EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
57K photos
11.3K videos
21 files
56.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарлангани айтилмоқда

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат Олмалиқ шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганмоқда.

Ўрганишлар якунида батафсил маълумот берилиши таъкидланди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланади

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган, ОАВ фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Spark каналга тушиб кетди

Кеча, 22-сентябрь куни соат 20:40 атрофида Spark русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “M.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зах каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил каналдан чиқариб олинган. Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобил сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Британиянинг Golden Eagle Luxury Trains туристик компанияси билан биргаликда мамлакат қадимий шаҳарлари бўйлаб "Ўзбекистон хазиналари" номли темирйўл вагонларида ҳашаматли хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди.

Тур саёҳатнинг "лакшери" сегментига тегишли бўлиб, гўзалликнинг ҳақиқий шайдолари учун мўлжалланган.

Мамлакат бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юрт диққат сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.

Сафар давомида Ўзбекистонинг Британиядаги туристик бренди элчиси Софи Ибботсон меҳмон ва маърузачи сифатида хорижий сайёҳларга ҳамроҳлик қилади ҳамда уларни эксклюзив сайёҳлик салоҳияти билан таништириб боради.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
Сувни ҳисобга олиш тизимида янгиликлар бўлади

Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ўртасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Шунингдек, сувни ҳисобга олиш тизимини автоматлаштириш ва ўлчаш стансияларини рақамлаштириш бўйича бир қатор келишувлар амалга оширилди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live
Қариндошининг судланганлиги энди шахс ҳуқуқларини чекламайди

Президент томонидан айрим қонун, ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва ўташ вақтида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда.

Қонун расман эьлон қилингандан сўнг кучга киради.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлардаги диний материаллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга “лайк” босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик бор

Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг! Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бу судга босим” — Хоразмда прокурор Effect.uz томонидан суд жараёнини видео ва фото қайд этиш бўйича сўраб, киритган илтимосномасини босим деб ҳисоблашини айтди

Бугун, 23 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судида “AZZR TRADE” МЧЖ Тимур Жуманиёзовга оид иш кўриб чиқилиши керак эди.

Соат 12:00 га белгиланган суд вақтидан бироз олдинроқ бошланди. Бу судлар учун яхши ҳолат. Бироқ масаланинг асосий жиҳати бошқа томонда.

МЧЖ раҳбари Тимур Жуманиёзов Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми "а" банди айбланмоқда. У Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Айни пайтда Хоразмда бўлиб турган Effect.uz мухбирлари вилоят судидаги апелляция инстанцияси жараёнлари очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида судга илтимоснома киритган. Бироқ суд аудио ва видеоёзув қайд этилиши тўғрисидаги илтимосномани рад этган. Суд буни айни пайтда суднинг ўзида аудиоёзув олиб борилаётгани билан изоҳлаган.

Яна бир эътиборли томони, Effect.uz мухбири ушбу илтимоснома рад этилгач, яна қайтадан судда фото тушириш бўйича илтимоснома киритган ва судья Акбар Аминов томонидан бу илтимоснома ҳам рад этилган.

Судда иштирок этаётган прокурор ушбу киритилаётган илтимосномаларни судга бўлаётган босим сифатида тушунишини айтган. Маълумки, ЖПКнинг 19-моддасида судда жиноят ишлар ошкора кўрилиши айтилган. Хусусан, судларда жиноят ишларини ошкора кўриш суднинг ташаббуси билан ёки жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра аудио ва видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади. Ваҳоланки, бу ҳақдаги илтимоснома кўплаб судларда қўлланилади, аммо бирор бир ҳолатда суд буни ўзига нисбатан босим деб билмаган эди.

Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live
EFFECT.UZ | Расмий канал
Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарлангани айтилмоқда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, ҳолат Олмалиқ шаҳрида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари ичимлик сувидан заҳарланмаган – «Ўзсувтаъминот»

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди.

Мазкур саволларга «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов батафсил жавоб берар экан, у расмий баёнотида бундай ҳолат содир бўлмаганини қайд этди ҳамда вазият прокуратура текширувида эканлигини маълум қилди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
Заҳарланган ўқувчиларнинг ҳолати ижобий, 7 нафарига жавоб берилган

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган Бухоро мактабида ўқувчиларнинг сувдан заҳарлангани ҳақида маьлумот берилган эди. Ҳозирда ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, 7 нафарига уйда даволанишга рухсат берилган.

Аниқланишича, филтрланмаган сув истеъмол қилиш натижасида соғлиғидан шикоят қилиб, 15 сентябрдан 19 сентябргача 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан текширилиб, сувдан,
озиқ -овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуналар олинди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | | Live
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев ишдан олинди

Унинг ўрнига Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ва Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимларида ишлаган Ботир Зоҳидов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда президент раислигида ўтаётган йиғилишда  маълум қилинди.

Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.

Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Собиқ вазир Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар бўлди.

Агентлик ҳукумат бўйсунувига ўтказилган.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube || Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларимизга яшил ватанни қолдиришимиз шарт! — Экопартия сайловларда фаол қатнашишга ва табиат учун бирлашиб, номзодларига овоз беришга ундамоқда

Партия янги ва инновацион усуллар билан ҳар бир томчи сув қардли, ерлар унумдор ва ҳаво мусаффо бўлишини қайд этмоқда.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube || Live
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди

Ўтган йили ҳокимларга хусусий секторни жалб қилиб, кичик ҳудудларни белгилаб, уй-жой қуриш, туризм, савдо ва сервисни ривожлантирса бўладиган жойларга тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида “мастер режа” ишлаб чиқишга рухсат берилган эди.

Селекторда Бухоро, Навоий вилоятларидаги 85 та ҳудуднинг “мастер режаси”ни ишлаб чиқиш бошлангани, лекин қолган вилоятлар ҳали масалани ичига кирмагани танқид қилинди.

Бундан ташқари, 106 та туман-шаҳарда 136 та “мастер режа” қилиш бўйича топшириқ берилган. Ҳозиргача шундан 21 таси ишлаб чиқилгани, Андижон ва Хоразмда эса бирорта “мастер режа” тайёрмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
Энди одамлар қурилган уйларни фақат банк орқали олади – президент

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида  уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди.

"Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда", – деди Президент.

Шу боис эндиликда хорижий тажрибага асосан, уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
5 нафар вазир агар депутатликка сайланса, лавозимидан озод этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Адлия вазири Акбар Тошқулов парламент депутатлигига номзод этиб кўрсатилгани сабабли депутатликка сайланса лавозимидан воз кечиши ҳақида ариза ёзган. Effect.UZ тез орада қўшимча маълумот беради.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇👇👇
Telegram | Facebook | You Tube | Live |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 "Grand Excellent" poyafzal ishlab chiqaruvchi ko'rxona sizni ishga taklif qiladi

💼 Ish o'rini:
Kleylash va boshqa qoʻl ishlari
Zagatofka qilish
• Sifat nazoratchisi (Oliy malumotli)
• Ombor nazoratchisi
• Haydovchi (Shahar zonasidan)
• Qolgan soha vakillari uchun mutaxassislik talab etilmaydi. O'rgatib olamiz.
• Jamoa bilan ishlay olish, Ishga mas'uliyatlilik va ishda chaqqonlik talab etiladi.

📆 Ish tartibi:
• 6/1 ish kuni
• Erkaklar
uchun: 8:00 dan - 19:00 gacha.
Ayollar uchun: 8:00 dan - 18:00 gacha.

🤝 Kompaniya tomonidan:
• Qulay sharoitlar
• Oyida 2 marotaba to'lanadigan maosh


💰Maosh: Suxbatdan so'ng

☎️ Aloqa uchun:
+998954424488
@Grand_Excellent_HR

📌Manzil: Namangan shahar, Amur Temus ko`chasi, 97-uy (Mo'ljal - Oydin Plaza mehmonxonasi)

Telegram | Instagram | YouTube