“Газель” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди.
2022 йил 4 январь куни соат 20:30 ларда, Наманган тумани Равнақ маҳалласи ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Газель русумли йук автомобилини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшаган, 1961 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
@effectuz_live

Кипрда коронавируснинг «дельтакрон» штами аниқланди
У «дельта» ва «омикрон» штамлари қўшилишидан ҳосил бўлган
Маълум қилинишича, коронавируснинг «дельта» ва «омикрон» штамлари дурагайлари бўлган янги вариант Кипр университетининг Биотехнология ва молекуляр вирусология лабораториясида ишловчи бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан аниқланган.
Тадқиқотчилар унга «дельтакрон» номини берган.
Уларнинг сўзларига кўра, янги вариант «дельта» штами каби генетик асосга эга, бироқ айни пайтда унинг бир қатор мутациялари «омикрон» штами билан бир хил.
«Биз кўп сонли мутацияларни топдик, улар илгари фақат ‘омикрон’ штами билан касалланиш ҳолатларида аниқланган», — дейди вирусолог.
Лаборатория раҳбарининг қўшимча қилишича, «дельтакрон» деб аталадиган штамм оролдан олинган 25 та намунада топилган, улардан 11 таси ковид белгилари билан касалхонага ётқизилган одамларда, қолган 14 таси оддий аҳолида аниқланган.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live

Ўзбекистонда миллий мессенжер ишга туширилади
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш мўлжалланган.
Бунда, соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорларни миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилиш, маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминлаш кўзда тутилади.
Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзлари бериш тизими йўлга қўйилади.
Миллий коммуникация платформалари аҳоли орасида оммалаштирилади.
Бунда, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни замонавий дизайн ҳамда техник талаблар асосида янгилаб боришни йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар тарғиботи бўйича амалий чоралар кўриш, фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш мўлжалланган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Вашингтон штатидаги
бир қанча шаҳарларни сув босди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
бир қанча шаҳарларни сув босди.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
“Ўзбекнефтгаз” бензин нархининг арзонлашгани борасидаги хабарларга изоҳ берди
Бугун, 8 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали автобензин нархи арзонлашганига оид хабар тарқатилди ва бу ҳолат интернет фойдаланувчилари, истеъмолчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, автобензин тақчиллиги олдини олиш, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ўзгаришлар энг аввало Жамият Матбуот хизмати ва ОАВ орқали расман оммага етказилади.
Манбанинг қўшимча қилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Ишчи гуруҳ”лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.
Бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар бажарилмоқда.
Бугунги кунда биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда.
Харажатларни камайтириш борасида қилинаётган ишларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотилмоқда. Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминмоқда.
Автобензин нархи арзонлашиши борасида янгиликлар Жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинишини маълум қиламиз – дейилади хабарда.
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

EFFECT.UZ|LIVE
Покистонда автомобиллар қор остида қолган, камида 16 киши музлаб вафот этди. 👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Покистонда қор кўчиши натижасида 20 киши ҳалок бўлди
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг автомобиллари қор остида қолиб кетгани айтилмоқда.
Ҳукумат берган маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса туфайли 21 киши ҳалок бўлган.
Ҳозирда Мурри шаҳри хавфли
зона сифатида қаралмоқда.
Қизиғи шундаки, кўплаб автомобилда сайёҳлар ғайриоддий кучли қор ёғишини томоша қилиш учун ҳудудга ташриф буюришган.

Олмаота аэропорти номаълум муддатга ёпилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Қашқадарёда тўхтатиб қолинган чигитнинг тақдири нима бўлди? Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг оғзаки топшириғига биноан вилоят чегараларидаги йўл-патруль хизмати постларидан чигитни Самарқанд вилоятига олиб ўтиш тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди.…
Қашқадарёда ноқонуний ушлаб турилган чигит Каттақўрғонга етиб келди
10 кун давомида “Умакай” постида ушлаб турилган чигит “уруғлик учун эди” дейилди ва бошқасига алмаштириб берилди.
“Техник чигит” дея айтилаётган юклар ортилган “карвон” Каттақўрғонга кириб келди.
Бу ҳақда чигитни биржадан сотиб олган “Мароқанд Голд Оил Экстракция” МЧЖ бош ҳисобчиси Умиджон Тоиров Kun.uz сайтига маълум қилди.
Тоировга кўра, постда 10 кун давомида қолиб кетган маҳсулот “Оқ Сарой Техтиле” МЧЖ томонидан қайтариб олиб кетилган ва унинг ўрнига 7-январь куни юз тонна чигит Каттақўрғон шаҳрига етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг 28-декабрь куни Чироқчи туманидаги “Умакай” постида 100 тонна чигит ушлаб қолинди.
Каттақўрғон тумани ҳокими, сенатор Гавҳар Алимовага кўра, бу топшириқ Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан берилган.
Бу эса ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди.
Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг баёноти эълон қилинди.
Унда маҳсулот тадбиркорнинг ҳужжатларидаги камчилик сабаб тўхтатилди дейилди.
Бир муддат ўтиб чигитни биржа савдолари орқали сотган “Оқ Сарой Техтиле” МЧЖ бутунлай бошқа муносабат билдирди.
Каттақўрғонлик тадбиркорларга техник чигит ўрнига 2022-йил ҳосили учун экилиши режалаштирилган ўғитлик чигит юклаб юборгани ҳақида маълум қилди ва техник чигитга алмаштириб беришини маълум қилганди.

Туркиянинг Сурия билан чегара
ҳудудида портлаш содир бўлди
Ҳодиса оқибатида 3 нафар Турк ҳарбийси ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
ҳудудида портлаш содир бўлди
Ҳодиса оқибатида 3 нафар Турк ҳарбийси ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ижтимойи тармоқда тарқалган тасдиқланмаган маълумотларга кўра Қозоғистоннинг собиқ президенти, собиқ хавфсизлик кенгаши раҳбари Нурсултан Назарбаев соғлиги ёмонлашгани сабабли вафот этганлиги айтилмоқда.
Бунинг ортидан «Қозоғистон» марказий концерт зали беркитилган.
@effectuz_live
Бунинг ортидан «Қозоғистон» марказий концерт зали беркитилган.
@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда қайиқларда дам олаётганлар устига қоянинг бир қисми қулаб тушиши натижасида 15 киши ҳалок бўлди
Яраланганлар ҳам борлиги айтилмоқда.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Яраланганлар ҳам борлиги айтилмоқда.
👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Бугун, 9 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишиб олинг. Маълумотлар гидрометриология маркази томонидан тақдим этилган.
Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Апрель ойи охиригача айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун ҚҚС ундирилмаслиги мумкин
Солиқ ва Божхона қўмиталари томонидан айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун 30 апрелгача қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобланмаслиги ва ундирилмаслиги мумкин.
Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси бўйича белгиланган ҚҚС имтиёз муддати 1 январдан 30 апрелга қадар узайтириш бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун кучга кириши учун қонун лойиҳаси аввал Қонунчилик палатаси томонидан 3 ўқишда қабул қилиниши, сўнгра Сенат томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзоланиши талаб этилади. Табиийки, бу жараёнга бир мунча вақт кетади.
Лекин шу билан бирга, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли қондириш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархларини бозорларда барқарор сақлаш ва имкон қадар пасайтириш чораларини тезроқ кўриш муҳим.
Шу боис, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат Божхона ва Солиқ қўмиталарига гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка, музлатилган балиқ, кунгабоқар ва соя уруғлари ва ўсимлик ёғи импорти ҳамда уларни ички бозорда реализация қилиш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришда ҚҚС ҳисобланмаслиги ва ундирилмаслигини таъминлаш вазифаси юклатилгани айтилмоқда.
Демак, Солиқ кодексининг 483-моддасига тегишли ўзгартиришларни киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилингунгача ҳам тадбиркорлар томонидан юқоридаги маҳсулотлар четдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда ҳамда реализация қилинган ҳолларда улар ҚҚС солиғини ҳисоблаш ва тўлашдан озод этилиши мумкин.

Мауро Икарди "Ювентус"га ўтишни хоҳламади
Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди "Ювентус"га ижара асосида ўтиш нияти йўқ.
Икарди "Ювентус"дан тўлиқ сотиб олинишини ва яна бир қанча нарсаларни талаб қилмоқда. ПСЖ ҳам футболчини ижара асосида эмас, тўлиқ сотиш ниятида.
Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди "Ювентус"га ижара асосида ўтиш нияти йўқ.
Икарди "Ювентус"дан тўлиқ сотиб олинишини ва яна бир қанча нарсаларни талаб қилмоқда. ПСЖ ҳам футболчини ижара асосида эмас, тўлиқ сотиш ниятида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Уларнинг нима ҳаққи бор?” – Olmazor City одамларни алдаб, уйини бузяптими?
Тошкент шаҳрида қад ростлаган ҳашаматли OLMAZOR CITY масъуллари оддий фуқарони рози қилиш ҳақида ўйлашмаяпти.
Мазкур масалада Effect.uz мухбирлари Фазлиддин Меҳмонов ва Юлдуз Ислом қизи иштирокидаги дастлабки журналистик суриштирув материали эълон қилинди.
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Тошкент шаҳрида қад ростлаган ҳашаматли OLMAZOR CITY масъуллари оддий фуқарони рози қилиш ҳақида ўйлашмаяпти.
Мазкур масалада Effect.uz мухбирлари Фазлиддин Меҳмонов ва Юлдуз Ислом қизи иштирокидаги дастлабки журналистик суриштирув материали эълон қилинди.
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қозоғистонда 6-7 январь кунлари чегарани кесиб ўтишга уринган 300 га яқин одам қўлга олинди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, талончилар қуроль-яроғ билан ўғирланган қимматбаҳо буюмлар ва катта миқдордаги пуллар билан мамлакатни тарк этишга уринган.

Қўқон шаҳар судьяси ЙТҲга учради
Фарғонада Қўқон шаҳар судьяси иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақида Судьялар Олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 январь куни соат 09:00 чамасида Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М. У. иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
М. У. бошқарувидаги “Нексия-2” ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси Х. А. бошқарувидаги “Нексия-3” автотранспорт воситалари шикастланган. Икки тарафдан ҳам оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.
Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мактабларда ҳам қишки таътил узайтирилди
Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддатининг 24 январгача узайтирилиши ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.
«Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.
Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади», дейилган хабарда.

Покистонда қор остида қолган 21 нафар сайёҳ ҳалок бўлди
Покистон пойтахти Исломобод яқинидаги машҳур тепалик станциясида кучли қор ёғиши сабабли автомобиллари қопланиб қолган 21 нафарга яқин сайёҳ ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Anadolu хабар берди.
Мамлакат Ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг журналистларга маълум қилишича, кучли қор ёғиши сабабли пойтахтдан 65 километр узоқликда жойлашган Мурри ва унинг атрофидаги бир қанча йўллар қор билан тўсилиб қолиши натижасида камида 1000 га яқин автомобиль қолиб кетган.
Шаҳар маъмурияти совуқ ва кислород етишмаслиги туфайли ҳалок бўлган 21 нафар сайёҳ ҳақида маълумотларни эълон қилди. Бу рақам ортиши мумкин.
Мамлакатнинг энг йирик хайрия ва ёрдам ташкилотларидан бири бўлган Ал-Кҳидмат жамғармаси кўнгиллиси Довуд Фарукнинг маълум қилишича, қутқарув гуруҳлари қуёш ботишидан олдин қолиб кетган одамларни меҳмонхоналар ва маҳаллий аҳолининг уйларига олиб чиқиш учун ҳаракат қилишмоқда. Чунки йўллардаги қорларни қириб ташлашнинг имконияти йўқ.
Маълумот учун, Покистон бўйлаб юз минглаб одамлар қишда қор ёғишидан завқланиш учун Мурри ва қўшни сайёҳлик жойларига саёҳат қилишади. Сўнгги бир ҳафта ичида Мурри шаҳрига 100 000 дан ортиқ машина кириб келган.

123 миллион сўмлик кондиционерлар тўхтатиб қолинди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Аввал-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “KIA BONGO” автомобиль кузатувга олиниб, Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, текширлди.
Текширув давомида автомобиль юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 123 миллион сўмлик 189 дона мини кондиционерлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 200 мингдан ошди. Вазият мураккаблашмоқда
Ўзбекистонда пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 42 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 16 нафари Хоразм вилоятида, 56 нафари Тошкент вилоятида, 195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида: Андижон вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 40 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 14 нафар, Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.
"Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир. Бунинг ортидан эса кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллашга мажбур бўляпти.
Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.