EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
58K photos
11.7K videos
23 files
57.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
⚡️Туркманистондан электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди

Маълумки, қишнинг совуқ кунлари келиши билан Ўзбекистондаги электр энергия билан боқлиқ муаммолар ОАВда қалашиб кетди. Фуқароларнинг норозилиги ва уларнинг орқасидан масъуллар баёноти деярли ҳар куни қайсидир ҳудудда учраб турибди. Манашундай муаммоларни камайтириш мақсадида Туркманистондан импорт қилинадиган электр энергияси ҳажми оширилди.

Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида “Туркманенерго” корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 17–18 млн кВт-соатдан 20–21 млн кВт-соатга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни электр станциялар орқали 227,8 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилганди. Шундан республика истеъмолчиларига 222,2 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон хориждан табиий газ импортини йўлга қўйса, бу энергия соҳасидаги муаммоларни тўлиқ бартараф этадими?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

“Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.

Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин”, дейди Хўжаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Газлидаги газ омборининг сиғими оширилади» — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Газлидаги газ омборининг сиғими оширилишини маълум қилди.

Газлидаги газ омборининг сиғими ҳозирги 3 миллиарддан 8 миллиард куб метрга оширилади.

Ҳозир бурғилаш ишлари кетяпти. Кейинги йилдан 4,5 миллиардга, аста-секин 8 миллиардга етказилади. Бу 2-3 йилда қилинадиган ишлар”, — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
#ЖЧ 🏆 1/4 финал

🇭🇷 Хорватия 🆚 Бразилия 🇧🇷

📋 Асосий таркиблар маълум!

🖥 Спорт 🕰 20:00

🌐
EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
«Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас» — Путин

Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас, бу аллақачон бошланган, деди Россия президенти Владимир Путин.

Бу ерда енгиб бўлмайдиган бирорта тўсиқ йўқ, лекин ҳар бир давлат бу масалани экспертлар даражасида тизимли олиб бориб, ҳисоб-китоб қилиши ва молиявий келишувларга амал қилган ҳолда сармояларда иштирок этиши керак.

Итиффоқ тузишга ҳеч ким қарши эмас ва биз ҳаттоки инвестиция киритишга ҳам тайёрмиз. Бу келажак учун яхши қадам
”, —деди Путин.

Россия президенти, шунингдек, Қозоғистон вакиллари Москвага газ иттифоқи масаласини ишлаб чиқиш учун келишини айтди ва Ўзбекистон вакиллари билан музокаралар туганини маълум қилди.

Менимча, ҳозир Москвага Қозоғистондан ҳамкасблар келишмоқда. Ўзбекистондан яқинда келишган эди.

Энди (“Газпром” раҳбари Алексей) Миллер у ерга бориши кутилмоқда, ҳозирда бош вазир ўринбосарлари даражасида музокаралар олиб борилмоқда, ишончим комилки, яхши натижалар бўлади
”, — деди Путин.

Қайд этиш керак, аввалроқ Бош вазир ўринбосари ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия ва Қозоғистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғоясидан воз кечгани ҳақида айтганди.

Россия билан газ шартномаси тузиладиган бўлса ҳам, бу иттифоқ дегани эмас”, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас» — Путин Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас, бу аллақачон бошланган, деди Россия президенти Владимир Путин. “Бу ерда енгиб бўлмайдиган бирорта тўсиқ йўқ, лекин…
Путин Ўзбекистонни ЕОИИ фаолияти билан яқиндан танишишга чақирди

Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқини яратиш масаласи ўзаро келишув ва муроса қарорларини талаб қилади, деди Россия президенти Владимир Путин.

Ўзаро келишувни, келишилган ва, эҳтимол, қаердадир муросали ечимларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб қиладиган кўп масалалар борки, уларни аниқ топиш мумкин. Яъни, бу маънода қандайдир энергетик иттифоқ бўлиши мумкин”, — деди Путин.

Шу билан бирга, Президент ЕОИИ мамлакатлари олдидаги мажбуриятларни эслатди.

Ўзбекистон ҳамон кузатувчи мақомига эга, бироқ бу, албатта, Ўзбекистоннинг ЕОИИ ишига яқиндан назар ташлаши ва бу ерда бутун ЕОИИ билан умумий тил топиши учун сабабдир”, — қўшимча қилди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Динимизда пора берувчи ҳам, олувчи ва воситачи ҳам лаънатланган» — Муфтий

Муфтий Нуриддин Холиқназаров коррупционерларни бошқаларнинг мулкини ейиш гуноҳидан огоҳлантирди
.

«Пора нима деб аталмасин, барибир поралигича қолаверади Ҳозир ҳеч ким билмаяпти дея одамларнинг алдаб, танишларим орқали қонунни четлаб ўтяпман, деб ўйлашимиз мумкин.

Қиёматда бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло қўлимизга ҳамма нарса ёзилган китобимизни берганида «дод» деймиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз
», – дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Effect.uz Қорақалпоғистонда. Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳвол қандай?

Effect.uz мухбирлари айни вақтда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб туришибди.

Бугун, 9 декабрь куни ижодий жамоамиз "У. Халмуротов" номли Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига боришди ва у ердаги аҳвол билан батафсил танишишди.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда нечта хонадон газсиз қолгани очиқланди

Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қиляпти.

Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.

Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда.

Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда
”, — деди Умурзаков.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз» — Тошкент вилояти прокурори Администрациясидан ноқонуний газга уланган ғишт заводни тармоқдан узмасликни сўраган

Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзақов раислик қиляпти.

Йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олинди.

Мана, масалан, Олмалиқдаги ғишт завод газ ҳисоблагичлардаги онлайн модемни узиб, кўрсаткични “ноль” қилиб қўйиб, газ тармоғига ноқонуний уланган. Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни ўчирмасликни сўраган. Прокурорнинг манфаати борми бундай ноқонуний уланишга?”, - деди Сардор Умурзоқов.

Администрация раҳбарининг таъкидлашича, ушбу завод эгаларининг Ангренда ҳам заводи бўлган.

Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигадаги комиссия Олмалиққа келганини эшитиб, дарров Ангрендаги заводини ёпишган. Агар Ангрендаги заводда ҳам қонунбузилиш ҳолати аниқланса, бу бўйича ҳам алоҳида иш қўзғатилиши маълум қилинди.

Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади”, — деди Администрация раҳбари.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда барча ҳоким ва раҳбарлар аҳоли шароитини яхшилашга жалб этилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов чекка маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатларига асосан Андижондаги шаҳар ва туманларнинг ҳар бирига вакиллар бириктирган ҳолда қиш мавсумида аҳолини қўллаб-қувватлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда ҳудудлардаги мактаб, боғча, ва шифохоналарнинг иситиш тизимлари, аҳолига кўмир ёқилғиси етказилиши, сув, табиий газ, суюлтирилган газ ва электр таъминотидаги муаммолар ҳамда йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича амалий ишлар бошланди.
Жараёнлар вилоят ҳокими томонидан назорат қилинмоқда
”, — дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Энергетика вазири суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича аниқ рақамларни очиқлади

Бош вазир ўринбосари ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов йиғилишда суюлтирилган газни етказиб бериш бўйича ҳисобот берди.

Олдинги ойда 50-52 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берган бўлсак, бу ой 55 минг тонна етказиб бердик.

Суюлтирилган газ баллонлари олдин ҳар 40 кунда алмаштириб берилган бўлса, ҳозирги кунда истеъмол ошишини ҳисобга олиб 30-35 кунда етказиб берилиши таъминланмоқда.

Бунинг учун энг кўп талаб бўлган жойларда қўшимча газ баллонлари етказиб берилади. Қўшимча талаб учун қўшимча ишлаб чиқариш ва экспортни қисқартириб ички истеъмолга йўналтириш ҳисобига таъминланаяпти.

Тошкент вилоятининг ўзига 1200 та қўшимча суюлтирилган газ баллонлари олиб келинди ва барча олис тоғ олди ҳудудларда газ баллонлари етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга кўмирга талаб бўлган жойларга кўмир етказиб берилмоқда
” — дейди вазир.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Газ ўғриларига ов бошланди. Умурзоқов масъулларга топшириқ берди

Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қиляпти.

Йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олинди.

Биргина Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Юқори чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” шишани қайта ишлаш корхонаси 2 дона шиша қайта ишлаш печларида табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 метр кубни ташкил қилади. Бу истеъмолчи куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб берилаётганлиги аниқланган.

Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади”, — деди Умурзаков.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда» —Умурзоқов

Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қиляпти.

Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди.

Бизга келган маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз”га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.

Жўрабек Турсунпўлатович (энергетика вазири), Бекзод Рахматуллаевич («Ўзтрансгаз» раҳбари) барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтирилиши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради
”, — деди Администрация раҳбари.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🔥 УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

#ЖЧ 🏆 1/4 финал

🇭🇷 Хорватия 1:1 Бразилия 🇧🇷 (пен. серияси 4:2)

⚽️ Голлар: Петкович 117' — Неймар 107'

🌐
EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
Умурзоқов «свет» ва кўмир муаммосини бартараф этиш бўйича топшириқ берди

Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қиляпти.

Мазкур йиғилишда Администрация раҳбари электр энергиясидаги узилишларни бартараф қилиш чораларини кўришни топшириқ берди.

Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Масалан, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.

Улуғбек Мавланович (“Ўзбекэнерго” АЖ раиси) республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сонини кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин
”, — деди Администрация раҳбари.

Шунингдек, Умурзоқов Қашқадарё, Навоий вилоятларида аҳолига кўмир етказиб бериш даражаси паст эканлигини танқид қилди.

Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда.

Шерзод Ходжаев (энергетика вазири ўринбосари), Эркин Якубов (“Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари), Ҳусниддин Хасилов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси) кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш гарфиги ижросини қатъий таъминласин
”, — деб қўшимча қилди у.

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
Сўнгги беш йилда 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланди

Электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича ишга туширилган янги қувватлар йил охирига қадар 1474 МВтга етади. 2017 йилда бу кўрсаткич 523 МВт эди;

Қувватларни ишга тушириш ҳажми 1991-2016 йилларда 3000 МВтни ташкил этган бўлса, 2017-2022 йилларда 5021 МВтга етди;

Сўнгги 5 йилда
янгидан қурилган электр узатиш тармоқлари 15 000 кмга етди;

Электр узатиш тармоқларини янгилаш ҳажми 9300 кмдан 40675 кмга етказилди;

Трансформатор пунктларини янгилаш кўрсаткичи 2017 йилда 1204та эди, 2021 йилда бу рақам 4000ни ташкил этди;

#effectuz