EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.5K photos
18.7K videos
36 files
72.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Космик маълумотлар асосида Қашқадарёда фойдаланишга киритиш мумкин бўлган яна 30 минг гектар ер аниқланди

Унинг энг катта қисми Муборак, Косон ва Кўкдалага тўғри келади. Нишон, Қамаши, Қарши, Миришкор, Ғузор, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи ва Шаҳрисабзда ҳам қўшимча майдонлар ўзлаштирилади. Бу ишга Мисрдан ўн нафар доимий маслаҳатчи жалб этилади.

Президент Қашқадарёда экин майдонларига сув етказиш мураккаб ва қимматга тушаётганига эътибор қаратди. Келаси йил 265 километр канал бетонлаштирилади, 20 та насос янгиланади. Бу ишларга 550 миллиард сўм ажратилади. 2027-йилда фермерлар билан бирга 75 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этилади.

Бу йил Косон, Нишон, Қамаши ва Миришкорда сиғими 50 минг куб метрдан бўлган тўртта кичик сув ҳовузи қурилди. Мазкур тажриба кенгайтирилиб, 1 июнгача Косон, Нишон, Миришкор, Қамаши ва Яккабоғнинг ҳар бирида яна иккитадан шундай ҳовуз барпо қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10
Қашқадарёда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади

Осиё тараққиёт банки билан А-380 автомобил йўлининг вилоятдан ўтувчи 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳа қиймати 350 миллион доллар.

Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, мазкур магистралга уланади. Масъулларга техник-иқтисодий асосларни шу йил якунлаб, январдан қурилишга киришиш топширилди.

“Қарши – Помуқ” ва “Ғузор – Бейнау” йўлларидаги темир йўл кесишмаларида поезд ўтаётган вақтда катта тирбандлик юзага келмоқда. Бу жойларда қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич қурилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИО ходимларидан қочган фуқаро бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ИИО ходимларидан қочишга уринган қидирувдаги шахс қўлга олинди.

Аслида ҳолат қандай бўлганини видеода билиб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қашқадарёга йилига 6 миллион турист жалб қилиш учун барча имконият бор

Йил бошидан вилоятга 2,5 миллион сайёҳ келган, биргина Ғэлон қишлоғига ташриф буюрганлар сони 500 мингга етган.

Татаристон билан ҳамкорликда Ғэлондаги тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичини келаси йил ишга тушириш режалаштирилган. Табиати билан Ғэлонга ўхшаш Чироқчидаги Тарағай, Китобдаги Башир ва Яккабоғдаги Татар қишлоқларини ҳам этнотуризм марказларига айлантириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Шаҳрисабз туманидаги Сайёд ва Сувтушар қишлоқларида тоғдарёлари негизида рафтинг ва спорт туризмини ривожлантириш мумкин.

Мутасаддиларга ушбу олти қишлоқ бўйича бир ойда мастер-режа тайёрлаб, 1 мартдан 50 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Шунингдек, ҳар баҳор Ғузорда “Лола ва кабоб”, Кўкдалада “Чиял яхна” гастрономик фестивалларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥16
Қашқадарё ёшлари таълим ва интеллектуал мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда

Қарши шаҳридаги Президент мактаби “Cambridge” имтиҳонларида 98 фоиз натижа билан республикада биринчи бўлди. Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчилари “Заковат” турнирида ғолиб чиқди.

Косонлик 11-синф ўқувчиси Муроджон Халимов САТ имтиҳонида максимал 1600 баллни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбари бундай иқтидорли ёшлар кўплигини, уларга аниқ фанларни хорижий тилларда ўргатиш имконияти яратилса, юқори натижалар ҳар бир туманда бўлишини таъкидлади. Келаси йилдан барча туманларда биттадан мактабда аниқ фанларни чет тилида ўқитиш бошланади.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик ёшлар робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Йил якунигача ҳар бир туманда робототехника тўгараги очилиб, жиҳозланади. Ҳар йили март ойида ўқувчилар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилади. Биринчи ўрин эгасига 30 миллион, иккинчи ўринга 20 миллион, учинчи ўринга 10 миллион сўм мукофот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10👎2
Қашқадарё аҳолиси кўпайгани сари замонавий уй-жойларга талаб ҳам ортиб бормоқда

Шу боис, Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасида 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади. Қарши туманидаги канал бўйида эса 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуасининг қурилиши бошланади.

Нуфузли архитектура компаниялари жалб этилиб, икки ойда илғор шаҳарсозлик ечимларини қамраб олган бош режа ишлаб чиқилади. Уни тайёрлаш учун дастлаб 20 миллиард сўм ажратилади. Янги ҳудудларда кўп қаватли бинолар, савдо ва бизнес марказлари, уй-жойлар “яшил” ва “ақлли” шаҳар тамойиллари асосида қурилади.

Вилоятда кўчат экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича ҳам “Қашқадарё тажрибаси” яратилади. Ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, ғолиблар электромобил ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Йиғилиш якунида вилоят ва туманлар ҳокимларининг ахбороти тингланди, фаоллар билан мулоқот қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода нарколаборатория ташкил қилганликда гумон қилинган икки шахс ушланди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/323

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент ташрифи доирасида Қашқадарёда учта янги ГEС ишга туширилди

Оқсув дарёсида умумий қуввати 24 мегаватт бўлган учта гидроэлектр станция фойдаланишга топширилди. Янги ГEСлар йилига 105,1 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва қарийб 44 минг хонадонни электр билан таъминлаши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Оқсув дарёсида барпо этилган янги гидроэлектр станциялар ишга туширилди. Мажмуа таркибидан 6,2 МВт қувватли Рабат ГEС, 7,5 МВт қувватли Чаппасуй ГEС ва 10,3 МВт қувватли Тамшуш ГEС ўрин олган.

👉 https://effect.uz/n/324

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларида 2-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтаётган Айчи–Нагоя–2026 Осиё Пара ўйинларида 105 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда маълум қилди.

"Ҳозир мана яхши хабар келди. Японияда Пара Осиё ўйинларида биз учинчи ўринда эдик. Ҳозир 33 та олтин медаль билан иккинчи ўринга чиқдик", деди давлат раҳбари.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик параспортчиларнинг ушбу натижаси мамлакат делегациясини мусобақанинг умумжамоа ҳисобидаги етакчилари қаторига олиб чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13
Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Google Pay ишга туширилди. Эндиликда хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Apple Pay хизматини ишга тушириш бўйича техник ишлар Марказий банк, тижорат банклари ҳамда HUMO ва Uzcard томонидан олиб борилмоқда.

Август ойида HUMO инфратузилмасида Alipay+ тўлов шлюзи ҳам ишга туширилган. Alipay ва унга уланган электрон ҳамёнлар фойдаланувчилари, аввало, хитойлик сайёҳлар UZQR орқали тўлов қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Шавкат Мирзиёев Янги Қарши ва Қарши магистрал канали бўйида туризм мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди

Дастлаб 500 минг аҳолига мўлжалланган шаҳар истиқболда 1 млн киши яшайдиган замонавий марказ сифатида ривожлантирилади.

У ерда давлат идоралари, конгресс-холл, меҳмонхоналар ва концерт заллари қурилиши режалаштирилган.

Шаҳарни аэропорт ва темир йўл вокзали билан боғлайдиган жамоат транспорти, зарурат бўлса, ер усти метросини қуриш ҳам таклиф этилди.

Қарши канали бўйидаги 235 гектар майдонда ҳунармандлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, аквапарк, музей ва сунъий кўл барпо этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥10👎1
Жиззах пахтани техника ёрдамида териш бўйича мамлакатда етакчи бўлди

Вилоятда пахта теримини механизациялаштириш даражаси 98,5 фоизга етди. Бу республика ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

2026 йилги пахта мавсумида Ўзбекистонда ҳосилни замонавий техника ёрдамида йиғиб-териб олиш кўлами сезиларли даражада ошди.

👉 https://effect.uz/n/325

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қашқадарё салоҳиятини иш ўринлари ва даромад манбаига айлантириш вазифасини қўйди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи билим олишга рағбатни кучайтириш, меҳнат қилиш учун имкониятлар яратиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Асосий мақсад — воҳанинг бой ресурслари ва юксак салоҳиятидан самарали фойдаланиб, аҳоли учун даромадли иш ўринлари яратиш ҳамда иқтисодиётда қўшилган қийматни ошириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда эркак МИБ ходимига тан жароҳати етказди

Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими давлат ижрочилари хизмат вазифасини бажариш вақтида қаршиликка дуч келишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда жамоат тартибини бузган эркак 10 суткага қамалди

Профилактика инспекторининг маълум қилишича, у бекатда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузаётган эркак ва аёлга тушунтириш берган ҳамда уларни таксига ўтқазиб юборган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда транспорт мониторинги ва ободонлаштириш ишлари танқид қилинди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров Гулистон шаҳрида ободонлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, қурилиш сифати ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1