EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Конституциявий суд педагоглар билан муддатли шартнома тузишни Конституцияга зид деб топди

Олий таълим муассасаларида педагог ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш масаласи узоқ йиллардан бери долзарб бўлиб келмоқда.

1992 йил 24 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 394-сон қарорига кўра, педагоглар билан 1–5 йиллик контракт тузиш тартиби жорий этилган эди. Бу эса ОТМ раҳбарларига педагоглар билан турли муддатларда шартнома тузиш ва уларни ишдан бўшатиш имконини бериб, ўқитувчиларни сарсон қилган.

Конституциявий суд кейинчалик ушбу қарорни Конституцияга хилоф деб топган. Бироқ амалиёт тўлиқ тўхтамаган — ҳозир ҳам педагоглар билан муддатли шартнома тузиш ҳолатлари учраб турибди.

Юрист Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, бу амалиёт қонунга зид бўлиб, Конституциявий суд яна тарихий қарор қабул қилиши ва ҳукуматнинг педагоглар билан муддатли шартнома тузишни назарда тутувчи барча қарорларини Конституцияга зид деб топиши зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
Фабио Каннаваро Ўзбекистон билан шартнома имзолаганидан сўнг йилига 4 млн евро маош олади

"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, Фабио Каннаваро Ўзбекистон билан шартнома имзолаганидан кейин унга йилига қарийб 4 миллион евро маош тўланади.

Ушбу суммага мутахассиснинг шахсий маоши билан бирга унинг ёрдамчиларининг иш ҳақи ҳам киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎26👍5😢1
“Safe Road YHXX” иловасида чиройли рақамларни сотиб олиш имконияти яратилди

ЙҲХХ маълумотига кўра, “Safe Road YHXX” мобил иловасида чиройли рақамларни сотиб олиш хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда аукционда сотилмай қолган 1–3-категориядаги рақамларни мобил илова орқали харид қилиш мумкин. Жисмоний шахслар бундай рақамларни 7 миллион сўм (БҲМнинг 17 баравари), юридик шахслар эса 10,3 миллион сўм (25 баравар) тўлаб олишлари мумкин.

1 январдан бошлаб фойдаланувчилар ўзлари истаган ҳарф ва рақам комбинациясини киритиб, белгиланган нархда чиройли рақам буюртма қилиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Аввалроқ ЙҲХХ ҳайдовчилар учун жарималарни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргина автомобиль шинасини ёқиш – табиат ва инсон саломатлиги учун катта таҳдид

Автомобиль шинасини ёқиш кўпчиликка оддий ҳолдек туюлиши мумкин, аммо бу амалиёт атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун жуда катта зарар келтиради.

Биргина шина ёқилганда ҳавога 200 дан ортиқ зарарли кимёвий моддалар – углерод оксиди, диоксинлар, кадмий, сурма ва свинец моддалари тарқалади. Бу моддалар нафақат ҳавони ифлослантиради, балки тупроқ ва сув манбаларига ҳам сингиб, узоқ муддатли экологик хавф туғдиради.

Шиналар ёқилиши натижасида чиқадиган қора тутун нафас олиш тизимига жиддий зарар етказади, айниқса болалар, кексалар ва нафас йўллари касалликларига мойил инсонлар учун хавфлидир.

Мутахассислар шина ёқиш ўрнига уларни махсус қайта ишлаш корхоналарига топширишни тавсия этишади. Қайта ишланган шиналардан йўл қопламаси, спорт майдончалари қопламаси ва бошқа фойдали маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин.

Табиатни асраш – ҳар биримиз зиммасидаги масъулиятдир. Бир шина ёқилганда атроф-муҳитга етказиладиган зарар йиллар давомида бартараф бўлмаслиги мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Россиядаги меҳнат мигрантлари учун имтиҳон талабларини енгиллаштиришни таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар учун тил ва билим синовларини соддалаштириш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда у “Oʻzbekiston 24” телеканали орқали маълумот берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Россия меҳнат бозорини барпо этиш” форуми бўлиб ўтди. Анжуманда икки давлат ўртасида меҳнат ҳамкорлигини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, иш рухсатномалари билан боғлиқ жараёнларни енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирда Россияда тахминан 1,3 миллион ўзбекистонлик меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда. Бу кўрсаткич мавсумий омиллар ва иш берувчилар эҳтиёжига қараб ўзгариб туради.

Ўзбекистон томони рус тили бўйича имтиҳонларни тўғридан-тўғри мамлакат ҳудудида, жумладан вилоятларда ҳам ўтказиш таклифини берган. Россия томони эса ушбу ташаббусни ижобий баҳолаган.

“Имтиҳон жараёнида тарих ёки қонунчиликка оид кўплаб ортиқча ва амалда кераксиз саволлар мавжуд. Биз бу ҳолатларни мисолларда келтирдик ва Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбарияти ҳам фикримизни қўллаб-қувватлади”, — деди Беҳзод Мусаев.

Миграция агентлиги маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён 400 мингдан ортиқ россиялик фуқаро Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 4 мингдан зиёдига расмий ишлаш ҳуқуқи берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃‍♀️ Нукусда “Саломатлик марафони” старт олди: аҳоли кенг кўламли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Нукус шаҳрида ўтказилаётган “Саломатлик марафони” доирасида ҳудуд аҳолиси бир ой давомида оммавий скрининг ва профилактик тиббий кўриклар билан қамраб олинади.

Тиббий текширувлар бир вақтнинг ўзида 13 та локацияда — Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ҳамда 12 та оилавий поликлиникада амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 3 та жамоат жойида ташкил этилган “Саломатлик майдончалари”да соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар, антропометрия, қон босими ва пульс ўлчаш каби кўриклар ўтказилмоқда.

Жараёнга маҳаллий шифокор ва ҳамширалар билан бирга, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бир қатор етакчи хорижий клиникалар мутахассислари ҳам жалб этилган.

Текширув натижалари ягона электрон ахборот базаси — DMED тизимига киритилиб, беморлар саломатлигини доимий равишда мониторинг қилиш имкони яратиляпти.

Шу билан бирга, марафон доирасида ҳудуддаги тиббиёт ходимлари учун воркшоплар ташкил этилмоқда. Улар интерактив машғулотлар орқали ўз билим ва малакасини оширмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
«Мен бу циркнинг бир қисми бўлмайман» — Шерзод Игамбердиев ЎФАдан кетди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими бошлиғи Шерзод Игамбердиев ўз лавозимини тарк этди. У бу қарорини шундай изоҳлади:

«Жимгина рози бўлиб, оқим билан бирга кетиш мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар, АҚШга сафар ва чиройли суратлар учун. Бироқ мен бу жамоани жуда яхши кўраман ва мамлакатимизни жуда қадрлайман. Шунинг учун йўқ. Мен бу циркнинг бир қисми бўлмайман!»


Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши кутилган Фабио Каннаваронинг маоши ва мураббийлар штаби харажатлари билан бирга тахминан 4 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлом келажак учун бирлашдик!

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан “плоггинг” тадбири ўтказилди. Тадбирда 50 дан ортиқ соҳа ходимлари иштирок этиб, Тошкент денгизи соҳилидан 300 кг дан зиёд чиқинди тозаланди.

Ушбу акция “Халқаро соҳилларни тозалаш ҳафталиги” доирасида ўтказилиб, сув ҳудудларини асраш, атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш ва келажак авлодга соғлом муҳит қолдириш мақсадида амалга оширилди.


ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая ҳам табиатни муҳофаза қилишнинг муҳим аҳамиятига тўхталиб ўтди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳар бир туман ҳокими ўша туманнинг энг муаммоли зоналарида ташкил этилган хизмат уйларида яшаб ўша ердан ишга қатнаши шарт деб хисоблайман.

☝️ Мансаб - бу орзу хаваслар рўëби эмас аксинча жуда катта  масъулият ва фидоийлик дегани.

Адвокат Абдумаликович
👍21🔥3🤷‍♂1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида солиқ идораси ходими пора олаётган вақтда қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Москвадан 1,5 минг мигрант чиқариб юборилди

Москва полицияси қонунбузарликлар содир этган 1,5 минг мигрантни мамлакатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, 32 нафар шахс Россия фуқаролигидан маҳрум этилган. Улар оғир жиноятлар — қотиллик, одам ўғирлаш ва гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан боғлиқ ишлар учун жавобгарликка тортилган.

Йил бошидан буён Москвада 2,4 мингдан ортиқ ноқонуний легаллаштириш ҳолати ва 170 та ноқонуний миграцияни ташкил этиш ҳолати аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Байрам ёки дам олиш кунида ишлаган ходимга икки ҳисса ҳақ тўланади

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам ёки дам олиш кунида ишлаган ходимга камида икки ҳисса ҳақ тўланиши шарт.

Шу билан бирга, корхона ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида икки ҳиссадан ортиқ ҳақ тўлаш тартиби белгиланиши мумкин.

Агар ходимнинг хоҳиши бўлса, байрам ёки дам олиш кунида ишлаганлиги учун қўшимча дам олиш куни билан компенсация берилиши мумкин. Бу ҳолда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

Бундан ташқари, агар ходим иш жадвали ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий дам олиш кунларида ишласа ва унга бошқа кунда дам бериш белгиланган бўлса, бу иш учун ҳам бир ҳисса ҳақ тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Диққат! Олий суд раиси ва судьялар эътиборига…

👉 https://www.youtube.com/watch?v=zGM_zhmnzng
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақшбандия мероси халқаро илмий диққат марказида: Бухорода нуфузли анжуман бўлиб ўтди

Бухоро давлат техника университетида «Нақшбандиянинг таълим ва ахлоқий тарбиядаги ўрни» мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Азизбек Қаландаров очиб берди. У ўз сўзида Нақшбандия таълимоти ёшларни тарбиялашда, маънавиятни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Конференцияда Бангладеш, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Миср, Хитой, Англия ва Ўзбекистондан олимлар қатнашди. Улар Баҳоуддин Нақшбанд мероси, унинг ўгитлари ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Тадбир доирасида Бухоро давлат техника университети Индонезиянинг икки нуфузли диний ва таълимий ташкилоти билан ҳамкорлик битими имзолади. Бу меморандум илмий лойиҳалар, тажриба алмашиш ва маънавий ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Конференция Нақшбандия таълимотини чуқур ўрганиш ва уни дунё миқёсида тарғиб қилиш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Нақшбандия мероси халқаро илмий диққат марказида: Бухорода нуфузли анжуман бўлиб ўтди Бухоро давлат техника университетида «Нақшбандиянинг таълим ва ахлоқий тарбиядаги ўрни» мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокимининг жамоат ва…
🕌 Нақшбандия — ёшлар қалбига нур, жамиятга руҳ!

“Бугун биз тарихнинг чуқур илдизларига эга, бутун мусулмон оламининг маънавий-маърифий меросида муҳим ўрин тутган Нақшбандия тариқатининг таълим ва ахлоқий тарбиядаги аҳамиятини яна бир бор чуқур ўрганиш учун тўпландик. Асрлар давомида инсонни поклик, меҳр, сабр ва ҳақиқат сари етаклаган ушбу таълимот замонавий ёшлар тарбиясида ҳам беқиёс аҳамият касб этади”.


«Нақшбандия тариқати — бу инсонни руҳий камолот сари етакловчи йўл бўлибгина қолмай, уни илм олиш, тафаккур қилиш ва амалий ҳаётда фаол бўлишга ундайди»


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда ёшлар кўзни сканерлаб касалликларни аниқлайдиган чатбот яратди

Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган AI Hackatonʼнинг биринчи босқичида ёшлар инновацион стартап ғояларини тақдим этмоқда. Тадбирда бир гуруҳ иштирокчилар кўзни сканерлаш орқали инсондаги касалликлар ҳақида маълумот берувчи чатботни намойиш қилди.

AI Hackaton соғлиқни сақлаш соҳасида бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда. Биринчи босқич 2 октябрь куни Нукусда старт олди ва унда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этмоқда.

Ғолиблар кейинги — республика босқичида иштирок этади. Унда ҳам ғолибликни қўлга киритган жамоаларга грант ва инвестициялар ажратилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1🤔1
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди

Минг оиласи Мянмада ҳам энг кучли жиноий тармоқлардан бири сифатида танилган. 2023 йилда Мянма ҳукумати уларнинг қидирувдаги кўплаб аъзоларини Хитой полициясига топширган. Оила етакчиси Минг Хуэчанг ҳибсга олинаётганда ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

👉 https://effect.uz/6643

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram