EFFECT.UZ|LIVE
894 subscribers
9.56K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
16 январь куни Яшнобод туманида 03.00 атрофида Шохимардон кўчасида ҳайдовчи – 2005 й.т, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Ё.Р. ишонч қоғозисиз “Спарк” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир панжарага урилган.

Натижада “Спарк” автоулови ҳайдовчиси Ё.Р. олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Автомобилда бўлган йўловчи – 2008 й.т, А.Э. олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия ФХХ АҚШ ҳукумати ресурсларига ҳужум уюштирган хакерларни қўлга олди

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун 17 январь куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Тошкентга ташриф буюрди.

@effectuz_live
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази хабар бермоқда. Марҳуманинг вафоти муносабати билан Миллий матбуот маркази унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирган.

Маълумот учун, Дилбар Маҳмудова дастлаб журналист сифатида болалар газетасида фаолиятини бошлаган.

“Саодат” журналида бўлим мудири лавозимида ишлаган. “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида чорак асрдан ортиқ вақт давомида одоб, ахлоқ, тарбия бўлимини бошқариб, кейин нафақага чиққан. Республика матбуотида 300 дан ортиқ публицистик мақолалари эълон қилинган.

Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён”, “Ҳар мактубда умр лаҳзаси”, “Ҳалима”, “Мўйқаламда ёзилган роман”, “Синмаган Сурхон қизи”, “Меҳр қуёши”, "Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!" китоблари нашр этилган.

Устоз журналист маърифатпарвар инсон сифатида ҳамкасблари, шогирдлари, кенг жамоатчилик қалбидан жой олган.

Журналистика соҳасининг самарадорлигини юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшган.
Туғилганига энди 3 ҳафта бўлган гўдак бу ёруғ оламни тарк этди

ССВ чуқур қайғу билан 3 ҳафталик чақалоқ COVID-19 га боғлиқ инфекцияга чалиниб вафот этганини маълум қилади.

3 ҳафталик гўдакнинг бошқа, хусусан, ирсий касалликлари бўлмаган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, идоранинг қайд этишича, бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён коронавирус инфекциясига чалиниб бу ёруғ оламни тарк этган иккинчи чақалоқлиги маълум бўлди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Назарбоев намойишлар чоғида БААга қандай учгани тафсилотлари маълум бўлди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев шу йилнинг 2-3 январь кунлари ўзи туғилиб ўсган Олмаота яқинидаги Шамалган қишлоғига ташриф буюрган. Бу ҳақда сиёсатчининг қишлоқдошларига таяниб, “Московский комсомолец” нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Назарбоев қишлоққа сафаридан сўнг Қирғизистон орқали Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетган.
“Назарбоев бу ерга Янги йилдан кейин келди, касал укаси Болатни кўрди. Билишимча, ўшанда Назарбоев ва унинг бир неча оила аъзолари зирҳли машиналарда Қирғизистон чегараси томон йўл олишган”, — дея таъкидлаган қишлоқ аҳолиси.

Қозоғистон собиқ президентининг Республикадаги оммавий норозилик намойишлари арафасида қилган сафари ҳақидаги маълумотларнинг расмий тасдиғи йўқ. Аҳолининг Назарбоев саёҳати ҳақидаги версияси, кўрган машиналари асосида тайёрланган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Кредитга касал қўйлар берилгани аниқланди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Уйчи туманидаги Мирзаравот маҳалласида истиқомат қилувчи Саида Мамадалиеванинг мурожаатида ёзилишича, у чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ўтган йили акционерлик тижорат “Агробанк”нинг туман бўлимидан кредит олади. Харид қилинган 10 бош зотли қўй орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, кассаланади.

Фуқаро ветеринар ходимини чақириб, чорвани текширтиради. Мутахассиснинг хулосасидан маълум бўладики, кредитга олинган қўйларнинг барчаси зотдор эмас ва жониворларнинг жигари кассалланган. Қўйларни тезда таъминотчига етказиш ниятида шу куннинг ўзида банк ходимларига мурожаат килади. Аммо зотли қўйларнинг пули таъминотчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бўлингани билдирилади. Афсуски, бир ҳафта ичида касал қўйларнинг ҳаммаси нобуд бўлади.

– Мурожаатни ўрганиш жараёнида 24 нафар фуқарога таъминотчи томонидан касалланган қўйлар берилганлиги аниқланди, – дейди Уйчи тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси вазифасини бажарувчи Зокиржон Масаев.

– Фуқаро Саида Мамадалиевага тегишли 30 миллион сўм кредит таъминотчи томонидан қоплаб берилди. Одамларни фирибгарлик йўли билан алдаб, “зотли қўйлар” деб жигари касалланган қўйларни тарқатиб мўмай даромад орттириш пайида бўлган таъминотчига қонуний чора кўрилиши учун туман ички ишлар бўлимига топширилди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидрометнинг маълум қилишича Республика бўйича айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, шимолда ёмғир қорга айланади.

Ҳаво ҳарорати кечқурун 3-8 даража илиқ, эрталаб 5-10 даража илиқ, айрим ҳудудларда ҳаво очиқ бўлганда 12 даража илиққача, шимолда кечқурун 3-8 даража совуқ, эрталаб эса 3 даража совуқ -2 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика бўйича 19 январь куни эрталаб ёмғир жадаллиги пасая бошлайди, лекин эрталаб совуқ фронт ўтишида айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб айрим ҳудудларда бироз қор ёғиши кузатилади.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиққача, эрталаб эса 5-8 даража илиққача пасаяди.

Пайшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи эса 7-10 даража илиқ бўлган қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади.

Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республика бўйича айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин.

18 ҳамда 19 январда Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18 ҳамда 19 январда Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) вақти-вақти билан кучли бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 18 ҳамда 19 январда қор кўчиши хавфи бор.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Тўра Боболов мактабгача қамровни ошириш борасидаги ишларни танқид остига олди

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов вилоятда мактабгача қамровни ошириш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилди, бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 17 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Дастлаб вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолати кўриб чиқилди. Шундан сўнг, ҳудудларда мактабгача таълим қамровни ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ушбу йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда огоҳлантириш бериб, уларни бартараф этиш бўйича муддат белгилади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас

Тўққизинчи маротаба ўғрилик жиноятини содир этган шахс яна бир бор ўғриликка қўл урди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Гулнора Каримова ўз вақтида эгаллагани айтилаётган бино масаласида суд жараёни бошланди

Бугун, 17 январь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида Гулнора Каримова ўз вақтида эгаллагани айтилаётган бино масаласида суд жараёни бошланди. Effect.Uz ходимлари мазкур суд ишини видео форматда ёзиб олишмоқда. Судлов ҳайъати томонидан Effect.Uz директори Акмал Эшонхоновнинг суд жараёнини ёритиш масаласида киритган илтимосномаси тўлиқ қаноатлантирилди.

Айни пайтда суд мажлиси давом этмоқда. Гулнора Каримова номи ушбу судда нега тилга олингани тўғрисида батафсил кейинроқ маълумот берамиз.

P.S. Судларнинг очиқлигини таъминлаш кўп миқдорда Халқ учун фойдали бўлади. Халқ норози бўлмаса, давлатда тинчлик ҳукмрон бўлади.

@effectuz
Ўзбекистонда доллар курси пастлашиши кузатилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилоти аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон ҳудудида террористик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Effect.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1967 йил Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади.

Шунингдек, “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.

Шунингдек, “У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бирлашган Араб Амирликларига кириш учун янги талаблар маълум қилинди

2022 йилнинг 17 январидан яъни бугундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасидан ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига бораётганлар учун қуйидагилар мажбурий

Учишдан 48 соат кўп бўлмаган COVID-19 га қарши ПЦР-усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этишлари керак;

Шунингдек Дубай/Шаржа аэропортларига келишлари билан ПЦР-тестини топширишлари керак; Тест жавобини олгунига қадар изоляцияда бўлишлари керак.

@effectuz_live
Умра сафари нархи нима сабабдан ошгани бўйича тафсилотлар маълум қилинди

Қўшимча пул тўлаш масаласи интернет сайтларида ҳамда ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлиши ортидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий изоҳ берди.
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг маълум қилишича, коронавирус пандемияси Умра хизматлари кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Аввал қайд этилганидек, меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, шунингдек 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш каби талаблар ўранатилди.

«Ҳар бир фуқаронинг сафарга чиққандан Она Ватанга қайтиб келгунгача эпидемиологик меъёрларга жавоб берадиган ташкилий ҳамда тиббий хизматлар йўлга қўйилди.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари махсус қадоқланган ҳолда тарқатилади, тиббий хизмат кўрсатишда қўшимча шифокорлар ҳамда махсус дори-дармонлар билан таъминланади», дейилади хабарда.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда 2 йил аввалги ҳолатга нисбатан нарх-наво кўтарилди.

Бунинг устига қиролликда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилди.

“Табаррук заминда зиёратчи ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, фақат тоату ибодатга сарфлаши учун Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган меҳмонхоналар бронь қилинди.

Масжиди Набавийга яқин бўлган 5 юлдузли «Пулман зам-зам» ва Байтуллоҳ атрофидаги «Жабал Умар» ҳудудида жойлашган 5 юлдузли меҳмонхона олинди.

Таъкидланишича, олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан таҳминан 1,2 км бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган”, дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг расмий изоҳида.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасига кўра, бу зиёратчиларга 5 маҳал намозни Ҳарами шарифларда адо этиш, дуою илтижолар билан банд бўлишда енгиллик беради.

Йўл, таомланиш ва бошқалар учун кетадиган вақтни тежайди. Шунингдек, меҳмонхоналарда тиббиёт ва ишчи гуруҳлари хизмат кўрсатади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Пора олган шифокор жазоланди

Аниқланишича Э.Бозоров 2017 йил сентябрь ойидан Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ҳамда тумандаги 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш комиссияси раиси лавозимида ишлаб келган.

Э.Бозоров мансабдор шахс бўлгани ҳолда ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан Касби тумани «Назартепа» қишлоғида яшовчи М.Ярматованинг 2019 йилда туғилган ўғли С.М.ни ногиронлик нафақасига чиқариб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса фуқародан 600 минг сўм миқдорида пул маблағини талаб қилган.

2021 йил 5 август куни М.Ярматованинг аризаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Э.Бозоров ўзининг хизмат хонасида М.Ярматовадан келишилган пул маблағининг 500 минг сўмини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳукмига асосан Э.Бозоров Жиноят кодекси 210-моддаси (пора олиш) 2-қисмининг «в» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган

Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда ушбу кодекснинг 45-моддасига (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) мувофиқ 2 йил муддатга мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тайинланган.

@effectuz_live
"Биз тез орада яна бирга бўламиз"Имон Каримова онаси Гулнора ва бобосини эслади

➡️ Батафсил

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Воҳиджон Исоқов дискотекадаги ялонғоч қизлар, “Уммон”, Жасур Умировнинг қўшиқлари ва “Ёр-Ёр” кўрсатуви ҳақида қаттиқ гапирди

Effect.uz ходими Беруншоҳ Умуров таниқли қўшиқчи Исоқовлар авлоди давомчиси – Воҳиджон Исоқов билан эксклюзив суҳбат уюштирди.

Шунингдек, қўшиқчига интервью сўнгида табиий тоза бўлган шифобаҳш маҳсулот – AL HADAYA қора седана ёғи совға қилинди.

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube