EFFECT.UZ|LIVE
Тошкентдаги иккита кўча кенгайтирилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид қатор лойиҳалар билан танишди. Айтилишича, Тошкент туманидаги "Ғишткўприк" чегара постидан Тошкент шаҳрига олиб…
Президент Шавкат Мирзиёев йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омикрон штаммининг аломатлари маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимовнинг маълум қилишича, касаллик асосан 5 та клиник кўринишларда намоён бўлди.
Беморларда йўтал, аксириш, ҳолсизланиш, бурундан сув оқиши ва ҳар иккита касалнинг бирида тана ҳарорати кўтарилиши кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz бугун, 10 январь куни АОКАда бўлиб ўтган коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда ёритган эди.
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Россиянинг СССРни қайта тиклаш режаси йўқ, хоҳласа ҳам бунинг иложи йўқ — Матвиенко.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Шавкат Мирзиёев муҳим инфратузилма лойиҳалари кўриб чиқди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январь куни қурилиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди. Тошкент вилоятида савдо ва сервисни ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Шу боис автомобиль йўлларини кенгайтириб, йўл бўйи хизматларини кўпайтириш бўйича кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
“Тошкент-Чиноз” автомобиль йўлини таъмирлаш лойиҳаси улардан бири. Маълумки, бу йўл жуда серқатнов бўлиб, бир кеча-кундузда 60-65 минг автотранспорт ҳаракатланади. Шу боис унинг 10 километр қисмини таъмирлаш, 5 дона ерости ўтиш йўлаги ва қўшимча маҳаллий йўллар қуриш мўлжалланган.
Тошкентдаги Темур Малик кўчасини 6тасмали этиб кенгайтириш, унинг икки четида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш бўйича ҳам лойиҳалар режалаштирилган.
Давлат раҳбари бу лойиҳаларни маъқуллаб, уларнинг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сифатли қилиб қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Тақдимотда табиий газ етказиб бериш тизимида хусусий шерикликни жорий этишга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Бу тизимни модернизация қилиш жуда долзарб. Чунки Ўзбекистондаги газ қувурларининг ярмидан кўпи – 45 минг километри ўттиз йилдан ортиқ ишлатилмоқда. Оқибатда йўқотишлар миқдори 20 фоиздан ошиб кетаяпти.
Хусусан, бугунги кунда Жиззах шаҳар газ таъминоти тизимида 767 километр қувур, 6та газ тақсимлаш станцияси, 1 минг 600дан зиёд газ тақсимлаш пункти бор. Ушбу тизимни халқаро стандартлар асосида ва тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш орқали модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.
Техник устувор ечимлардан фойдаланиб амалга ошириладиган лойиҳа доирасида эски газ қувурлари олиб ташланиб, 1 минг 500 километрдан зиёд янги қувурлар тортилиши режалаштирилган. Шунингдек, газ тақсимлаш станциялари сони 6тадан 2тагача қисқартирилиб, 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтилади. Натижада ҳозирги ҳолатдаги 115 миллион куб метр йўқотишлар бартараф этилади.
Президент бу лойиҳанинг самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратиб, уни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бундай тизимни бир пайтнинг ўзида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.
Бу ишлар газ тақсимлаш ва ҳисоб-китобни тартибга солиб, унинг халқга барқарор ва тўла етиб боришига хизмат қилади.

Махсус комиссия нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътилни 24 январга қадар узайтирди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.
Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.
Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун яъни 10 январь куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилган.
Тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
Ташриф доирасида турли соҳаларда аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади.
@effectuz_live

⚡️Қора малибунинг танкаси, хуррам жинни излаган Насим Холов, блогерлар машмашаси Effect Plus’да
Effect.uz журналисти Фазлиддин Меҳмонов бошловчилигида олиб борилаётган янги – Effect Plus лойиҳасининг навбатдаги меҳмонлари машҳур блогер Насим Холов ва таниқли депутат Бобур Расулов.
Улар кўрсатувнинг 2-сонида кўплаб долзарб масалалар ҳақида гапиришди. Шунингдек, кўрсатув сўнгида томошабинлар учун ажойиб хушхабар эълон қилинди.
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Жанубий Африкалик олимлар пандемия қачон тугашини тахмин қилишди
Коронавируснинг янги "Омикрон" варианти биринчи марта аниқланган Жанубий Африка Республикаси олимлари ушбу штамм COVID-19 пандемиясини тугатиши мумкинлигини тахмин қилишди.
Тадқиқот натижалари Жанубий Африка Тиббиёт тадқиқот кенгаши веб-сайтида эълон қилинган.
Тадқиқотчилар Тсване шаҳар туманидаги шифохонанинг "Омикрон" тўлқини пайтида ётқизилган 466 нафар бемор ва 3976 нафари аввалгиларининг маълумотларини ўрганишди.
Улар ҳозирги тўлқинда COVID-19 ҳолатларининг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этганини аниқлашди, олдинги вақтларда ўртача 21 фоиз.
Касалхонада бўлишнинг ўртача давомийлиги аввалги 8,8 кундан 4 кунгача, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар сони эса 4,3 дан 1 фоизга камайган.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳар бир тўлқин билан касалликнинг енгил кечиши кузатилган.
Бу шуни кўрсатадики, "Омикрон" штамми коронавирус пандемиясининг эпидемик фазасининг тугаши ва унинг маълум бир ҳудудга хос бўлган эндемик фазага ўтишининг «аломати» бўлиб хизмат қилиши мумкин.
SARS-CoV-2 вирусининг янги варианти Б.1.1.529 ноябрь ойида Жанубий Африка мамлакатларида аниқланган.
Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ташвишли деб эълон қилинди ва "Омикрон" деб номланди.
Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, бу штамм аллақачон 100 дан ортиқ мамлакатларда топилган.
Ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус декабрь ойида "Омикрон" бошқа вариантларга қараганда тезроқ тарқалишини ва эмланган ҳамда тузалиб кетганларга ҳам юқишини айтган эди.
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

"S7 airlines" самолёти Урганч аэропортига фавқулодда қўнди
"S7 Airlines" авиакомпаниясининг Москва - Қарши йўналиши бўйича SB-I3313 парвозини амалга ошираётган самолёти соат 01:42 да "Урганч" халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида Узбекистан airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодисага йўловчилардан бири, яъни Тожикистон фуқароси шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги сабаб бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчида кўричак касаллигига шубҳа бўлган. Экипаж энг яқин аэропортда самолётни қўндиришга қарор қилди.
Аэропортдан йўловчи тез тиббий ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун Урганч шаҳридаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.
"Маҳаллий вақт билан 02:31 да "S7" авиакомпанияси самолёти Қаршига парвоз қилди", - дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
@effectuz_live
@effectuz_live
Кипрлик олимлар томонидан аниқланган «Дельтакрон коронавирус штамми» катта эҳтимол билан CОVID-19 намунасини нотўғри ўрганиш натижасида олинган. Бу ҳақда 10 январь, душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош эпидемиологи Мария Ван Керхове маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу вазиятда «штамм», «дельтакрон» ва «флурон» (грипп ва коронавирус билан бир вақтда касаллик) тушунчаларини ишлатмаслик керак, чунки уларнинг унга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Бу сўзлар вируслар/вариантларнинг комбинациясини назарда тутади ва бу содир бўлмайди. Дельтакрон, эҳтимол, кетма-кетлик пайтида намунанинг ифлосланишидир», деди эпидемиолог.
@effectuz_live
Унинг сўзларига кўра, бу вазиятда «штамм», «дельтакрон» ва «флурон» (грипп ва коронавирус билан бир вақтда касаллик) тушунчаларини ишлатмаслик керак, чунки уларнинг унга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Бу сўзлар вируслар/вариантларнинг комбинациясини назарда тутади ва бу содир бўлмайди. Дельтакрон, эҳтимол, кетма-кетлик пайтида намунанинг ифлосланишидир», деди эпидемиолог.
@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тез орада танилиб Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг эътиборига тушган косонсойлик Нурзидахон мухлислари, Отабек Умаров ва Ўзбек Наво бирлашмасига миннатдорчилик билдирди.
@effectuz_live
@effectuz_live
700 миллион сўмга яқин пулларни пластик карта орқали ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Замон тезлашиб, ахборот технологиялари тобора ривожланиб бориб, барчамизни шошириб қўяётгани сир эмас.
Айниқса, банк хизматлари соҳаси рақамлашиб, одамларга қулайликлар яратмоқда.
Шу аснода бу каби имкониятлардан қинғирлик йўлларида фойдаланаётган одамлар ҳам йўқ эмас.
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани судида кўриб чиқилган жиноят иши бунга яққол мисол.
Иш ҳолатига кўра, Ёзёвон туманида яшаб келган ёш йигит Р.У. 2020 йил 19 декабрь куни соат 21:30 ларда таниши Р.О. билан ўзаро суҳбат чоғида "Туронбанк" АТБ нинг "My Тuron" мобил иловаси орқали Humo пластик картасидан 9 минг 950 сўм пулларни Uzсard пластик картаси ҳисоб-рақамига ўтказганида, ўтказма амалга ошиб, пуллар қабул қилинганлигини, бироқ ўтказилган 9 минг 950 сўм пуллар Humo пластик картаси ҳисоб-рақамидан камаймаганлигини айтган.
Шунингдек, исталган суммадан 50 рақамини айириб ташлаб, келиб чиққан суммани Humo пластик картадан Uzсard пластик картасига ўтказганида ҳам шу каби ҳолат содир бўлганлигини маълум қилган.
Р.У. ушбу ҳолатни текшириш мақсадида яшаш хонадонида "Туронбанк" АТБ Фарғона филиалидан олинган Uzсard ҳамда Humo пластик картасини ўзининг телефонига "СМС" хабарнома хизматини ёқиб, фойдаланувида бўлган "RedMi-7" русумли телефон аппаратига ўрнатилган "My Тuron" мобил иловасига ушбу ҳар иккала пластик карталарни бириктирган.

Наушник тақиб олган фуқарони поезд уриб кетди
3 январь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан ўтган поезд йўлида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти.
Маълум қилинишича, туманнинг «Боёвул» МФЙда яшаган Н.А. темир йўл изи атрофида қулоғига наушник тақиб, чорва молларини боқиб юрган вақтида Тўйтепа—Озодлик йўналишидан келаётган юк поезди уриб юбориши оқибатида вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан 6 январь куни ушбу маҳаллада бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтган.
Йиғилишда фуқароларга темир йўл атрофларида наушниклардан фойдаланмаслик, йўловчи ва юк поездларининг хавфсиз ҳаракатланишини таминлаш мақсадида темир йўл изининг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик бўйича тушунчалар берилган.

Боғчада қотиллик юз берди
Самарқанддаги ташландиқ мактабгача таълим муассасаси биносида қотиллик содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани «Истиқбол» маҳалласида икки нафар қиз дўппосланиб, биттаси ўлдирилиб, сўнгра ёқиб юборилгани тўғрисида хабар тарқалди.
Бош прокуратура «Дарё» сўровига кўра мазкур ҳолатга аниқлик киритди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 7 январь куни соат тахминан 00:00 атрофида М.Н. (2002 йилда туғилган, вақтинча ишсиз) ва М.Т. (2001 йилда туғилган) исмли йигитлар М.Қ. (1997 йилда туғилган) ва Д.Й. (1994 йилда туғилган) исмли таниш аёлларни Паст Дарғом тумани «Истиқбол» маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатмасдан келаётган ташландиқ мактабгача таълим муассасаси биносига олиб борган.
У ерда маст ҳолатда келишмовчилик сабабли ўзаро жанжал юзага келган.
Оқибатда йигитлар ошхона пичоғи билан Д.Й.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган сўнгра мурдани ёқиб юборган.
М.Н. ва М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

«Uzbekistan Airways» талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди
Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, қўшимча рейслар 20 – 23 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
20 январь
Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20
Тошкент – Нукус 19:00/20:40
Нукус – Тошкент 21:20/22:40
21 январь
Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20
Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20
23 январь
Тошкент – Фарғона 12:50/13:40
Фарғона – Тошкент 14:20/15:10
Тошкент – Қарши 08:00/09:00
Қарши – Тошкент 09:40/10:40
Тошкент – Термиз 07:30/08:50
Термиз – Тошкент 09:30/10:40
Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20
Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20
Тошкент – Андижон 12:30/13:30
Андижон – Тошкент 14:10/15:00.

10 минг доллар пора билан қўлга олинган шифокор
Қайд этилишича, РШТЁИМ Бухоро филиалининг узоқ йиллик тажрибага эга шифокори Р.Х. фуқаро Н.Н.ни ваколатли танишлари орқали филиалга ҳамширалик ишига киритиш эвазига ундан 1000 доллар пора талаб қилган.
Фуқаро аризасига кўра 9 январда вилоят ИИБ ҳамда департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган ва шифокот тиббий муассаса яқинидаги ҳудудда кимёвий ишлов берилган 1000 долларни фуқаро Н.Н.дан олаётганида қўлга олинган.
Айни дамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода шундай ҳолат 2021 йилнинг октябрида ҳам юз берганди.
Шаҳардаги 3-сон поликлиника бош шифокори фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига аёлдан 600 доллар олаётганида қўлга олинган.
Ўша йилнинг декабрида Ромитан туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритиб келаётган шифокор ногиронлик нафақасини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 500 доллар олганида ушланганди.

Намангандан Россиянинг 8 шаҳрига тўлиқ эконом форматда авиақатновлар амалга оширилади
Наманган шаҳридан Россиянинг 8 шаҳрига 30 январдан бошлаб тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилади.
Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Маълум қилинишича, парвозлар Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида тўлиқ эконом форматида ташкил этилади.
Самолётлар Россиянинг Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбург шаҳарларига қатновларни амалга оширади.
30 январь куни Uzbekistan Airways Airbus 320 ҳаво кемасида тўғридан-тўғри Намангандан Пермга илк авиақатновни уюштиради.
Наманган—Пермь йўналиши учун чипталарни 1 миллион 656 минг 217 сўмдан бошлаб харид қилиш мумкин.

Россиялик космонавт Орол денгизининг фазодан олинган суратни намойиш қилди
Антон Шкаплеров ўзининг Instagram’даги саҳифасида Халқаро космик станцияси орбитасидан олинган эксклюзив суратни жойлаштирди.
Суратда минтақада содир бўлган экологик фожиа кўлами кўрсатилган.
"Орол денгизи қачонлардир сайёрамиздаги энг катта денгиз бўлган эди. 1989 йилда у иккита алоҳида сув ҳавзаларига - Шимолий ва Жанубий бўлиниб кетди. Иккинчи денгиз яна икки қисмга - Шарқий ва Ғарбий қисмга бўлинди. Афсуски, 2014 йилда Шарқий денгиз қуриб қолди" , - деб изоҳ ёзган космонавт сурат остида.