“Ҳизбуллоҳ” қуролсизлантирилмаса, Ливан ҳудудларидан айрилиши мумкин — Исроил мудофаа вазири
Яқин Шарқдаги кескинлик янада кучаймоқда. Исроил расмийлари Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш бўйича мажбуриятни бажармаса, мамлакат учун жиддий оқибатлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
👉 https://effect.uz/n/84
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎7👍3
“Украина Эрон учун қонуний нишонга айланди” — Иброҳим Азизий
Эрон парламентининг миллий хавфсизлик бўйича комиссияси раиси Иброҳим Азизий Украина Исроилга дронлар орқали ёрдам кўрсатаётгани сабабли мамлакат ҳудуди Эрон учун қонуний ҳарбий нишонга айланганини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Украина бу ҳаракатлари билан амалда можарога аралашиб қолган.
Айни пайтда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти уч ҳафтадан бери давом этмоқда.
Томонлар бу вақт давомида ўзаро зарбалар алмашмоқда. Тель-Авив бу амалиётнинг асосий мақсади Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик эканини билдирган.
Вашингтон эса Эроннинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш билан таҳдид қилиб, мамлакат аҳолисини ҳукуматга қарши чиқишга чақирган.
Эрон эса ўз навбатида мамлакат ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдириб, ҳозирча АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш учун асос кўрмаётганини таъкидламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон парламентининг миллий хавфсизлик бўйича комиссияси раиси Иброҳим Азизий Украина Исроилга дронлар орқали ёрдам кўрсатаётгани сабабли мамлакат ҳудуди Эрон учун қонуний ҳарбий нишонга айланганини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Украина бу ҳаракатлари билан амалда можарога аралашиб қолган.
“Исроил режимига дронлар орқали ёрдам кўрсатган Украина амалда урушга жалб этилди ва БМТ Низомининг 51-моддасига кўра, унинг бутун ҳудуди Эрон учун қонуний нишонга айланди”, — деб ёзди Азизий X ижтимоий тармоғида.
Айни пайтда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти уч ҳафтадан бери давом этмоқда.
Томонлар бу вақт давомида ўзаро зарбалар алмашмоқда. Тель-Авив бу амалиётнинг асосий мақсади Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик эканини билдирган.
Вашингтон эса Эроннинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш билан таҳдид қилиб, мамлакат аҳолисини ҳукуматга қарши чиқишга чақирган.
Эрон эса ўз навбатида мамлакат ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдириб, ҳозирча АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш учун асос кўрмаётганини таъкидламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колбаса, тухум ва сабзавотлар — Тошкентда “Open Budget”га овоз бериш учун оламон тўпланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг айрим нуқталарида “Open Budget” лойиҳаси доирасида овоз бериш эвазига фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари таклиф қилингани айтилмоқда.
Гувоҳларнинг билдиришича, айрим жойларда бир SMS овоз учун колбаса, тухум ва сабзавотлардан иборат озиқ-овқат тўплами берилаётгани айтилган.
Маълумотларга кўра, овоз бериш учун келганлар сони кўп бўлгани сабабли айрим жойларда катта навбатлар ҳам юзага келган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.

👎17😢4👍2
Абдуқодир Ҳусанов фарзандли бўлди
Англиянинг “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 22 ёшида ота бўлди.
Абдуқодир Хусанов 2004 йил 29 февралда Тошкентда туғилган. Унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов таниқли футболчи бўлиб, ҳозирда “Бунёдкор” академиясида мураббий сифатида фаолият юритади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Англиянинг “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 22 ёшида ота бўлди.
“Абдуқодир Ҳусанов ота бўлди. Ўғил фарзанд, табриклаймиз!”, - дейилади ҳимоячининг расмий Telegram каналида.
Абдуқодир Хусанов 2004 йил 29 февралда Тошкентда туғилган. Унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов таниқли футболчи бўлиб, ҳозирда “Бунёдкор” академиясида мураббий сифатида фаолият юритади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥3
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Ҳеч ким кўчага чиқмасин, ҳамма мактаб 100 тадан овоз беради» – Сариосиёда мактаб раҳбарларига “мажбурий овоз бериш” топшириғи берилди Effect.uz ихтиёрига Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Тожиддин Ўзбеков мактаб раҳбарлари иштирокида…
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи огоҳлантирилди
Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан мактаб раҳбарлари ва педагог ходимларни мажбурий тарзда овоз беришга жалб қилингани ҳолати Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ўрганиш жараёнида Сариосиё тумани ММТБ раҳбари Тожиддин Ўзбековга педагог ходимларни ҳар қандай турдаги мажбурий овоз беришга жалб этиш мутлақо мумкин эмаслиги, бу каби ҳолатлар амалдаги тартиб-қоидаларга зид экани қатъий тушунтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш берилган.

“Ташаббусли бюджет лойиҳалари орқали ҳудудларда мактаблар, болалар боғчалари, йўллар, ичимлик суви тармоқлари, спорт майдончалари ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилаш имконияти яратилади.
Бунда фуқаролар иштироки ихтиёрий бўлиб, ҳеч бир ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан мажбурий тарзда жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доимо алоҳида эътибор қаратади ҳамда бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилади”, — дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔4
Эрон якшанба тонгида Исроилга ҳужум қилди
Исроил оммавий ахборот воситалари Эрон томонидан амалга оширилган ракеталар ҳужуми натижасида бир қатор ҳудудларда жиддий зарар кузатилганини хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳужумлардан сўнг Тель-Авив, Рамла ва Холон шаҳарларининг бир неча нуқталарида йирик ёнғинлар келиб чиққан.
Al Mayadeen маълумотига кўра, ҳаво ҳужуми ҳақидаги сиреналар Тель-Авив ва унинг атрофи, Беэр-Шева, Ашдод, Қуддус ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги исроиллик қишлоқларида ҳам янграган. Бу ҳудудларда кучли портлашлар эшитилгани хабар қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Исроил оммавий ахборот воситалари Эрон томонидан амалга оширилган ракеталар ҳужуми натижасида бир қатор ҳудудларда жиддий зарар кузатилганини хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳужумлардан сўнг Тель-Авив, Рамла ва Холон шаҳарларининг бир неча нуқталарида йирик ёнғинлар келиб чиққан.
“Якшанба тонгида Эрондан Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлардаги бир қатор нишонларга қарши оммавий ракета зарбалари берилди.
Тель-Авив, Ҳайфа, Қуддус ҳамда марказий ва шимолий ҳудудларнинг кенг қисмида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушди”, — дея хабар қилди Al Mayadeen ва Al Jazeera телеканаллари.
Al Mayadeen маълумотига кўра, ҳаво ҳужуми ҳақидаги сиреналар Тель-Авив ва унинг атрофи, Беэр-Шева, Ашдод, Қуддус ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги исроиллик қишлоқларида ҳам янграган. Бу ҳудудларда кучли портлашлар эшитилгани хабар қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28😢1
“Park in Mall”да ёнғин чиқди
15 март куни соат 13:18 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров кўчасида жойлашган “Park in Mall” оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:19 да етиб борган. Ёнғин тезкор чоралар натижасида соат 13:28 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг 3-қаватида жойлашган тахминан 25 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.

🤔1
Зеленский депутатларни фронтга юбориш билан қўрқитди
Украина президенти Владимир Зеленский Олий рада депутатлари ўз вазифаларини қонун доирасида бажармаса, уларни фронтга юбориш имконияти кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди.
Бундан олдин Зеленский партияси — “Халқ хизматкори” фракцияси раҳбари ўринбосари Андрей Мотовиловец Forbes.ua нашрига берган интервьюсида Олий раданинг қарийб 40 нафар депутати мандатини топширишга тайёр эканини айтган.
Март ойида “Украинская правда” нашри ҳукмрон партия вакилларига таяниб, IX чақириқ Олий рада амалда ўз салоҳиятини тугатганини, қўмиталар иши издан чиқаётганини ва айрим депутатлар Зеленский билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганини хабар қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Украина президенти Владимир Зеленский Олий рада депутатлари ўз вазифаларини қонун доирасида бажармаса, уларни фронтга юбориш имконияти кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди.
“Халқ депутатлари ё парламентда Украина қонунчилигига мувофиқ хизмат қилади, ёки мен парламент вакиллари билан мобилизация тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш масаласини муҳокама қилишга тайёрман. Бу ҳолда депутатлар ҳам фронтга бориши мумкин”, — деди Зеленский.
Бундан олдин Зеленский партияси — “Халқ хизматкори” фракцияси раҳбари ўринбосари Андрей Мотовиловец Forbes.ua нашрига берган интервьюсида Олий раданинг қарийб 40 нафар депутати мандатини топширишга тайёр эканини айтган.
Март ойида “Украинская правда” нашри ҳукмрон партия вакилларига таяниб, IX чақириқ Олий рада амалда ўз салоҳиятини тугатганини, қўмиталар иши издан чиқаётганини ва айрим депутатлар Зеленский билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганини хабар қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
АҚШ “Шаҳид”га ўхшаш дрон ишлаб чиқиб, араб мамлакатларига қарши қўлламоқда — Эрон ТИВ раҳбари
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ Эроннинг “Шаҳид” туридаги дронларига ўхшаш учувчисиз аппарат яратиб, уни араб мамлакатларидаги нишонларга қарши қўлламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳрондаги нишонларга зарба берган. Бу ҳужумлар оқибатида вайроналар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги хабар қилинган.
Шундан сўнг Эрон ҳам жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудудлари ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ Эроннинг “Шаҳид” туридаги дронларига ўхшаш учувчисиз аппарат яратиб, уни араб мамлакатларидаги нишонларга қарши қўлламоқда.
“Америкаликлар бизнинг “Шаҳид”га ўхшаш дрон яратган. Уни “Лукас” деб аташмоқда.
Улар шу дрон орқали араб мамлакатларидаги нишонларга зарба бермоқда”, — деди Арақчи “Al Araby Al Jadeed” нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳрондаги нишонларга зарба берган. Бу ҳужумлар оқибатида вайроналар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги хабар қилинган.
Шундан сўнг Эрон ҳам жавоб зарбалари бериб, Исроил ҳудудлари ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар уюштирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада икки трамвай тўқнашиши оқибатида 22 киши жабрланди
Москва шаҳрининг шимоли-ғарбида икки трамвай тўқнашиши оқибатида 22 киши жабрланган, улар орасида 5 нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда шаҳар давлат автоинспекцияси маълум қилди.
Маълум қилинишича, барча жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса 6-йўналишда ҳаракатланган икки трамвай ўртасида соат тахминан 09:30 атрофида Водников кўчасидаги 1-уй ёнида содир бўлган.
ЙТҲ сабабли “Свобода” кўчасидан Волоколамск шоссеси томон, шаҳар маркази йўналишидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Аббос Арақчи
Яқин Шарқдаги можарони адолатли якунлайдиган ҳар қандай минтақавий ташаббус қўллаб-қувватланади — Эрон ТИВ раҳбари
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Яқин Шарқдаги можарони Теҳрон учун адолатли тарзда якунлашга хизмат қиладиган ҳар қандай минтақавий ташаббусни мамлакат қўллаб-қувватлашини билдирди.
Унинг айтишича, ҳозирча урушни тўхтатиш бўйича аниқ ташаббуслар мавжуд эмас.
Бундан аввал Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳам Ислом мамлакатлари томонидан илгари сурилган, минтақада бирдамликни мустаҳкамлаш ва Яқин Шарқда тинчлик ҳамда барқарорликни тиклашга қаратилган ҳар қандай ташаббус Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Яқин Шарқдаги можарони Теҳрон учун адолатли тарзда якунлашга хизмат қиладиган ҳар қандай минтақавий ташаббусни мамлакат қўллаб-қувватлашини билдирди.
Унинг айтишича, ҳозирча урушни тўхтатиш бўйича аниқ ташаббуслар мавжуд эмас.
“Ҳозирги пайтда урушни тўхтатишга қаратилган аниқ ташаббус йўқ.
Бироқ можарони адолатли якунлашга олиб келадиган ҳар қандай минтақавий ташаббусни биз мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Арақчи “Al-Araby Al-Jadeed” нашрига берган интервьюсида.
Бундан аввал Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳам Ислом мамлакатлари томонидан илгари сурилган, минтақада бирдамликни мустаҳкамлаш ва Яқин Шарқда тинчлик ҳамда барқарорликни тиклашга қаратилган ҳар қандай ташаббус Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Департамент ходими пора билан қўлга олинди
Бош прокуратура ҳамда Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2026 йил 14 март куни “Ozod U” МЧЖ иш юритувчиси Д.З. ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х. томонидан Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан харид қилинаётган электрон доскалар бўйича ўтказилаётган тендерда мазкур жамиятнинг ғолиб бўлиши учун шароит яратиб бериш эвазига 85 млн сўм пул талаб қилинаётганини маълум қилган.
2026 йил 15 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида О.Х. аризачи Д.З.дан 85 млн сўм пул маблағини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, ушбу маблағнинг 30 млн сўми Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими ходими Б.П.га берилиши белгилангани аниқланган.
Тадбир давомида Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими ходими Б.П. фуқаро О.Х.дан 30 млн сўм пул маблағини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

🔥5👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабида Наврўзни катта сайл билан кутиб олинди
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабда - Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган байрам сайли доирасида миллий қадриятларимиз ва баҳорий анъаналаримизни ўзида мужассам этган сумалак ва ҳалим сайли, халқ ўйинлари, миллий урф-одатлар намойиши ҳамда турли маданий ва кўнгилочар чиқишлар ташкил этилди. Тадбир давомида меҳмонлар учун байрамона муҳит яратилиб, дўстона суҳбат ва самимий мулоқотлар учун кенг имкониятлар яратилди.
Шу билан бирга “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладдан бошланади!” шиори остида Агентлик тизимидаги барча таълим ташкилотларида умумхалқ хайрия хашари ҳам ўтказилди.

👍2🔥2
Музаффар Камилов янги лавозимга тайинланди
Президент фармони билан Музаффар Камилов Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент фармони билан Музаффар Камилов Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥22🤔1
Нефть нархи баррели 104 долларгача кўтарилди
Ҳафта бошида жаҳон нефть бозорида нархлар ўсишни кўрсатди. Савдо маълумотларига кўра, Brent маркаси нефти баррели 104 доллардан юқори нархда савдоланмоқда.
Тошкент вақти билан 09:36 ҳолатига кўра, май ойи учун Brent фьючерслари 1,56 фоизга ошиб, баррели 104,75 долларга, WTI нефти эса 1,1 фоизга кўтарилиб, 97,91 долларга етган.
Шанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп агар Ормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилинса, Эроннинг асосий нефть экспорт марказларидан бири бўлган Харк ороли нефть инфратузилмасига зарба берилиши мумкинлигини билдирган.
Кейинчалик у оролдаги ҳарбий нишонларга ҳужум амалга оширилганини маълум қилган.
KCM Trade бозор таҳлилчиси Тим Уотерернинг фикрича, бозорлар бу воқеаларга сезиларли реакция билдирмоқда.

“Менимча, нефть бозори сўнгги воқеаларга ижобий муносабат билдирмайди. Харк оролининг тақдири ноаниқлигича қолмоқда, бу эса унинг жаҳон энергия таъминотидаги аҳамиятини ҳисобга олганда, ҳафта бошида бозорда яна хавотирли муҳит юзага келишига олиб келиши мумкин”, — деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Макрон Эронни Яқин Шарқдаги ҳужумларни тўхтатишга чақирди
Франция президенти Эммануэль Макрон Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан телефон орқали мулоқот ўтказганини ва суҳбат давомида Теҳронни Яқин Шарқ мамлакатларига қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирганини маълум қилди.
Макроннинг айтишича, Эрон минтақа давлатларига қарши ҳам тўғридан-тўғри, ҳам воситачилар орқали амалга оширилаётган ҳужумларни зудлик билан тўхтатиши керак.
Шунингдек, у Ормуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини тез орада тиклаш зарурлигини ҳам таъкидлади.

“Мен Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан гаплашдим.
Уни минтақа мамлакатларига қарши, жумладан Ливан ва Ироқ орқали амалга оширилаётган қабул қилиб бўлмайдиган ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирдим”, — деб ёзди Макрон X ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у Ормуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини тез орада тиклаш зарурлигини ҳам таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари тақдирланди
15 март куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Америка киносанъати ва фанлари академиясининг 98-маротаба ўтказилган “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/n/85
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
15 март куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Америка киносанъати ва фанлари академиясининг 98-маротаба ўтказилган “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/n/85
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
БАА ҳаво ҳудуди ёпилди. Тошкентдан Дубайга учган самолетлар орқага қайтарилди
БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муносабати билан Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтмоқда.

👍2😢1