EFFECT.UZ|LIVE
887 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Москва шахрида кучли қор ёға бошлади

Мутахассислар ёғингарчиликни 1 ҳафта давом этишини айтишмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, шунингдек, пойтахт Тошкент шаҳрида айни вақтларда туманли об-ҳаво кузатилаётганлиги сабабли ЙҲХББ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Йўлларда кўринувчанлик қисқарганини инобатга олиб, ЙҲХББ ҳайдовчиларни тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ва ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” 9-январь куни Республика бўйича баъзи жойларга туман тушишини маълум қилганди.

10-январда ҳам туманли об-ҳаво кузатилиши мумкин.

@effectuz_live
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 4,4 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 355 км жанубий-ғарбда юз берган

Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида сезилиш кучи:

Олтинсой туманида 3 балл, 34 км.
Денов туманида 3 балл, 35 км.
Бойсун туманида 3 балл, 36 км.
Сариосиё туманида 2-3 балл, 50 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 57 км.
Шўрчи туманида 2 балл, 61 км.
Бандихон туманида 2 балл, 63 км.
Қамаши туманида 2 балл, 65 км.
Узун туманида 2 балл, 70 км.
Деҳқонобод туманида 2 балл, 71 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 71 км.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бугун Ўзбекистонга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фавқулодда ҳолат тартибини бузган 1,5 мингдан ортиқ одамни жавобгарликка тортди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ҳафта охирида ёмғирли об-ҳаво бўлиши мумкин

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 11-13 январь кунлари Республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.

Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 9-12 даража илиққача кўтарилади.

14 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади.

Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.

Республиканинг айрим ҳудудларида
баъзи жойларда туман кузатилади.

@effectuz_live
«Террористик таҳдиднинг ўчоқлари зарарсизлантирилди» - Қозоғистон МХҚ

Қозоғистондаги террорчилик таҳдидлари ўчоқлари зарарсизлантирилди, деб хабар берди Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати.

«2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида вазият барқарорлашди ва назорат остида. Терроризмга қарши кураш бўйича республика ва минтақавий тезкор штаблар позициясидаги террорчилик таҳдидлари марказлари зарарсизлантирилди», — дейилади МХҚ хабарида.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Олма-Ота, Қизил-Ўрда, Талдиқўрғон ва Тараз шаҳарларида террорчилар томонидан босиб олинган барча маъмурий объектлар озод қилинган.

«Жангарилар томонидан тартибсизликлар иштирокчилари бошпана қилиши мумкин бўлган жойларни тозалаш ишларини олиб борилмоқда. Жиноий фаолият излари қайд этилиб, йиғилмоқда», — дейилади МХҚ хабарида.

Вазирлик фуқароларни террорчилик фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш, шунингдек, тартибсизликлар пайтида ўғирланган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширишга чақирди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон ҳудудида Қирғизистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди - ТАСС

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖАМИ 27,5 МЛРД СЎМГА ЕР УЧАСТКАЛАРИ СОТИЛГАН

Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон хавфсизлик хизмати полковниги Азамат Ибраев ўлик ҳолда топилди - КНБ

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бир кун аввал президент Токаев КНБ раҳбарининг икки ўринбосарини ишдан бўшатган эди. Махсус хизматнинг собиқ раҳбари Карим Масимов давлатга хиёнат иши бўйича ҳибсга олинган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Айни дамда КХШТнинг Қозоғистондаги вазиятга бағишланган онлайн саммити давом этмоқда

Саммит ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️Нью-Йоркдаги ёнғин оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Нью-Йорк шаҳридаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғин камида 19 кишини ҳаётдан олиб кетди. Улар орасида тўққиз нафар бола ҳам бор.

Бундан ташқари, 63 киши тутун ва ёнғиндан жабр кўрган, улардан 32 нафари ҳаёти учун хавфли жароҳат олган дея баҳоланмоқда.

Ёнғин квартираларнинг бирида электр иситгичдан нотўғри фойдаланиш туфайли бошланган бўлиши мумкин.

@effectuz_live
Токаев: жорий йил бошидан буён содир бўлган барча воқеалар бир занжирнинг бўғинидир, улар тайёрланиши узоқ вақт давом этган ягона бузғунчи режага бўйсундирилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Токаев Қозоғистонда террорчилар ўзгача шафқацизлик билан ҳаракат қилгани, икки ҳарбийнинг боши кесилганини айтди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Токаев: Қозоғистонда 2,3 минг КХШТ тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live