EFFECT.UZ|LIVE
886 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
,,Олмаотада номаълум кимсалар машинага қарата ўт очиши оқибатида тўрт ёшли қизча ҳалок бўлди'', - деди Қозоғистондаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Аружан Саин.

Аввалроқ, болалар омбудсмени матбуот хизмати Олмаотадаги тартибсизликлар чоғида бир бола ўқ жароҳатидан вафот этгани, яна бири жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
"Мени олиб борган квартирада ўзбекистонликлар ҳам бор эди" - 200 долларга митингга чиққан намойишчи “1 январь куни мен билан нотаниш одамлар боғланиди ва митингда иштирок этишим учун 90 минг тенге таклиф қилишди. Мен Қирғизистонда ишсиз юрган эдим ва рози…
Қозоғистон террорчи деб эълон қилган эркак машҳур мусиқачи бўлиб чиқди

Қозоғистон ҳукумати террорчи деб эълон қилган қирғизистонлик Викрам Рўзахунов машҳур жазз мусиқачиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда унинг дўсти Азис Абакиров маълум қилди.

Рузахунов қариндошларининг айтишича, уни мажбурлаб олиб кетишган ва номаълум жойда ушлаб туришган.

Даҳшат, бу Қирғизистоннинг машҳур жазз мусиқачиси Викрам Рузахунов. У баъзида Қозоғистонга сафар уюштириб, у ердаги концертларда иштирок этарди. Биз уни биламиз ва севамиз! Илтимос унинг бўйнига бундай айбловларни қўйманглар, қўйиб юборинглар. У оддий мусиқачи”, – деб ёзган Абакиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Викрамнинг ўзи намойишларда иштирок этгани учун 200 доллар олганини айтган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россияга норозилик мактубини йўлади


Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россиянинг собиқ Президенти ва собиқ Бош вазири Дмитрий Медведевга янги йил куни бўлиб ўтган воқеа юзасидан норозилик мактубини йўллаган.

Маълум қилинишича, Россия Давлат думаси депутати, ҳукмрон “Ягона Россия” партияси аъзоси Виталий Милонов Янги йил байрами муносабати билан Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудига ноқонуний равишда борган ва бир қатор учрашувлар ўтказган.

Таъкидланишича, унинг бу ҳаракатлари Озарбайжон раҳбариятининг кескин норозилигкларига сабаб бўлган.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев “Ягона Россия” партияси раиси – собиқ Президент ва собиқ Бош вазир бўлиб фаолият олиб борган Дмитрий Медведевга мактуб йўллаган.

Мактубда Илҳом Алиев қуйдагиларни айтиб ўтган: Ўзи раҳбарлик қилаётган партия аъзосининг Озарбайжон ҳудудига ноқонуний ташрифи буюриши ва ҳарбийлар билан ноқонуний равишда учрашувлар ўтказганлигига кескин норозилик билдирган ва тезкор чоралар кўришини сўраган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
КХШТ тинчликпарвар кучлари Россия контингентининг асосий кучларини Қозоғистонга Олмаота ва Жетиген аеродромларига ўтказиши давом этмоқда. “Олмаота” аеродромида машғулотлар бошланди, машғулотлар давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари ишлаб чиқилмоқда - РИА Новости

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида 27 нафар террорчи қўлга олинди

Вилоятда жами 225 киши ҳибсга олинган. 50 та жиноят иши очилган. Фавқулодда ҳолат тартибини бузиш билан боғлиқ 9 та факт қайд этилган.

Террорга қарши операция давом этаётганига қарамай, минтақа нормал ҳаётга қайтмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Наманганда хотини билан гаплашган йигитни ўлдириш билан қўрқитиб, ундан 7 миллион сўм талаб қилган эркак ушланди

Қайд этилишича, 2022 йил 4 январь куни Чортоқ тумани “Бешкапа” МФЙда яшовчи 27 ёшли И.А. Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Унда айтилишича, И.А. 2021-йил ноябрь ойида Чортоқ туманида 20 ёшли А.Д. (аёл) билан танишиб, телефон орқали гаплашиб юрганини, 2021 йил 30 декабрь куни эса Чортоқ тумани “Байналмилал” МФЙда яшовчи 29 ёшли А.М. унга қўнғироқ қилиб, у гаплашиб юрган қиз унинг шаръий никоҳдаги хотини эканини айтган.

Шу куни А.М. 3 нафар таниши билан биргаликда И.А. билан кўришиб, 7 миллион сўм талаб қилиб, пулларни бермаса маҳалласига бориб, шарманда қилиб, кейин ўлдириш билан қўрқитиб келаётганини маълум қилган.

Шу куннинг ўзида, мазкур ариза юзасидан Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, А.М. Чортоқ тумани марказида ўзининг таниши орқали кимёвий ишлов берилган 5 миллион 100 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан A M га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида спирт ортилган 30 та вагон ёниб кетди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистонда 120 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди

Қозоғистонда Олмаота халқаро аэропортининг ёпилишига олиб келган тартибсизликлар ва интернет алоқаларидаги узилишлар туфайли 120 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди.

Бу ҳақида республика Саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига қарашли Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«9 январь куни жами 224 та рейс режалаштирилган (Аир Астана ва Флй Арйстан – 144, СCАТ – 58, Қазақ Аир – 22), шундан 11 та рейс кечиктирилган, 129 та рейс бекор қилинган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, рейсларнинг кечикиши ва бекор қилинишига асосий сабаблар сифатида «Олмаота аэропортининг ёпилиши, парвозга тайёргарлик кўриш учун интернет билан боғлиқ муаммолар, оғир об-ҳаво шароити, шунингдек, рейсларнинг кечикиб келиши (занжирли реакция») кўрсатилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️Жангарилар билан отишмада Қозоғистон Қуролли кучларининг: икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 163 киши яраланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда спецназлар терроризмга қарши кураш операция зонасида жангариларни қўлга оламан.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Яқин қариндошлар транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

@effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Бразилияда қайиқларда дам олаётганлар устига қоянинг бир қисми қулаб тушиши натижасида 15 киши ҳалок бўлди Яраланганлар ҳам борлиги айтилмоқда. 👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бразилиянинг жанубий шарқий қисмидаги Фурнаш кўлидаги шаршара ёнида қоянинг туристлар сайр қилаётган қайиқлар устига қулаши натижасида камида 7 киши вафот этгани, 32 киши турли даражада, жумладан 9 киши оғир жароҳат олгани.

3 киши эса бедарак йўқолгани айтилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Россиялик актёр Иля Глинников Қозоғистонда топилди

Россиялик актёр Иля Глинников топилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон хабар берди.

Шу кунларда актёр Қозоғистон альпинизм федерацияси назорати остида Олмаота тоғларидаги Туюк-Су оромгоҳида бўлган эди.

9 январь куни эрталаб актёр бошқа сайёҳлар қаторида Медеога, у ердан аэропортга олиб кетилган. Айни пайтда унинг соғлиги яхши ва хавфсиз ҳолатда.

Шунингдек, тез орада актёр уйига қайтиши айтилган хабарда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонда Коронавируснинг "Omicron" штамми аниқлангани сабаб назорат кучайтирилди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.
Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида Ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади.

Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡Хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;
🛡Коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

@effectuz_live
🇰🇿Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида 164 киши ҳалок бўлди

Sputnik Қозоғистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, Олмаотадаги тўқнашувларда 103 киши, жумладан, икки бола қурбон бўлган.

Қизилўрда вилоятида 21 киши, Жамбилда 10 киши, Олмаота шаҳрида 8 киши, мамлакатнинг бошқа вилоятларида 22 киши ҳалок бўлган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 8 январь куни Москва-Тошкент рейсини амалга ошираётган HY604 рейси бортидаги “ўлаётган” йўловчи сабаб Қозон аэропортига режадан ташқари қўнишга мажбур бўлди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Халқ банки ходимаси автоҳалокат натижасида вафот этди

Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармасининг маълум қилишича, 2022 йил 8 январ куни Тошлоқ тумани Янгийўл МФЙда йўлнинг пиёдалар йўлагида содир этилган автоҳалокат натижасида Халқ банкининг Тошлоқ филиали кассири Н.Ҳасанова ўз бурчини бажариш вақтида оламдан кўз юмган.

У 2015 йилдан буён Халқ банкининг Тошлоқ филиалида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 ноябр куни Халқ банкининг уч нафар ходимлари автоҳалокат туфайли вафот этган эди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Умра сафаридан қайтган зиёратчиларининг Ўзбекистонга қайта кириб келиш тартиби белгиланди

Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқароларидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс тест Саудия Арабистони ҳудудида Ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади ва манфий натижасига қараб мамлакатга киритилиши маълум қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган. Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинган.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.
Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:
- хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;
- коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube