EFFECT.UZ|LIVE
891 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
EFFECT.UZ|LIVE
Метро бекатда ёнғин чиқди 14 январь куни Тошкент шаҳридаги «Туркистон» метро бекатида ёнғин чиқди. Ёнғинни ўчиришга 4 та ўт ўчириш автомобиллари бириктирилган. 👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Хабарингиз бўлса керак бундан 2-3 соат муқаддам каналимиз орқали метро бекатида ёнғин чиқди сарлавҳали видеолавҳа эълон қилгандик маълум бўлишича ёнғинга метронинг "Туркистон" бекатида электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ёнғин чиқиши натижадасида
айрим вагонларга тутун кирган.

Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар зарур чора-тадбирларни олиб борди ва хавф бартараф этилди.

Олиб борилган ишлар натижаси шуни кўрсатдики воқеа натижасида жабрланган фуқаролар йўқлиги маълум бўлди.

Айни вақтда метро қатнови режа асосида давом этмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Сохта «загранпаспорт» тайёрлаб берган собиқ ИИБ ходимига суд ҳукми ўқилди

Аниқланишича, Хўжаобод туманида яшовчи А.Х. 2017 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февралига қадар Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори ҳамда Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги 13-, 15-сон ички ишлар бўлинмалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори лавозимида ишлаган.

Фаолияти давомида зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармасдан, мансаб ваколатларидан фойдаланиб, хорижий давлатларнинг миллий қонунчилигида белгиланган қоидаларни бузгани учун ушбу давлатлардан чиқариб юборилган (депорт қилинган) ва муайян муддатга кириши тақиқланган Ўзбекистон фуқароларига бошқа шахсларга тегишли биометрик паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда сохта хорижга чиқиш паспортларини тайёрлаб берган.

А.Х. дастлаб 2019 йилнинг октябрь ойида Асака туманида хизмат сафарида бўлган пайтда жиноий шериги М.М. орқали танишган Х.Х. га «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига зид равишда унинг номига сохта хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб берган.

Шунингдек, у 2020—2021 йиллар давомида фуқаролар Ш.С., И.Т., Д.Х., Г.Қ., Ж.Н., М.Ў., Х.Б., Н.Б., А.Н. ҳамда М.И.га бошқа ҳамкасбларининг логин-пароллари орқали компьютер базасидаги «Загран» дастурига бошқа фуқароларнинг маълумотларини киритиш йўли билан сохта «загранпаспорт»лар тайёрлаб берган.

«Ҳаракатларим қонунга зид эканини яхши билган бўлсам-да, энг аввало нафсимни жиловлай олмасдан, шунингдек, танишим М.М. билан ўша пайтдаги муносабатлари самимий бўлгани ва унинг қаттиқ илтимос қилгани учун ҳам юқоридаги фуқаролар номига сохта хорижга чиқиш биометрик паспортларни тайёрлаб бердим.

Бунинг учун ҳеч қандай пул ёки мулк кўринишида манфаатдор бўлмаганман.

М.М. нима сабабдан юқоридаги фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб берганим учун турли миқдорда пул маблағлари бергани тўғрисида кўрсатувлар бераётганини тушунмаяпман.

У кўрсатувлари орқали менга туҳмат қилмоқда.

Юқорида номига айтиб ўтилган фуқаролар билан фақатгина улар суратга тушиш учун келишган пайтда кўришганман.

Уларнинг барчаси М.М. ва А.Н.лар орқали келган.

Қолган вақтларда улар билан умуман кўришмаганман.

Ҳаракатларим вилоят ИИБ томонидан аниқлангандан сўнг, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича ишдан бўшатилдим.

Шунинг ўзи мен учун оғир жазо ҳисобланади», — дейди судланувчи.

А.Х.ни Жиноят кодексининг 205-моддасининг (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми ва 209-моддасининг (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилган.

Унга нисбатан 3 йил муддатга ички ишлар идоралари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда узил-кесил ўташ учун 10 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Шунингдек, судланувчи зиммасига оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқлар юкланган

@effectuz_live
11-синфда таҳсил олувчи
йигит ўғирликка қўл урди

2022 йил 9 январь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 7 январь куни соат тунги 01:00 дан соат тонгги 04:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, кўп қаватли уйининг ташқи томонида қаровсиз қолдирилган нархи 300 минг сўмлик “Норин” русумли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб  борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, аризачи билан бирга яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Коронавируснинг юракка таъсири борми?

Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавирус касаллигидан кейинги асосий синдромлардан бири юрак етишмовчилиги келиб чиқишидир.

“Коронавирус инфекцияси юрак билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин”, дейди тиббиёт фанлари доктори профессор, кардиолог Заурбек Шугушев Спутник радиосига берган интервюсида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавирус касаллигидан кейинги асосий синдромларидан бири кўчирилган миокард туфайли юрак етишмовчилигининг келиб чиқишидир.

Бунда бемор худди инфаркт касаллигини бошдан ўтказгандек ҳолатда бўлади.

Афсуски, бундай беморларнинг ўртача умр кўриш муддати бор-йўғи 5 йилни ташкил этади”, дейди Шугушев.

Шифокорнинг фикрига кўра, юрак етишмовчилиги, прогнозга кўра, тахминан ўпка саратони билан боғлиқ.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бундай ташхис қўйилган одамлар аломатлар пайдо бўлганидан то ўлимга қадар бир хил муддат умр кўради.

Бундан ташқари, шифокорнинг таъкидлашича, коронавирусдан сўнг юрак билан муаммолар аниқ пайдо бўлади дейишга эрта.

“Ҳозирча CОВИД-19дан кейин юрак мушаклари нима сабабдан шикастланаётганини айта олмаймиз.

Ёшлар орасида ҳам, кексаларда ҳам коронавирусдан кейин юрак мушаклари шикастланиши кузатиляпти.

Ҳозирча на биз, на дунё тажрибаси ҳеч қандай боғлиқликни аниқлай олмаяпмиз”, - дейди шифокор.

Кардиологнинг сўзларига кўра, юрак мушакларини коронавирус таъсиридан сақлашнинг энг самарали усули ваксинадир.

“Тайёр бўлмаган организмдан фарқли ўлароқ, эмланган одам инфекцияни енгилроқ ўтказади”, дейди мутахассис.

@effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади. 👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига…
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади.

Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик.

Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Футболчининг рафиқаси йўл транспорт ҳодисаси сабаб бу ёруғ оламни тарк этди

Украинанинг "Заря" клуби ҳимоячиси Олег Данченконинг рафиқаси Виктория Данченконинг ўлими ҳақида хабар берди.

Қиз Киев - Одесса трассасида ЙТҲда ҳалокатга учради.

Украиналик футболчининг рафиқаси бошқа автомобилга бориб урилган, шундан сўнг унинг автомобили тўхташ жойига урилган.

У олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Фожиа Олег Данченко ва "Заря" ўртасида ижара шартномаси имзоланган куни содир бўлган.

@effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозир гапириш осондир, лекин ўша пайт ичимдан нимадир узилиб кетди"

Режиссёр Ҳилол Насимов "Меҳр" филмининг суратга олиш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди

➡️ https://youtu.be/W6L7P4xxOb0

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Ўғрилик қилган шахс ушланди

9 январь куни Метрополитенда ХТБ Навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра 1997 йилда туғилган Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Т.Ахмедов кўчасида доимий рўйхатда турувчи фуқаро С М мурожаат қилиб, шу куни метронинг “Халқлар Дўстлиги” бекатида вагонда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, унга тегишли “Самсунг S2» русумли уяли телефон аппаратини бир номаълум шахс киссавурлик йўли билан ўғирлаб олгани ҳақида хабар қилинган.

Олиб борилган тадбир давомида ушбу фуқаро 1986 йилда туғилган Тошкент шаҳри Олмазор тумани Себзор мавзесида яшовчи А.О. эканлиги аниқланиб, унинг ёнидан фуқаро С М га тегишли “Самсунг S2» уяли телефон аппарати холислар иштирокида далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Чегарада назорат кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда коронавируснинг “Омикрон” штамми аниқлангани сабаб Ўзбек-Тожик чегарасидаги назорат кучайтирилмоқда.

Бу ҳақда Тожикистоннинг Суғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Мажнун Орипов маълум қилди. 

Мажнун Орипов эндиликда Ўзбекистон ҳудудига кираётган ҳар бир киши ПЦР тестини топшириши шартлигини таъкидлади.

“Ҳозирги кунда Қонибодамдаги “Патар”, Мастчи туманидаги Фотеҳобод, Панжикентдаги Саразм, шунингдек, “Хўжанд” халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кеча-ю кундуз навбатчилик қилмоқда”, дейди соғлиқни сақлаш вакили.

Унга кўра, назорат-ўтказиш пунктларида ПЦР текшируви бепул.

Шунга қарамай, Ўзбекистон Тожикистон фуқароларидан барча назорат пунктларида ушбу турдаги тиббий кўрикдан ўтганликлари учун 110-120 минг сўм (120-130 сомони) ундираётганини алоҳида таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистонга кирувчи барча фуқаролар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун 2 ҳафта давомида уй карантинида бўлишлари лозим.

@effectuz_live
Юқори тезликда ҳаракатланган Райҳонга "ГАИ"дан хат келди

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Новак Жокович қўлга олинди

Аввалроқ, 14 январь куни Новак Жокович иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтгани, натижада унинг иши Австралия федерал судига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 январь куни 34 ёшли сербиялик теннисчи федерал суд арафасида ҳибсга олинди.

Бу ҳақда CNN маълум қилди.

Аксарият кузатувчилар эса жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси депорт қилиниши ҳақида фикр билдираётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жоковичнинг Австралия очиқ чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ масала ҳалигача ҳал этилмаган.

Кеча, 14 январь куни Жоковичнинг визаси яна бекор қилинди – бу қарорни иммиграция вазири Алекс Хоук қабул қилди.

Спортчига қарши даъволар визага мурожаат қилишда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келган.

Бундан ташқари, Сербиялик теннисчининг коронавирусга қарши эмланмасликка рухсат берувчи тиббий имтиёзи сабаб ўз ҳомийлари билан ҳам муносабатлари ёмонлашди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Кучли шамол биноларнинг томини йўқ қилиб юборди

Россиянинг Ставропол шаҳрида кучли шамол юз берди натижада 35 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолди.

Шамол 20 та бинонинг томини йўқ қилиб юборди

@effectuz_live
Криштиану Роналду фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди?

“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN’ га берган интервюсида спорт формасини сақлаш борасидаги ишлари ҳақида гапирди.

“Жисмоний жиҳатдан ўзимни
30 ёшдагидек ҳис қиляпман.

Мен танам ва онгимга
ғамхўрлик қиламан.

Сўнгги 33 йилда агар керак бўлса, танам менга ёрдам бериши мумкинлигини англадим.

Аммо ҳақиқий жанг
психологик жабҳада.

Юқори даражада бўлишнинг асосий талаби кўплаб тўсиқлардан ўтиш ва энг қийин пайтда ҳам ғалаба қозонишга интилишдир.

Бу менинг сўнгги бир неча
йил давомида қилган ишим.

Мен ишлайман ва ақлга
кўпроқ вақт ажратаман.

Ўз танамни ҳурмат қиламан ва тинглайман”, дейди Криштиану Роналду.

Шунингдек, Роналду фаолиятини қачон якунламоқчи эканини айтиб ўтди:

“Ҳаётда муҳим дақиқалар
бўлиши керак ёмон ва яхши.

Лекин йиқилганда, кўтарилиш
учун кучга эга бўлиш зарур.

Ҳаётимдан хурсандман ва
нима бўлишини кўрмоқчиман.

Мен 40, 41 ёки 42 ёшгача ўйнай оламанми, ёки йўқ, шуни билмоқчиман.

Лекин энг муҳими, менинг кундалик мақсадим, ҳар лаҳзадан завқ олишдир”

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ҳорижий давлатлардан Ўзбекистонга келаётганлар учун янги талаб

Ўзбекистонга хориждан келаётган 2 ёшдан ошган барча йўловчилар Республиканинг халқаро аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тестдан ўтишлари шарт.

Тўловни амалга ошириб, чекни олгандан кейин йўловчидан экспресс-тест олинади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади.

Тест натижалари 15 дақиқа ичида олинади.

Терминалдан чиқаётганда штрих-код сканердан ўтказилади ҳамда йўловчи коронавирус тести натижасини олади.

Тест натижаси ижобий бўлса, йўловчи мажбурий карантинга олинади.

@effectuz_live
Ҳабиб Нурмагомедов ҳолати ҳақида маълумот берилди

Сингапурдаги One Championship турнирига етиб борган енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг коронавирусга топширган ПЦР-тести ижобий натижа берган эди.

Доғистонлик жангчида ковид аниқланган ва у махсус меҳмонхонага жойлаштирилиб, карантинга олинганди.

Ҳабиб Сингапурга Сайгид Изагахмаевнинг секунданти сифатида борганди.

Бу ҳақда турнир трансляцияси давомида Осиё промоушени матбуот хизмати хабар ҳам берди.

Хабарда айтилишича, Нурмагомедовнинг карантин муддати 2 ҳафтага чўзилиши ҳам мумкин.

Агар шундай бўлган тақдирда у 28 январь куни Майами шаҳрида ўтказиладиган ўзининг Eagle FC 44 турнирида қатнаша олмаслиги ҳам мумкин.

Сайгид Изагахмаев кечаги жангда Ҳабиб Нурмагомедовсиз ҳам Америкалик рақиби Жеймс Накашимани иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

"Ҳабибда касалликнинг енгил формаси ўтмоқда.

Тана ҳарорати кўтарилмаган.

Агар унинг кейинги тест натижаларида касаллик аломатлари аниқланмаса, карантиндан белгиланган муддатдан олдинроқ ҳам чиқиши мумкин", — дейилади Нурмагомедовнинг жамоаси берган маълумотда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
1hls платформаси 2022 йил 16 январидан яъни эртадан бошлаб пул тўлашни тўхтатиши маълум бўлди.

@effectuz_live
Яна бир футболчимизда коронавирус аниқланди

Аввалроқ терма жамоа аъзоси Ҳожимат Эркиновда коронавирус аниқлангани борасида каналимиз орқали хабар берган эдик.

Футболчининг қайта топширган тести манфий чиқди ва у якка тартибда енгил машғулотларни бошлаб юборди.

Шунингдек, делегасиянинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширди.

Унга кўра, терма жамоа дарвозабони Умиджон Эргашевда коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Айни пайтда футболчи ўзини яхши ҳис этяпти ва бошқа симптомлар кўзга ташланмаяпти.

Эргашев бир неча кундан сўнг қайта тест топширади.

Ҳозирда дарвозабон изолясияга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасида Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ танг вазият туфайли Япония сўровига кўра 21 январь кунига белгиланган учрашув бекор қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Мактаб ўқувчиларининг таътили
1 март санасига қадар узайтирилдими?

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Халқ таълим вазирлиги мазкур хабарларни рад этди ва таътил бўйича изоҳ берди.

Изоҳда айтилишича Вазирлик ўқувчиларнинг таътили 24 январга қадар узайтирилганини эслатган.

@effectuz_live
Осиё давлатларининг бирида цунами юз берди

Япония соҳилларида эрта тонгда огоҳлантириш берилганидан бир неча дақиқа ўтгач, цунами ҳамда вулқон отилиши каби табиий офатлар юз берди.

Мамлакатда 3 метр баландликкача цунами хавфи эълон қилинган, шунингдек, Курил оролларида ҳам Тонга вулқони отилганидан кейин фавқулодда огоҳлантириш берилган.

Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Эртадан бошлаб Тошкентдан-Бухорога Бухородан-Тошкентга бориш осонлашади

2021 йил декабр ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг Жума, Шанба, ҳамда Якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “АФРОСИЁБ” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “АФРОСИЁБ” замонавий поездининг “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни, яъни Душанба, Сешанба, Чоршанба, ҳамда Пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур замоанвий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни соат 8:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса соат 15:27 да ҳаракатланади.

"Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", - дейилади хабарда.

@effectuz_live