Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тарихий воқеа — юртимизга илк бор Каъба эшигининг ёпинчиғи олиб келинди
Президент ташаббуси билан Ўзбекистон тарихида биринчи марта муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи мамлакатга олиб келинди. Бу воқеа мусулмон аҳолиси учун юртимиздаги диний-маърифий ҳаётда тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.
Муҳим маросимда юртимиз раҳбарлари ва диний фаоллар иштирок этди, бу ташаббус Ўзбекистоннинг мусулмон дунёси билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍84🔥3👎2
Ўзбекистонда 6 хил товар учун экологик йиғим жорий этилиши мумкин
Экология вазирлиги томонидан Президентга тақдим этилган режага кўра, экологик йиғим қуйидаги товарларга жорий этилиши мумкин:
➖ батарейка ва аккумуляторлар;
➖ транспорт воситалари;
➖ мойлаш материаллари;
➖ қадоқ маҳсулотлари;
➖ шиналар ва резина камералар;
➖ шиша маҳсулотлари.
📊 Ҳозирда чиқиндиларнинг катта қисми полигонларга юборилмоқда. Қайта ишлаш даражаси эса жуда паст:
➖ шиналар — 17%;
➖ шиша — 6,3%;
➖ пластмасса — 11,2%.
🗑 Йиллик чиқинди ҳажми:
➖ пластмасса — 1,8 млн тонна;
➖ электрон чиқинди — 144 минг тонна;
➖ шиша — 647 минг тонна;
➖ мой — 250 тонна;
➖ резина — 217 минг дона.
2035 йилга қадар электрон чиқиндилар ҳажми яна 10 минг тоннага ортиши кутилмоқда.

👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин Трамп билан учрашуви якунлари юзасидан ҳукумат йиғилишини ўтказди — Кремл
Мазкур йиғилишида Россия президенти томонидан берилган асосий баёнотлар:
◾️ Аляскага ташриф давомида Украинадаги инқирозни адолатли асосда ҳал қилиш масаласи муҳокама қилинди;
◾️ Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишни истайди, инқирознинг асосий сабабларини бартараф этиш эса муросага келишнинг асоси бўлиши керак;
◾️ Трамп билан музокараларда Россиянинг Украина бўйича позициясини хотиржам ва батафсил баён этиш имконияти бўлди;
◾️ АҚШ президенти билан учрашув давомида деярли барча ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди;
◾ Биз Қўшма Штатларнинг позициясини ҳурмат қиламиз ва ўзимиз ҳам Украинадаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишни истаймиз;
◾️ Трамп билан суҳбат бизни “муҳим ва зарур қарорлар”га яқинлаштирмоқда.

👎4👍1
"Маҳаллий давлат органларининг 92 та функцияси кераксиз деб топилди" — адлия вазири
Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг маълум қилишича, маҳаллий давлат органларининг 500 га яқин функциялари таҳлил қилинган ва улардан 92 таси кераксиз деб топилган.
“Маҳаллий давлат органларининг 500 га яқин функциялари бор. Уларни хатловдан ўтказиб, 92 та функцияси керакcиз деган хулосага келдик. Бу бўйича ҳукуматга таклиф киритганмиз”, — деди вазир.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 17 та функция такрорланувчи, хусусий секторга ўтиши керак бўлган ёки молиявий ресурси йўқ вазифалар сифатида белгиланган. Бу бўйича ҳам ҳукуматга таклифлар юборилган.
Акбар Тошқуловнинг қўшимча қилишича, спорт соҳасидаги айрим функция ва вазифалар ҳам қайта кўриб чиқилмоқда.

👍10
This media is not supported in your browser

Конимехга Мўғулистондан яна минг бош зотдор қўй олиб келинди
Навоий вилоятининг Конимех туманига Мўғулистондан минг бош “Баяд” зотли қўйлар олиб келинди.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, халқни арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида юз минг бош зотдор қўйларни мамлакатга олиб келиш режалаштирилган. Жорий йил октябрь ойи якунига қадар 60 та авиарейсда 50 минг бош, ноябрь–декабрь ойларида яна 50 минг бош қўй келтирилиб, 2025 йил якунига қадар жами 100 минг бош қўй юртимизга олиб келинади. 2026 йилда эса қўшимча яна 100 минг бош қўй олиб келиш белгиланган.
Шунингдек, Навоий вилоятидан Мўғулистонга қовун, тарвуз ва бошқа мевалар экспорти йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сўнгида Конимех туманига 5 минг бош қўй олиб келинган эди.

👍8
Сардор Умурзаков фаластинлик беморларга кўмаклашиш бўйича комиссияга раис этиб тайинланди
Президент фармони билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, комиссияга президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков раислик қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент фармони билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
Унга кўра, комиссияга президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков раислик қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥65👎5😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ваҳшийликнинг замонавий кўриниши: Абдурасул Ваҳобов яна катта майдонга қайтди, таърифлашга тил ожиз… Яккасарой тумани, Чўпон ота кўчасидаги хонадонларнинг бирида ваҳшийларча зўравонлик ҳолати содир бўлди. Тошкентда «бульдозер» лақаби билан танилган мансабдор…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг ҳатти-ҳаракатларига қандай муносабат билдирасиз?
Аввалроқ Яккасарой тумани, Чўпон ота кўчасидаги хонадонларнинг бирида Ҳакимжонов оиласига зўравонлик ишлатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ёдингизда бўлса, «бульдозер» лақаби билан танилган мансабдор Абдурасул Ваҳобов бошчилигидаги гуруҳ Абдуҳалил Ҳакимжонов эгалигидаги хонадонга бостириб боришган ва хусусий мулк даҳлсизлигини бузган ҳолда – хонадонни қисман вайрон қилиб ташлашган, одамларини кўчага улоқтиришган.
Effect.uz’га маълум бўлишича, Олмазорда ишлаган пайти журналистларга «сакраши» ортидан жамоатчиликнинг нафратига учраган мансабдор – Абдурасул Ваҳобов ҳозирда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллаберганованинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Айнан Ваҳобов жалб этган гуруҳ Ҳакимжоновнинг ўзи ва оила-аъзоларини кўтариб, уйдан улоқтиришган. Ваҳобов Ҳакимжоновнинг қўлига санчилган игнани узиб, ташлаган. Зеро, унинг вазифасига бу иш кирмасада, Ваҳобов ўзининг «бульдозер»ча юришини яққол намоён этиб, ИИБ ва бошқа идора ходимларига очиқчасига топшириқ берган.

👎12😢7🔥4
АҚШ ғазоликларга виза беришни тўхтатди
АҚШ Давлат департаменти 16 август куни Ғазодан келувчи фуқаролар учун виза бериш жараёни вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Баёнотда айтилганидек, жараён тўлиқ қайта кўриб чиқилмоқда ва бу сўнгги кунларда берилган тиббий-гуманитар визаларни ҳам қамраб олади.
Маълумки, июнь ойидан бошлаб Трамп маъмурияти виза олиш талабларини кескин кучайтирган, мурожаатчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам текширила бошланган.
Франция ҳам август ойи бошида Ғазодан эвакуацияни тўхтатган. Сабаби — фаластинлик талабалардан бирининг интернетда яҳудийларга қарши даъватлар билан чиқиши бўлган.
Reuters маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан бошланган Исроил–ҲАМАС уруши ортидан Ғазо аҳолиси 6 фоизга камайган. Шу жумладан, тахминан 100 минг киши ҳудудни тарк этган.

👎13👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги энг катта тоғ музлиги йилига 3 метрдан шиддат билан эриб бормоқда
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ва чет эл тадқиқотчилар жорий йил июлнинг сўнгги кунлари ва август бошларида Тошкент вилоятида жойлашган бориш ўта мураккаб бўлган Пахтакор музлигига навбатдаги илмий экпедицияни амалга оширишди
Музшунослар муз устига чиқиб, не кўз билан кўришсинки, муз тили ўтган йилдагидан 20 метрга орқага чекингани, қалинлиги 3 метргача камайиб эриб кетганига гувоҳи бўлишган
Ҳа, тоғлардаги ҳароратнинг пастликлардан кўра интенсив исиши музликларнинг шиддат билан эриб бораётганида кўринмоқда. Прогнозлардагидан кўра, муз эриши жадалроқ кечмоқда.
Узоқ йиллик музликлар бир шундай неъматки, у ўзи билан тарихни ҳам яшириб ўтирибди. Палеоиқлимшунослар муз таркибини ўрганиб, Тошкент вилояти тоғларининг узоқ йиллик тарихини очиб беришлари мумкин. Аниқса, тоғ ҳавоси таркибида ўтмишда қандай заррачалар бўлгани ўша музликларга аён
Гидрометеорология илмий тадқиқот интитути олимлари ана ўша жумбоқларни очмоқчи

😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева Навоийда олимпия ва паралимпия спортчилари учун машғулотлар маркази фаолияти билан танишди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари, шунингдек, Миллий паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Навоий шаҳридаги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича ўқув-машғулот маркази фаолияти билан танишди. Ҳозирда марказда йўлаклар, заллар ва майдонларда 366 нафар спортчи, шу жумладан, 7 та паралимпия йўналиши вакиллари машғулот олиб бормоқда. Улар орасида Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари ҳам бор.
Ташриф давомида мураббийлар билан ёш спортчиларнинг ўсишига туртки бўлаётган омиллар, кучли рақиблар шароитида ҳам узлуксиз тайёргарлик орқали эришилаётган ютуқлар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, инфратузилмани такомиллаштириш ва қўшимча ёрдам чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди.
— деди Шаҳноза Мирзиёева.

— “Ёш спортчилар ва паралимпиячиларнинг ирода билан ўз мақсадларига интилаётганини кўриш, бу ерда нафақат спорт натижалари, балки жасорат ва илҳом манбаи бўлган ҳаётий ҳикоялар яратилаётганига гувоҳ бўлиш – алоҳида ифтихордир,”
— деди Шаҳноза Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥30👎16😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорийлар Тошкентда: Гиннесс рекорди сари муҳандислик миссияси
Бухоро давлат техника университети талабалари ва иқтидорли ёшлари 17 август куни Тошкент шаҳрига етиб келди. Уларнинг ташрифи — фақат Гиннесс рекордини ўрнатиш эмас, балки Янги Ўзбекистон ёшларининг илм, техника ва инновацияга бўлган интилишларининг ёрқин ифодасидир.
“Бухорийлар етиб келди: Рекорд учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида йўлга чиққан ёшлар бир мақсад ва ғоя атрофида бирлашиб, ўзининг қатъияти ва салоҳияти билан Ватан номини юксак марраларга олиб чиқишни мақсад қилган.
18 август — фақат рекорд куни эмас, балки ёшларимиз тарихга муҳрланадиган кун сифатида ҳам аҳамиятлидир.
Тадбир ташкилотчилари барчани бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чорламоқда.

👍5
Путин Мирзиёевга Россия-АҚШ саммити натижалари тўғрисида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, мулоқотда халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. В.Путин Ш.Мирзиёевга 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берган.
Шавкат Мирзиёев эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирган. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилган. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

👍25👎7🔥1😢1