҚШ доллари;

25 АҚШ доллари миқдорида қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача).

Субсидиялар хорижий турист республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда қоплаб берилади.

Ёш тадбиркорларга 2022 йил 1 майдан бошлаб 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.

Бунда грант маблағлари:

онлайн тўловларни қабул қилувчи замонавий веб-сайт яратишга, хорижий

мамлакатлардаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга;

белгиланган тартибда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига уч йил
давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Грантлар Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси 2022 йилда қандай ишлар амалга оширади?

Ташқи меҳнат миграцияси 2022 йилда 3 мингга яқин фуқарони чет элга ишга юбориш учун 50 миллиард сўм маблағ ажратган.

"Жорий йилнинг ўзида энг камида 50 минг нафар фуқаро хорижга кетишдан олдин касб-ҳунар ва хорижий тилга ўқитилади. Малакасини тан оладиган сертификатни олиш учун ҳаракатлар, хорижга бориш учун йўл ҳаракатлари, ривожланган давлатларга ишчи визасини олиш харажатларини қоплаб бериш учун алоҳида 50 миллиард сўм ажратилади.

Масалан: Германияга юқори даромадли ишга юборишдан олдин немис тилини ўқитиш лойиҳасини бошладик. Тошкент

шаҳрида январь ойида Янги ҳаёт туманида ушбу ўқиш фаолият бошлади. Бундан ташқари Яшнобод ва Учтепа немис тили ҳамда касбий ўқитиш ва Ўзбекистондан четга жўнатиш назарда тутилган.
Ҳозирда ушбу ўқувчилар учун ётоқхонаси бор 100 компас яратиляпти. Биз жорий йилнинг ўзида 3 мингга яқин фуқарони шундай тарзда ўқитиб чет элга ўқишга жўнатиш ниятимиз бор", - дейилади маълумотда.
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қандай ўзгаришлар юзага келишини маълум қилди

“Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг кўтарилаётган масалалар бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига оид дастурий маҳсулотларни янада такомиллаштиришга жалб этиш мақсадида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

I. Янги автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўллаш бўйича.

1. «E-aktiv» дастурий маҳсулоти.

а) Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади.

Бунда, 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).

Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади.

Бунда, дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

б) 2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

2. ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича.

а) аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

– раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

– ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

– солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

– охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

– ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди;

б) солиқ тўловчиларининг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

II. Мол-мулк солиғи.

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

1. Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

2. Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги вакиллари иштирокида баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари билан учрашув ўтказилиб, баҳоловчилар мустақил баҳолаш ўтказилиши юзасидан солиқ тўловчилар томонидан кўтарилаёган масалаларни маълум қилдилар. Учрашув якунлари бўйича қуйидаги қўшимча қарорлар қабул қилинди:

а) солиқ тўловчи томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади.

Бунда, солиқ тўловчиларига ягона мол-мулк мажмуининг бир қисми ҳисобланган алоҳида (мустақил) турувчи бино ёки иншоотларни баҳолаш ҳуқуқи берилган;

Солиқ кодексига асосан солиқ
тўловчиларига агар объектнинг

1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчига кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолларда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

б) сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.

III. Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқотни давом эттириш борасида қабул қилинган чоралар ва янги дастурий маҳсулотлар бўйича Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан профессионал ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилади, шунингдек тадбиркорларнинг таклиф ва саволлари, шу жумладан солиқ органларига телеграм каналлари орқали келиб тушаётган таклифлари муҳокама қилиб борилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоат кенгаши ишни янада фаол давом эттиради, унда кўриб чиқилаётган масалалар, шунингдек уларнинг натижалари оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиб борилади.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан Савдо-саноат палатаси, Солиқ маслаҳатчилари палатаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси аъзолари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур учрашувларнинг мақсади бизнес, профессионал ҳамжамият ва экспертлар билан уларни солиқ қонунчилиги соҳасида қизиқтираётган саволлар бўйича очиқ ҳамкорлик ва мулоқот қилиш ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар buxgalter.uz сайти орқали ҳам ўз таклиф ва саволларини тақдим этиб боришлари мумкин, улар умумлаштирилгандан сўнг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Конструктив мулоқотнинг йўлга қўйилиши батафсил тушунтиришни талаб этувчи саволларни аниқлаш, шунингдек солиқ қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга имкон беради.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий телеграм канал саҳифаларида солиқ қонунчилигидаги янгиликларни ёритиш, шунингдек солиқ тўловчиларида амалиётда юзага келадиган долзарб масалаларни тушунтириш бўйича ишлар давом эттирилади”.
Тошкентда дўконлар бузиб ташланиши бўйича Бизнес-омбудсман ўрганиш олиб бормоқда

Хабарингиз бор, Тошкентда 10 дан ортиқ дўконлар бузиб ташланаётгани, ҳокимият дўкон эгаларини огоҳлантирмаганлиги маълум эълон қилган эдик.

Ҳолат бўйича Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакили – Бизнес-Омбудсман ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақида унинг телеграм саҳифасида маълумот берилган.

Қайд этилишича, мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш учун қабул қилиниб, ҳолатга аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Юнусободдаги дўконлар бузилиши ортидан ҳоким Жаҳонгир Иброҳимов ишдан олинган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Нормат Турсунов Конимеҳ туманидаги муаммоларни ўрганди

27 январь куни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини белгилаш мақсадида Конимеҳ туманида бўлди. Бу ҳақида вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Н. Турсунов дастлаб Тукқизтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, вилоят ҳокимининг янги тайинланган ўринбосари Ҳусан Раҳмонқулов билан суҳбатлашиб, ўз ҳудудидаги ишсизлар бандлигини ва даромадларини ошириш йўлларини муҳокама қилди.

Вилоят раҳбари маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари аслида вилоятнинг чинакам ислоҳотчилари эканини таъкидлаб, режалаштирилган ишларни самарали ташкил этиш юзасидан ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Маҳалла вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, эҳтиёжманд қатламларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини кўриш зарур.

Вилоят раҳбари «Жазира Балнур Алнур» оилавий корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Маҳалладаги 6-оилавий поликлиникада ҳам бўлган вилоят раҳбари аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбарига йўлланган мурожаатга кўра, «Шўркўл» МФЙда яшовчи Бозорбой Ўразимбетовнинг хонадонига кетаётган электр симлари янгисига алмаштирилиб, ҳудуд аҳолиси учун вертикал қудуқ қазилади.

Кейин Н. Турсунов «ПГИДE wоркwэар» масъулияти чекланган жамиятининг тикув-трикотаж цехига ташриф буюрди. Мазкур МЧЖ 2021 йил охиригача тўлиқ қувват билан ишга туширилиб, ҳудудда асосан 150 нафар банд бўлмаган ёшлар ва аёллар банд.

Вилоят раҳбари ўзи борган ҳар бир объектдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳоли ва меҳнаткашлар учун янада қулай шарт-шароит яратиш, Конимеҳни ҳам яшаш, ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиши учун барча манфаатдор ҳудудга айлантириш бўйича ўз тавсияларини берди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Россияда Ўзбекистон фуқароларидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш жараёни бошланди

Россиядаги ўзбекистонликлар учун эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимида, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт- Петербургдаги Бош консулхоналарида 25 январдан эътиборан ўзбекистонлик фуқароларидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб бериш жараёни бошланган.

Ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 667-сонли “Россия Федерациясида жойлашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайлик яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида қабул қилинади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан маълум қилинишича, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш истагида бўлган ватандошлар элчихонанинг консуллик бўлимига ёки юқорида саналган Бош консулхоналарга хорижга чиқиш биометрик паспорти, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг асл нусхаларини тақдим этишлари шарт.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Айрим шифокорларга қўшимча устама тўланади

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлик учун врачларга қўшимча устама тўланадиган бўлди.

штатида врачлар лавозими 6тагача бўлганда – ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲEКМ) 17,6 фоизи (144 минг 672 сўм) миқдорида;

штатида врачлар лавозими 6тадан ортиқ бўлганда – ойига МҲEКМнинг 24,6 фоизи (202 минг 212 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Кабинетларга мудирлик қилганлик учун врачларга ойига МҲEКМнинг 10,6 фоизи (87 минг 132 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қонунчиликда 1 февралдан қандай ўзгаришлар юзага келади?

1 февралдан бошлаб қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот берди.

"Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади.

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун:

- фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар электрон тизим орқали аниқланади.
Ҳукуматнинг 26-сон қарорига асосан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-81-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, тегишли рўйхатда келтирилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.
Янги ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-76-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб:
вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Шунингдек, Президент қарорида Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилиши белгиланган"
, - дейилади маълумотда.
Андижонда бошқарувни йўқотган «Nexia 3» ҳайдовчиси каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Шаҳрихонда каналга тушиб кетган автомобиль чиқариб олинди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ҳодиса, бугун, 28 январь куни тонги соат 04:07 да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Янги Ваҳим» маҳалласида содир бўлган. «Нехиа 3» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида «Янги Ваҳим» кўчасидан ўтган каналга тушиб кетган.

Зудлик билан айтилган манзилга туман ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари етиб борган ва махсус техника ҳамда асбоб-анжомлар ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Сурхондарёда оммавий муштлашув содир бўлгани айтилди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди

Жорий йилнинг 27 январь куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятидаги тоғли ҳудуд маҳаллаларидан бирида оммавий муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (одамларнинг қўлларида ёғоч бўлаклари ва таёқлар ҳам бор)” номли сарлавҳа остида тарқалган видео юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 19 декабрь куни тахминан соат 15:00 да Денов тумани “Ушор” маҳалласида яшовчи фуқаролар Т.Х., Н.Н. ва Н.А. лар қариндошлари фуқаролар Р.А., О.А. ва О.Л. лар олдиндан давом этиб келаётган ер масаласида келишмовчиликлар бўлганлиги сабабли, фуқаро Н.Н. қўшниси фуқаро О.А. билан ўзаро тортишиб қолиб, бир бирларини ҳақоратлаб тан жароҳати этказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, 2022 йил 11 январь куни ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўриш учун маъмурий тартибда Денов туман судига юборилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
“Pilot” лойиҳаси асосида 43 нафар шахс ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

“Pilot” лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари томонидан танловлар ўтказилмоқда. Танловлардан муваффақиятли ўтган 43 нафар ўзбекистонлик фуқаролар Москва шаҳри ва Амур вилоятига жўнаб кетди.

Тошкент ва Фарғона халқаро аэропортлари орқали хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.
Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар у Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон ва ХХР ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил бўлди

Шанхайдаги Бош консулликда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганлигининг 30 йиллиги ҳамда “Марказий Осиё давлатлари – Хитой” онлайн саммити якунлари мавзуларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда етакчи эксперт-таҳлил, ишбилармон доиралар ҳамда ХХР оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Президенти мазкур саммитда жумладан, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, трансминтақавий логистика йўналишлари, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва рақамли иқтисодиёт, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш соҳалари бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

“International Business Daily” газетасининг Шанхайдаги ваколатхонаси бош муҳаррири Гу Чуньцзюань таъкидлаганидек, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган виртуал саммитнинг ўтказилиши муносабатлар даражасининг юқорилигидан ҳамда ўзаро ишонч қозонилганидан далолат беради.

У иқтисодий масалаларни ёритадиган ОАВ вакили сифатида Ўзбекистон Президенти ташаббусларини диққат билан ўрганганини қайд этар экан, Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари бутун минтақада сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка янги турки беради, деб ҳисоблашини айтди.

“Шу боис биз яқин вақт ичида Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида истиқболли лойиҳалар муваффақият билан амалга оширилишини кутамиз ва улар ҳақидаги ахборотларнинг атрофлича ёритилиши масаласида кўмак кўрсатишга тайёрмиз”, деди Гу Чуньцзюань.

“China Railway Tielong Container Logistics Co., Ltd.” транспорт компанияси катта менежери Ван Кэжун ўз фирмаси логистика ҳамда Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон ўртасида юк ташувларни ташкил этишга ихтисослашганини маълум қилар экан, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонга ва Хитойга юк жўнатиш ҳажмлари сезиларли даражада кўпайтганини қайд этди.

Ван Кэжуннинг ишонч билан айтишича, бу янги корхона, завод ва турли ишлаб чиқариш объектлари қурилгани ҳисобидан мош, қуруқ мевалар, ёнғоқ, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг Хитойга экспорти ҳажмларининг сезиларли даражада ошганидан далолат беради.

Шу билан бирга, Ван Кэжун “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” йўналишидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг келишуви юзасидан тез фурсатларда охирги тўхтамга келинишига умид билдирди.

Давра суҳбати чоғида “Beijing Jingshi Law Firm, Shanghai Office” ҳуқуқшунослик компанияси Шанхай офисининг вакили Вэй Синшу ўз компанияси раҳбарияти Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси сифатида Ўзбекистонда бўлим очиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Тадбир якунлари бўйича қатор фирмалар раҳбарияти билан жорий йилда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистондаги турдош идоралар ва уюшмалар билан онлайн учрашувларни ўтказишга келишиб олинди.
Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бошқармаси лавозимига ким ўтиргани аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғига кўра Асқар Умаров Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтирди.

Асқар Умаров янги лавозимга ўтиришидан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ўтирган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Табиий газ неча фоизга тиклангани бўйича маълумот берилди

Маълумот берилишича 28 январь, соат 11:00 га кўра аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилаётган табиий газ таъминоти барча ҳудудларда 100 фоиз тикланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов AҚШ ва Канадада таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» фонди стипендиантлари билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказди.

Тадбирда ёшларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик, уларнинг хорижий мамлакатларда таълим олиши учун яратилаётган кенг имкониятлар, давлат раҳбари томонидан ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли ва халқаро стандартларга мос келадиган кадрлар тайёрлашга берилаётган алоҳида эътибор ҳақида маълумот берилди. АҚШ ва Ўзбекистон университетлари ўртасида бевосита шериклик алоқаларини ўрнатиш, «Эл-юрт умиди» жамғармасини Америка Қўшма Штатларида таълим дастурлари ва стажировкаларни ташкил этиш жараёнига жалб этиш, шунингдек, бу соҳада грант дастурлари уюштириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Талабалар билан бўлиб ўтган тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, унда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди, улар томонидан билдирилган қатор таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди. Хусусан, «Эл-юрт умиди» фонди стипендиантларининг ёзги таътил мобайнида маҳаллий ҳокимият, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, Американинг йирик компанияларида амалиёт ўташ масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистонлик талабалар мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси ва Ўзбекистон давлат ташкилотларида ҳам шу турдаги амалиёт дастурларини жорий этиш имкониятлари билан қизиқишди.
Элчихона томонидан талабалар учун AҚШ Конгресси, хусусан, Вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» вакилларининг офисларида ва бошқа қатор маҳаллий ҳукумат идораларида ҳам амалиёт ташкил этиш учун имкониятлар мавжудлиги, қизиқувчилар учун тегишли мурожаатларни Америка тарафига тақдим этилиши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, «Эл-юрт умиди» фонди стипендиатларига улар таҳсил олаётган олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбекистонлик ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиш ҳамда консуллик хизматларини кўрсатишда енгиллик яратиш мақсадида жорий йил элчихона делегациясининг ушбу штатларга ташрифлари режалаштирилгани ҳақида маълумотлар берилди.
Муҳокамалар чоғида талабаларга қулайликлар яратиш мақсадида АҚШдаги «Эл-юрт умиди» фонди стипендиатлари ва мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси ходимларидан ташкил топган «Telegram» ижтимой тармоғида махсус гуруҳ шакллантирилгани, вужудга келган муаммолар, таклифлар ҳамда консуллик хизматларига оид саволлар билан ушбу платформа орқали мурожаат қилиш имконияти яратилгани айтиб ўтилди.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бугунги кунда «Эл-юрт умиди» фондининг 82 нафар стипендиати AҚШнинг 14 штати ва Канадада жойлашган 30 га яқин олий билим юртида ўқимоқда. Улардан 63 таси бакалавриат, 17 таси магистратура ва 2 таси докторантура (PhD) босқичларида таҳсил олмоқда. Талабалар компьютер технологиялари ва дастурлаш (19 та талаба), ҳуқуқ (9 та), бизнес бошқаруви (7 та), иқтисодиёт (6 та), кимё муҳандислиги (6 та), қишлоқ хўжалиги (3 та), молия (3 та) ва бошқа соҳаларни ўрганмоқда.
Кўп сонли талабаларимиз Аризона давлат университети, Цинциннати университети, Жанубий Флорида университети, Флорида давлат университети, Стэнфорд университети, Вашингтон университети каби АҚШнинг етакчи ўқув юртларида билим олмоқда.
Онлайн-мулоқот якунида Ўзбекистонлик талаба ва ёш олимлар билан келгусида бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш, АҚШ ва Канададаги фаол ўзбек ёшлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Сардор Умурзоқов Константин Лимитовский билан учрашди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув чоғида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, Ўзбекистонда ОИИБ лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, шерикликни янада чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Сўнгги икки йилда Ўзбекистоннинг ОИИБ билан молиявий-техник ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди. Жумладан, қишлоқ инфратузилмасини, сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қайта таъмирлаш, соғлиқни сақлаш ва энергетикани ривожлантириш соҳаларида умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 14 та лойиҳадан иборат инвестициялар портфели Марказий Осиё мамлакатларида ОИИБ лойиҳалари бўйича энг юқори кўрсаткичдир.
Ҳаётга жорий этилаётган лойиҳаларни амалга оширишни, шунингдек, кўриб чиқиш босқичида бўлган лойиҳалар юзасидан келишишни жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди. Томонлар инфратузилмавий ривожланиш соҳасига алоҳида эътибор қаратар экан, бу йўналишда аҳамиятга эга янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар.
Музокаралар кун тартиби доирасида саноат ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларни бажариш учун кредит линиялари ажратиш, шунингдек, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошираётган хусусий компанияларни молиялаштириш мақсадида Банк ресурсларини жалб қилиш масалалари ўрганилди.
Шунингдек, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ва ОИИБ ўртасида қўшма инвестиция лойиҳалари ва дастурларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2024 йилда ОИИБ Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди ва ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.
Учрашув якунида муносабатларнинг кўриб чиқилган барча соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида биргаликдаги ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон Марказий Осиёдаги блекаутга Сирдарё ИEСдаги қисқа туташув сабаб бўлганини айтди

Марказий Осиёнинг ягона электр тармоғида 25 январь куни содир бўлган аварияга Ўзбекистондаги ИEСда юз берган қисқа туташув сабаб қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси (КEГОC) матбуот хизмати хабар қилди.
КEГОC бошқаруви раисининг ўринбосари Бахитхон Жазиқбоевнинг сўзларига кўра, Сирдарё ИEСда авария юз бериб, станциянинг 4 та энергетика блоки ишдан чиққан. Бу эса Қозоғистон энергетика тизимидаги юкнинг ошишига олиб келгани маълум қилинди.
«Ўзбекистонда 2022 йил 25 январь куни соат 10:59 (Тошкент вақти билан)да Сирдарё ИEСда қисқа туташув туфайли 6 та энергоблок ўчирилди, 1500 мегаваттдан ортиқ умумий ишлаб чиқариш қуввати йўқолди ва электр қуввати тақчиллиги кузатилди. Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган электр қуввати тақчиллиги Қозоғистон энергетика тизимидан рухсатсиз электр энергиясини узиб қўйишга олиб келди. Натижада, 500 киловолтлик транзит учун қувват кўтарилиб, унинг ортиқча юкланиши кузатилди. Энергетика ускуналари шикастланишининг олдини олиш ва мамлакатнинг жанубий вилоятларини автоматлаштириш ҳаракати билан тўлиқ қутқариш мақсадида Олма-ота, Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини алоҳида ишлашга ўтказиш билан транзит тақсимоти юзага келди», дейилади КEГОC хабарида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энергетика тизимлари тўлиқ ишдан чиққан, барча электр станциялари ва истеъмолчилар таъминоти тўхтатилган. Ўзбекистон энергетика тизимида узилган юкланиш тахминан 9600 МВт (истеъмолнинг 100 фоизи), Қирғизистонда 2600 МВт (истеъмолнинг 100 фоизи)ни ташкил этган.
Шунингдек, компания баёнотида электр таъминотидаги узилишлар криптовалюта майнерларининг фаолияти билан боғлиқ эмаслиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди.
Кейинроқ, Олмаота, Чимкент, Тараз, шунингдек, Қирғизистон пойтахти – Бишкек, Ўш шаҳрида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти чекланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Йўл транспорт ҳодисаси бир инсоннинг реанимацияга ётишга олиб келди

Бугун тонгги соат 05:00 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бозорида Дамас билан Автобус йўл транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Дамас автомобилининг ҳайдовчиси реанимацияга ётди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live