EFFECT.UZ|LIVE
891 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 кундан буён давом этаётган кучли қор бўрони

Жанубий Сахалинда циклон туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, айрим ҳудудларда электр таъминоти ўчирилди.

@effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
2 кундан буён давом этаётган кучли қор бўрони Жанубий Сахалинда циклон туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, айрим ҳудудларда электр таъминоти ўчирилди. @effectuz_live
Синоптиклар маълум қилишича Сахалиндаги кучли қор 14-январгача давом этади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Мурод Хонтўраевнинг шогирди ўлдириб кетилди Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-санда бўйича чемпион спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилди. ➡️ https://effect.uz/063x 👉 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Суд бўлиб ўтмоқда

Бугун Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2021 йилнинг август ойида ўлдириб кетилган таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими юзасидан суд муҳокамаси бошланди.

Судга Қашқадарё вилояти судининг жиноят судлов ҳайъати судьяси Фозил Юсупов раислик қилмоқда.

Тақдим этилган дастлабки маълумотга кўра, мазкур иш доирасида пора олиш, пора бериш ва жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш, далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар тергов жараёнида аниқланган.

Дастлабки тергов жараёни якунига етган.

Аммо олдинда суд тергов жараёнлари давом этади.

Судда Оммавий Ахборот Воситалари вакилларига жараённи тасвирга олишга рухсат берилди. 

Аммо тарафларнинг кўрсатмаларини суд ҳукми эълон қилингунга қадар Оммавий Ахборот Воситаларида ёритишга рухсат берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Элбек Раҳимов ўлими юзасидан тергов жараёни қатор бошқа жиноятларни ҳам фош қилмоқда. 26 нафар шахс айни пайтда Жиноят кодексининг 20 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланиб, суд қилинмоқда. 

Энг қизиғи, мансабдор шахсларнинг ҳам ҳаракатига судда баҳо берилади.

Катта эҳтимол билан улар жиноятни яширишга уринган.

@effectuz_live
Марказий банк 14 январдан хорижий валюталарнинг Ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,13 сўмга пастлаб, 10 852,04 сўмни ташкил қилди.

Евро 103,62 сўмга кўтарилиб, 12 449,46 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет беш кун кўтарилиб, 10 860,17 сўмни ташкил қилганди.

Ўзбекистондаги тижорат банкларида эса 12 январь куни доллар курси биринчи марта 10 900 сўмдан ошди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Элбек Раҳимов ўлимида далиллар сохталаштирилган

Қаршида 2021 йилнинг август ойида спортчи Элбек Раҳимов ўлдирилган эди. Ушбу жиноят иши бўйича бугун Қарши шаҳрида суд муҳокамаси бошланди. Судга Қашқадарё вилояти судининг жиноят судлов ҳайъати судьяси Фозил Юсупов раислик қилмоқда.

Тақдим этилган дастлабки маълумотга кўра, мазкур иш доирасида пора олиш, пора бериш ва жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш, далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар тергов жараёнида аниқланган. Дастлабки тергов жараёни якунига етган. Аммо олдинда суд тергов жараёнлари давом этади.

Маълумот учун.

Элбек Раҳимовнинг ўлимида 26 нафар шахс гумонланиб, уларнинг устидан суд жараёни олиб борилади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
5 кунлик ёмғирли об ҳавога тайёрмисиз?

Ғарб ва жанубий-ғарбдан кириб келиши кутилаётган кетма-кет нам ҳаво оқимлари 14 ҳамда 19 январь кунлари Республиканинг кўплаб ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчиликлар ёғишига олиб келади.

14-15 январь кунлари аввалига Республика шимолида, кейин 15-18 январь кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар ёғиши мумкин.

Республика шарқи Фарғона водий вилоятларида эса 17-19 январь кунлари яхшигина ёғингарчиликлар бўлиши мумкин.

Ёғинлар жанубий илиқ ҳаво тўлқинлари билан параллел биргаликда кириб келаётгани учун асосан оқимлардан ёғинлар ёмғир кўринишида ёғади.

Айрим тоғ олди ва шимол ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Бу ғарбий нам ҳаво оқимларидан Республика тоғликларига кўп миқдорда қор ёғади.

@effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда холаси ва унинг ўғлини ўлдирган қотилга суд ҳукми ўқилди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Президент Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонун билан гидрометеорология фаолиятини тартибга солиш белгиланган.

Гидрометеорология хизмати ушбу фаолиятдаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Гидрометеорологик ахборот (атроф табиий муҳит ҳолатининг кузатувлари натижалари) Очиқ ва ишончли бўлиши керак.

Гидрометеорология хизмати давлат органларини, жисмоний ва юридик шахсларни иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.

Бунда умумий гидрометеорологик ва тезкор гидрометеорологик ахборотлар Гидрометеорология хизматининг расмий веб-сайтига ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.

Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

@effectuz_live
Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«У тумандан бу туманга, бундан унга кўчиб юрганмиз» — Воҳиджон Исоқов

Воҳиджон Исоқов Effect.uz сайтига интервью бергани ҳақида айтиб ўтган эдик.

Интервью давомида хонанда оиласи, дўстлари ва қийинчиликлар сабаб тез-тез мактаб алмаштиргани ҳақида сўзлаб берди.

Санъатга кириб келгунга қадар қандай иш билан шуғуллангансиз?

Яқин дўстингиз Жасур Умиров қамалганини кўпчилик билади. «Қийин пайтларимда Воҳиджон Исоқов ва яқин дўстларим келиб ҳол сўрашди» - деди дўстингиз. Аслида нима гап? Яъни туҳмат қилишдими?

Бугунги кунда хусусий телеканалларда намойиш этилаётган айрим кўрсатувлар бизга керакми?

Интервью давомида Воҳиджон юқоридаги саволларга ҳам жавоб берди. Тўлиқ видеони Effect.uz'нинг YouTube каналида томоша қилинг. 👇👇

➡️ Тўлиқ интервью

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes
Ҳали туғилмаган фарзандини сотаётган она

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 32 ёшли аёл туғилмаган, беш ойлик фарзандини минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлиб, 4-фарзандини дунёга келтиришни истамаган.

Кейинчалик у ушбу фарзандини сотиш эвазига мўмайгина даромад олмоқчи бўлиб, туғилажак фарзандини сотиб олишга Учқўрғон туманидан талабгор топган ва бунинг учун 1 хонали уй олиб беришини талаб қилган.

Талабгор моддий имкониятлари чекланганини айтиб, ушбу талабни рад қилган.

Кейинчалик бола 1000 АҚШ долларига баҳоланган ва аёл 6 январь куни 500 доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

@effectuz_live
"Ҳаёт бу — интилишдан иборат" Воҳиджон Исоқов (Видео)

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
9-синфда таҳсил олувчи ўқувчи масжидда ўғирликка қўл урди

2022 йил 9 январь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 06:40 ларда, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган Жоме Масжидга намоз ўқишга келиб, Масжид кириш эшигидаги илгичга эгнидаги курткасини илиб кириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, курткасининг чўнтагида бўлган нархи 2 миллион 500.000 минг сўмлик OPPO "А54” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов  бўлинмаси томонидан 2022 йил 9 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Вазир ярим тунда Тошкент шаҳар “103” хизмати фаолиятини ўрганди

Коронавируснинг Omicron штамми кириб келганиганига кўп бўлмади. Бу хабар кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлиши табиий. Шу сабабдан ҳам касалликка росмана чалинган инcонлар билан бирга ўзида шамоллаш аломатларини сезганлар, касалликдан шубҳа қилганларнинг ҳам “тез ёрдам” хизматига мурожаатлари кўпайиб бормоқда.

Бу “тез ёрдам” ходимларининг иш юкламасида ва келаётган мурожаатлар сонининг кунма-кун ошиб боришида кўриниб турибди. Масалан, Тошкент шаҳар “103” хизматига 12 январда 4888 та мурожаат келиб тушди.

Мавжуд вазиятни яқиндан ўрганиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев бугун тунги соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясида бўлиб, у ердаги Call-марказ ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари иш жараёни билан танишди.

“103” хизматига чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайиб бораётгани сабабли шу соатнинг ўзидаёқ вазир топшириғи билан қўшимча тарзда 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга хизмат тасарруфига бириктириб берилди.

Бундан ташқари, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилди.

Тез ёрдам бригадаларининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар қўшимча 100 дона планшет билан ҳам таъминланади.

Шунингдек, бригадалар учун бугун эрталабдан зарур миқдорда коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган “Covid-box”лар ажратиладиган бўлди.

Тез тиббий ёрдам ходимлари билан ярим тунда ўтган мулоқот чоғида коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, коронавирус касаллиги бўйича мурожаатлар билан самарали ишлаш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

@effectuz_live
Коронавирусга қарши дорилар рўйхати яна иккита дорига кўпайди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ковидни даволаш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига иккита янги дори қўшди деб BMJ нашри хабар берди.

Ковиднинг оғир шаклида ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган "Барицитиниб"ни қўллаш таклиф қилинмоқда.

Касаллик ўртача кечаётган, аммо касалхонага ётқизиш хавфи юқори бўлган одамлар учун ташкилот

"Сотровимаб"ни тавсия қилади.

Бу, хусусан, кексалар ва иммунитет танқислиги ёки диабет каби сурункали касалликларга чалинган беморларга тегишли.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти шунингдек, препаратнинг янги вариантларга, хусусан, Оmicron'га қарши самарадорлиги "ҳалигача ноаниқ" эканлигини таъкидлади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Тунда Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникаси нега ёниб кетди?

Ижтимоий тармоқларда "Халқлар дўстлиги" санъат саройи ёнига жойлаштирилган ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани ҳақида видеолар тарқалди. Миллий Гвардия матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20 ларда Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилгани ва содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмагани айтилган хабарда.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

@effectuz_live
“Бизда қурилиш соҳаси зўр эмас, бу ердан ўтаётган одамларнинг ҳаёти ҳам аҳамиятга эга эмас" — Алишер Узоқов (Видео)

➡️ https://bit.ly/34UpsCp

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида кўп қаватли уйнинг оралиқ қисмига тушиб кетган фуқаро чиқариб олинди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 13 январ куни Нурафшон шаҳар ФВБнинг 1050 рақамига “Обод турмуш” маҳалласида 1 нафар фуқаро бино чордоқ қисмига таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида чиқиб, эҳтиёцизлик натижасида ёпиқ ҳолдаги оралиқ қисмига тушиб кетгани бўйича хабар келиб тушган.

Хабар бўйича чақирилган манзилга Нурафшон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг қидирув-қутқарув гуруҳи жалб этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг оралиқ қисмига тушиб кетган фуқаро олиб чиқилиб, воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам берилган ва жабрланувчига малакавий ёрдам кўрсатилиши учун шифокорларга топширилган.

Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

@effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан сақланинг

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Аёл ўзини осиб қўйди

Аниқланишича, 2021 йил 26 октябрь куни соат 11.30 ларда Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи, “Юқори Шовот” маҳалласи, Мададкор кўчаси, 184 уйда яшаган Қурбанбоева Хосият Шавкат қизи ўз уйининг эшиги устига қўйилган таянч ёғочга арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорасп туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Маркази Хоразм филиали Ҳазорасп туман бўлинмасининг 03.11.2021 йилдаги 53-сонли суд - тиббий экспертиза хулосасида, Х.Қурбанбоеванинг ўлимига бўйиннинг сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлганлиги, шунингдек марҳуманинг чап кўз қовоқлари, ўнг елка ва ўнг билак соҳаларида қонталаш аниқланган.

Текширув натижасида Х.Қурбанбоеванинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бир қатор тергов ҳаракати ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасидан 25.11.2021 йилда Жиноят Кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки терговда марҳума Ҳ.Қурбанбоеванинг ўз жонига қасд қилиш сабабини аниқлаш юзасидан онаси А.Юсупова ва бошқа яқин қариндошлари ҳамда қўшнилари гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Шунингдек, марҳуманинг онаси А.Юсупова бирламчи суд - тиббий экспертиза хулосасидан норозилигини билдирганлиги сабабли, Х.Қурбанбоеванинг ўлим сабабига аниқлик қиритиш учун қўшимча суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, терговда марҳума Х.Қурбанбоеванинг муқаддам оиласи ёки бошқа шахслар билан келишмовчилиги бўлмаганлиги, ўзи ёки оила аъзолари билан бўлган ҳолатлар муҳокама қилинмаганлиги ва шикоят қилинмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, жиноят иши доирасида суд - психология ва суд - психиатрия экспертизалари тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Ҳазорасп туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

@effectuz_live
Танишини ёғоч билан уриб ўлдирган шахсга суд хукми ўқилди

Урганч туманида яшовчи, 41 ёшли Қ.С. ўрта маълумотли, турмуш ўртоғи билан ажрашган, 1 нафар фарзанднинг отаси.

Мунтазам спиртли ичимлик ичиб, жанжал кўтариб, қўшниларининг тинчлигини бузиб келган.

Жиноят содир бўлган куни Қ.С. уйи олдида маст ҳолатда турганида таниши Р.А. ни кўриб, спиртли ичимлик олиб беришини талаб қилган ва ўзаро жанжаллашган.

Шундан сўнг ёғоч бўлагини олиб, Р.А.нинг орқа елкасига урган. Р.А. унинг тажовузидан қутулиш мақсадида қочганида ортидан бориб, ёғоч бўлаги билан уриб йиқитган ва бошига бир неча маротаба қасддан уриб ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судида кўрилган ишда Қ.С. Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Айрим чекловлар жорий этилмоқда

Эртага, 15 январдан эътиборан, Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаролар (йўл ҳаракати бундан мустасно) киришидан камида 48 соат олдин ПЦР усулида ўтказилган коронавирус инфекцияси мавжудлигига салбий тест натижасини тақдим этишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тести текширувидан ўтишлари шарт.

Шу билан бирга, Қирғизистон Республикаси ҳудудидан чегара автомобиль назорат пунктлари орқали кириб келаётган фуқаролар киришидан камида 48 соат олдин ўтказилган коронавирус инфекцияси мавжуд эмаслиги ҳақидаги салбий ПЦР тест натижасини тақдим этишлари керак.

Бошқа чегарадош давлатлар ҳудудидан кириб келаётган фуқаролар коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тестини топширишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси фуқаролари Сўх, Шохимардон, Чунғара, Тоштепа, Бунёдкор ҳудудларига кириш ва чиқиш, шунингдек транзит йўлда келаётган, Ўзбекистон Республикасининг Жўми ва Қардошлик аҳоли пунктларида коронавирус инфекцияси бўйича барча турдаги тестлардан ўтиш талаб этилмайди.

@effectuz_live