EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Женевада Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий ва илмий мероси тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази БМТнинг Женевадаги қароргоҳида «Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар» кўргазмаси ҳамда халқаро илмий конференция ташкил этди. Тадбир Марказий Осиё мутафаккирларининг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Танкаси прокурор эди: Қашқадарёда фермердан ерни олиш қийин кечмади

Қашқадарёнинг Нишон туманида «Бобур» фермер хўжалиги ва унинг раҳбари Баҳодир Қўлдошевни кўпчилик танийди. Айниқса, ҳокимлар, прокурорлар ва судьялар.
У эл қатори оддий фермер. Бирор оламшумул ихтиро қилмаган. Аммо у саккиз йилдан буён бир нарсани излайди — адолатни.

Баҳодир Қўлдошев 2019 йилдан бери ўзининг қонуний равишда тортиб олинган, деб ҳисоблайдиган ер майдонларини қайтариш учун судма-суд саргардон бўлиб келмоқда.
Унинг «машҳурлиги» ҳам айнан шунда — у чекинмади. Ва, эҳтимол, чекинмоқчи ҳам эмас. То адолат қарор топгунига қадар.

👉 Мақола

👉 Ютубда кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Виждон, ишонч, садоқат, Халқ хизмати: Вазир Азиз Тошпўлатов Ички ишлар ходимларига табрик йўллади

25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни. Шу муносабат билан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов соҳа ходимларига байрам табригини йўллади.

Бугун мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами нишонланмоқда.

Вазирнинг табригида соҳа ходимларининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини сақлаш ҳамда халқ манфаатларини ҳимоя қилишдаги хизматларига алоҳида эътибор қаратилган.

👉 https://effect.uz/n/333

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Binance Academy Ўзбекистонда криптоактивлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича бепул ўқув курсини ишга туширмоқда

Binance Academy таълим платформаси Ўзбекистонда «Криптоактивлардан фойдаланишда хавфсизлик» номли бепул, маҳаллий шароитга мослаштирилган ўқув курсини ишга туширмоқда. Ташаббус криптоактивлар билан эндигина танишаётган фойдаланувчиларга рақамли активлар ҳақида бошланғич билим олиш ва тегишли хизматлардан хавфсиз фойдаланишни ўрганишда ёрдам беришга қаратилган.

👉 https://effect.uz/n/331

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Аслида жабрланувчиман” – 18 ойлик сукутдан сўнг “Анорбанк” акциядори Қаҳрамонжон Олимов ўз позициясини очиқлади. У Парижда ўғирланганини, кейин эса одам ўғирлашда айбланганини айтмоқда

Сўнгги вақтларда Қаҳрамонжон Олимов номи атрофида турли даъволар ва ҳуқуқий жараёнлар муҳокама қилинмоқда. Энди тадбиркор ўзининг юридик вакили орқали ушбу воқеаларга илк бор очиқ муносабат билдириб, ўзига қўйилаётган айбловларни рад этди.

Қаҳрамонжон Олимов FEDIDA ASSOCIES юридик компанияси орқали тарқатилган баёнотида сўнгги 18 ой давомида ўзи ва оиласи турли ҳужумларга дуч келганини маълум қилган.

👉 https://effect.uz/n/334

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Эл тинчлиги йўлидаги хизматингизга таҳсин!

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари!

Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз!

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, халқ осойишталиги ва хавфсизлигини муҳофаза қилишдек шарафли ҳамда машаққатли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган барча соҳа вакилларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.

Хизмат йўлингизда доимо омад ва зафарлар ёр бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хотиржамлик ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Эл ишончи ва халқ ҳурмати ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, EFFECT.UZ жамоаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 145 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтказилган Параосиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, жами 145 та медални қўлга киритди.

Спортчиларимиз ҳисобида 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали бор. Ушбу натижа билан Ўзбекистон делегацияси мусобақани умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади.

Ўзбекистон параспортчилари халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, яна бир бор ўз маҳорати ва матонатини намоён этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Президент Ички ишлар ходимларига мурожаат қилди: «Ҳар бир хонадон тинчлигини ўз оилангизникидек асранг»

Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан тизим ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади.

Давлат раҳбари табригида ички ишлар ходимларининг халқ осойишталигини таъминлаш ва фуқаролар ишончини қозонишдаги ўрни алоҳида таъкидланди.

«Оддий инсонларнинг сизга ишонч билан мурожаат қилиши ва бундан кўнгли таскин топиши — сизнинг хизматингизга берилган энг юксак баҳодир», — дейилади табрикда.

Шунингдек, Президент ҳар бир ходим юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан хизмат қилиши, ҳар бир хонадон осойишталигини ўз оиласи тинчлигидек асраши лозимлигини қайд этди.

«Ўзимнинг Ўзбекистоним» деган ифтихор туйғуси айнан шундай фидойилик ва масъулиятда намоён бўлиши кераклиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥18👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 ЯНГИ ТОШКEНТДА УЙЛИ БЎЛИШНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТИ!

🏙 Bodrum House компанияси махсус таклифни эълон қилди.

Энди Янги Тошкент лойиҳаларига яқин ҳудудда бошланғич тўловсиз хонадон харид қилиш имконияти таклиф этилмоқда.

⚡️ Махсус таклиф атиги 100 та хонадон учун амал қилади.
📍 Манзил: Янги Тошкент лойиҳасига яқин ҳудуд.
📌 Таклиф шартлари, нархлар ва батафсил маълумотни Bodrum House компаниясидан олишингиз мумкин.

📞Батафсил маълумот ва мурожаат учун:

☎️ +998555195555
☎️ +998955915555
☎️ +998953122222

Bodrum House — янги ҳаёт сари биринчи қадам!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Formula 35» фестивалида тарих ва санъатга саёҳат

Тошкент Ботаника боғида ўтказилган «Formula 35» фан фестивалида ёшлар нафақат замонавий илм-фан ютуқлари, балки тарих ва санъат соҳасидаги илмий изланишлар билан ҳам танишди.

21 октябрь куни Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ўқувчи-ёшларнинг илм-фанга қизиқишини ошириш ва уларни замонавий илмий технологиялар билан таништириш мақсадида «Формула 35» фан фестивали ташкил этилди.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти илмий котиби, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент Одил Зарипов ўзининг илмий ишлари ва китоблари ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг Санъатшунослик институти «Саҳна санъати» бўлими катта илмий ходими, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Бахтишод Ғайбуллоев ҳам ўз китобларини фестиваль иштирокчиларига тақдим қилди.

Тадбир давомида тарих ва санъатга оид илмий изланишлар, китоблар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Фестиваль ёшларнинг илм-фанга қизиқишини ошириш, миллий тарих ва санъатни чуқурроқ англаш учун мулоқот майдони вазифасини бажарди.

Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент ҳавоси яна хавфли даражада ифлосланди: PM2,5 миқдори ЖССТ тавсиясидан 13 баравар юқори

Бугун эрталаб Тошкент шаҳри ҳавоси энг ифлос йирик шаҳарлар рейтингида 158 US AQI кўрсаткичи билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда IQAir платформаси маълумотларида қайд этилган.

Соат 09:53 даги рейтингга кўра, Лаҳор, Кучинг, Дакка, Мумбай ва Карачи шаҳарларида ҳаво Тошкентга нисбатан кўпроқ ифлосланган. Ўзбекистонда эса тонгда ҳавоси тоза шаҳарлар сифатида фақат Урганч ва Термиз қайд этилган.

Маълумотларга кўра, шу вақтда пойтахт ҳавосидаги PM2,5 майда заррачалари миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган даражадан 13 баравар юқори бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИО ходимлари шарафига дрон шоу ўтказилди

Тошкент шаҳри осмонида Ўзбекистон Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан махсус дрон-шоу ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Афтингга, башарангга қ****им” – Сурхондарёда ҳоким фермерларни бўралатиб сўкиб, ҳақорат қилди
 
Effect.uz ихтиёрига Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермерлар иштирокида ўтказилган йиғилишлардан бирида туман ҳокими Акбарали Ишмурзоевга тегишли экани айтилган аудиоёзув етиб келди. Аудиода фермерга нисбатан ҳақоратомуз ва таҳқирловчи иборалар ишлатилгани эшитилади.

Воқеа 2026 йил октябрь ойида Шўрчи туманидаги кимё корхонаси биноси ҳамда туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишлар давомида содир бўлган. Аудиоёзувда ҳоким сифатида таништирилган шахс фермердан давлатга топширилиши керак бўлган ҳосил ва ердан фойдаланиш масалалари бўйича ҳисобот сўрайди.

Суҳбат давомида эса фермерга нисбатан “муттаҳам”, каби ўта жиддий ҳақоратомуз сўзлар ишлатилгани эшитилади. Афсуски, ҳоким фермерларнинг шахсият чегарасини шунчаки хатлаб ўтганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Жумладан, аудиода:

«Сен, муттаҳам, кредит ўғрилашни биласан, давлат ерида бошқа нарса экишни биласан, арпани халталаб сотишни биласан... Ер кодексини билмайсан. Энди мен сенга уни билдираман, муттаҳам!» — деган мазмундаги сўзлар янграйди.

👉 https://effect.uz/n/335

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2👎1😢1
Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг учта вилоятида сезилди

25 октябрь куни соат 22:44 да Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари 149 километр чуқурликда қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида 2 балл куч билан сезилган:

— Сурхондарё вилоятида — эпицентрдан 344 км масофада; — Фарғона вилоятида — 465 км масофада; — Қашқадарё вилоятида — 539 км масофада.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 577 километр жануби-шарқда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентнинг олтита туманида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

26 октябрь соат 09:00 дан 27 октябрь соат 14:00 гача Тошкентнинг олтита туманида қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Вақтинча узилишлар Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Сергели, Мирабод ва Янгиҳаёт туманларидаги турар жой массивлари, маҳаллалар, бозорлар, корхоналар ҳамда ижтимоий объектларга таъсир қилиши мумкин.

Шунингдек, айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминотида ҳам узилишлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ака-укалар 5,6 млрд сўмлик 412 турдаги дори воситалари билан ушланди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган ака-укаларнинг фаолияти текширилмоқда.

Аниқланишича, уларнинг ертўласидан хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 5,6 млрд сўмлик 412 турдаги дори воситалари топилган.

Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73