EFFECT.UZ|LIVE
887 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Россиялик актёр Иля Глинников Қозоғистонда топилди

Россиялик актёр Иля Глинников топилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон хабар берди.

Шу кунларда актёр Қозоғистон альпинизм федерацияси назорати остида Олмаота тоғларидаги Туюк-Су оромгоҳида бўлган эди.

9 январь куни эрталаб актёр бошқа сайёҳлар қаторида Медеога, у ердан аэропортга олиб кетилган. Айни пайтда унинг соғлиги яхши ва хавфсиз ҳолатда.

Шунингдек, тез орада актёр уйига қайтиши айтилган хабарда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонда Коронавируснинг "Omicron" штамми аниқлангани сабаб назорат кучайтирилди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.
Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида Ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади.

Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡Хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;
🛡Коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

@effectuz_live
🇰🇿Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида 164 киши ҳалок бўлди

Sputnik Қозоғистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, Олмаотадаги тўқнашувларда 103 киши, жумладан, икки бола қурбон бўлган.

Қизилўрда вилоятида 21 киши, Жамбилда 10 киши, Олмаота шаҳрида 8 киши, мамлакатнинг бошқа вилоятларида 22 киши ҳалок бўлган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 8 январь куни Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY604 рейси бортидаги “ўлаётган” йўловчи сабаб Қозон аэропортига режадан ташқари қўнишга мажбур бўлди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Халқ банки ходимаси автоҳалокат натижасида вафот этди

Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармасининг маълум қилишича, 2022 йил 8 январ куни Тошлоқ тумани Янгийўл МФЙда йўлнинг пиёдалар йўлагида содир этилган автоҳалокат натижасида Халқ банкининг Тошлоқ филиали кассири Н.Ҳасанова ўз бурчини бажариш вақтида оламдан кўз юмган.

У 2015 йилдан буён Халқ банкининг Тошлоқ филиалида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 ноябр куни Халқ банкининг уч нафар ходимлари автоҳалокат туфайли вафот этган эди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Умра сафаридан қайтган зиёратчиларининг Ўзбекистонга қайта кириб келиш тартиби белгиланди

Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқароларидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс тест Саудия Арабистони ҳудудида Ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади ва манфий натижасига қараб мамлакатга киритилиши маълум қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган. Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинган.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.
Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:
- хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;
- коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Агарда коронавирус кўпайишда давом этса Таълим муассасалари таътилдан сўнг онлайн таълимга қайтиши мумкин.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
8 январь куни Олмаота аэропортида Россия Аэрокосмик кучларининг 15 та Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга ўтказилишининг энг юқори чўққисида дарҳол кузатилди. Олмаота аэропорти номаълум муддатга ёпилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Навоийда ўз акасининг қотилига айланган укага ҳукм ўқилди

2021 йилнинг 7 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўз акасини ўлимига сабабчи бўлган укага нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1990 йилда туғилган Ш.Одилов (шахси ўзгартирилган) 2021 йил 4 август куни соат 9 ларда ўзи ишлаб келаётган Навоий шаҳар, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шохжахон Шамшири” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган, у ёлланма ишчи сифатида ишлаб келаётган “Султон сарой” номли қурилиш объэктига келиб, қурилиш объэктининг 3-қаватидаги ўзларига овқатланиш ва дам олиш учун ажратилган хонада акаси Э.Одилов (шахси ўзгартирилган) билан биргаликда овқатланиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолатда соат 13 ларда иш ҳақлари масаласида акаси Э.Одилов билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолиб, акаси Э.Одиловнинг бош қисмига кетмон дастаси билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Натижада, Э.Одилов

РШТЁИМ Навоий вилоят филиалига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 09.08.2021 йилда касалхонанинг жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Навоий филиалининг 17.08.2021 йилдаги 137-сонли хулосасига кўра, марҳум Э.Одиловнинг танасида “бош пешона чап ярми, чап чакка сочсиз қисмида, чап ёноқ соҳасида шилинмалар, иккала кўз юқори ва пастки қовоқ соҳаларида эгалланган, ўнг кўз олмоси оқиш пардаси остига қон қуйилишлар, калла юмшоқ тўқималарига чап чакка пешона чап ярми ва тепа соҳасида қон қуйилиши, чап чакка мушагига қон қуйилиши, калла гумбаз ва асос суякларининг синиши, бош мия пардалари остига қон қуйилиши, бош миянинг оғир даражали лат ейиши каби жароҳатлари мавжуд бўлиб, ушбу жароҳатлар унинг ҳаётлигида ўтмас қаттиқ жисм таъсирида юзага келгани ҳамда бу тан жароҳатлари “Ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари” гуруҳига кириши ва унинг ўлими сабаби билан бевосита боғлиқ эканлиги” кўрсатилган.

Суд, Ш.Одиловни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қонуний вакилнинг даъвоси йўқлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Москва шахрида кучли қор ёға бошлади

Мутахассислар ёғингарчиликни 1 ҳафта давом этишини айтишмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, шунингдек, пойтахт Тошкент шаҳрида айни вақтларда туманли об-ҳаво кузатилаётганлиги сабабли ЙҲХББ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Йўлларда кўринувчанлик қисқарганини инобатга олиб, ЙҲХББ ҳайдовчиларни тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ва ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” 9-январь куни Республика бўйича баъзи жойларга туман тушишини маълум қилганди.

10-январда ҳам туманли об-ҳаво кузатилиши мумкин.

@effectuz_live
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 4,4 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 355 км жанубий-ғарбда юз берган

Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида сезилиш кучи:

Олтинсой туманида 3 балл, 34 км.
Денов туманида 3 балл, 35 км.
Бойсун туманида 3 балл, 36 км.
Сариосиё туманида 2-3 балл, 50 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 57 км.
Шўрчи туманида 2 балл, 61 км.
Бандихон туманида 2 балл, 63 км.
Қамаши туманида 2 балл, 65 км.
Узун туманида 2 балл, 70 км.
Деҳқонобод туманида 2 балл, 71 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 71 км.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бугун Ўзбекистонга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди.

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фавқулодда ҳолат тартибини бузган 1,5 мингдан ортиқ одамни жавобгарликка тортди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ҳафта охирида ёмғирли об-ҳаво бўлиши мумкин

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 11-13 январь кунлари Республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.

Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 9-12 даража илиққача кўтарилади.

14 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади.

Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.

Республиканинг айрим ҳудудларида
баъзи жойларда туман кузатилади.

@effectuz_live
«Террористик таҳдиднинг ўчоқлари зарарсизлантирилди» - Қозоғистон МХҚ

Қозоғистондаги террорчилик таҳдидлари ўчоқлари зарарсизлантирилди, деб хабар берди Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати.

«2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида вазият барқарорлашди ва назорат остида. Терроризмга қарши кураш бўйича республика ва минтақавий тезкор штаблар позициясидаги террорчилик таҳдидлари марказлари зарарсизлантирилди», — дейилади МХҚ хабарида.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Олма-Ота, Қизил-Ўрда, Талдиқўрғон ва Тараз шаҳарларида террорчилар томонидан босиб олинган барча маъмурий объектлар озод қилинган.

«Жангарилар томонидан тартибсизликлар иштирокчилари бошпана қилиши мумкин бўлган жойларни тозалаш ишларини олиб борилмоқда. Жиноий фаолият излари қайд этилиб, йиғилмоқда», — дейилади МХҚ хабарида.

Вазирлик фуқароларни террорчилик фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш, шунингдек, тартибсизликлар пайтида ўғирланган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширишга чақирди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистон ҳудудида Қирғизистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди - ТАСС

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live