EFFECT.UZ|LIVE
893 subscribers
9.56K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Футболчининг рафиқаси йўл транспорт ҳодисаси сабаб бу ёруғ оламни тарк этди

Украинанинг "Заря" клуби ҳимоячиси Олег Данченконинг рафиқаси Виктория Данченконинг ўлими ҳақида хабар берди.

Қиз Киев - Одесса трассасида ЙТҲда ҳалокатга учради.

Украиналик футболчининг рафиқаси бошқа автомобилга бориб урилган, шундан сўнг унинг автомобили тўхташ жойига урилган.

У олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Фожиа Олег Данченко ва "Заря" ўртасида ижара шартномаси имзоланган куни содир бўлган.

@effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозир гапириш осондир, лекин ўша пайт ичимдан нимадир узилиб кетди"

Режиссёр Ҳилол Насимов "Меҳр" филмининг суратга олиш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди

➡️ https://youtu.be/W6L7P4xxOb0

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Ўғрилик қилган шахс ушланди

9 январь куни Метрополитенда ХТБ Навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра 1997 йилда туғилган Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Т.Ахмедов кўчасида доимий рўйхатда турувчи фуқаро С М мурожаат қилиб, шу куни метронинг “Халқлар Дўстлиги” бекатида вагонда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, унга тегишли “Самсунг S2» русумли уяли телефон аппаратини бир номаълум шахс киссавурлик йўли билан ўғирлаб олгани ҳақида хабар қилинган.

Олиб борилган тадбир давомида ушбу фуқаро 1986 йилда туғилган Тошкент шаҳри Олмазор тумани Себзор мавзесида яшовчи А.О. эканлиги аниқланиб, унинг ёнидан фуқаро С М га тегишли “Самсунг S2» уяли телефон аппарати холислар иштирокида далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Чегарада назорат кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда коронавируснинг “Омикрон” штамми аниқлангани сабаб Ўзбек-Тожик чегарасидаги назорат кучайтирилмоқда.

Бу ҳақда Тожикистоннинг Суғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Мажнун Орипов маълум қилди. 

Мажнун Орипов эндиликда Ўзбекистон ҳудудига кираётган ҳар бир киши ПЦР тестини топшириши шартлигини таъкидлади.

“Ҳозирги кунда Қонибодамдаги “Патар”, Мастчи туманидаги Фотеҳобод, Панжикентдаги Саразм, шунингдек, “Хўжанд” халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кеча-ю кундуз навбатчилик қилмоқда”, дейди соғлиқни сақлаш вакили.

Унга кўра, назорат-ўтказиш пунктларида ПЦР текшируви бепул.

Шунга қарамай, Ўзбекистон Тожикистон фуқароларидан барча назорат пунктларида ушбу турдаги тиббий кўрикдан ўтганликлари учун 110-120 минг сўм (120-130 сомони) ундираётганини алоҳида таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистонга кирувчи барча фуқаролар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун 2 ҳафта давомида уй карантинида бўлишлари лозим.

@effectuz_live
Юқори тезликда ҳаракатланган Райҳонга "ГАИ"дан хат келди

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Новак Жокович қўлга олинди

Аввалроқ, 14 январь куни Новак Жокович иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтгани, натижада унинг иши Австралия федерал судига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 январь куни 34 ёшли сербиялик теннисчи федерал суд арафасида ҳибсга олинди.

Бу ҳақда CNN маълум қилди.

Аксарият кузатувчилар эса жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси депорт қилиниши ҳақида фикр билдираётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жоковичнинг Австралия очиқ чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ масала ҳалигача ҳал этилмаган.

Кеча, 14 январь куни Жоковичнинг визаси яна бекор қилинди – бу қарорни иммиграция вазири Алекс Хоук қабул қилди.

Спортчига қарши даъволар визага мурожаат қилишда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келган.

Бундан ташқари, Сербиялик теннисчининг коронавирусга қарши эмланмасликка рухсат берувчи тиббий имтиёзи сабаб ўз ҳомийлари билан ҳам муносабатлари ёмонлашди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Кучли шамол биноларнинг томини йўқ қилиб юборди

Россиянинг Ставропол шаҳрида кучли шамол юз берди натижада 35 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолди.

Шамол 20 та бинонинг томини йўқ қилиб юборди

@effectuz_live
Криштиану Роналду фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди?

“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN’ га берган интервюсида спорт формасини сақлаш борасидаги ишлари ҳақида гапирди.

“Жисмоний жиҳатдан ўзимни
30 ёшдагидек ҳис қиляпман.

Мен танам ва онгимга
ғамхўрлик қиламан.

Сўнгги 33 йилда агар керак бўлса, танам менга ёрдам бериши мумкинлигини англадим.

Аммо ҳақиқий жанг
психологик жабҳада.

Юқори даражада бўлишнинг асосий талаби кўплаб тўсиқлардан ўтиш ва энг қийин пайтда ҳам ғалаба қозонишга интилишдир.

Бу менинг сўнгги бир неча
йил давомида қилган ишим.

Мен ишлайман ва ақлга
кўпроқ вақт ажратаман.

Ўз танамни ҳурмат қиламан ва тинглайман”, дейди Криштиану Роналду.

Шунингдек, Роналду фаолиятини қачон якунламоқчи эканини айтиб ўтди:

“Ҳаётда муҳим дақиқалар
бўлиши керак ёмон ва яхши.

Лекин йиқилганда, кўтарилиш
учун кучга эга бўлиш зарур.

Ҳаётимдан хурсандман ва
нима бўлишини кўрмоқчиман.

Мен 40, 41 ёки 42 ёшгача ўйнай оламанми, ёки йўқ, шуни билмоқчиман.

Лекин энг муҳими, менинг кундалик мақсадим, ҳар лаҳзадан завқ олишдир”

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ҳорижий давлатлардан Ўзбекистонга келаётганлар учун янги талаб

Ўзбекистонга хориждан келаётган 2 ёшдан ошган барча йўловчилар Республиканинг халқаро аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тестдан ўтишлари шарт.

Тўловни амалга ошириб, чекни олгандан кейин йўловчидан экспресс-тест олинади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади.

Тест натижалари 15 дақиқа ичида олинади.

Терминалдан чиқаётганда штрих-код сканердан ўтказилади ҳамда йўловчи коронавирус тести натижасини олади.

Тест натижаси ижобий бўлса, йўловчи мажбурий карантинга олинади.

@effectuz_live
Ҳабиб Нурмагомедов ҳолати ҳақида маълумот берилди

Сингапурдаги One Championship турнирига етиб борган енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг коронавирусга топширган ПЦР-тести ижобий натижа берган эди.

Доғистонлик жангчида ковид аниқланган ва у махсус меҳмонхонага жойлаштирилиб, карантинга олинганди.

Ҳабиб Сингапурга Сайгид Изагахмаевнинг секунданти сифатида борганди.

Бу ҳақда турнир трансляцияси давомида Осиё промоушени матбуот хизмати хабар ҳам берди.

Хабарда айтилишича, Нурмагомедовнинг карантин муддати 2 ҳафтага чўзилиши ҳам мумкин.

Агар шундай бўлган тақдирда у 28 январь куни Майами шаҳрида ўтказиладиган ўзининг Eagle FC 44 турнирида қатнаша олмаслиги ҳам мумкин.

Сайгид Изагахмаев кечаги жангда Ҳабиб Нурмагомедовсиз ҳам Америкалик рақиби Жеймс Накашимани иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

"Ҳабибда касалликнинг енгил формаси ўтмоқда.

Тана ҳарорати кўтарилмаган.

Агар унинг кейинги тест натижаларида касаллик аломатлари аниқланмаса, карантиндан белгиланган муддатдан олдинроқ ҳам чиқиши мумкин", — дейилади Нурмагомедовнинг жамоаси берган маълумотда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
1hls платформаси 2022 йил 16 январидан яъни эртадан бошлаб пул тўлашни тўхтатиши маълум бўлди.

@effectuz_live
Яна бир футболчимизда коронавирус аниқланди

Аввалроқ терма жамоа аъзоси Ҳожимат Эркиновда коронавирус аниқлангани борасида каналимиз орқали хабар берган эдик.

Футболчининг қайта топширган тести манфий чиқди ва у якка тартибда енгил машғулотларни бошлаб юборди.

Шунингдек, делегасиянинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширди.

Унга кўра, терма жамоа дарвозабони Умиджон Эргашевда коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Айни пайтда футболчи ўзини яхши ҳис этяпти ва бошқа симптомлар кўзга ташланмаяпти.

Эргашев бир неча кундан сўнг қайта тест топширади.

Ҳозирда дарвозабон изолясияга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасида Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ танг вазият туфайли Япония сўровига кўра 21 январь кунига белгиланган учрашув бекор қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Мактаб ўқувчиларининг таътили
1 март санасига қадар узайтирилдими?

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Халқ таълим вазирлиги мазкур хабарларни рад этди ва таътил бўйича изоҳ берди.

Изоҳда айтилишича Вазирлик ўқувчиларнинг таътили 24 январга қадар узайтирилганини эслатган.

@effectuz_live
Осиё давлатларининг бирида цунами юз берди

Япония соҳилларида эрта тонгда огоҳлантириш берилганидан бир неча дақиқа ўтгач, цунами ҳамда вулқон отилиши каби табиий офатлар юз берди.

Мамлакатда 3 метр баландликкача цунами хавфи эълон қилинган, шунингдек, Курил оролларида ҳам Тонга вулқони отилганидан кейин фавқулодда огоҳлантириш берилган.

Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Эртадан бошлаб Тошкентдан-Бухорога Бухородан-Тошкентга бориш осонлашади

2021 йил декабр ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг Жума, Шанба, ҳамда Якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “АФРОСИЁБ” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “АФРОСИЁБ” замонавий поездининг “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни, яъни Душанба, Сешанба, Чоршанба, ҳамда Пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур замоанвий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни соат 8:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса соат 15:27 да ҳаракатланади.

"Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", - дейилади хабарда.

@effectuz_live
Теннисчи Новак Жокович Австралиядан депортация қилинади. Суд коронавирус қоидабузарликлари сабабли спортчининг визасини бекор қилиш ҳақидаги қарор устидан берилган шикоятни қаноатлантирмади.

@effectuz_live
Пора талаб қилган кадастр ходими

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси Тошлоқ туман филиали ер баланси мутахассиси С.М. фуқаро А. Юга “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 8 сотих ер майдонига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига ундан 1800 АҚШ доллари талаб қилган.

1700 АҚШ долларини яшаш хонадони олдида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3 -қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қобул Бердиев нега ишдан олингани маълум қилинди

«Каттақўрғондаги полигонни, у ердаги аскарлар учун яратилган шароитни кўриб ҳайрон қолганман. Ўша ерни ўзида вазирни ишдан олгандим. Ҳозир боринглар, фарқни кўрасиз», — Президент Мирзиёев.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 225 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари полиция ва ҳарбийлар эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️Ўзбекистон Қозоғистон билан чегараларни ёпди

Бунга коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши олдини олиш сабаб сифатида кўрсатилган.

Маълум доирадагиларга чегарани кесиб ўтишга рухсат берилган. Чекловлар авиақатновлар учун жорий этилмаган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қаровсиз қолдирилган, ичида 15 миллион сўмлик тилла-тақинчоқлар бўлган сумка ўғирлаб кетилди

Қўқон шаҳрида 6 январь куни Ю.С ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Шохрухобод кўчасида жойлашган савдо мажмуасида жойлашган ошхонада стол устида қаровсиз қолдирган аёллар сумкаси ва ичида бўлган нархи 15 миллион сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.А исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live