EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.5K photos
18.7K videos
36 files
72.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таълим ва илм-фан вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Ойбек Йўлдошев Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар «PwC Uzbekistan» компаниясида Давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Меҳринисо Пардаева вазир ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Санжар Мирзалиев ҳам вазир ўринбосари лавозимини эгаллади. Тайинловга қадар у Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Тошкентда дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналарига жарима солиняптими?

Тошкент мактабларида ўқувчилар давомати смарт-камералар ва Face ID орқали назорат қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарларга кўра, дарсга келмаган ёки дарс вақтида мактабдан чиқиб кетган ўқувчиларнинг ота-оналарига SMS-хабарнома юборилиши ва жарима қўлланилиши мумкин. Айрим манбаларда жарима миқдори 6,6 миллион сўмгача етиши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 ёшли қиз, нобуд бўлган ҳомила ва терговчининг ғайриоддий гапи

«Бу дарвозабон бўлган-ку, унга 30 та одам гол урган...» — 15 ёшли қизга нисбатан содир этилган мудҳиш жиноятни тергов қилган ходимнинг отага айтган бу сўзлари ҳар қандай инсоннинг қалбинри ларзага келтириши табиий.

Самарқандда овқатдан заҳарланиш шубҳаси билан шифохонага олиб келинган 15 ёшли қизнинг бачадонида 32–33 ҳафталик нобуд бўлган ҳомила аниқланди. Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, зўравонлик 2024 йил бошида бошланган бўлиб, унга ва оиласига ўлим билан таҳдид қилингани сабабли шу пайтгача жим келишга мажбур бўлган.

👉🏻ТЎЛИҚ ВИДЕО

EFFECT.UZ Самарқанд вилояти ИИБ, Прокуратура ва Суд органларидан ушбу ҳолат бўйича шошилинч расмий муносабат кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни

Бугун ўзбек тилининг қадри, миллий ўзлигимиз ва маънавиятимиз рамзи бўлган она тилимиз байрами нишонланмоқда.

Она тилимиз — миллатимизнинг руҳи, тарихимиз ва миллий ғуруримиз тимсоли. Уни асраб-авайлаш, бойитиш, ривожлантириш ва келажак авлодларга соф ҳолда етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, нуфузи янада юксак бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон параспортчилари Параосиё ўйинларини 23 та медаль билан бошлади

Японияда ўтаётган Аичи–Нагоя–2026 Параосиё ўйинларининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза — жами 23 та медаль қўлга киритди.

Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг биринчи кунида тўртта рекорд ўрнатди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақаларда спортнинг 11 та тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Тошкентда 720 дан ортиқ кўп қаватли уй рухсатсиз қурилган

Тошкент шаҳрида архитектура органларининг рухсатисиз қурилган 720 дан ортиқ кўп қаватли турар жой аниқланган. Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов бу муаммони «жуда оғриқли масала» деб атади.

Вазирнинг маълум қилишича, айрим уйларда болалар ва спорт майдончалари, автотураргоҳлар ҳамда бошқа зарур инфратузилма мавжуд эмас. Айрим қурувчилар эса лойиҳада белгиланган мажбуриятларини бажармаган.

Ҳозирда муаммоли қурилиш объектлари Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Уйларни фойдаланишга қабул қилишдан олдин уларнинг техник мустаҳкамлиги ва атрофидаги инфратузилма ҳолати текширилиши режалаштирилган.

720 дан ортиқ уй бузиладими ёки қонунийлаштириладими — ҳозирча аниқ эмас. Бу масала бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Шунингдек, янги қурилиш лойиҳаларини текширишда сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда. Инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш учун эса 520 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент бугун Қашқадарёга ташриф буюради

Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига боради.

Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маҳаллалардаги ишлар билан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, қурилишларни бошлаш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍122🔥8👎1
Ўзбекистонда сув омборлари туризм марказига айлантирилади

Ўзбекистонда яна 25 та сув омборини туристик ҳудудга айлантириш режалаштирилмоқда. Ҳозир мамлакатдаги 56 та сув омборидан фақат 5 тасида туризм йўлга қўйилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни соҳани ривожлантиришга оид таклифлар билан танишди.

Таклифга кўра, сув омборлари атрофида дам олиш масканлари ташкил этган тадбиркорларга 2029 йил 1 октябргача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоиз камайтирилган миқдорда тўлаш имконияти берилиши мумкин.

Шунингдек, янги туристик ҳудудларда профессионал қутқарув хизматлари, махсус қайиқлар ва хавфсизлик тизимларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Президент сув омборларида хавфсизликни кучайтириш ва қутқарув хизматларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева АҚШ делегациясини ўзбекона меҳмондўстлик билан кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Марказий Осиёга илк ташрифини Ўзбекистондан бошлаганини юксак эътибор сифатида баҳолади.

«Сизни олдиндан огоҳлантириб қўймоқчиман: ўзбек меҳмондўстлигининг ўзига хос хусусияти бор — меҳмонларимиз режалаштирганидан кўпроқ қолиб кетади», — деди у.

Саида Мирзиёева Америка бизнеси учун ҳам Ўзбекистон қадрдон масканга айланишига умид билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥12👎1
Айрим ҳудудларда пенсия тайинлашнинг янги тартиби синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизими жорий этилади. 2026 йил октябрь–декабрь ойларида тажриба-синов Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида ўтказилади.

Янги тартибга кўра, айрим пенсия хизматлари фуқароларнинг мурожаатисиз амалга оширилади. Жумладан, ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблаш, пенсия тўловини давом эттириш ва 100 ёшга тўлганларга қўшимча тўлов тайинлаш шулар жумласидан.

Шунингдек, хориждаги пенсионерларнинг шахсини MyID орқали тасдиқлаш имконияти яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сабр коса тўлмоқда: Навоийда иссиқ сув қачон келади?

Таҳририятимизга Навоий шаҳри аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, кузнинг салқин кунларида Навоий шаҳрида анъанавий ва оғриқли муаммо яна авжига чиқди. 7 октябрь куни "куз-қиш мавсумига тайёргарлик" баҳонаси билан ўчирилган иссиқ сув ҳамон йўқ.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, энг алам қиладигани — таъмир ишларининг ўзигина эмас, балки масъулларнинг халқ устидан кулгандек кетма-кет "алдамчи муддатлар" бераётганидир.

"7 октябрда сувни узиб, 16 октябрда берамиз дейишди. 16 октябрь келгач эса ваъда ўзгарди: 20 октябрга сурилди. 20 октябрь куни эса яна ўша манзара — "Энди 24 октябргача кутасизлар" деб эълон қилишяпти",

— дейилади мурожаатда.

"Амалдаги санитария ва техник нормативларга кўра, йиллик режали таъмирлаш ишлари учун иссиқ сувни узиш муддати кўпи билан 15 кундан ошмаслиги керак. Навоийда эса бу муддат аллақачон қонуний мезонлардан ўтиб кетди ва аҳолининг маиший шароитини батамом издан чиқарди. Чақалоқли хонадонлар, кексалар, беморлар бор... Ҳар куни сув иситиб кун кечиришдан, совуқ уйларда шамоллаб яшашдан одамлар чарчади.

Албатта, масаланинг бошқа томони ҳам бор: иссиқлик таъминоти корхоналари ўз-ўзидан ковлаб, қувур алмаштира олмайди — бунинг учун аввало юқори органлар томонидан маблағ ажратилиши, давлат харидлари бўйича тендер ўтказилиб, ғолиб фирма аниқланиши ва шундан сўнггина пудратчи иш бошлаши мумкин.

Лекин ҳақли савол туғилади: баҳор ва ёз ойлари давомида нега эртароқ ҳаракат қилинмади? Нега маблағ ажратиш, ҳужжатлаштириш ва тендер жараёнлари учун олдиндан ҳаракат қилинмади? Айнан кунлар совиб, одамлар шамоллаётган октябрь ойида тизимнинг чала ишлаши ва масъулиятсизлик жабрини нега оддий аҳоли тортиши керак?

Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ва соҳага масъул ташкилотлардан қуруқ огоҳлантириш беришни бас қилиб, тезкор ва амалий чора кўришларини ҳамда аҳолига иссиқ сув аниқ қайси куни ва неча соатларда берилиши бўйича аниқ маълумот беришларини, маблағ ажратилиши ҳамда тендер жараёнлари қайси босқичда ушланиб қолингани ва қонуний 15 кунлик муддат нега бузилгани бўйича расмий ахборот эълон қилинишини ва ишларни ўз вақтида режалаштирмаган ҳамда тендерни ўз вақтида ўтказмаган масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини сўраб қоламиз",

дейилади аҳоли мурожаатида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сабр коса тўлмоқда: Навоийда иссиқ сув қачон келади? Таҳририятимизга Навоий шаҳри аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, кузнинг салқин кунларида Навоий шаҳрида анъанавий ва оғриқли муаммо яна авжига чиқди. 7 октябрь куни "куз-қиш мавсумига тайёргарлик"…
Бугун иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш режалаштирилган — Навоий иссиқлик таъминоти

Навоий шаҳрида иссиқ сув билан юзага келган вазият бўйича расмий муносабат берилди.

"Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминотидаги узилишлар юзасидан мурожаатлар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан маълум қиламизки, мурожаатларда кўрсатилган ҳудудларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида режали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилиш юзага келган.

Айни пайтда амалга оширилаётган ишларни якунлаш чоралари кўрилмоқда. Бугун иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш режалаштирилган.

Юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз", дейилади муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди

Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/315

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Қашқадарёда 54 миллион долларлик фабрика фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини «Sulton Tex Group» тўқимачилик кластери фабрикаси билан танишишдан бошлади.

Қиймати 54 миллион доллар бўлган корхона йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш ва бўяш қувватига эга. Бу ерда 840 та иш ўрни яратилган.

Фабрикада ишлатилган сувнинг 95 фоиздан ортиғини қайта фойдаланиш имконини берувчи тизим жорий этилган. Бу йилига 1,1 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради.

Президент ресурс тежамкор технологиялар бошқа тўқимачилик корхоналари учун ҳам намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥9👎1
Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгартирилди — Президент қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.

Унга кўра, тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилди: O‘ — Ö, G‘ — Ğ, Sh — Ş, Ch — Ç.

Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни дарҳол алмаштириш талаб этилмайди. Улар яроқлилик муддати тугагач ёки навбатдаги янгиланиш жараёнида янги алифбога мослаштириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥13👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўз фабрикасида тикилган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги «Sulton Tex Group» тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан танишди.

54 миллион долларлик лойиҳа асосида ташкил этилган корхона йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 840 та иш ўрни яратилган.

Маҳсулотлар кўргазмаси чоғида тадбиркор давлат раҳбарига фабрикада ишлаб чиқарилган кийимни совға қилди.

Президент корхона фаолиятини эътироф этиб, янги авлод тадбиркорлари қўшимча қиймат яратиш билан бирга, «яшил» технологиялар орқали атроф-муҳитни асрашга ҳам ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍117🔥61👎1
Халқаро қидирувдаги фуқаро Ўзбекистонга топширилди

Истанбулда йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди ва мамлакатнинг суд органларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан боғлиқ жиноят иши доирасида қидирувда бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу жиноятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Ўзбекнефтгаз” ва CNPC раҳбарлари учрасувида “М-25” конидаги авария оқибатлари муҳокама қилинди

Бойсундаги “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш ишларида янги босқич бошланиши мумкин. Лойиҳа доирасида қутқарув қудуқларини бурғилаш режалаштирилган. Бу масала “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — CNPC раҳбарлари учрашувида алоҳида муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ҳамда CNPC президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар ўтказилган.

👉 https://effect.uz/n/316

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4