Россиялик космонавт Орол денгизининг фазодан олинган суратни намойиш қилди
Антон Шкаплеров ўзининг Instagram’даги саҳифасида Халқаро космик станцияси орбитасидан олинган эксклюзив суратни жойлаштирди.
Суратда минтақада содир бўлган экологик фожиа кўлами кўрсатилган.
"Орол денгизи қачонлардир сайёрамиздаги энг катта денгиз бўлган эди. 1989 йилда у иккита алоҳида сув ҳавзаларига - Шимолий ва Жанубий бўлиниб кетди. Иккинчи денгиз яна икки қисмга - Шарқий ва Ғарбий қисмга бўлинди. Афсуски, 2014 йилда Шарқий денгиз қуриб қолди" , - деб изоҳ ёзган космонавт сурат остида.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live

Ўзбекистонга “Omicron” кириб келиши ортидан Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидалари жорий қилинмоқда
Унга кўра:
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида Kovid-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талабларга қатъий риоя этилади;
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
Ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги 3 кунлик PSR тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
Йиғилишлар ўтказилиши чекланади,
Зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференсалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
Мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг “Omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланди.
@effectuz_live

Бухорода 8-синф ўқувчиси қўшнисининг қарийб 5 миллион сўмлик буюмларини ўғирлади
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида содир этилган ўғрилик жиноятини мактаб ўқувчиси содир қилган, дея хабар қилмоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.
Маълум қилинишича, 9 ноябрдан 12 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс «Шарқ» маҳалласида яшовчи Р.Ш. (1975 йилда туғилган) исмли фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кирган.
У бир дона баҳоси 3 миллион сўмлик «Геркулес» велосипедини, 1 дона баҳоси 1 миллион сўмлик юк ташишга мўлжалланган аравасини ҳамда ҳар бирининг баҳоси 200 минг сўмлик 3 дона темир бочкани яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига жами 4 миллион 600 минг сўмлик моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши, 8-синф ўқувчиси вояга етмаган А.А. (2007 йилда туғилган) содир қилгани аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фижида Cody тропик циклони кучли шамол ва ёмғирларни юзага келтирди, оқибатда ҳудудда кучли
сув тошқинлари кузатилди
Хабарга кўра Вити-Леву шимолидаги Тавуа шаҳрида камида 1 нафар одам тошқинлар оқибатида ҳалок бўлган, аҳоли Вити-Левунинг шимолий ва ғарбий қисмларига эвакуация қилинган.
Сув тошқинлари ҳудуддаги инфратузилма объектларига зиён етказган.
Электр таъминотининг қулаб тушган айрим линияларида айни дақиқаларда ҳам фаолият қайта тикланмаган.
Мактаблар ёпилган 58 та мактаб эвакуация маркази сифатида фаолият юритмоқда.
Айни вақтда 156 та эвакуация нуқталарига жами 4069 нафар одам жойлаштирилган.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
сув тошқинлари кузатилди
Хабарга кўра Вити-Леву шимолидаги Тавуа шаҳрида камида 1 нафар одам тошқинлар оқибатида ҳалок бўлган, аҳоли Вити-Левунинг шимолий ва ғарбий қисмларига эвакуация қилинган.
Сув тошқинлари ҳудуддаги инфратузилма объектларига зиён етказган.
Электр таъминотининг қулаб тушган айрим линияларида айни дақиқаларда ҳам фаолият қайта тикланмаган.
Мактаблар ёпилган 58 та мактаб эвакуация маркази сифатида фаолият юритмоқда.
Айни вақтда 156 та эвакуация нуқталарига жами 4069 нафар одам жойлаштирилган.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Танзанияда микроавтобус йўл транспорт ҳодисасига учраши натижасида 14 нафар одам вафот этди
Танзания шимолида енгил автомобиль ҳамда микроавтобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 14 нафар одам бу ёруғ оламни тарк этди қурбонлар орасида 6 нафар журналист ҳам бўлган.
Бу ҳақда Бусеге округи полиция бўлинмаси раҳбари Габриэль Закария маълум қилган, деб ёзмоқда The Citizen.
Воқеа жойида йўл транспорт ҳодисаси иштирокчиларининг 11 нафари ҳамда 3 нафар жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Журналистлар Симийю вилоятига танишув саёҳатини амалга ошираётганди.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ITV телеканалининг 2 нафар ходими, ҳамда 2 нафар жамоатчилик билан алоқалар мутахассислари, Habari Leo нашри ишчиси ва уларнинг ҳайдовчиси бу ёруғ оламни тарк этди.
«Мен бугун тонгда Мванза автоколланасидаги автомобилнинг йўналиш таксиси билан тўқнашуви оқибатида 14 нафар одамнинг, хусусан 6 нафар журналистнинг ўлимидан чуқур қайғудаман.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, журналистларга ҳамдардлик билдираман», – деб ёзган Танзания президенти Самия Сулуху Ҳасан Twitter’да.
Йўл-транспорт ҳодисасига нима сабаб бўлгани ва у қандай шароитда келиб чиққани полиция томонидан аниқлаштирилмоқда.

13-январь яъни эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушади.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Космоновтлар бекатида метро вагони тўхтаб қолгани ҳақидаги видеолар тарқамоқда
@effectuz_live
@effectuz_live
Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб бориши режалаштирилган эди.
Бироқ келиш олдидан топширилган тест мусбат натижа кўрсатган.
Натижада Словениялик мутахассис ўз юртида карантинда бўлиб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасини эса унинг ёрдамчилари бошқармоқда.
Миллий жамоа Дубайга етиб келгач, делегациянинг барча аъзолари ПЦР-тест топширган ва «Пахтакор» яримҳимоячиси Ҳожимат Эркинов вирус юқтириб олгани маълум бўлди.
Футболчи изоляцияга олинди.
Эркинов карантин муддати якунлангач, қайта тест топширади ва манфий натижа бўлса, машғулотларга қўшилади.

Forwarded from EFFECT | SHOU-BRAND
«Битта бошга ўралган рўмолнинг масъулияти шу қадар оғир эканини билмагандим» — Феруза Норматова
➡️ Батафсил ўқиш
Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes

⚡️КХШТнинг Қозоғистондан чиқиши эртага бошланади - Токаев
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
3-чоракдан бошлаб "Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади
Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-синфларда ҳамда 10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.
11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди.
Унга кўра ўқувчиларда "Жисмоний тарбия" ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам “Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

Windows 11нинг махфий функцияси топилди
Энг сўнгги Windows 11 эски сақлаш воситалари, яъни дискетларни ўқиш функциясига эга.
Тизимнинг ушбу функцияси Windows Latest портали томонидан аниқланди.
Microsoft компанияси тизимнинг ушбу хусусиятини ошкор қилмаган, лекин бу функция мавжуд.
Агар Windows 10да ОС автоматик тарзда А дискни кўрсатган бўлса, бу кўп йиллар давомида дискетни белгилаш бўлган, кейин 11да иш мантиғи ўзгарди.
Диспетчер энди мослашувчан медиани автоматик равишда аниқлай олади - тизим ўқувчи орқали компьютерга уланган дискетни танийди.
Шу билан бирга, Windows 11да драйверларни бошқача ўрнатиш мумкин. Буни амалга ошириш учун сиз қурилма менежеридан фойдаланишингиз ва аппарат ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган ўрнатиш пакетидан фойдаланиш ўрнига драйверлар мавжуд бўлган йўлга ўтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Windows 11 2021 йил охирида ўрнатиш учун мавжуд бўлди, операцион тизимнинг кейинги авлоди ҳам янгиланган интерфейсга эга ва баҳорда катта янгиланиши кутилмоқда.

«Ўрнак кўрсатган Шоҳсанам» ҳужжатли фильми суратга олинди
➡️ Батафсил ўқиш
Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes
➡️ Батафсил ўқиш
Шоу-бизнес янгиликларига обуна бўлинг: 👉 @Effectuz_shou_biznes
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аянчли йўл транспорт ҳодисаси
Россиянинг Красноярск ўлкасида автобус ҳамда автомобиль тўқнашиши натижасида 4 киши бу ёруғ оламни тарк этди.
Қурбонларнинг 2 нафари болалар.

Владимир Зеленскийнинг «укаси» инсультдан вафот этди
Телебошловчи Михаил Зеленский инсульт туфайли 47 ёшида вафот этган. Бу ҳақда ТАСС Вести ФМ радиостанциясининг Телеграм-каналига таяниб хабар бермоқда.
“Ҳаммаси тўсатдан содир бўлди. У Доминикан Республикасида таътильда эди ва ўзини ёмон ҳис қилди. Шифокорлар қутқаришга ҳаракат қилишди, бироқ сақлаб қолиш қўлларидан келмади. Дастлабки маълумотларга кўра у инсульт касаллигидан вафот этди”, - дейилади хабарда.
Қайд этиш лозим, Украина президенти Владимир Зеленский ва машҳур журналистнинг фамилияси ўхшашлиги туфайли ОАВда ушбу шахсларни ака-ука деб талқин қилинар эди.
Михаил Зеленский 1997 йилдан 1999 йилгача “Радио России – Ностальжи” ва “ТВ Центр” телеканалида янгиликлар дастурларида бошловчи сифатида ишлаган.

Фирибгарлик фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. А.И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш.Р.нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшларга мурожаат қилди
Бўш вақтингизда фақат ўз устингизда ишлашга ҳаракат қилсангиз, муваффақиятга эришишингиз аниқ!
Янги йил арафасида кўпчилик кўп нарсаларни ният қилади, кейинчалик эса ўша ниятларини амалга ошириш бўйича аниқ режа ва ҳаракат бўлмаганидан кейин уларнинг секин-аста армонга айланиб бориш хавфи бор.
Президентнинг Янги йилдаги илк ташрифларида ёшлар билан учрашувда айтган гаплари, нафақат «Темурбеклар мактаби»даги ёшларга, балки барча ёшларимизга тааллуқлидир.
Шунинг учун бу гапларни барча ёшларимиз яна бир бор диққат билан эшитиб, бугундан бошлаб қўйган мақсадлари сари қаттиқ ҳаракат қилишлари ўзлари учун фақат фойда келтиради.
Акс ҳолда, йиллар ўтаверади, ниятлар саробга айланаверади ва охир-оқибат кўпчилик муваффақиятга эришмаганларга ўхшаб, ўзининг ҳаётидаги муваффақиятсизлигида ўзидан бошқа ҳаммани айблаш билан оввора бўлиб қолиш хавфи пайдо бўлади (масалан, ота-онам буни қилиб бермаган, ўқитувчим яхши эътибор қилмаган, бошлиғим ёрдам бермаган, анави қариндошим ёрдам бермаган, давлат ёмон ва ҳоказо).
Лекин бу билан ўзининг ҳаёти яхши бўлиб қолмаслиги аниқ.
Шу сабабли, келинглар қўшимча таътил вақтини ҳам ўзимиз учун фойдалироқ қилиб ўтказайлик.
Интернетда бекорга вақт сарфлашнинг ўрнига, чет тилларини текинга ўргатадиган «Duolingo.com»дан ва дастурлашни текинга ўргатадиган «Code.org» ёки «Uzbekcoders.uz»дан кўпроқ фойдаланинг.
Агар текинга ўзингиз ўрганишга зериксангиз ва пулини тўлаб гуруҳ бўлиб ўрганмоқчи бўлсангиз, IT-Park ҳудудий марказларида ёки унинг таълим хизматларини кўрсатадиган резидентларига бориб малакангизни оширинг.
Бу эса бўш вақтингизни келажак учун энг яхши сармояга айлантириш демакдир! Агар ўз она тилингизга қўшимча чет тилларида равон сўзлаша олсангиз ҳамда ахборот технологияларининг турли соҳалари бўйича мутахассис бўлсангиз, келажакда қайси соҳада ёки қайси ҳудудда ишлашингиздан қатъий назар, муваффақиятга эришиш имкониятингиз албатта юқорироқ бўлади!

Россияда юз берган йўл транспорт ҳодисаси
Россиянинг Липетск шаҳрида 19 та автомобиль иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 1 киши жароҳатланди
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Россиянинг Липетск шаҳрида 19 та автомобиль иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 1 киши жароҳатланди
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси сабабли бутун инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.
Бироқ ушбу вирус муаммоларга тўғри ва оқилона ечим топа билиш, инқирозни янги имкониятлар билан енга олишни ҳам ўргатди, десак муболаға бўлмайди.
Хусусан, телетиббиётнинг оммалашиши нафақат беморлар, балки соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳам қатор қулайликлар яратмоқда.
Эътиборлиси, ўтган 2021 йилда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан берилган онлайн телемаслаҳатлар орқали ҳудудларда 30дан зиёд буйрак кўчириш, 65 нафардан ортиқ болада юрак туғма нуқсонини бартараф этиш амалиётлари муваффақиятли бажарилди.
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видео орқали шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ойлик субсидия берилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантиришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳасида сўз борган.
Қарор лойиҳасига кўра, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма берилади.
Ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганлик учун субсидия олиш мақсадида маҳаллий меҳнат органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилинади.
Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.