🏙 Bodrum House компаниясидан махсус таклиф!
☎️ +998555195555
☎️ +998955915555
☎️ +998953122222
Bodrum House — янги ҳаёт сари биринчи қадам!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари ва АҚШнинг йирик компаниялари вакилларини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШнинг етакчи Franklin Templeton, Wabtec ва Traxys компаниялари раҳбарларини қабул қилди.
Ташриф доирасидаги учрашувлар минтақавий ҳамкорлик ва америкалик инвесторлар билан алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан аҳамиятли.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍44🔥36👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тарихда янги саҳифа очяпмиз»
— Мирзиёев Марко Рубио билан учрашди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
— Мирзиёев Марко Рубио билан учрашди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥33👎2
Тошкентда қизамиқ бўйича тарқалган хабарларга расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилгани ва 10 мингдан ортиқ киши рўйхатга олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан Санэпидқўмита муносабат билдирди.
Қўмита маълумотига кўра, келтирилган рақамлар 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомидаги жамланма кўрсаткичлар бўлиб, уларни айни пайтдаги ҳолат сифатида талқин қилиш нотўғри. Мамлакатда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият барқарор экани маълум қилинди.
Шунингдек, жорий йилда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.
Санэпидқўмита маълумотига кўра, йилнинг тўққиз ойида пойтахтда 47 494 нафар бир ёшли ва 42 767 нафар олти ёшли бола қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши КПК вакцинаси билан эмланган.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев ва Рубио 300 га яқин америкалик тадбиркор билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 300 нафарга яқин америкалик бизнес вакили билан биргаликда суратга тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 300 нафарга яқин америкалик бизнес вакили билан биргаликда суратга тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥33👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда учиб келган шар тўртта туманда электрни ўчирди
Тошкентда ҳавода учиб келган пуфак «Акса Тошкент» иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиб, пойтахтнинг тўртта туманида электр таъминоти узилишига сабаб бўлди.
Ҳодиса оқибатида ҳимоя тизими ишга тушган. Электр таъминоти 33 дақиқа ичида тўлиқ тикланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда ҳавода учиб келган пуфак «Акса Тошкент» иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиб, пойтахтнинг тўртта туманида электр таъминоти узилишига сабаб бўлди.
Ҳодиса оқибатида ҳимоя тизими ишга тушган. Электр таъминоти 33 дақиқа ичида тўлиқ тикланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйларда 9 мингдан ортиқ қонунбузилиш аниқланди
2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ҳудудий назорат инспекциялари томонидан республика бўйича 23 121 та кўп квартирали уйнинг техник ҳолати ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида 9 804 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, масъулларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.
Берилган кўрсатмалар ижроси доирасида аниқланган қоидабузарликларнинг 6 000 дан ортиғи бартараф этилди, қолган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Шунингдек, белгиланган талабларни бажармаган масъулларга нисбатан 1 457 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди. Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва камчиликларни бартараф этишни таъминлаш бўйича назорат тадбирлари изчил давом этмоқда.

👍1
Ўзбекистон ва АҚШ 12 млрд долларлик келишувлар имзолади
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо, инвестиция ва технология соҳаларида 54 та келишув имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 12 миллиард долларни ташкил этади.
Келишувлар Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо, инвестиция ва технология соҳаларида 54 та келишув имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 12 миллиард долларни ташкил этади.
Келишувлар Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥10👎2
АҚШ критик минераллар соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Сунъий интеллект, электромобиллар ва замонавий энергетика учун муҳим бўлган критик минераллар халқаро бозорда стратегик аҳамият касб этмоқда. АҚШ таъминот манбаларини диверсификация қилиш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) АҚШнинг DFC корпорацияси билан 4,2 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Metallica Commodities ва Vast Resources билан умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
ТМК хорижий ҳамкорларга саноат чиқиндиларидан қимматли металларни ажратиб олиш бўйича қўшма лойиҳаларни ҳам таклиф этмоқда.
Ўзбекистоннинг мақсади — хомашёни шунчаки экспорт қилиш эмас, балки уни чуқур қайта ишлаш, илғор технологияларни жалб этиш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

👎2
Комага тушгани айтилган Ким Чен Ин кўриниш берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин инсультни бошдан кечириб, комага тушгани ҳақидаги хабарлар ортидан жамоатчиликка кўриниш берди.
Мамлакат давлат ОАВлари хабар беришича, у 19 октябрь куни рафиқаси ва қизи билан бирга кийим-кечак ҳамда поябзал кўргазмасини бориб кўрган.
Аввалроқ The Sun нашри Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатганди. Бироқ унинг комага тушгани ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигида янги имкониятлар очилди
Самарқандда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очилди.
Бу икки мамлакат компанияларига қўшма корхоналар ташкил этиш, технологиялар алмашиш ва янги бозорларга биргаликда чиқиш учун кучли туртки беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очилди.
Бу икки мамлакат компанияларига қўшма корхоналар ташкил этиш, технологиялар алмашиш ва янги бозорларга биргаликда чиқиш учун кучли туртки беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ППХ ходимидан қочган эркакни BYD уриб юборди
Ҳодиса "Малика" бозори рўпарасида, Кичик ҳалқа йўлида юз берган.
Тарқалган видеода ППХ ходимидан қочиб, қатнов қисмига югуриб чиққан эркакни “BYD Song Plus” машинаси уриб юборгани акс этган. Зарбага қарамай, у дарҳол ўрнидан туриб қочишда давом этган.
Ҳолат бозордаги ўғрилик ёки фирибгарлик жинояти билан боғлиқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирча воқеа юзасидан расмий изоҳ берилмади.

🤷♂1