EFFECT.UZ|LIVE
884 subscribers
9.57K photos
7.67K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олма-Ота. Бузилган банкоматлар, ёниб кетган бинолар ва машиналар ағдарилиб кетган.

Қозоғистон давлат телевидениеси тартибсизликлар оқибатларини кўрсатмоқда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон Қозоғистондан келган бир гуруҳ талабаларни эвакуация қилди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аргентина жанубида бир хафтадан бери давом этаётган ёнғинлар қарийб 90 минг гектар майдонни қамраб олди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арманистон тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга стратегик объектларни қўриқлаш учун юборилди.

Бугунги кунга қадар Қозоғистонга : Россия, Беларусь ва Қирғизистон. Тожикистон ҳарбийлари етиб боришган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон Қозоғистондан бир гуруҳ талабаларни эвакуация қилди

Бугун, 7 январь куни Қозоғистонда таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба Тошкентга қайтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар талаба “Uzbekistan Airways” АЖ самолёти орқали ўз уйларига қайтишган.

Ўтаётган ҳафта давомида ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондаги воқеаларни катта ҳаяжон биланкузатмоқда ва кўпчилик ушбу мамлакатда бўлиб турган ўз яқинлари ҳаёти учун қайғургани ҳақиқат. Булар орасида Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам бор.

Ушбу талабаларнинг ота-оналари фарзандларининг тақдири ҳақида қайғуриб, ўзларини қўйишга жой топа олмади.

Аммо давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий сиёсати ва республика фуқароларига бўлган юксак эътибори туфайли бир неча соатдан кейин бизнинг фарзандларимиз Тошкентга етиб келади.

Барча талабаларнинг ота-оналари номидан фарзандларимизни Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига миннатдорлик билдирамиз. Айни пайтда ушбу университетнинг барча талабалари самолётда учиб келмоқда. Жонажон юртимиз ва қўшни давлатларда тинчлик бардавом бўлсин
”, — деб ёзган Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ота-оналари қўмитаси раиси Тўра Тўраев ўзининг Телеграм-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланган. Кейин мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар ошишига қарши чиқди.
Кейин норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, эски пойтахт ва республиканинг энг йирик шаҳри Олмаотага ҳам тарқалди: у ерда талончилик бошланди, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилишди, қуролларни тортиб олишди.

Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аксилтеррор операциясини бошлади.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Республика Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 18 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Германия Қозоғистондаги барча томонларни зўравонликдан воз кечишга чақиради – деди Счолз.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
EFFECT.UZ|LIVE
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди. 👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
«Ҳамма буюклик ниятдан келади, меҳнатдан келади» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

Маълум бўлишича, Президентнинг 2019 йил 28 июндаги қарорида ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш бўйича янги тизим белгиланган эди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия таркибида “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Темурбеклар мактаби учун пойтахтнинг Юнусобод туманида янги бино қурилди.

Ташриф чоғида Президентга ҳарбий-академик лицейдаги ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбари 2020 йил октябрда бу ерга келганида ҳамда Хавфсизлик кенгашининг ўтган йилги йиғилишида ҳарбий таълимни такомиллаштириш, ёшларни Ўзбекистон тарихи ва боболар жасорати асосида ватанпарвар этиб тарбиялаш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Темурбеклар мактабида ўқиш шундай ташкил этилган.

Бунинг учун бешта кафедра: аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий тиллар, психология ва тарбия фанлари ҳамда касбий-амалий фанлар кафедралари очилган.

Уларга юқори малакали педагоглар очиқ танлов асосида қабул қилинган.
Лицей тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган. Ёшлар орасида бу ерда ўқишга интилиш жуда кучли. Жорий ўқув йилида 5 минг 600 нафар талабгордан энг билимли 100 нафари саралаб олинган.

Бугунги кунда 220 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда.
Президент лингафон, психодиагностика ва маънавият хоналарини кириб кўрди.

Амир Темур меросини ўрганиш марказида ёшлар билан суҳбатлашди.

Мана шундай илғор мактабда ўқиётганингиз билан сизларни, ота-оналарингизни табриклайман. Сизлар янги Ўзбекистоннинг қанотисизлар.

Бу қанотлар нима билан кучли бўлади? Билим билан! Камида икки-учта тилни, аниқ фанларни ва тарихимизни мукаммал билишингиз керак.

Мана, бу мактабда психология фанини ҳам киритдик, униям яхши ўрганинг. Сизларда ҳамма имконият бор
”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда видеоконференция орқали Тошкент, Нукус, Фарғона ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан ҳам мулоқот бўлди.

Ушбу мактаблар ўқувчилари ўртасида маънавият бўйича танлов ўтказиш, Темур тузукларининг ҳар бир тузуги бўйича илмий шарҳлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари лицей кутубхонасида ҳам бўлди. У ерда китоб ўқиб ўтирган йигитлар таълим масканида яратилган шароитлар, ўқувчилар ўртасидаги дўстона муҳит ҳақида сўзлаб берди.

Улар орасида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам бор.

Мамлакатимизда ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди, ҳаммасининг ривожланиши учун шароит яратаяпмиз.

Фақат қайси ёш ўзини қийнаб, вақтини бекор ўтказмай, кўпроқ билим олса, келажакда муваффақиятга эришади.
Ҳамма буюклик ниятдан келади, меҳнатдан келади
”, - деди Президент.

Лицейнинг ўқув биноси, спорт зали, ётоқхона, ошхона, тиббий хизмат марказида энг замонавий шароитлар яратилган.

Шунингдек, мажмуа ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, сув ҳавзаси, автодром ва плацни ўз ичига олган.
Темурбеклар мактабининг Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси билан ёнма-ён барпо этилгани ҳам аҳамиятли.

Бу ерда талабалар ва ўқувчилар ҳамоҳанг муҳитда, устоз-шогирд, ака-ука бўлиб камолга етади.

Президент ушбу академиядаги шароитларни ҳам кўздан кечирди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
🦠 Австрия канцлери Карл Нехаммер коронавирусга чалинди.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Сирдарёда “Isuzu” ва “Damas” тўқнашди

Ўзбекистон ЙҲХББ Мирзаобод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 5 январь куни соат 13:30 ларда, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлида, "Гагарин-Гулистон" йўналишида ҳайдовчи Д.К. "Isuzu" русумли автобусни бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “Damas” русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Тўқнашув натижасида, автобус ҳайдовчиси Д.К ва 5 нафар йўловчилари ҳамда "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эътиборли бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

👉 Қисқа ва энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг: @effectuz_live
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бугун, 8 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишиб олинг. Маълумотлар гидрометриология маркази томонидан тақдим этилган.

Тошкeнт шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ -3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Навоий шаҳрида қиймати 13 млрд 675 млн сўмлик “Туризм кўчаси” бунёд этилади

Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантириш, ташриф буюраётган сайёҳларга муносиб инфратузилма яратиш мақсадида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Навоий шаҳрининг Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан “Алишер Навоий истироҳат боғи”гача бўлган оралиқда “Туризм кўчаси”ни ташкил этиш бўйича ишлар бошланди.

Ушбу объект бўйича бош лойиҳачи этиб “Muqayyas Group” хусусий корхонаси танлаб олинди. Лойиҳанинг умумий қиймати 13 миллиард 675 миллион сўм этиб белгиланган. Мазкур лойиҳа доирасида “Туризм кўчаси” бўйлаб янги гранит тошлари ётқизилади, пиёда ва велосипед йўлаклари ташкил этилиб, янги ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилади. Иккита сельфи зонаси қурилади. Ҳудудда кичик архитектура шакл (МАФ)лари ўрнатилиб, санитария гигиена пункти ва туристик маълумот маркази, рангли мусиқали фаввора, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун овқатланиш жойлари қурилади, 7та меъморий ечими бир-бирига ўхшамайдиган замонавий салқин ичимликлар савдо нуқталари бунёд этилади.

“Туризм кўчаси” бир-бирини такрорламайдиган ландшафт дизайн ва меъморий ечимлар асосида ўзига хос қиёфага эга ҳудудга айланади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Наманганда банк ходими фуқаронинг картасидан 45 млн сўмдан ортиқ пулни ўғирлаб олди

Наманганда банк ходими фуқаронинг картасидан 45 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлаб олди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 28 декабрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзини номига расмийлаштирилган АТБ “Агробанк” пластик картасидан 45.600.000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган банк ходими эканлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube