Фирибгарлик фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. А.И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш.Р.нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@effectuz_live

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшларга мурожаат қилди
Бўш вақтингизда фақат ўз устингизда ишлашга ҳаракат қилсангиз, муваффақиятга эришишингиз аниқ!
Янги йил арафасида кўпчилик кўп нарсаларни ният қилади, кейинчалик эса ўша ниятларини амалга ошириш бўйича аниқ режа ва ҳаракат бўлмаганидан кейин уларнинг секин-аста армонга айланиб бориш хавфи бор.
Президентнинг Янги йилдаги илк ташрифларида ёшлар билан учрашувда айтган гаплари, нафақат «Темурбеклар мактаби»даги ёшларга, балки барча ёшларимизга тааллуқлидир.
Шунинг учун бу гапларни барча ёшларимиз яна бир бор диққат билан эшитиб, бугундан бошлаб қўйган мақсадлари сари қаттиқ ҳаракат қилишлари ўзлари учун фақат фойда келтиради.
Акс ҳолда, йиллар ўтаверади, ниятлар саробга айланаверади ва охир-оқибат кўпчилик муваффақиятга эришмаганларга ўхшаб, ўзининг ҳаётидаги муваффақиятсизлигида ўзидан бошқа ҳаммани айблаш билан оввора бўлиб қолиш хавфи пайдо бўлади (масалан, ота-онам буни қилиб бермаган, ўқитувчим яхши эътибор қилмаган, бошлиғим ёрдам бермаган, анави қариндошим ёрдам бермаган, давлат ёмон ва ҳоказо).
Лекин бу билан ўзининг ҳаёти яхши бўлиб қолмаслиги аниқ.
Шу сабабли, келинглар қўшимча таътил вақтини ҳам ўзимиз учун фойдалироқ қилиб ўтказайлик.
Интернетда бекорга вақт сарфлашнинг ўрнига, чет тилларини текинга ўргатадиган «Duolingo.com»дан ва дастурлашни текинга ўргатадиган «Code.org» ёки «Uzbekcoders.uz»дан кўпроқ фойдаланинг.
Агар текинга ўзингиз ўрганишга зериксангиз ва пулини тўлаб гуруҳ бўлиб ўрганмоқчи бўлсангиз, IT-Park ҳудудий марказларида ёки унинг таълим хизматларини кўрсатадиган резидентларига бориб малакангизни оширинг.
Бу эса бўш вақтингизни келажак учун энг яхши сармояга айлантириш демакдир! Агар ўз она тилингизга қўшимча чет тилларида равон сўзлаша олсангиз ҳамда ахборот технологияларининг турли соҳалари бўйича мутахассис бўлсангиз, келажакда қайси соҳада ёки қайси ҳудудда ишлашингиздан қатъий назар, муваффақиятга эришиш имкониятингиз албатта юқорироқ бўлади!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда юз берган йўл транспорт ҳодисаси
Россиянинг Липетск шаҳрида 19 та автомобиль иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 1 киши жароҳатланди
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси сабабли бутун инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.
Бироқ ушбу вирус муаммоларга тўғри ва оқилона ечим топа билиш, инқирозни янги имкониятлар билан енга олишни ҳам ўргатди, десак муболаға бўлмайди.
Хусусан, телетиббиётнинг оммалашиши нафақат беморлар, балки соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳам қатор қулайликлар яратмоқда.
Эътиборлиси, ўтган 2021 йилда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан берилган онлайн телемаслаҳатлар орқали ҳудудларда 30дан зиёд буйрак кўчириш, 65 нафардан ортиқ болада юрак туғма нуқсонини бартараф этиш амалиётлари муваффақиятли бажарилди.
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видео орқали шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ойлик субсидия берилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантиришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳасида сўз борган.
Қарор лойиҳасига кўра, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма берилади.
Ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганлик учун субсидия олиш мақсадида маҳаллий меҳнат органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилинади.
Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
Юлдуз Усмонова 185 млн сўмни шоирга тўладими?
➡️ Батафсил ўқиш
Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes

Telegram мессенжери Германияда блокланиши мумкин
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фэзер агар Telegram мессенжерида ультраўнглар ва ковид-чекловларга қаршилар мамлакат қонунларини бузишда давом этадиган бўлса, мессенжер блокланиши мумкинлигини айтди.
"Блоклаш жиддий қарор ва охирги чора бўлади.
Унгача бошқа имкониятлардан фойдаланишга уриниб кўрамиз", деди у.
Фэзернинг сўзларига кўра, Германия раҳбарияти Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатлари билан Telegram учун мувофиқлаштириш чораларини жорий этишни муҳокама қилади.
2021 йилнинг ёз ойида Германия адлия вазирлиги Telegram майдонидаги шубҳали контентлар устидан шикоят қилиш бўйича аниқ тартиб йўқлиги ва сервис маъмурияти билан мулоқот ўрнатиб бўлмаслиги борасида эътироз билдирганди.
Берлин компаниядан Германия ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш, ноқонуний контентларни ўчириш ва махсус хизматларга зарур маълумотларни тақдим этишни талаб қилган.
Компания офиси бу талабга жавоб қайтармаган.

Туғилганига 3 кунгина бўлган гўдак -20 даража совуқда кўчага ташлаб кетилди
Россиянинг Новосибирск вилояти Сосновка қишлоғидаги ташландиқ йўлнинг ёқасида тухум қутисига ташлаб кетилган чақалоқ топиб олинди.
Ўсмирлар гўдакни ҳаво ҳарорати -20 даражагача тушиб кетган вақтда, кечаси топиб олишган.
Вазиятдан хабар топган ота-оналардан бири чақалоқни дарҳол шифохонага олиб борган.
Қайд этилишича, чақалоқнинг жинси қиз бола ва ҳозирда уни ташлаб кетган онасига нисбатан жиноят иши очилиб, қидирувга берилган.
Ўсмирлардан бирининг ота-онаси чақалоқни боқиб олмоқчи ҳам бўлган, аммо улардан боланинг ҳақиқий ота-онаси топилгунича кутиб туриш сўралган.
Болалар йўл четида ётган картон қутига телефон чироғини тутиб қарашганида, адёлга ўралган чақалоқ ва унинг ёнидаги бўш ичимлик идишига кўзлари тушган.
Шундан сўнг ўғлидан воқеа ҳақида хабар топган ота рафиқаси билан воқеа жойига етиб бориб, чақалоқни ўз автомобилида шаҳар шифохонасига олиб кетган.
Маълум қилинишича, ташлаб кетилганида туғилганига эндигина 3 кун бўлган қизалоқнинг аҳволи кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамдан кейин яхшиланган.

Президент йиғилиш ўтказади
Бугун, яъни 13-январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятига бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Уй эгасининг телефони ўғирланди
2022 йил 8 январь куни, Наманган вилояти Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 3 январ куни соат 15:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида синфдошлари билан бирга бозорлик қилиб келиб, ўтирганларидан сўнг номаълум шахс, унга тегишли бўлган нархи 1 миллион 500.000 минг сўмлик “Redmi-9S” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачини яшаш уйига меҳмонга келган таниши, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилояти Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 8 январ куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
2022 йил 8 январь куни, Наманган вилояти Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 3 январ куни соат 15:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида синфдошлари билан бирга бозорлик қилиб келиб, ўтирганларидан сўнг номаълум шахс, унга тегишли бўлган нархи 1 миллион 500.000 минг сўмлик “Redmi-9S” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачини яшаш уйига меҳмонга келган таниши, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилояти Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 8 январ куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳилол Насимов режиссёрлигида яратилган “Меҳр” бадиий фильми премьера қилинади
➡️ Батафсил ўқиш
Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes
➡️ Батафсил ўқиш
Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes
Гиёҳванд модда етиштириб, истеъмол қилган аёлга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ сайёр суд мажлисида гиёҳвандлик воситаларини етиштирган ва истеъмол қилган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Жамиятимизда эркакларнинг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар содир этиши ва уларга нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида тез-тез хабар берилади.
Бироқ аёлларнинг бу тоифадаги жиноятни содир этганлиги кам учрайди.
Жиноят тафсилотларига кўра, 1972 йилда тўғилган Қўчқорова Наргиза (шахси ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан,
гиёҳвандлик воситасини етиштириш ва истеъмол қилиш мақсадини кўзлаб, 2021 йил июл ойи бошларида ўзи истиқомат қилиб келаётган Хатирчи тумани, “Авоқли” маҳалла фуқаролар йиғинидаги яшаш ҳовлисидаги томорқа ер майдонидаги анор дарахтининг остига, келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўзи истеъмол қилиш учун Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 27.08.2021 йилдаги №134-сонли хулосасига кўра таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган 1 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини уруғини экиб, етиштириб парваришлаб келгани аниқланди.
2021 йил 26 август куни Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори 2021 тадбири 2-босқичи” давомида бу аниқланиб, Н.Қўчқоровадан 1 туп Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорига кўра, гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи, у фуқаролар томонидан муомалада бўлиши ва истеъмол қилиши тақиқланган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, 2021 йил август ойи ўрталарида яна шу жойда ва шу мақсадда экиб парвариш қилган 1 туп канопля гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини юлиб, қуритиб, яшаш хонадонининг қўшимча хўжалиги бўлган ошхонасида сақлаб келгани 2021 йил 26 август куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланиб, Н.Қўчқоровадан Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 2021 йил 27 августдаги №133-сонли хулосасига кўра, қуруқ ҳолдаги, соф вазни 7,26 грамм бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорига кўра, гиёҳвандлик воситалари туркумига кириб, у фуқаролар томонидан муомалага бўлиши ва истеъмол қилиши таъқиқланган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Суд, Н.Қўчқоровани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддаси 1-қисми, 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топди.
Аёлга ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 1 йилу 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Андижонда фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан жароҳат етказди
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 кундан буён давом этаётган кучли қор бўрони
Жанубий Сахалинда циклон туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, айрим ҳудудларда электр таъминоти ўчирилди.

EFFECT.UZ|LIVE
2 кундан буён давом этаётган кучли қор бўрони Жанубий Сахалинда циклон туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, айрим ҳудудларда электр таъминоти ўчирилди. @effectuz_live
Синоптиклар маълум қилишича Сахалиндаги кучли қор 14-январгача давом этади.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Мурод Хонтўраевнинг шогирди ўлдириб кетилди Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-санда бўйича чемпион спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилди. ➡️ https://effect.uz/063x 👉 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Суд бўлиб ўтмоқда
Бугун Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2021 йилнинг август ойида ўлдириб кетилган таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими юзасидан суд муҳокамаси бошланди.
Судга Қашқадарё вилояти судининг жиноят судлов ҳайъати судьяси Фозил Юсупов раислик қилмоқда.
Тақдим этилган дастлабки маълумотга кўра, мазкур иш доирасида пора олиш, пора бериш ва жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш, далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар тергов жараёнида аниқланган.
Дастлабки тергов жараёни якунига етган.
Аммо олдинда суд тергов жараёнлари давом этади.
Судда Оммавий Ахборот Воситалари вакилларига жараённи тасвирга олишга рухсат берилди.
Аммо тарафларнинг кўрсатмаларини суд ҳукми эълон қилингунга қадар Оммавий Ахборот Воситаларида ёритишга рухсат берилмади.
Эслатиб ўтамиз, Элбек Раҳимов ўлими юзасидан тергов жараёни қатор бошқа жиноятларни ҳам фош қилмоқда. 26 нафар шахс айни пайтда Жиноят кодексининг 20 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланиб, суд қилинмоқда.
Энг қизиғи, мансабдор шахсларнинг ҳам ҳаракатига судда баҳо берилади.
Катта эҳтимол билан улар жиноятни яширишга уринган.

Марказий банк 14 январдан хорижий валюталарнинг Ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,13 сўмга пастлаб, 10 852,04 сўмни ташкил қилди.
Евро 103,62 сўмга кўтарилиб, 12 449,46 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет беш кун кўтарилиб, 10 860,17 сўмни ташкил қилганди.
Ўзбекистондаги тижорат банкларида эса 12 январь куни доллар курси биринчи марта 10 900 сўмдан ошди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,13 сўмга пастлаб, 10 852,04 сўмни ташкил қилди.
Евро 103,62 сўмга кўтарилиб, 12 449,46 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет беш кун кўтарилиб, 10 860,17 сўмни ташкил қилганди.
Ўзбекистондаги тижорат банкларида эса 12 январь куни доллар курси биринчи марта 10 900 сўмдан ошди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Элбек Раҳимов ўлимида далиллар сохталаштирилган
Қаршида 2021 йилнинг август ойида спортчи Элбек Раҳимов ўлдирилган эди. Ушбу жиноят иши бўйича бугун Қарши шаҳрида суд муҳокамаси бошланди. Судга Қашқадарё вилояти судининг жиноят судлов ҳайъати судьяси Фозил Юсупов раислик қилмоқда.
Тақдим этилган дастлабки маълумотга кўра, мазкур иш доирасида пора олиш, пора бериш ва жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш, далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар тергов жараёнида аниқланган. Дастлабки тергов жараёни якунига етган. Аммо олдинда суд тергов жараёнлари давом этади.
Маълумот учун.
Элбек Раҳимовнинг ўлимида 26 нафар шахс гумонланиб, уларнинг устидан суд жараёни олиб борилади.

5 кунлик ёмғирли об ҳавога тайёрмисиз?
Ғарб ва жанубий-ғарбдан кириб келиши кутилаётган кетма-кет нам ҳаво оқимлари 14 ҳамда 19 январь кунлари Республиканинг кўплаб ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчиликлар ёғишига олиб келади.
14-15 январь кунлари аввалига Республика шимолида, кейин 15-18 январь кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар ёғиши мумкин.
Республика шарқи Фарғона водий вилоятларида эса 17-19 январь кунлари яхшигина ёғингарчиликлар бўлиши мумкин.
Ёғинлар жанубий илиқ ҳаво тўлқинлари билан параллел биргаликда кириб келаётгани учун асосан оқимлардан ёғинлар ёмғир кўринишида ёғади.
Айрим тоғ олди ва шимол ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Бу ғарбий нам ҳаво оқимларидан Республика тоғликларига кўп миқдорда қор ёғади.

Сирдарёда холаси ва унинг ўғлини ўлдирган қотилга суд ҳукми ўқилди
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Президент Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун билан гидрометеорология фаолиятини тартибга солиш белгиланган.
Гидрометеорология хизмати ушбу фаолиятдаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Гидрометеорологик ахборот (атроф табиий муҳит ҳолатининг кузатувлари натижалари) Очиқ ва ишончли бўлиши керак.
Гидрометеорология хизмати давлат органларини, жисмоний ва юридик шахсларни иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.
Бунда умумий гидрометеорологик ва тезкор гидрометеорологик ахборотлар Гидрометеорология хизматининг расмий веб-сайтига ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.