EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғонада департамент терговчиси пора билан ушланди

У айбланувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини унинг фойдасига ҳал қилиш, зарар миқдорини камайтириш ва қидирувни бекор қилишни ваъда қилганликда гумонланмоқда.

👉 https://effect.uz/n/396

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Давлат гранти асосида ўқиди, диплом олди, аммо ишга жойлаша олмаяпти...

Сурхондарёлик фуқаро беш йиллик таҳсилидан кейин мутахассислиги бўйича ишлашга тўсиққа учраётганини айтмоқда. EFFECT.UZ таҳририятига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Шерозий маҳалласида яшовчи Шерзод Саматов йўллаган мурожаатга кўра, дипломида «педагог» деган қайд йўқлиги сабабли мактаб ва ҳатто боғчаларга ишга жойлашиш имкони бўлмаяпти.

«Наҳотки, олий маълумотли бўла туриб, мактабга ишга кира олмасам? Шунча йил сарфлаган вақтим, қилган харажатларим бир тийинга айланиб қоладими?» — дейди мурожаатчи.

👉 https://effect.uz/n/396

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Турмуш ўртоғим Россияга кетмасин деб кредит олиб иш бошлагандик” – Навоийда камбағалликни қисқартириш ўрнига қандай фожиа юз бермоқда?

Навоий савдо комплексида фаолият юритаётган тадбиркорлар савдо жойлари аукционга чиқарилиши мумкинлигидан хавотирда. Улар орасида 13 йилдан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган, беш нафар фарзанди бор оила ҳам мавжуд.

«Камбағалчилик яна ошиб кетади-ку! Турмуш ўртоғим Россияга кетмасин деб, катта кредит олиб, шу ерда тадбиркорликни бошлаганмиз. Бор маблағимизни товарга тикиб, савдо-сотиқ қилиб кун кўрамиз. Дўконимизни аукционга қўйишмоқчи. Уни сотиб олишга қурбимиз етмайди. Тўловларимизни оширишса ҳам, иложини қилиб тўлаймиз. Лекин дўконимизни олиб қўйишса, қаерга борамиз, қаерда ишлаймиз?» — дейди мурожаатчилардан бири.


EFFECT.UZ масъул ташкилотлардан Навоий савдо комплексидаги тадбиркорларнинг мурожаатлари ва савдо жойларини аукционга чиқаришнинг ҳуқуқий асослари юзасидан расмий изоҳ кутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Келажак» марказида танланган директорлар ишлаяптими?

Тошкент шаҳридаги туман директорлари мажбуран ишдан бўшатилгани, янги раҳбарлар эса шаффоф бўлмаган танлов асосида тайинлангани ҳақида EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат келиб тушди.

Исми сир қолишини истаган ходимнинг маълум қилишича, 2025 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча туман директорлари Таълим бошқармасига чақирилган. Учрашув давомида уларнинг телефонлари олиб қўйилиб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурлангани айтилмоқда.

Марказ директори Индира Халдарова директорлик лавозимларига тест ва суҳбат асосида танлов ўтказилишини маълум қилган. Бироқ мурожаатчи танловнинг шаффоф ўтказилганига шубҳа билдирмоқда. Унинг айтишича, янги тайинланган директорлардан бири тестда иштирок этмасдан лавозимга келганини ўз оғзи билан айтган. Бу ҳақда аудиоёзув ҳам мавжуд.

👉 https://effect.uz/n/398

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари ҳимоялаш кучайтирилади
 
Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар алданса ёки меҳнат ҳуқуқлари бузилса, уларни ҳимоя қилиш ва зарур ҳолларда компенсация тўлаш механизмлари йўлга қўйилади. Қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларни Ватанга қайтариш учун тезкор ишчи гуруҳлар ҳам ташкил этилади.

Бугун давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинганди. Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қозоқов йиғилишдаги масалалар бўйича фикр билдирди.

👉 https://effect.uz/n/399

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Зафарободдан Форишга олиб борувчи йўл 14–15 йилдан бери таъмирталаб ҳолатда

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги йўллардан бири йиллар давомида таъмирланмаётгани ҳақида фуқаро EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат қилди.

Мурожаатчининг айтишича, тумандан «Чимқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини орқали Фориш туманига олиб борувчи йўл тахминан 14–15 йилдан буён абгор ҳолатда. Унинг таъкидлашича, шу вақт давомида йўлни таъмирлаш ёки муаммони бартараф этиш бўйича сезиларли ўзгариш бўлмаган.

«Бу фақат менинг муаммоим эмас. Шу ҳудудда яшайдиган аҳоли, шу йўлдан фойдаланиб ишга қатнайдиган ва бошқа юмушлар билан ҳаракатланадиган одамларнинг ҳам муаммоси», — дейди мурожаатчи.


Фуқаро мазкур йўл ҳолатини жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш, масъул ташкилотлардан амалий ёрдам сўраш мақсадида таҳририятга мурожаат қилган. Савол туғилади: аҳоли 14–15 йилдан буён фойдаланиб келаётган ушбу йўлнинг таъмирталаб ҳолатда қолишига нима сабаб? Уни таъмирлаш қайси ташкилот масъулиятида ва қачон амалий чора кўрилади?

EFFECT.UZ таҳририяти Зафаробод туманидаги масъул мутасаддилардан мурожаат юзасидан муносабат билдиришларини, йўл ҳолатини ўрганиб, уни таъмирлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва муддатлар ҳақида маълумот беришларини сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бугун тунда ҳаво сифати кескин ёмонлашиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида 3 ноябрга ўтар кечаси атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси сезиларли ошиши кутилмоқда.

Экология қўмитаси маълумотига кўра, соат 23:00 дан кейин пойтахт ҳавоси сифати халқаро AQI индекси бўйича "носоғлом" даражага етиши мумкин.

Бунга тунги вақтда шамол бўлмаслиги сабаб бўлади. Натижада ҳавога тарқалган тутун ва чанг заррачалари тарқалмай, ерга яқин ҳаво қатламида тўпланиб қолади.

Қайд этилишича, тонг отиб, ҳаво исиши билан атмосферадаги ифлосланиш даражаси аста-секин пасайиб, ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
100 миллион сўм ва мансабдор босими

Таълим тизимида коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ саволлар ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда. Сариосиё туманидаги 86-мактабга ажратилган 100 миллион сўм ҳомийлик маблағи атрофидаги можаро эса бу борада жиддий саволларни юзага чиқармоқда.

Мурожаатчи баёнига кўра, тоғли ҳудудда жойлашган 86-мактабнинг бир битирувчиси таълим муассасасига 100 миллион сўм ҳомийлик маблағи ажратган. Бироқ Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Шерзод Бобоев ушбу маблағни мактаб директоридан талаб қилгани айтилмоқда.

Effect.uz таҳририяти Таълим ва фан-илм вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш, эҳтимолий қонунбузилишларга ҳуқуқий баҳо бериш ва расмий муносабат билдиришни сўрайди.

Мазкур материал мурожаатчи тақдим этган ариза асосида тайёрланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎2
Тошкент нашриёт-матбаа техникуми директори ходимга босим ўтказганми? Мукофот пули берилмагани, ойлик қисқартирилиши ва ишдан кетиш талаби ҳақида шикоят

Тошкент нашриёт-матбаа техникуми ходимларидан бири Ч.Б таҳририятга мурожаат қилиб, муассаса директори Нодира Тўйкулова томонидан унинг меҳнат фаолиятига тўсқинлик қилинаётгани, касбий шаъни ва қадр-қимматига салбий таъсир кўрсатувчи босимларга дуч келаётганини билдирди.

Мурожаатда келтирилишича, 2026 йил 12 март куни «Опен бюджет» лойиҳаси доирасида овоз йиғиш ишларига жалб қилинган. Ходимнинг таъкидлашича, директорнинг топшириғи асосида банклар ва мактабларга, шунингдек, техникумларга бориб овоз йиғиш билан шуғулланишга мажбур бўлган.

👉 https://effect.uz/n/400

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Таълим ташкилотлари учун аккредитация йиғими айрим ҳолларда тўрт баравар камайтирилиши мумкин

Таълим ташкилотининг мурожаати асосида давлат аккредитацияси учун базавий йиғимнинг 25 фоизини қўллаш имконияти белгиланди.

👉 https://effect.uz/n/401

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда дерярли 80 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муоамалага киритилишига чек қўйилди

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/402

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент Бухорога боради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.

Икки кунлик ташриф доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш, ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥14👎3
Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабани қўлга киритди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқига қарши суд жараёнида эришган муҳим ҳуқуқий ғалабаси ҳақида мақола эълон қилди.

👉 https://effect.uz/n/403

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринганлар қўлга олинди

Маълум қилинишича, қўлга олинганлар терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда ҳам гумонланмоқда.

👉 https://effect.uz/n/404

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
9 ойда метрополитенда 225,7 млн нафар йўловчи ташилди

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20 млн нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.


👉 https://effect.uz/n/405

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси учун имтиёзли лимит оширилди

Ўзбекистонда табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда электр энергиясининг базавий истеъмол меъёри 200 дан 350 kWh’га оширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 31 октябрдаги қарорига кўра, янги меъёр фақат иситиш мавсумида амал қилади. Электр энергияси учун компенсациялар ҳам 350 kWh асосида ҳисобланади.

Табиий газ билан таъминланган ҳудудларда эса базавий меъёр ўзгармайди — 200 kWh. Имтиёз қўлланиладиган ҳудудлар рўйхати ҳар йили маҳаллий ҳокимликлар томонидан энергетика ташкилотлари таклифлари асосида тасдиқланади.

Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон ва Хоразмда октябрь–февраль, қолган ҳудудларда ноябрь–февраль ойларини қамраб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Баҳодиржон Сидиқов билан судланаётганлар сафига Мубин Мирзаев ҳам қўшилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов ва у билан бирга жами 9 киши судланаётгани маълум бўлганди. Олий суднинг электрон платформасидаги айни суд иши бўйича янгиланган маълумотларда эса 25 нафар судланувчининг номи келтирилган.

Эътиборлиси, улар орасида солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Мубин Мирзаев бошқа жиноят иши доирасида Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўша ишда у Жиноят кодексининг 168, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
TİKA ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши 2027 йилги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди

TİKA'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси делегацияси Ўзбекистон Фермерлари кенгашига ташриф буюрди.

👉 https://effect.uz/n/406

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Футбол бўйича Осиё Кубоги муддати кўчирилди

Осиё футбол конфедерацияси Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ва мамлакат футбол федерацияси билан келишган ҳолда 2027 йилги Осиё Кубогининг ўтказилиш санасини ўзгартирди. 

👉https://effect.uz/n/407

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар "Хавфсиз талаба" иловасини ўрнатишга мажбурланяптими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ОТМларда «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу ҳолатни назоратга олиб, тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берди. Айни пайтда ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлаган.

Вазирлик талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва ўқув жараёни узлуксизлиги таъминланиши шартлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1