EFFECT.UZ|LIVE
886 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
⚡️Мисрнинг Синай ярим оролида микроавтобуслар тўқнашиши натижасида 16 киши ҳалок бўлди. Яна 18 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистонда автомобиллар қор остида қолган, камида 16 киши музлаб вафот этди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Uzbekistan airways Германияга бораётган фуқароларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Омикрон» штаммининг пайдо бўлиши муносабати билан, Германия ҳукумати амалдаги қоидаларга янгиларини киритган.
Шу боис ушбу мамлакатга келаётган 6 ва ундан ёши катта йўловчилар парвозга чиқишдан олдин Ковид-19 тестининг салбий натижасини, касалликдан тузалганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Johnson&Johnson Moderna, Astrazeneca, Pfizer вакциналари билан эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак бўлади.
Шунингдек, антиген тести Германияга киришдан 48 соатдан кўп бўлмаган вақтда, ПЗР-тести эса парвоздан 48 соат олдин ўтказилган бўлиши керак.
"Германия Ўзбекистонни «бошқа ҳудудлар» рўйхатига киритганлиги сабабли www.einreiseanmeldung.de сайтида рақамли шаклни тўлдириш ва карантинда бўлиш талаб этилмайди.
Қоидаларни бузганлик учун 25 000 еврогача жарима солиниши мумкин", дейилади компания хабарида.

@effectuz_live
«Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр» - Атабеков Ўзбекистонга «омикрон» штаммининг кириб келиш хавфи бўйича фикр билдирди

Дунё бўйлаб коронавируснинг «омикрон» штамми тез суръатда тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, янги мутация аллақачон жаҳоннинг 126 та мамлакатида қайд этилган. Айниқса, куни кеча Қозоғистонда ушбу штаммни юқтирган илк беморлар рўйхатга олинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков Ўзбекистон «омиcрон» штаммининг кириб келиш хавфи қанчалик эканлиги бўйича фикр билдирди. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Дарҳақиқат, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ушбу мутациянинг тарқалиш географияси шиддат билан кенгайиб бормоқда, — дейди Атабеков. — Шуни инобатга олсак, янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ бу ҳолатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатиш, аҳоли орасида ортиқча ваҳима кўтариш, ўйлайманки, ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Биламизки, шу пайтгача, юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган.

Айтиш лозимки, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўплади.

Шу маънода, «омикрон»дан соғайиш муддати қисқа ва касалланганларда шифохоналарга ётиш эҳтимоли паст эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр, дейишга асосларимиз етарли. Негаки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда Республика махсус комиссиясининг бевосита кузатувида юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар бунга мисол бўла олади.

Бироқ ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Сабаби «омикрон» бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкин. Шу боис айни пайтда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Қолаверса, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали «COVID-box» (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ортиқча юкламалар тушишининг ҳам олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар жорий этилган эди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Интернет фирибгарлари энди телеграм ижтимоий тармоқларида сиз қимматбахо совғалар ютиб олишингиз мумкин деб ёлғон хабарлар тарқатиб, сайт линкини ёзиб содда одамларни алдашмоқда.

Бу кўрсатилган линкларга умуман кирманг. Улар сизни алдаб пластик картангиздаги ёки сим картангиздаги маблағни ечиб олишга харакат қилишади.

@effectuz_live
Бухорода маст эркак акасининг турмуш ўртоғини пичоқлади

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида эркак маст ҳолатда акасининг турмуш ўртоғини пичоқлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 4 январь куни соат тахминан 22:00 ларда Ромитан туманидаги «Шўрчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро маст ҳолда акасининг уйига келиб, турмуш ўртоғи билан жанжал қилган. Эркак жаҳли чиққан ҳолда ошхона пичоғини қўлига олиб, аёлнинг пастки чап кўкрагига икки марта ва ўнг пастки кўкрак қисмига бир марта зарба берган.

Ҳозирда жабрланувчи вилоят марказий шифохонасига ётқизилиб, у ерда тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий мажлис қонунчилик палатиси депутати Расул Кушербоев ''UZAUTO MOTORS'' ни танқид қилди.

Effect PLUS лойиҳаси меҳмони бўлган Олий мажлис қонунчилик палатиси депутати Расул Кушербоев ''UZAUTO MOTORS'' ҳақида ўзининг фикрларини очиқ ойдин сўзлади.

Расул кушербоев - ''UZAUTO MOTORS'' га аҳолининг фикри қизиқ эмаслиги , истемолчилар йўлида ҳизмат қилмаслиги ва Халқни ўйламаслиги ўзининг қиёфасини кўрсатиб берди''

Effect Plus кўрсатуви меҳмонлари:

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати — Расул Кушербаев

Собиқ депутат, политолог — Қобил Дўсов

Effect.uz журналисти: Аброр Поёнов

Effect.uz сайти раҳбари: Акмал Эшонхонов

👉 Тўлиқ видео

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Толибонни танқид қилган Файзулла Жалол ҳибсга олинди

Aamaj News News нашрининг маълум қилишича, жангарилар бугун эрталаб унинг уйига келган ва номаълум сабабга кўра уни олиб кетган.

Файзулла Жалол ҳеч иккиланмасдан Толибон сиёсатини жонли танқид қилиш билан танилган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
«Толибон»ни танқид қилган профессор жангарилар томонидан олиб кетилди

“Толибон” гуруҳини очиқдан очиқ танқид қилган Кобул университети профессори Файзулла Жалол жангарилар томонидан номаълум йўналишда олиб кетилди.

Бу ҳақда РИА Новости агентлигига унинг оиласи маълум қилган.

Маълум бўлишича, бугун, 8 январь куни толиблар Жалолни уйидан олиб чиқиб, номаълум жойга олиб кетишган.

Қайд этиш керак, 2020 йил ноябрь ойида Жалол Tolo News телеканалидаги чиқишида “Толибон”ни ҳокимиятни монополлаштиришда ва сўз эркинлигини бостиришда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойи бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтирди, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокини якунлаб, Кобул аэропортини тарк этди.

Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга Толибоннинг биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи сиёсатга масъул бўлган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
“Газель” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди.

2022 йил 4 январь куни соат 20:30 ларда, Наманган тумани Равнақ маҳалласи ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Газель русумли йук автомобилини ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшаган, 1961 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

@effectuz_live
Кипрда коронавируснинг «дельтакрон» штами аниқланди

У «дельта» ва «омикрон» штамлари қўшилишидан ҳосил бўлган

Маълум қилинишича, коронавируснинг «дельта» ва «омикрон» штамлари дурагайлари бўлган янги вариант Кипр университетининг Биотехнология ва молекуляр вирусология лабораториясида ишловчи бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан аниқланган.

Тадқиқотчилар унга «дельтакрон» номини берган.
Уларнинг сўзларига кўра, янги вариант «дельта» штами каби генетик асосга эга, бироқ айни пайтда унинг бир қатор мутациялари «омикрон» штами билан бир хил.

«Биз кўп сонли мутацияларни топдик, улар илгари фақат ‘омикрон’ штами билан касалланиш ҳолатларида аниқланган», — дейди вирусолог.

Лаборатория раҳбарининг қўшимча қилишича, «дельтакрон» деб аталадиган штамм оролдан олинган 25 та намунада топилган, улардан 11 таси ковид белгилари билан касалхонага ётқизилган одамларда, қолган 14 таси оддий аҳолида аниқланган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистонда миллий мессенжер ишга туширилади

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш мўлжалланган.

Бунда, соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорларни миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилиш, маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий  талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминлаш кўзда тутилади.

Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзлари бериш тизими йўлга қўйилади.

Миллий коммуникация платформалари аҳоли орасида оммалаштирилади.

Бунда, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни замонавий дизайн ҳамда техник талаблар асосида янгилаб боришни йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар тарғиботи бўйича амалий чоралар кўриш, фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш мўлжалланган.

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Вашингтон штатидаги
бир қанча шаҳарларни сув босди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
“Ўзбекнефтгаз” бензин нархининг арзонлашгани борасидаги хабарларга изоҳ берди

Бугун, 8 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали автобензин нархи арзонлашганига оид хабар тарқатилди ва бу ҳолат интернет фойдаланувчилари, истеъмолчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, автобензин тақчиллиги олдини олиш, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ўзгаришлар энг аввало Жамият Матбуот хизмати ва ОАВ орқали расман оммага етказилади.
Манбанинг қўшимча қилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Ишчи гуруҳ”лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.

Бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар бажарилмоқда.

Бугунги кунда биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда.
Харажатларни камайтириш борасида қилинаётган ишларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотилмоқда. Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминмоқда.

Автобензин нархи арзонлашиши борасида янгиликлар Жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинишини маълум қиламиз – дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
EFFECT.UZ|LIVE
Покистонда автомобиллар қор остида қолган, камида 16 киши музлаб вафот этди. 👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Покистонда қор кўчиши натижасида 20 киши ҳалок бўлди

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг автомобиллари қор остида қолиб кетгани айтилмоқда.

Ҳукумат берган маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса туфайли 21 киши ҳалок бўлган.

Ҳозирда Мурри шаҳри хавфли
зона сифатида қаралмоқда.

Қизиғи шундаки, кўплаб автомобилда сайёҳлар ғайриоддий кучли қор ёғишини томоша қилиш учун ҳудудга ташриф буюришган.

@effectuz_live
Олмаота аэропорти номаълум муддатга ёпилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Қашқадарёда тўхтатиб қолинган чигитнинг тақдири нима бўлди? Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг оғзаки топшириғига биноан вилоят чегараларидаги йўл-патруль хизмати постларидан чигитни Самарқанд вилоятига олиб ўтиш тақиқлангани тўғрисида хабар берилганди.…
Қашқадарёда ноқонуний ушлаб турилган чигит Каттақўрғонга етиб келди

10 кун давомида “Умакай” постида ушлаб турилган чигит “уруғлик учун эди” дейилди ва бошқасига алмаштириб берилди.

“Техник чигит” дея айтилаётган юклар ортилган “карвон” Каттақўрғонга кириб келди.

Бу ҳақда чигитни биржадан сотиб олган “Мароқанд Голд Оил Экстракция” МЧЖ бош ҳисобчиси Умиджон Тоиров Kun.uz сайтига маълум қилди.

Тоировга кўра, постда 10 кун давомида қолиб кетган маҳсулот “Оқ Сарой Техтиле” МЧЖ томонидан қайтариб олиб кетилган ва унинг ўрнига 7-январь куни юз тонна чигит Каттақўрғон шаҳрига етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг 28-декабрь куни Чироқчи туманидаги “Умакай” постида 100 тонна чигит ушлаб қолинди.

Каттақўрғон тумани ҳокими, сенатор Гавҳар Алимовага кўра, бу топшириқ Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан берилган.

Бу эса ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг баёноти эълон қилинди.

Унда маҳсулот тадбиркорнинг ҳужжатларидаги камчилик сабаб тўхтатилди дейилди.

Бир муддат ўтиб чигитни биржа савдолари орқали сотган “Оқ Сарой Техтиле” МЧЖ бутунлай бошқа муносабат билдирди.

Каттақўрғонлик тадбиркорларга техник чигит ўрнига 2022-йил ҳосили учун экилиши режалаштирилган ўғитлик чигит юклаб юборгани ҳақида маълум қилди ва техник чигитга алмаштириб беришини маълум қилганди.

@effectuz_live
Туркиянинг Сурия билан чегара
ҳудудида портлаш содир бўлди

Ҳодиса оқибатида 3 нафар Турк ҳарбийси ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ижтимойи тармоқда тарқалган тасдиқланмаган маълумотларга кўра Қозоғистоннинг собиқ президенти, собиқ хавфсизлик кенгаши раҳбари Нурсултан Назарбаев соғлиги ёмонлашгани сабабли вафот этганлиги айтилмоқда.

Бунинг ортидан «Қозоғистон» марказий концерт зали беркитилган.

@effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда қайиқларда дам олаётганлар устига қоянинг бир қисми қулаб тушиши натижасида 15 киши ҳалок бўлди

Яраланганлар ҳам борлиги айтилмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live