EFFECT.UZ|LIVE
886 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
КХШТ Бош котиби эртага Қозоғистонга учишини айтди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси биноси тепасида мамлакатда январ ойидаги тартибсизликлар қурбонлари хотирасига мотам белгиси сифатида давлат байроғи туширилди-ТАСС

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонга ярим миллион дозада Модерна вакцинаси олиб келинди

Бугун Ўзбекистонга 500 400 доза Модерна вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

2 404 480 дозаси AstraZeneca;
37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
1 341 790 дозаси "Sputnik V";
3 500 460 дозаси Moderna;
2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac;
207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Женевада Россия ва АҚШ ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар бошланди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин бошчилигидаги Россия делегацияси учрашув бўлиб ўтадиган АҚШ доимий ваколатхонасига етиб келди - ТАСС

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Путин: Қозоғистонга ҳужум тажовузкорликдир, бунга кечиктирмасдан муносабат билдириш керак эди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаотадан Россия фуқароларини ҳарбий транспорт самолётлари билан эвакуация қилиш давом этмоқда

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Red Wings самолёти Белгородда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди, жабрланганлар йўқ, деб хабар берди РИА Новости.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️Россияда бир кунда 15 830 та коронавирус инфекцияси аниқланган.

741 киши вафот этган, 19 890 бемор тузалиб кетди.
Москвада коронавирус билан касалланганлар сони кунига 2778 нафарга ошди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Покистон афғон қочқинларини рўйхатга олиш кампаниясининг биринчи босқичини якунлади - уларнинг сони 1,4 миллионни ташкил этади

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Бабар Балучнинг сўзларига кўра, 2021-йилнинг 15-апрелидан 31-декабрига қадар 1,25 миллион қочқин ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва янгилаш, шунингдек, улардан 700 минг нафарига ИД-карта бериш мумкин бўлган. Уларнинг мақсади соғлиқни сақлаш, таълим ва банк хизматларидан тезроқ, хавфсизроқ фойдаланишни таъминлашдир.

Қочқинлар орасида 200 минг нафари 5 ёшгача бўлган болалар эди- SputnikAf

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Тартибсизликлардан сўнг жиноий иш қўзғатилган Қозоғистон ИИБ раҳбарининг жасади топилди

Қозоғистон Республикаси Жамбил вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Жанат Сулейменов ўз жонига қасд қилди, дея тасдиқлади Тараз маъмурияти (вилоят маъмурий маркази) матбуот хизмати “Интерфакс” агентлигига.

“Ҳа, афсуски, шундай. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, — дейди ҳокимлик.
Қозоғистонлик журналист Михаил Козачковнинг телеграм-каналига кўра, тартибсизликлардан сўнг Сулейменовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. “Уни трибунал билан таҳдид қилишди”, деб ёзган душанба куни журналист. Бошқа манбалар эса бу маълумотни тасдиқланмаган.

Тараздаги тартибсизликлар чоғида вилоят ҳокимлиги, ҳукмрон “Нур Отан” партияси биноси ва полиция бўлимига ҳужум уюштирилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️Ўзбекистонда яна қаттиқ карантин бошланиши мумкинми?

Маълумки, Ўзбекистонга 7 январь куни кириб келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми аниқланган эди.

Effect.uz АОКАда Ўзбекистон мамлакатида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда ёритмоқда.

👉 https://youtu.be/l6pWyDDZV34
Тоқаев КХШТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида нималар ҳақида гапирди?

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилишида нималар ҳақида гапирди? Қуйида президент томонидан берилган энг муҳим маълумотларни қисқача келтириб ўтамиз.

– Қозоғистонда жорий йил бошидан буён бўлиб ўтган барча тадбирлар бир занжирнинг ҳалқасидир;
– Терорчилар тунда ўликхоналарга ҳужум қилишди, ўлган шерикларнинг жасадларини олиб кетишди;
– Террорчилар ўзларининг алоқа воситаларидан фойдаланганлар. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кийимига ўтишган;
– Ҳуқуқ-тартибот органларининг 16 нафар ходими ҳалок бўлди, 1300дан ортиқ киши жароҳатланди;
– Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор;
– Тинч аҳолидан бўлган намойишчиларнинг талаблари қаноатлантирилди, аммо босқинчилар учун бунинг аҳамияти йўқ эди;
– Барча ҳаракатлар ягона марказдан мувофиқлаштирилди ва гап давлат тўнтаришига уриниш ҳақида кетмоқда;
– Қозоғистон ҳеч қачон тинч намойишчиларга қарши қуролли куч ишлатмаган ва қўлламайди;
– КХШТ нуфузли ҳарбий-сиёсий ташкилот сифатида ўзининг долзарблиги ва самарадорлигини кўрсатди;
– Тез орада кенг кўламли аксилтеррор операцияси якунланади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди

Ўзбекистонда қатъий карантин чекловлари бўлиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.

Чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам эмланишимиз керак”, — дея қўшимча қилди Норбоев.
“Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина “Omicron”дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос.
Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак
”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, 24 январдан кейин ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
“UzAuto Motors” АЖ “Asr progress innotech” МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилади

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг:
@effectuz_live
“Омикрон” штамми аниқланган фуқаро билан бирга келган 200 киши карантинга олинган

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Коронавирусга қарши курашиш штаби: Ниқоб тақмаганлик учун жарималар тўғрисида ҳозирча гап йўқ
Таъкидланишича, Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссиясининг 9 январь кунги йиғилишида тиббий ниқоб тақмаган фуқароларга фақат огоҳлантириш берилиши айтилган.

«Бош вазир бошчилигида Махсус комиссия йиғилишида ички ишлар, миллий гвардия ходимларига кўчада юрганда муомалани тўғри қилиш тушунтирилди. Ниқобсиз бўлган фуқарога, биринчидан, тушунтириш, огоҳлантириш ва фақатгина огоҳлантириш берилади. Ходимларга ниқобсиз фуқароларга бериш учун керакли миқдорда ниқоблар тарқатилган.
@effectuz_live
«UzAuto Motors» Андижондаги дилерлик корхонаси билан шартномани бекор қилади

“UzAuto Motors” АЖ Андижон вилояти Бўз туманида жойлашган “Asr progress innotech” дилерлик келушувидаги бир қатор қоидабузарликлар сабаб шартномани бекор қилганлигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, “UzAuto Motors” АЖ томонидан 2021 йилнинг декабрь ойида “ASR нлиги ҳамда дилерлик келишувининг қатор бандлари қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, корхона фаолияти давомида қонунбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун маълумот тақдим қилинган.

“Asr progress innotech” МЧЖ ва мижозлPROGRESS INNOTECH” МЧЖда ўтказилган мониторинг натижасида, Дилер корхонаси томонидан тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилгаар ўртасида тузилган шартномалар бўйича Дилер корхонанинг мижозлар олдидаги мажбуриятлари “Андижон Автотеххизмат” томонидан бажарилади.
Компания “Asr progress innotech” МЧЖ дилер корхонанинг мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “UzAuto Motors” Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилишини маълум қилган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Қозоғистон террорчи деб эълон қилган эркак машҳур мусиқачи бўлиб чиқди Қозоғистон ҳукумати террорчи деб эълон қилган қирғизистонлик Викрам Рўзахунов машҳур жазз мусиқачиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда унинг дўсти Азис Абакиров маълум қилди. Рузахунов қариндошларининг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонлик Викрам Рузахунов озодликка чиққанидан кейин баёнот берди.

"Бугунгача мен қирғиз халқининг ўғли эканлигимдан қанчалик фахрланаётганимни англамаган эдим", - деди у.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги мактабда портлаш содир бўлди.

Портлаш оқибатида 9 нафар бола ҳалок бўлди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Олмаотадаги IES-2 хавфсизлигини таъминлашда қирғизистонлик тинчликпарвар кучларнинг иштироки акс этган кадрларни эълон қилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда аёл турмуш ўртоғини 13 марта болта билан уриб ўлдирди

Навоий вилоятида икки боланинг онаси бўлган аёл турмуш ўртоғини, фарзандларининг отасини ухлаб ётган жойида 13 марта болта билан уриб чопиб ўлдирган.

Аёл турмуш ўртоғини яхши кўргани туфайли чопиб ўлдирганини айтмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live