EFFECT.UZ|LIVE
891 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб бориши режалаштирилган эди.

Бироқ келиш олдидан топширилган тест мусбат натижа кўрсатган.

Натижада Словениялик мутахассис ўз юртида карантинда бўлиб турибди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини эса унинг ёрдамчилари бошқармоқда. 

Миллий жамоа Дубайга етиб келгач, делегациянинг барча аъзолари ПЦР-тест топширган ва «Пахтакор» яримҳимоячиси Ҳожимат Эркинов вирус юқтириб олгани маълум бўлди.

Футболчи изоляцияга олинди.

Эркинов карантин муддати якунлангач, қайта тест топширади ва манфий натижа бўлса, машғулотларга қўшилади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор ҳаракатлар натижасида сохта диплом ясаб сотувчилар қўлга олинди

@effectuz_live
Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
«Битта бошга ўралган рўмолнинг масъулияти шу қадар оғир эканини билмагандим» — Феруза Норматова

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
⚡️КХШТнинг Қозоғистондан чиқиши эртага бошланади - Токаев

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
3-чоракдан бошлаб "Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-синфларда ҳамда 10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.

11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди.

Унга кўра ўқувчиларда "Жисмоний тарбия" ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам “Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

@effectuz_live
Windows 11нинг махфий функцияси топилди

Энг сўнгги Windows 11 эски сақлаш воситалари, яъни дискетларни ўқиш функциясига эга.

Тизимнинг ушбу функцияси Windows Latest портали томонидан аниқланди.

Microsoft компанияси тизимнинг ушбу хусусиятини ошкор қилмаган, лекин бу функция мавжуд.

Агар Windows 10да ОС автоматик тарзда А дискни кўрсатган бўлса, бу кўп йиллар давомида дискетни белгилаш бўлган, кейин 11да иш мантиғи ўзгарди.

Диспетчер энди мослашувчан медиани автоматик равишда аниқлай олади - тизим ўқувчи орқали компьютерга уланган дискетни танийди.

Шу билан бирга, Windows 11да драйверларни бошқача ўрнатиш мумкин. Буни амалга ошириш учун сиз қурилма менежеридан фойдаланишингиз ва аппарат ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган ўрнатиш пакетидан фойдаланиш ўрнига драйверлар мавжуд бўлган йўлга ўтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Windows 11 2021 йил охирида ўрнатиш учун мавжуд бўлди, операцион тизимнинг кейинги авлоди ҳам янгиланган интерфейсга эга ва баҳорда катта янгиланиши кутилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
«Ўрнак кўрсатган Шоҳсанам» ҳужжатли фильми суратга олинди

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аянчли йўл транспорт ҳодисаси

Россиянинг Красноярск ўлкасида автобус ҳамда автомобиль тўқнашиши натижасида 4 киши бу ёруғ оламни тарк этди.

Қурбонларнинг 2 нафари болалар.

@effectuz_live
Владимир Зеленскийнинг «укаси» инсультдан вафот этди

Телебошловчи Михаил Зеленский инсульт туфайли 47 ёшида вафот этган. Бу ҳақда ТАСС Вести ФМ радиостанциясининг Телеграм-каналига таяниб хабар бермоқда.

“Ҳаммаси тўсатдан содир бўлди. У Доминикан Республикасида таътильда эди ва ўзини ёмон ҳис қилди. Шифокорлар қутқаришга ҳаракат қилишди, бироқ сақлаб қолиш қўлларидан келмади. Дастлабки маълумотларга кўра у инсульт касаллигидан вафот этди”, - дейилади хабарда.

Қайд этиш лозим, Украина президенти Владимир Зеленский ва машҳур журналистнинг фамилияси ўхшашлиги туфайли ОАВда ушбу шахсларни ака-ука деб талқин қилинар эди.

Михаил Зеленский 1997 йилдан 1999 йилгача “Радио России – Ностальжи” ва “ТВ Центр” телеканалида янгиликлар дастурларида бошловчи сифатида ишлаган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Фирибгарлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. А.И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш.Р.нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@effectuz_live
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшларга мурожаат қилди

Бўш вақтингизда фақат ўз устингизда ишлашга ҳаракат қилсангиз, муваффақиятга эришишингиз аниқ!

Янги йил арафасида кўпчилик кўп нарсаларни ният қилади, кейинчалик эса ўша ниятларини амалга ошириш бўйича аниқ режа ва ҳаракат бўлмаганидан кейин уларнинг секин-аста армонга айланиб бориш хавфи бор.

Президентнинг Янги йилдаги илк ташрифларида ёшлар билан учрашувда айтган гаплари, нафақат «Темурбеклар мактаби»даги ёшларга, балки барча ёшларимизга тааллуқлидир.

Шунинг учун бу гапларни барча ёшларимиз яна бир бор диққат билан эшитиб, бугундан бошлаб қўйган мақсадлари сари қаттиқ ҳаракат қилишлари ўзлари учун фақат фойда келтиради.

Акс ҳолда, йиллар ўтаверади, ниятлар саробга айланаверади ва охир-оқибат кўпчилик муваффақиятга эришмаганларга ўхшаб, ўзининг ҳаётидаги муваффақиятсизлигида ўзидан бошқа ҳаммани айблаш билан оввора бўлиб қолиш хавфи пайдо бўлади (масалан, ота-онам буни қилиб бермаган, ўқитувчим яхши эътибор қилмаган, бошлиғим ёрдам бермаган, анави қариндошим ёрдам бермаган, давлат ёмон ва ҳоказо).

Лекин бу билан ўзининг ҳаёти яхши бўлиб қолмаслиги аниқ.

Шу сабабли, келинглар қўшимча таътил вақтини ҳам ўзимиз учун фойдалироқ қилиб ўтказайлик.

Интернетда бекорга вақт сарфлашнинг ўрнига, чет тилларини текинга ўргатадиган «Duolingo.com»дан ва дастурлашни текинга ўргатадиган «Code.org» ёки «Uzbekcoders.uz»дан кўпроқ фойдаланинг.

Агар текинга ўзингиз ўрганишга зериксангиз ва пулини тўлаб гуруҳ бўлиб ўрганмоқчи бўлсангиз, IT-Park ҳудудий марказларида ёки унинг таълим хизматларини кўрсатадиган резидентларига бориб малакангизни оширинг.

Бу эса бўш вақтингизни келажак учун энг яхши сармояга айлантириш демакдир! Агар ўз она тилингизга қўшимча чет тилларида равон сўзлаша олсангиз ҳамда ахборот технологияларининг турли соҳалари бўйича мутахассис бўлсангиз, келажакда қайси соҳада ёки қайси ҳудудда ишлашингиздан қатъий назар, муваффақиятга эришиш имкониятингиз албатта юқорироқ бўлади!

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда юз берган йўл транспорт ҳодисаси

Россиянинг Липетск шаҳрида 19 та автомобиль иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 1 киши жароҳатланди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси сабабли бутун инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.

Бироқ ушбу вирус муаммоларга тўғри ва оқилона ечим топа билиш, инқирозни янги имкониятлар билан енга олишни ҳам ўргатди, десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, телетиббиётнинг оммалашиши нафақат беморлар, балки соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳам қатор қулайликлар яратмоқда.

Эътиборлиси, ўтган 2021 йилда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан берилган онлайн телемаслаҳатлар орқали ҳудудларда 30дан зиёд буйрак кўчириш, 65 нафардан ортиқ болада юрак туғма нуқсонини бартараф этиш амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видео орқали шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

@effectuz_live
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ойлик субсидия берилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантиришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳасида сўз борган.

Қарор лойиҳасига кўра, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма берилади.

Ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганлик учун субсидия олиш мақсадида маҳаллий меҳнат органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилинади.

Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
Юлдуз Усмонова 185 млн сўмни шоирга тўладими?

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Telegram мессенжери Германияда блокланиши мумкин

Германия ички ишлар вазири Нэнси Фэзер агар Telegram мессенжерида ультраўнглар ва ковид-чекловларга қаршилар мамлакат қонунларини бузишда давом этадиган бўлса, мессенжер блокланиши мумкинлигини айтди.

"Блоклаш жиддий қарор ва охирги чора бўлади.

Унгача бошқа имкониятлардан фойдаланишга уриниб кўрамиз", деди у.

Фэзернинг сўзларига кўра, Германия раҳбарияти Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатлари билан Telegram учун мувофиқлаштириш чораларини жорий этишни муҳокама қилади.

2021 йилнинг ёз ойида Германия адлия вазирлиги Telegram майдонидаги шубҳали контентлар устидан шикоят қилиш бўйича аниқ тартиб йўқлиги ва сервис маъмурияти билан мулоқот ўрнатиб бўлмаслиги борасида эътироз билдирганди.

Берлин компаниядан Германия ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш, ноқонуний контентларни ўчириш ва махсус хизматларга зарур маълумотларни тақдим этишни талаб қилган.

Компания офиси бу талабга жавоб қайтармаган.

@effectuz_live
Туғилганига 3 кунгина бўлган гўдак -20 даража совуқда кўчага ташлаб кетилди

Россиянинг Новосибирск вилояти Сосновка қишлоғидаги ташландиқ йўлнинг ёқасида тухум қутисига ташлаб кетилган чақалоқ топиб олинди.

Ўсмирлар гўдакни ҳаво ҳарорати -20 даражагача тушиб кетган вақтда, кечаси топиб олишган.

Вазиятдан хабар топган ота-оналардан бири чақалоқни дарҳол шифохонага олиб борган.  

Қайд этилишича, чақалоқнинг жинси қиз бола ва ҳозирда уни ташлаб кетган онасига нисбатан жиноят иши очилиб, қидирувга берилган. 

Ўсмирлардан бирининг ота-онаси чақалоқни боқиб олмоқчи ҳам бўлган, аммо улардан боланинг ҳақиқий ота-онаси топилгунича кутиб туриш сўралган. 

Болалар йўл четида ётган картон қутига телефон чироғини тутиб қарашганида, адёлга ўралган чақалоқ ва унинг ёнидаги бўш ичимлик идишига кўзлари тушган.

Шундан сўнг ўғлидан воқеа ҳақида хабар топган ота рафиқаси билан воқеа жойига етиб бориб, чақалоқни ўз автомобилида шаҳар шифохонасига олиб кетган. 

Маълум қилинишича, ташлаб кетилганида туғилганига эндигина 3 кун бўлган қизалоқнинг аҳволи кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамдан кейин яхшиланган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Президент йиғилиш ўтказади

Бугун, яъни 13-январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятига бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

@effectuz_live
Уй эгасининг телефони ўғирланди

2022 йил 8 январь куни, Наманган вилояти Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 3 январ куни соат 15:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида синфдошлари билан бирга бозорлик қилиб келиб, ўтирганларидан сўнг номаълум шахс, унга тегишли бўлган нархи 1 миллион 500.000 минг сўмлик “Redmi-9S” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачини яшаш уйига меҳмонга келган таниши, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилояти Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 8 январ куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳилол Насимов режиссёрлигида яратилган “Меҳр” бадиий фильми премьера қилинади

➡️ Батафсил ўқиш

Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes‌‌
Гиёҳванд модда етиштириб, истеъмол қилган аёлга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ сайёр суд мажлисида гиёҳвандлик воситаларини етиштирган ва истеъмол қилган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жамиятимизда эркакларнинг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар содир этиши ва уларга нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида тез-тез хабар берилади.

Бироқ аёлларнинг бу тоифадаги жиноятни содир этганлиги кам учрайди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1972 йилда тўғилган Қўчқорова Наргиза (шахси ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан,
гиёҳвандлик воситасини етиштириш ва истеъмол қилиш мақсадини кўзлаб, 2021 йил июл ойи бошларида ўзи истиқомат қилиб келаётган Хатирчи тумани, “Авоқли” маҳалла фуқаролар йиғинидаги яшаш ҳовлисидаги томорқа ер майдонидаги анор дарахтининг остига, келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўзи истеъмол қилиш учун Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 27.08.2021 йилдаги №134-сонли хулосасига кўра таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган 1 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини уруғини экиб, етиштириб парваришлаб келгани аниқланди.

2021 йил 26 август куни Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори 2021 тадбири 2-босқичи” давомида бу аниқланиб, Н.Қўчқоровадан 1 туп Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорига кўра, гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи, у фуқаролар томонидан муомалада бўлиши ва истеъмол қилиши тақиқланган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, 2021 йил август ойи ўрталарида яна шу жойда ва шу мақсадда экиб парвариш қилган 1 туп канопля гиёҳвандлик ўсимлиги баргларини юлиб, қуритиб, яшаш хонадонининг қўшимча хўжалиги бўлган ошхонасида сақлаб келгани 2021 йил 26 август куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланиб, Н.Қўчқоровадан Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 2021 йил 27 августдаги №133-сонли хулосасига кўра, қуруқ ҳолдаги, соф вазни 7,26 грамм бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорига кўра, гиёҳвандлик воситалари туркумига кириб, у фуқаролар томонидан муомалага бўлиши ва истеъмол қилиши таъқиқланган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд, Н.Қўчқоровани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддаси 1-қисми, 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топди.

Аёлга ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 1 йилу 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@effectuz_live