EFFECT.UZ|LIVE
886 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
Қозоғистонда 6-7 январь кунлари чегарани кесиб ўтишга уринган 300 га яқин одам қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, талончилар қуроль-яроғ билан ўғирланган қимматбаҳо буюмлар ва катта миқдордаги пуллар билан мамлакатни тарк этишга уринган.

@effectuz_live
Қўқон шаҳар судьяси ЙТҲга учради

Фарғонада Қўқон шаҳар судьяси иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақида Судьялар Олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 январь куни соат 09:00 чамасида Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М. У. иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

М. У. бошқарувидаги “Нексия-2” ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси Х. А. бошқарувидаги “Нексия-3” автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live
Мактабларда ҳам қишки таътил узайтирилди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддатининг 24 январгача узайтирилиши ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

«Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади»
, дейилган хабарда.

@effectuz_live
Покистонда қор остида қолган 21 нафар сайёҳ ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломобод яқинидаги машҳур тепалик станциясида кучли қор ёғиши сабабли автомобиллари қопланиб қолган 21 нафарга яқин сайёҳ ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Anadolu хабар берди.

Мамлакат Ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг журналистларга маълум қилишича, кучли қор ёғиши сабабли пойтахтдан 65 километр узоқликда жойлашган Мурри ва унинг атрофидаги бир қанча йўллар қор билан тўсилиб қолиши натижасида камида 1000 га яқин автомобиль қолиб кетган.

Шаҳар маъмурияти совуқ ва кислород етишмаслиги туфайли ҳалок бўлган 21 нафар сайёҳ ҳақида маълумотларни эълон қилди. Бу рақам ортиши мумкин.

Мамлакатнинг энг йирик хайрия ва ёрдам ташкилотларидан бири бўлган Ал-Кҳидмат жамғармаси кўнгиллиси Довуд Фарукнинг маълум қилишича, қутқарув гуруҳлари қуёш ботишидан олдин қолиб кетган одамларни меҳмонхоналар ва маҳаллий аҳолининг уйларига олиб чиқиш учун ҳаракат қилишмоқда. Чунки йўллардаги қорларни қириб ташлашнинг имконияти йўқ.

Маълумот учун, Покистон бўйлаб юз минглаб одамлар қишда қор ёғишидан завқланиш учун Мурри ва қўшни сайёҳлик жойларига саёҳат қилишади. Сўнгги бир ҳафта ичида Мурри шаҳрига 100 000 дан ортиқ машина кириб келган.

@effectuz_live
123 миллион сўмлик кондиционерлар тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Аввал-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “KIA BONGO” автомобиль кузатувга олиниб, Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, текширлди.

Текширув давомида автомобиль юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 123 миллион сўмлик 189 дона мини кондиционерлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 200 мингдан ошди. Вазият мураккаблашмоқда

Ўзбекистонда пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
14 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 42 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 16 нафари Хоразм вилоятида, 56 нафари Тошкент вилоятида, 195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: Андижон вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 40 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 14 нафар, Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

"Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир. Бунинг ортидан эса кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллашга мажбур бўляпти.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз"
, дейилади хабарда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Мудофаа вазирлиги РФ Қуролли кучлари тинчликпарвар контингенти бўлинмаларининг Қозоғистон ҳудудида жанговар топшириқлар бажариладиган ҳудудларга жойлаштирилиши акс этган кадрларни эълон қилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мени олиб борган квартирада ўзбекистонликлар ҳам бор эди" - 200 долларга митингга чиққан намойишчи

“1 январь куни мен билан нотаниш одамлар боғланиди ва митингда иштирок этишим учун 90 минг тенге таклиф қилишди. Мен Қирғизистонда ишсиз юрган эдим ва рози бўлдим. Улар менга чипта олиб беришди ва Қирғизистондан Олмаотага учиб келдим, мен учун ҳамма нарсани тўлаб беришди. Мен турган квартирада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор эди”.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Кредитнинг давлат ставкаси 12%га тушиши мумкин

Маълумотларга кўра, кредитнинг давлат ставкаси 15%дан 12%га туширилиши кутилмоқда.
Маълумки, ҳозирги кунда Республика бўйича барча кредитлар учун давлат ставкаси 15% этиб белгиланган.

Маълумот учун, Марказий банк асосий ставкаси – пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади.
Банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, шунингдек, Марказий банк томонидан банк тизимига ликвидликни тақдим этиш бевосита асосий ставкага боғлиқ.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаотада қуролланган террорчилар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчилардан автоматлар, тўппончалар, ов милтиқлари, молотов коктейллари, спиртли ичимликлар ва чет эл паспортларини мусодара қилди.

Манба
: Sputnik Козоғистон

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Олмаотада 850 нафар террористик ҳужум иштирокчиси қўлга олинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида терактлар, талончилик ва бошқа жиноятларнинг камида 850 нафар иштирокчиси қўлга олинди, деб маълум қилди шаҳар ҳокими ўринбосари Ержан Бабакумаров.

Хабар қилинишича, ўтган кечада шаҳардаги биноларга йирик ҳужумлар содир этилмаган. Олмаотада нисбатан тинч вазият кузатилмоқда.

Расмийларнинг хабарига кўра, президент қароргоҳи, шаҳар ҳокимлиги, Республика майдони, Думан микрорайон ва бошқа қатор туманлар аллақачон террор гуруҳлардан тозаланган.

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди – мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Республика Ички ишлар вазирлигининг янгиланган маълумотларига кўра, 16 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Олмаотада содир бўлган отишмада 4 ёшли қиз ҳалок бўлди – РИА Новости

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Навоийда қора либосли шахслар ва балиқчилар ўртасида можаро келиб чиқди

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги сув ҳавзасида қора маска таққан номаълум шахслар ва балиқчилар ўртасида тортишув юзага келди.

Воқеа акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат бўйича Навоий вилояти муносабат билдирди.

2022 йилнинг 7 январь куни соат 08:00 ларда Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи «Голден лайк фиш» МЧЖга тегишли балиқчилик базасида ушбу МЧЖда ўзаро шартномада кўрсатилган тартибда, яъни қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Ушбу келишмовчилик назоратчи инспекторлар овчиларни ичкарига киришлари учун паспорт нусхаси талаб қилганлиги ва қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб боришган.

Мазкур ҳолатдан «Голден лайк фиш» МЧЖга келган балиқчилар норози бўлиб, ушбу ёлланма ишчиларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилганлигианиқланди.

Маълумотга кўра, қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар, Ички ишлар ходими эмас. Уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 209-1-моддасига кўра Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Кеча, 8-январь куни Россиянинг Кемерово вилоятидаги “Олтин аср” номли қариялар уйида ёнғин содир бўлди

Натижада 4 киши аланга ичида қолиб, вафот этган.

Уларнинг 3 нафари эркак ва 1 нафари 87 ёшли онахон.

@effectuz_live
Олмаота вилоятида қуролланган 20 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Уларда бешта Калашников автомати, 24 та Макаров тўппончаси, шунингдек, ўқланган милтиқлар – жами 40 та қурол ва 500 та турли калибрли ўқлар мусодара қилинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бир кечада Олмаотанинг икки тумани жиноятчилардан тозаланди, 850 киши ҳибсга олинди

Шаҳардаги вазият “нисбатан барқарор”, деди мегаполис раҳбари ўринбосари Ержан Бабакумаров.
Кечаси биноларга катта ҳужумлар бўлмаган, тозалаш ишлари давом этмоқда.
"Карсити" савдо уйи ҳудуди, Ауезов ва Наурйзбай вилоятлари ҳудудлари жиноятчилардан озод қилинди. Терактлар, талончилик ва бошқа жиноятларнинг 850 нафар иштирокчиси ҳибсга олинган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
,,Олмаотада номаълум кимсалар машинага қарата ўт очиши оқибатида тўрт ёшли қизча ҳалок бўлди'', - деди Қозоғистондаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Аружан Саин.

Аввалроқ, болалар омбудсмени матбуот хизмати Олмаотадаги тартибсизликлар чоғида бир бола ўқ жароҳатидан вафот этгани, яна бири жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
"Мени олиб борган квартирада ўзбекистонликлар ҳам бор эди" - 200 долларга митингга чиққан намойишчи “1 январь куни мен билан нотаниш одамлар боғланиди ва митингда иштирок этишим учун 90 минг тенге таклиф қилишди. Мен Қирғизистонда ишсиз юрган эдим ва рози…
Қозоғистон террорчи деб эълон қилган эркак машҳур мусиқачи бўлиб чиқди

Қозоғистон ҳукумати террорчи деб эълон қилган қирғизистонлик Викрам Рўзахунов машҳур жазз мусиқачиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда унинг дўсти Азис Абакиров маълум қилди.

Рузахунов қариндошларининг айтишича, уни мажбурлаб олиб кетишган ва номаълум жойда ушлаб туришган.

Даҳшат, бу Қирғизистоннинг машҳур жазз мусиқачиси Викрам Рузахунов. У баъзида Қозоғистонга сафар уюштириб, у ердаги концертларда иштирок этарди. Биз уни биламиз ва севамиз! Илтимос унинг бўйнига бундай айбловларни қўйманглар, қўйиб юборинглар. У оддий мусиқачи”, – деб ёзган Абакиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Викрамнинг ўзи намойишларда иштирок этгани учун 200 доллар олганини айтган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россияга норозилик мактубини йўлади


Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россиянинг собиқ Президенти ва собиқ Бош вазири Дмитрий Медведевга янги йил куни бўлиб ўтган воқеа юзасидан норозилик мактубини йўллаган.

Маълум қилинишича, Россия Давлат думаси депутати, ҳукмрон “Ягона Россия” партияси аъзоси Виталий Милонов Янги йил байрами муносабати билан Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудига ноқонуний равишда борган ва бир қатор учрашувлар ўтказган.

Таъкидланишича, унинг бу ҳаракатлари Озарбайжон раҳбариятининг кескин норозилигкларига сабаб бўлган.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев “Ягона Россия” партияси раиси – собиқ Президент ва собиқ Бош вазир бўлиб фаолият олиб борган Дмитрий Медведевга мактуб йўллаган.

Мактубда Илҳом Алиев қуйдагиларни айтиб ўтган: Ўзи раҳбарлик қилаётган партия аъзосининг Озарбайжон ҳудудига ноқонуний ташрифи буюриши ва ҳарбийлар билан ноқонуний равишда учрашувлар ўтказганлигига кескин норозилик билдирган ва тезкор чоралар кўришини сўраган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
КХШТ тинчликпарвар кучлари Россия контингентининг асосий кучларини Қозоғистонга Олмаота ва Жетиген аеродромларига ўтказиши давом этмоқда. “Олмаота” аеродромида машғулотлар бошланди, машғулотлар давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари ишлаб чиқилмоқда - РИА Новости

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live