Сабр коса тўлмоқда: Навоийда иссиқ сув қачон келади?
Таҳририятимизга Навоий шаҳри аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, кузнинг салқин кунларида Навоий шаҳрида анъанавий ва оғриқли муаммо яна авжига чиқди. 7 октябрь куни "куз-қиш мавсумига тайёргарлик" баҳонаси билан ўчирилган иссиқ сув ҳамон йўқ.
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, энг алам қиладигани — таъмир ишларининг ўзигина эмас, балки масъулларнинг халқ устидан кулгандек кетма-кет "алдамчи муддатлар" бераётганидир.
— дейилади мурожаатда.
дейилади аҳоли мурожаатида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

"7 октябрда сувни узиб, 16 октябрда берамиз дейишди. 16 октябрь келгач эса ваъда ўзгарди: 20 октябрга сурилди. 20 октябрь куни эса яна ўша манзара — "Энди 24 октябргача кутасизлар" деб эълон қилишяпти",
— дейилади мурожаатда.
"Амалдаги санитария ва техник нормативларга кўра, йиллик режали таъмирлаш ишлари учун иссиқ сувни узиш муддати кўпи билан 15 кундан ошмаслиги керак. Навоийда эса бу муддат аллақачон қонуний мезонлардан ўтиб кетди ва аҳолининг маиший шароитини батамом издан чиқарди. Чақалоқли хонадонлар, кексалар, беморлар бор... Ҳар куни сув иситиб кун кечиришдан, совуқ уйларда шамоллаб яшашдан одамлар чарчади.
Албатта, масаланинг бошқа томони ҳам бор: иссиқлик таъминоти корхоналари ўз-ўзидан ковлаб, қувур алмаштира олмайди — бунинг учун аввало юқори органлар томонидан маблағ ажратилиши, давлат харидлари бўйича тендер ўтказилиб, ғолиб фирма аниқланиши ва шундан сўнггина пудратчи иш бошлаши мумкин.
Лекин ҳақли савол туғилади: баҳор ва ёз ойлари давомида нега эртароқ ҳаракат қилинмади? Нега маблағ ажратиш, ҳужжатлаштириш ва тендер жараёнлари учун олдиндан ҳаракат қилинмади? Айнан кунлар совиб, одамлар шамоллаётган октябрь ойида тизимнинг чала ишлаши ва масъулиятсизлик жабрини нега оддий аҳоли тортиши керак?
Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ва соҳага масъул ташкилотлардан қуруқ огоҳлантириш беришни бас қилиб, тезкор ва амалий чора кўришларини ҳамда аҳолига иссиқ сув аниқ қайси куни ва неча соатларда берилиши бўйича аниқ маълумот беришларини, маблағ ажратилиши ҳамда тендер жараёнлари қайси босқичда ушланиб қолингани ва қонуний 15 кунлик муддат нега бузилгани бўйича расмий ахборот эълон қилинишини ва ишларни ўз вақтида режалаштирмаган ҳамда тендерни ўз вақтида ўтказмаган масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини сўраб қоламиз",
дейилади аҳоли мурожаатида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сабр коса тўлмоқда: Навоийда иссиқ сув қачон келади? Таҳририятимизга Навоий шаҳри аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, кузнинг салқин кунларида Навоий шаҳрида анъанавий ва оғриқли муаммо яна авжига чиқди. 7 октябрь куни "куз-қиш мавсумига тайёргарлик"…
Бугун иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш режалаштирилган — Навоий иссиқлик таъминоти
Навоий шаҳрида иссиқ сув билан юзага келган вазият бўйича расмий муносабат берилди.
"Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминотидаги узилишлар юзасидан мурожаатлар эълон қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан маълум қиламизки, мурожаатларда кўрсатилган ҳудудларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида режали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилиш юзага келган.
Айни пайтда амалга оширилаётган ишларни якунлаш чоралари кўрилмоқда. Бугун иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш режалаштирилган.
Юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз", дейилади муносабатда.

👍4🔥1
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) маълум қилди.
👉 https://effect.uz/n/315
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) маълум қилди.
👉 https://effect.uz/n/315
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Қашқадарёда 54 миллион долларлик фабрика фаолияти билан танишди
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини «Sulton Tex Group» тўқимачилик кластери фабрикаси билан танишишдан бошлади.
Қиймати 54 миллион доллар бўлган корхона йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш ва бўяш қувватига эга. Бу ерда 840 та иш ўрни яратилган.
Фабрикада ишлатилган сувнинг 95 фоиздан ортиғини қайта фойдаланиш имконини берувчи тизим жорий этилган. Бу йилига 1,1 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради.
Президент ресурс тежамкор технологиялар бошқа тўқимачилик корхоналари учун ҳам намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

👍19🔥9👎1
Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгартирилди — Президент қонунни имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.
Унга кўра, тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилди: O‘ — Ö, G‘ — Ğ, Sh — Ş, Ch — Ç.
Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни дарҳол алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади.

👍32🔥13👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўз фабрикасида тикилган кийимни совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги «Sulton Tex Group» тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан танишди.
54 миллион долларлик лойиҳа асосида ташкил этилган корхона йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 840 та иш ўрни яратилган.
Маҳсулотлар кўргазмаси чоғида тадбиркор давлат раҳбарига фабрикада ишлаб чиқарилган кийимни совға қилди.
Президент корхона фаолиятини эътироф этиб, янги авлод тадбиркорлари қўшимча қиймат яратиш билан бирга, «яшил» технологиялар орқали атроф-муҳитни асрашга ҳам ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

👍117🔥61👎1
Халқаро қидирувдаги фуқаро Ўзбекистонга топширилди
Истанбулда йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди ва мамлакатнинг суд органларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан боғлиқ жиноят иши доирасида қидирувда бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу жиноятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

👍1
“Ўзбекнефтгаз” ва CNPC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди
Бойсундаги “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш ишларида янги босқич бошланиши мумкин. Лойиҳа доирасида қутқарув қудуқларини бурғилаш режалаштирилган. Бу масала “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — CNPC раҳбарлари учрашувида алоҳида муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ҳамда CNPC президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар ўтказилган.
👉 https://effect.uz/n/316

👍4
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
👉 https://effect.uz/n/317
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
👉 https://effect.uz/n/317
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бугун иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш режалаштирилган — Навоий иссиқлик таъминоти Навоий шаҳрида иссиқ сув билан юзага келган вазият бўйича расмий муносабат берилди. "Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминотидаги узилишлар…
Навоийда иссиқлик таъминотлари янгиланмоқда
Навоий вилоятида аҳолини куз-қиш мавсумида барқарор иссиқлик билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани мустаҳкамлаш ва тармоқлар ишончлилигини оширишга қаратилган ишлар жадал давом этмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳрида Жамиятнинг Навоий филиали ходимлари ҳамда “Шаффоф қурилиш” электрон платформасининг tender.mc.uz сайти орқали ўтказилган тендер савдоларида ғолиб деб топилган пудратчи ташкилотлар ҳамкорлигида иссиқлик тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнларга 40 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилиб, белгиланган ҳудудларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор фаолиятини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда совуқ кунларда аҳоли хонадонларига иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб беришга хизмат қилади.

👍3🔥1
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
Таълим ва илм-фан вазирлигида “Call-марказ” ҳамда Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.
👉 https://effect.uz/n/318
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таълим ва илм-фан вазирлигида “Call-марказ” ҳамда Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.
👉 https://effect.uz/n/318
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎9🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 6 миллиард доллардан ортиқ лойиҳаларга старт берилди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган объектларнинг фаолиятини бошлаш ва янги объектлар қурилишига старт берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган объектларнинг фаолиятини бошлаш ва янги объектлар қурилишига старт берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ғузор туманида кўчатчилик маркази фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги кўчатчилик марказига ташриф буюрди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги кўчатчилик марказига ташриф буюрди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қамашида маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Чим» маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.
Ташриф давомида маҳалла аҳолиси давлат раҳбари билан учрашувдан мамнун эканини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Чим» маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.
Ташриф давомида маҳалла аҳолиси давлат раҳбари билан учрашувдан мамнун эканини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥35👎1
Зироат Мирзиёева оғир касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раис бўлди
Тармоқнинг асосий мақсадларидан бири — ҳар бир боланинг ҳаётий шароитидан қатъи назар, зарур тиббий ёрдам олиши, соғлом ўсиши ва ривожланиши учун имконият яратишдир.
👉 https://effect.uz/n/319
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тармоқнинг асосий мақсадларидан бири — ҳар бир боланинг ҳаётий шароитидан қатъи назар, зарур тиббий ёрдам олиши, соғлом ўсиши ва ривожланиши учун имконият яратишдир.
👉 https://effect.uz/n/319
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥35👎1
Польшага ишга жўнатиш эвазига 10,4 минг доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди
Сўнгги йилларда Миграция агентлиги томонидан фуқароларни хорижий давлатларга ишлаш учун юбориш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида ватандошларимиз меҳнат фаолияти олиб боришлари мумкин бўлган мамлакатлар сони тобора ортиб бормоқда.
Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ноқонуний ҳолат фош этилди.
Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг 3 нафар танишини Польша Республикасига мавсумий ишлашга ноқонуний равишда юбориш эвазига 10,4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4,4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍2