This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода нарколаборатория ташкил қилганликда гумон қилинган икки шахс ушланди
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
👉 https://effect.uz/n/323
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Президент ташрифи доирасида Қашқадарёда учта янги ГEС ишга туширилди
Оқсув дарёсида умумий қуввати 24 мегаватт бўлган учта гидроэлектр станция фойдаланишга топширилди. Янги ГEСлар йилига 105,1 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва қарийб 44 минг хонадонни электр билан таъминлаши кутилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Оқсув дарёсида барпо этилган янги гидроэлектр станциялар ишга туширилди. Мажмуа таркибидан 6,2 МВт қувватли Рабат ГEС, 7,5 МВт қувватли Чаппасуй ГEС ва 10,3 МВт қувватли Тамшуш ГEС ўрин олган.
👉 https://effect.uz/n/324

👍19🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларида 2-ўринга кўтарилди
Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтаётган Айчи–Нагоя–2026 Осиё Пара ўйинларида 105 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда маълум қилди.
"Ҳозир мана яхши хабар келди. Японияда Пара Осиё ўйинларида биз учинчи ўринда эдик. Ҳозир 33 та олтин медаль билан иккинчи ўринга чиқдик", деди давлат раҳбари.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик параспортчиларнинг ушбу натижаси мамлакат делегациясини мусобақанинг умумжамоа ҳисобидаги етакчилари қаторига олиб чиқди.

👍37🔥13
Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди
Google Pay ишга туширилди. Эндиликда хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.
Apple Pay хизматини ишга тушириш бўйича техник ишлар Марказий банк, тижорат банклари ҳамда HUMO ва Uzcard томонидан олиб борилмоқда.
Август ойида HUMO инфратузилмасида Alipay+ тўлов шлюзи ҳам ишга туширилган. Alipay ва унга уланган электрон ҳамёнлар фойдаланувчилари, аввало, хитойлик сайёҳлар UZQR орқали тўлов қилмоқда.

👍2
Шавкат Мирзиёев Янги Қарши ва Қарши магистрал канали бўйида туризм мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди
Дастлаб 500 минг аҳолига мўлжалланган шаҳар истиқболда 1 млн киши яшайдиган замонавий марказ сифатида ривожлантирилади.
У ерда давлат идоралари, конгресс-холл, меҳмонхоналар ва концерт заллари қурилиши режалаштирилган.
Шаҳарни аэропорт ва темир йўл вокзали билан боғлайдиган жамоат транспорти, зарурат бўлса, ер усти метросини қуриш ҳам таклиф этилди.
Қарши канали бўйидаги 235 гектар майдонда ҳунармандлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, аквапарк, музей ва сунъий кўл барпо этилади.

👍21🔥10👎1
Жиззах пахтани техника ёрдамида териш бўйича мамлакатда етакчи бўлди
Вилоятда пахта теримини механизациялаштириш даражаси 98,5 фоизга етди. Бу республика ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.
2026 йилги пахта мавсумида Ўзбекистонда ҳосилни замонавий техника ёрдамида йиғиб-териб олиш кўлами сезиларли даражада ошди.
👉 https://effect.uz/n/325
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Вилоятда пахта теримини механизациялаштириш даражаси 98,5 фоизга етди. Бу республика ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.
2026 йилги пахта мавсумида Ўзбекистонда ҳосилни замонавий техника ёрдамида йиғиб-териб олиш кўлами сезиларли даражада ошди.
👉 https://effect.uz/n/325
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қашқадарё салоҳиятини иш ўринлари ва даромад манбаига айлантириш вазифасини қўйди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи билим олишга рағбатни кучайтириш, меҳнат қилиш учун имкониятлар яратиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Асосий мақсад — воҳанинг бой ресурслари ва юксак салоҳиятидан самарали фойдаланиб, аҳоли учун даромадли иш ўринлари яратиш ҳамда иқтисодиётда қўшилган қийматни ошириш.

👍16🔥12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда транспорт мониторинги ва ободонлаштириш ишлари танқид қилинди
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров Гулистон шаҳрида ободонлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, қурилиш сифати ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров Гулистон шаҳрида ободонлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, қурилиш сифати ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар мактаб директорларини йиғилишга чақириш учун вазирликдан рухсат олиши керак
Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовнинг айтишича, энди мактаб директорлари ҳокимликлардаги йиғилишларга чақирилмайди.
Вазир барча туман ҳокимларига бу талабни етказишни сўраб, мактаб директорини йиғилишга чақиришдан олдин вазирликдан рухсат олиш кераклигини таъкидлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовнинг айтишича, энди мактаб директорлари ҳокимликлардаги йиғилишларга чақирилмайди.
Вазир барча туман ҳокимларига бу талабни етказишни сўраб, мактаб директорини йиғилишга чақиришдан олдин вазирликдан рухсат олиш кераклигини таъкидлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
Навоий вилояти пахта режасини 100,2% га бажарди
Навоий вилоятида 2026 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хомашёсини нес-нобуд қилмай йиғиб олиш ишлари изчил давом этмоқда.
Жорий йилда вилоят бўйича пахта етиштириш режаси 100,2 фоизга бажарилиб, 128,7 минг тонна пахта хомашёси териб олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 17,1 минг тоннага кўп демакдир.
818 та фермер хўжалиги ҳамда 3 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 24,7 минг гектар майдонда ғўза парваришланиб, ҳар гектардан ўртача 52,5 центнердан ҳосил олинди. Бугунги кунга қадар 589 нафар фермер хўжалиги белгиланган режани ортиғи билан бажарди.
Пахтачиликда илғор технологиялар жорий этилиб, 10,1 минг гектар майдонга Хитой чигитлари Шинжон усулида экилди ҳамда 60 дона янги юқори унумли пахта териш машиналари олиб келинди.
Ҳосилнинг 80 фоизи (102,9 минг тонна) 132 дона пахта териш машинаси ёрдамида, қолган 20 фоизи (25,6 минг тонна) эса 23 минг нафар фидокор теримчилар томонидан йиғиб олинди.

🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистондан импорт қилинган юк уч ойдан бери расмийлаштирилмаган
Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр учрашувда тадбиркор Қозоғистондан олиб келинган қўлқоплар божхона расмийлаштирувида уч ойдан буён тургани юзасидан мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилинган, бироқ сертификат бўйича юборилган сўровларга ҳам жавоб олинмаган. Тадбиркор юкнинг кечикиши мижозларини йўқотишига сабаб бўлганини билдирди.
Мурожаатчи юкни расмийлаштириш ҳолатига ойдинлик киритиш ва масала юзасидан расмий жавоб берилишини сўради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр учрашувда тадбиркор Қозоғистондан олиб келинган қўлқоплар божхона расмийлаштирувида уч ойдан буён тургани юзасидан мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилинган, бироқ сертификат бўйича юборилган сўровларга ҳам жавоб олинмаган. Тадбиркор юкнинг кечикиши мижозларини йўқотишига сабаб бўлганини билдирди.
Мурожаатчи юкни расмийлаштириш ҳолатига ойдинлик киритиш ва масала юзасидан расмий жавоб берилишини сўради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 3 мингдан зиёд газ баллони ноқонуний савдодан олинди
19–21 октябрь кунлари республика бўйлаб ўтказилган рейдларда суюлтирилган газни ноқонуний сақлаш ва қиммат нархда сотиш билан боғлиқ 120 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Шундан 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимларининг алоқадорлиги фош этилди.
Тадбирлар давомида 3 мингдан ортиқ газ баллони ва улардаги 13 636 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинди.
Жумладан, Жиззах вилоятида 239 та, Сурхондарёда 65 та, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 26 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди. Самарқанд вилоятида эса газ баллонларини арзон олиб, аҳолига қиммат нархда сотаётган шахслар фош этилди.
Бундай ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган ва бошқа ҳудудларда ҳам қайд этилди.

🤔2
65 миллион сўм пора талаб қилган Бўстон ҳокимининг икки ўринбосари қамалди
Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестициялар масалалари бўйича собиқ ўринбосарлари пора олгани учун озодликдан маҳрум этилди.
Маълум қилинишича, 45 ёшли У.С. фермерларга экспорт режасини уларнинг номидан бажариб беришни ваъда қилиб, ҳар гектар ер учун 1 миллион сўмдан талаб қилган. У 5 гектар ер учун сўралган 5 миллион сўмнинг 4 миллион сўмини пора сифатида олган.
Бундан ташқари, у инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Ш.Д. билан тил бириктириб, бошқа фермер хўжалигининг 65 гектар ери учун 65 миллион сўм талаб қилган. Ш.Д. ушбу маблағнинг 40 миллион сўмини олаётган вақтда қўлга тушган.
Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди ҳукми билан У.С. 6 йилга, Ш.Д. эса 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, улар 2 йил давомида давлат ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Хитойда 7 магнитудали зилзила: 16 киши ҳалок бўлди, юзлаб бинолар вайрон бўлди
Хитойнинг Тибет минтақасида содир бўлган 7 магнитудали зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 54 киши жароҳатланди. Нагчу шаҳри атрофида юзлаб бинолар вайрон бўлди.
Маълум қилинишича, зилзила оқибатида 339 та уй ва чорва моллари сақланадиган 20 та бино шикастланган. Ҳудудда қутқарув-қидирув ишларига 1 600 нафардан ортиқ киши жалб этилган.
Зарар кўрган аҳоли учун 1 000 та йиғма уй ва қарийб 3 000 та чодир, шунингдек, қишки кийимлар ҳамда зарур жиҳозлар етказилган.
Зилзиладан кейин магнитудаси 4,3–5,2 оралиғида бўлган камида еттита такрорий силкиниш кузатилган. Айрим ҳудудларда алоқа узилган, поездлар ҳаракати тўхтатилган. Тоғ жинслари кўчиши сабабли 317-сонли автомобиль йўлининг бир қисми ҳам ёпилган.
Маҳаллий ҳокимият қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Ҳудудда келгуси уч кун давомида вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда.