EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.5K photos
18.7K videos
36 files
72.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хитойда 7 магнитудали зилзила: 16 киши ҳалок бўлди, юзлаб бинолар вайрон бўлди

Хитойнинг Тибет минтақасида содир бўлган 7 магнитудали зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 54 киши жароҳатланди. Нагчу шаҳри атрофида юзлаб бинолар вайрон бўлди.

Маълум қилинишича, зилзила оқибатида 339 та уй ва чорва моллари сақланадиган 20 та бино шикастланган. Ҳудудда қутқарув-қидирув ишларига 1 600 нафардан ортиқ киши жалб этилган.

Зарар кўрган аҳоли учун 1 000 та йиғма уй ва қарийб 3 000 та чодир, шунингдек, қишки кийимлар ҳамда зарур жиҳозлар етказилган.

Зилзиладан кейин магнитудаси 4,3–5,2 оралиғида бўлган камида еттита такрорий силкиниш кузатилган. Айрим ҳудудларда алоқа узилган, поездлар ҳаракати тўхтатилган. Тоғ жинслари кўчиши сабабли 317-сонли автомобиль йўлининг бир қисми ҳам ёпилган.

Маҳаллий ҳокимият қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Ҳудудда келгуси уч кун давомида вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дорихоналарга кераксиз дориларни ҳам сотиб олиш шарти қўйиляптими?

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистонга 305 та корхона дори воситаларини импорт қилган. Уларнинг орасидаги бешта корхона умумий импортнинг 47,2 фоизини таъминлаган.

Ижтимоий тармоқларда айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар талаб юқори бўлган дориларни сотишда дорихоналарга ўзлари буюртма қилмаган бошқа препаратларни ҳам бирга харид қилиш шартини қўяётгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда.

Бундай ҳолатлар кичик тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши ва бозордаги рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Ишхонага керак эди»: порага моноблок олган экология бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Жомбой тумани экология бўлими бошлиғи пора сифатида моноблок компьютер олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.

Тергов материалларига кўра, мансабдор шахс дарахт кесилиши ҳолати бўйича чора кўрмаслик ва юк машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига моноблок олган.

Суд уни пора олиш жиноятида айбли деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорликда мезбонлик қиладиган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионати 2027 йил 17 сентябрдан 9 октябрга қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда FIFA расман маълум қилди.

Мусобақада 24 та терма жамоа жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради. Шунингдек, мухлислар FIFA’нинг расмий сайтидаги "FIFA.com/tickets" (https://www.fifa.com/tickets) орқали дастлабки рўйхатдан ўтиб, чипталар савдоси бошланиши ҳақида хабарнома олишлари мумкин.

Чипталар нархи ва уларнинг сотувга чиқиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Қурилиш қабристон деворини қулатди: бир нечта қабр тошларига зарар етди

Тошкентда собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида Боткин қабристонини ажратиб турувчи девор қулаб тушди. Оқибатда қабристоннинг 15-секторидаги бир нечта қабр тошларига шикаст етди. Қабрларнинг ўзи очилиб қолмаган.

Шаҳар ҳокимлиги вазиятни назоратга олган. Ҳодиса юзасидан ўрганиш олиб борилиб, масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши билдирилган.

Буюртмачи ва пудратчи ташкилотларга шикастланган қабр тошларини тиклаш ҳамда девор қулашининг оқибатларини бартараф этиш топширилган. Ташкилотлар вакиллари ишлар ҳафта охиригача якунланишини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Зироат Мирзиёева Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева «Болалар фаровонлигига инвестиция» саммитида иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф саммитнинг маданий дастури доирасида ташкил этилди. Меҳмонлар буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой илмий-маънавий мероси билан боғлиқ масканда бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥9👎1
"Ўзсувтаъминот" АҚШ компаниялари ўртасида сув тизимларини модернизация қилиш муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни ривожлантириш доирасида "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси Ахмад Суванкулов АҚШнинг Aquatech, Nobel Systems ва Honeywell International компаниялари вакиллари билан учрашди.

Музокараларда ичимлик ва оқова сув тизимларини модернизация қилиш, сув иншоотларига замонавий технологияларни татбиқ этиш, бошқарувни рақамлаштириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Сув таъминоти самарадорлигини ошириш ва мавжуд инфратузилмани такомиллаштиришда АҚШ компаниялари тажрибасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар истиқболли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик имкониятларини батафсил ўрганиш ва амалий музокараларни давом эттиришга қизиқиш билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урсула фон дер Ляйен словак депутати танқидидан сўнг Европарламентни тарк этди

Словакиялик депутат Милан Угрик Европа комиссияси раҳбарини Украина можаросини молиялаштириш учун европаликлардан яна миллиардлаб евро олишга уринганликда айблади.

Угрикнинг айтишича, фон дер Ляйен Зеленский билан бирга Европа Иттифоқи фуқароларидан яна 70 млрд евро ажратишни талаб қилмоқда.

"Европаликлардан яна 70 млрд евро ўғирламоқчи бўлганингиз учун уялишингиз керак. Ҳушёр тортинг ва воқеликка қаранг! Одамларни тинглашни бошланг! Бемаъниликни молиялаштиришни тўхтатинг!", деди депутат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
Тошкент бозорларида ноқонуний қурилишлар аниқланади, активлар савдога чиқарилиши мумкин

Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилиб, уларнинг молиявий ҳолати, мол-мулки ва мавжуд муаммолари ўрганилади.

Жараёнда кадастр ҳужжатлари, мулкдорлар рўйхати, қарздорликлар ва ҳудуд чегаралари текширилади. Ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Хатлов натижаларига кўра, активлардан самарали фойдаланиш, жумладан, тегишли қарорлар асосида уларни оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланади.

Мазкур ишлар Тошкентни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари доирасида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон тумани ҳокимининг икки собиқ ўринбосари қамоққа олинди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестиция масалалари бўйича собиқ ўринбосарлари пора олиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича судланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 триллион сўм алимент ундирилди

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида ўтказилган брифингда жорий йил давомида ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган даврда жами 54,8 триллион сўмлик маблағундирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 триллион сўмга кўп. Шундан 36,7 триллион сўми давлат, 16,5 триллион сўми тадбиркорлик ва бошқа субъектлар, 1,6 триллион сўмдан ортиғи эса фуқаролар манфаатлари учун йўналтирилди. Давлатнинг мажбурлов механизмларидан фойдаланмаган ҳолда 2,2 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси ҳам таъминланди.

Ижтимоий йўналишда 3 триллион сўм алимент маблағи ундирилди. “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 565 нафар фуқарога 30,5 миллиард сўм тўлаб берилди. Манзилли ишлар натижасида 21 мингдан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилди, 11,2 мингдан ортиқ оила яраштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 ойдан бери нафақасини ололмаётган ногирон ота ёрдам сўрамоқда

Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан оғир ижтимоий аҳволда яшаётган фуқародан мурожаат келиб тушди.

Унинг сўзларига кўра, 1965-йил 4-ноябрда туғилган Абдулла Ташменов ҳаракатланишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Унинг чап қўли ишламаслиги, ўнг оёғида эса зўрға юриши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ишхонага керак эди» — экология бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Жомбой тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими собиқ бошлиғи пора олишда айбдор деб топилди.

У дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан чора кўрмаслик ва юк машинасини жарима майдончасидан чиқариш эвазига компьютер жамланмасини талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи Onix’да пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Onix русумли автомобиль тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2