EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.5K photos
18.7K videos
36 files
72.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 6 миллиард доллардан ортиқ лойиҳаларга старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган объектларнинг фаолиятини бошлаш ва янги объектлар қурилишига старт берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ғузор туманида кўчатчилик маркази фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги кўчатчилик марказига ташриф буюрди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қамашида маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Чим» маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.

Ташриф давомида маҳалла аҳолиси давлат раҳбари билан учрашувдан мамнун эканини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥35👎1
Зироат Мирзиёева оғир касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раис бўлди

Тармоқнинг асосий мақсадларидан бири — ҳар бир боланинг ҳаётий шароитидан қатъи назар, зарур тиббий ёрдам олиши, соғлом ўсиши ва ривожланиши учун имконият яратишдир.

👉 https://effect.uz/n/319

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥35👎1
Польшага ишга жўнатиш эвазига 10,4 минг доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Сўнгги йилларда Миграция агентлиги томонидан фуқароларни хорижий давлатларга ишлаш учун юбориш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида ватандошларимиз меҳнат фаолияти олиб боришлари мумкин бўлган мамлакатлар сони тобора ортиб бормоқда.

Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ноқонуний ҳолат фош этилди.

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг 3 нафар танишини Польша Республикасига мавсумий ишлашга ноқонуний равишда юбориш эвазига 10,4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4,4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёзувчи ва китобхон оилага Тошкентдан уй совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги «Чим» маҳалласига ташрифи давомида ёзувчи ҳамда китобхон оилага Тошкент шаҳридан уй совға қилди.

Мазкур эътибор адабиёт ва китобхонликни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥32👎1
Педагог ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади

Янги тизим 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида жорий этилади.

👉 https://effect.uz/n/320

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев: “Менга Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Абдулла Орипов етишмайди”

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами муносабати билан сўзлаган нутқида Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Ҳалима Худойбердиева ҳақида илиқ хотираларини билдирди. Шунингдек, ижодкорлар ва уларнинг оила аъзоларига Тошкентдан уй-жой сертификатлари топширилишини айтди.

Президент ўз нутқида Абдулла Орипов билан Зомин семинарини ташкил қилгани, ўша вақтда имкониятлар чекланган бўлишига қарамай, ёшларни бир жойга жамлашга ҳаракат қилинганини эслади.

У Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева ва Абдулла Орипов билан яқин муносабатда бўлганини таъкидлаб:

“Менга Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Абдулла Орипов етишмайди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент, шунингдек, тилга бўлган эътиборни миллат ва миллий ўзликка бўлган ҳурмат билан боғлади.

“Тилимизга бўлган эътибор — эътиборимиз, миллатимизга бўлган эҳтиромимиз, ўзлигимизга бўлган эҳтиромимиздир”, — деди у.

Нутқ давомида айрим ижодкорларга Тошкентдан икки хонали уй-жой сертификатлари топширилиши ҳам айтилди. Президентнинг таъкидлашича, бу каби имкониятлар мамлакатдаги иқтисодий барқарорлик ва тинчлик самараси сифатида кўрилиши керак.

“Одамлар буни осмондан тушган деб ўйлаяпти. Бу осмондан тушгани йўқ”, — деди Президент.
👍49🔥39👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ғузорда пахта ҳосилини кўздан кечирди

Давлат раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Ғузор туманидаги пахта далаларида бўлиб, етиштирилган ҳосил билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥35👎1
Америкалик йигит ChatGPT лойиҳалаган ҳақиқий ўқ отувчи тўппончани 3D-принтерда чоп этди

Қурилманинг ташқи кўриниши анъанавий тўппончалардан анча фарқ қилади.

👉 https://effect.uz/n/321

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Пичоқ суякка тақалган: Қулаган «OLIMP» лойиҳаси, ҳокимнинг фуқароларга кўрсатаётган амалий ёрдами   Мирзо Улуғбек туманида қурилиши якунланмаган «OLIMP» лойиҳаси атрофидаги муаммолар яна кун тартибида ва аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.   Туман…
“OLIMP” иши бўйича Бош прокуратура тергов олиб бормоқда — Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги муаммоли қурилиш бўйича изоҳ берди

EFFECT.UZ аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” маҳалласидаги “OLIMP” қурилиш лойиҳаси билан боғлиқ муаммоларни “Пичоқ суякка тақалган: Қулаган «OLIMP» лойиҳаси, ҳокимнинг фуқароларга кўрсатаётган амалий ёрдами” сарлавҳали материалида ёритган эди. Энди мазкур материал юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Ҳокимлик маълум қилишича, “OLIMP” қурилиш лойиҳаси билан боғлиқ ҳолатлар айни пайтда Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.Хусусан, “ERNEST-HOLDING” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ишнинг бир қисми судда кўриб чиқилиб, айрим шахсларга нисбатан ҳукм чиқарилган. Жиноят ишининг бошқа қисми эса терговни давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган.

👉 https://effect.uz/n/322

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қайсидир мансабдорнинг гапи билан одамларни чирқиллатма»

Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр қабулда фуқаро кадастр органлари томонидан қайта берилган огоҳлантириш юзасидан мурожаат қилди.

Маълумот ўрнида, Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев раҳбарлигида Урганч шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда 120 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорларнинг ер ҳамда кадастр масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилган. EFFECT,UZ мухбирлари жараённи воқеа жойидан ёритишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳал қилиб беринглар деяпман» – Садриддин Турдиев

Хоразм вилоятидаги сайёр қабулда фуқаро уйининг бир қисми қурилиш чегарасидан чиқиб қолгани ва уни бузиш талаби қўйилгани юзасидан мурожаат қилди.

У масала ҳал бўлгунига қадар тегишли жараённи тўхтатиб туришда ёрдам сўради. Мурожаатни ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида, Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев раҳбарлигида Урганч шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда 120 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорларнинг ер ҳамда кадастр масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилган. EFFECT,UZ мухбирлари жараённи воқеа жойидан ёритишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Хоразмда бир оиланинг тўрт аъзоси заҳарланиб вафот этди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида аёл ва унинг уч нафар вояга етмаган қизи вафот этди. Ҳодиса 10 октябрь куни Маънавият маҳалласида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, оила аъзолари туғилган кундан қолган салатни истеъмол қилган. Улар овқатдан заҳарланган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ ўлим сабаби ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда профилактика инспекторини ҳақорат қилганлар жазоланди

Қўқон шаҳрида профилактика инспекторини ҳақорат қилган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хоразмда бир оиланинг тўрт аъзоси заҳарланиб вафот этди Хоразм вилоятининг Боғот туманида аёл ва унинг уч нафар вояга етмаган қизи вафот этди. Ҳодиса 10 октябрь куни Маънавият маҳалласида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, оила аъзолари туғилган…
Хоразмда бир оиланинг тўрт аъзоси вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Хоразм вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг бир оиланинг тўрт аъзоси заҳарланиб вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси — хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, тегишли талабларга жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ модда бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Тергов натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Алишер Кучиев Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Алишер Кучиев Ўзбекистон Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Гулистондаги ишлар билан танишди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Қодиров Гулистон шаҳрида ободонлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, қурилиш сифати ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ташриф давомида мазкур йўналишлардаги ишлар ҳолатига эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қашқадарёда 200 минг кишига даромад манбаи яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги орқали 200 минг кишини даромадли қилиш режасини маълум қилди.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда саккизта тумандаги 100 минг гектар яйловга дронлар ёрдамида қурғоқчилик ва шўрга чидамли озуқа экинлари экилади.

Шунингдек, 60 минг бош чорвага мўлжалланган комплекслар ташкил этилади. Ғузор туманида эса 10 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги айланмасига киритилиб, деҳқонларга берилади. Имтиёзлар пакетини бир ҳафтада ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева ЖССТнинг халқаро мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Биринчи хоними, «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди.

ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус уни ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ва таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаол етакчи сифатида эътироф этди.

2019 йилда таъсис этилган мукофот аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги юксак ютуқлар ва самарали етакчилик учун берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥19👍13👎2
Қашқадарёда $20 млрдлик лойиҳалар ва 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

Қашқадарё вилоятида саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали иқтисодий салоҳиятни ошириш ва янги иш ўринлари яратиш вазифалари белгиланди.

Йилнинг тўққиз ойида вилоятда саноат 8,4 фоизга, хизматлар 16,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги эса 4,9 фоизга ўсди. Шунга қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев ҳудуднинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Уч йиллик дастур доирасида 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. «GTL» заводи негизида 1,5 миллиард долларлик нефть-кимё лойиҳасини амалга ошириш, Деҳқонобод калий заводи қувватини йилига 365 минг тоннадан 600 минг тоннага етказиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Шунингдек, олтита саноат кластери ташкил этиш, «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонаси филиалларини очиш ва инфратузилмага дастлабки 250 миллиард сўм йўналтириш белгиланди.

Энергетика соҳасида эса «Масдар» компанияси томонидан 250 миллион долларлик қуёш электр станцияси ва энергия сақлаш лойиҳаси амалга оширилади. Қарши туманида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси якунланмоқда, Нишон ва Кўкдалада эса иккита йирик подстанция қурилиши режалаштирилган.

Мазкур ташаббуслар вилоятнинг саноат салоҳиятини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥7