EFFECT.UZ|LIVE
886 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Мудофаа вазирлиги РФ Қуролли кучлари тинчликпарвар контингенти бўлинмаларининг Қозоғистон ҳудудида жанговар топшириқлар бажариладиган ҳудудларга жойлаштирилиши акс этган кадрларни эълон қилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мени олиб борган квартирада ўзбекистонликлар ҳам бор эди" - 200 долларга митингга чиққан намойишчи

“1 январь куни мен билан нотаниш одамлар боғланиди ва митингда иштирок этишим учун 90 минг тенге таклиф қилишди. Мен Қирғизистонда ишсиз юрган эдим ва рози бўлдим. Улар менга чипта олиб беришди ва Қирғизистондан Олмаотага учиб келдим, мен учун ҳамма нарсани тўлаб беришди. Мен турган квартирада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор эди”.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Кредитнинг давлат ставкаси 12%га тушиши мумкин

Маълумотларга кўра, кредитнинг давлат ставкаси 15%дан 12%га туширилиши кутилмоқда.
Маълумки, ҳозирги кунда Республика бўйича барча кредитлар учун давлат ставкаси 15% этиб белгиланган.

Маълумот учун, Марказий банк асосий ставкаси – пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.
Банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, шунингдек, Марказий банк томонидан банк тизимига ликвидликни тақдим этиш бевосита асосий ставкага боғлиқ.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаотада қуролланган террорчилар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчилардан автоматлар, тўппончалар, ов милтиқлари, молотов коктейллари, спиртли ичимликлар ва чет эл паспортларини мусодара қилди.

Манба
: Sputnik Козоғистон

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Олмаотада 850 нафар террористик ҳужум иштирокчиси қўлга олинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида терактлар, талончилик ва бошқа жиноятларнинг камида 850 нафар иштирокчиси қўлга олинди, деб маълум қилди шаҳар ҳокими ўринбосари Ержан Бабакумаров.

Хабар қилинишича, ўтган кечада шаҳардаги биноларга йирик ҳужумлар содир этилмаган. Олмаотада нисбатан тинч вазият кузатилмоқда.

Расмийларнинг хабарига кўра, президент қароргоҳи, шаҳар ҳокимлиги, Республика майдони, Думан микрорайон ва бошқа қатор туманлар аллақачон террор гуруҳлардан тозаланган.

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди – мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Республика Ички ишлар вазирлигининг янгиланган маълумотларига кўра, 16 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Олмаотада содир бўлган отишмада 4 ёшли қиз ҳалок бўлди – РИА Новости

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Навоийда қора либосли шахслар ва балиқчилар ўртасида можаро келиб чиқди

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги сув ҳавзасида қора маска таққан номаълум шахслар ва балиқчилар ўртасида тортишув юзага келди.

Воқеа акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат бўйича Навоий вилояти муносабат билдирди.

2022 йилнинг 7 январь куни соат 08:00 ларда Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи «Голден лайк фиш» МЧЖга тегишли балиқчилик базасида ушбу МЧЖда ўзаро шартномада кўрсатилган тартибда, яъни қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Ушбу келишмовчилик назоратчи инспекторлар овчиларни ичкарига киришлари учун паспорт нусхаси талаб қилганлиги ва қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб боришган.

Мазкур ҳолатдан «Голден лайк фиш» МЧЖга келган балиқчилар норози бўлиб, ушбу ёлланма ишчиларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилганлигианиқланди.

Маълумотга кўра, қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар, Ички ишлар ходими эмас. Уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 209-1-моддасига кўра Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Кеча, 8-январь куни Россиянинг Кемерово вилоятидаги “Олтин аср” номли қариялар уйида ёнғин содир бўлди

Натижада 4 киши аланга ичида қолиб, вафот этган.

Уларнинг 3 нафари эркак ва 1 нафари 87 ёшли онахон.

@effectuz_live
Олмаота вилоятида қуролланган 20 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Уларда бешта Калашников автомати, 24 та Макаров тўппончаси, шунингдек, ўқланган милтиқлар – жами 40 та қурол ва 500 та турли калибрли ўқлар мусодара қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бир кечада Олмаотанинг икки тумани жиноятчилардан тозаланди, 850 киши ҳибсга олинди

Шаҳардаги вазият “нисбатан барқарор”, деди мегаполис раҳбари ўринбосари Ержан Бабакумаров.
Кечаси биноларга катта ҳужумлар бўлмаган, тозалаш ишлари давом этмоқда.
"Карсити" савдо уйи ҳудуди, Ауезов ва Наурйзбай вилоятлари ҳудудлари жиноятчилардан озод қилинди. Терактлар, талончилик ва бошқа жиноятларнинг 850 нафар иштирокчиси ҳибсга олинган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
,,Олмаотада номаълум кимсалар машинага қарата ўт очиши оқибатида тўрт ёшли қизча ҳалок бўлди'', - деди Қозоғистондаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Аружан Саин.

Аввалроқ, болалар омбудсмени матбуот хизмати Олмаотадаги тартибсизликлар чоғида бир бола ўқ жароҳатидан вафот этгани, яна бири жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
"Мени олиб борган квартирада ўзбекистонликлар ҳам бор эди" - 200 долларга митингга чиққан намойишчи “1 январь куни мен билан нотаниш одамлар боғланиди ва митингда иштирок этишим учун 90 минг тенге таклиф қилишди. Мен Қирғизистонда ишсиз юрган эдим ва рози…
Қозоғистон террорчи деб эълон қилган эркак машҳур мусиқачи бўлиб чиқди

Қозоғистон ҳукумати террорчи деб эълон қилган қирғизистонлик Викрам Рўзахунов машҳур жазз мусиқачиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда унинг дўсти Азис Абакиров маълум қилди.

Рузахунов қариндошларининг айтишича, уни мажбурлаб олиб кетишган ва номаълум жойда ушлаб туришган.

Даҳшат, бу Қирғизистоннинг машҳур жазз мусиқачиси Викрам Рузахунов. У баъзида Қозоғистонга сафар уюштириб, у ердаги концертларда иштирок этарди. Биз уни биламиз ва севамиз! Илтимос унинг бўйнига бундай айбловларни қўйманглар, қўйиб юборинглар. У оддий мусиқачи”, – деб ёзган Абакиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Викрамнинг ўзи намойишларда иштирок этгани учун 200 доллар олганини айтган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россияга норозилик мактубини йўлади


Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россиянинг собиқ Президенти ва собиқ Бош вазири Дмитрий Медведевга янги йил куни бўлиб ўтган воқеа юзасидан норозилик мактубини йўллаган.

Маълум қилинишича, Россия Давлат думаси депутати, ҳукмрон “Ягона Россия” партияси аъзоси Виталий Милонов Янги йил байрами муносабати билан Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудига ноқонуний равишда борган ва бир қатор учрашувлар ўтказган.

Таъкидланишича, унинг бу ҳаракатлари Озарбайжон раҳбариятининг кескин норозилигкларига сабаб бўлган.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев “Ягона Россия” партияси раиси – собиқ Президент ва собиқ Бош вазир бўлиб фаолият олиб борган Дмитрий Медведевга мактуб йўллаган.

Мактубда Илҳом Алиев қуйдагиларни айтиб ўтган: Ўзи раҳбарлик қилаётган партия аъзосининг Озарбайжон ҳудудига ноқонуний ташрифи буюриши ва ҳарбийлар билан ноқонуний равишда учрашувлар ўтказганлигига кескин норозилик билдирган ва тезкор чоралар кўришини сўраган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
КХШТ тинчликпарвар кучлари Россия контингентининг асосий кучларини Қозоғистонга Олмаота ва Жетиген аеродромларига ўтказиши давом этмоқда. “Олмаота” аеродромида машғулотлар бошланди, машғулотлар давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари ишлаб чиқилмоқда - РИА Новости

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида 27 нафар террорчи қўлга олинди

Вилоятда жами 225 киши ҳибсга олинган. 50 та жиноят иши очилган. Фавқулодда ҳолат тартибини бузиш билан боғлиқ 9 та факт қайд этилган.

Террорга қарши операция давом этаётганига қарамай, минтақа нормал ҳаётга қайтмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Наманганда хотини билан гаплашган йигитни ўлдириш билан қўрқитиб, ундан 7 миллион сўм талаб қилган эркак ушланди

Қайд этилишича, 2022 йил 4 январь куни Чортоқ тумани “Бешкапа” МФЙда яшовчи 27 ёшли И.А. Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Унда айтилишича, И.А. 2021-йил ноябрь ойида Чортоқ туманида 20 ёшли А.Д. (аёл) билан танишиб, телефон орқали гаплашиб юрганини, 2021 йил 30 декабрь куни эса Чортоқ тумани “Байналмилал” МФЙда яшовчи 29 ёшли А.М. унга қўнғироқ қилиб, у гаплашиб юрган қиз унинг шаръий никоҳдаги хотини эканини айтган.

Шу куни А.М. 3 нафар таниши билан биргаликда И.А. билан кўришиб, 7 миллион сўм талаб қилиб, пулларни бермаса маҳалласига бориб, шарманда қилиб, кейин ўлдириш билан қўрқитиб келаётганини маълум қилган.

Шу куннинг ўзида, мазкур ариза юзасидан Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, А.М. Чортоқ тумани марказида ўзининг таниши орқали кимёвий ишлов берилган 5 миллион 100 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан A M га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида спирт ортилган 30 та вагон ёниб кетди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Қозоғистонда 120 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди

Қозоғистонда Олмаота халқаро аэропортининг ёпилишига олиб келган тартибсизликлар ва интернет алоқаларидаги узилишлар туфайли 120 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди.

Бу ҳақида республика Саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига қарашли Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«9 январь куни жами 224 та рейс режалаштирилган (Аир Астана ва Флй Арйстан – 144, СCАТ – 58, Қазақ Аир – 22), шундан 11 та рейс кечиктирилган, 129 та рейс бекор қилинган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, рейсларнинг кечикиши ва бекор қилинишига асосий сабаблар сифатида «Олмаота аэропортининг ёпилиши, парвозга тайёргарлик кўриш учун интернет билан боғлиқ муаммолар, оғир об-ҳаво шароити, шунингдек, рейсларнинг кечикиб келиши (занжирли реакция») кўрсатилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
⚡️Жангарилар билан отишмада Қозоғистон Қуролли кучларининг: икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 163 киши яраланди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда спецназлар терроризмга қарши кураш операция зонасида жангариларни қўлга оламан.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live