EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қишда электр узилишлари бўлмайдими? Энергетика вакиллари изоҳ берди

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжни қоплаш учун етарли захирага эга. Бироқ бу қишда электр таъминоти узлуксиз бўлишини тўлиқ кафолатламайди.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ вакилларининг таъкидлашича, мамлакатда қуёш, шамол, гидро ва иссиқлик электр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари кенгаймоқда.

«Тошкент иссиқлик маркази» АЖ директори Бекзод Бўронбоевнинг маълум қилишича, куз-қиш мавсумида режалаштирилган 35 миллиард киловатт-соат электр энергиясининг 14 миллиард киловатт-соати иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Бу муқобил энергия манбалари улуши ортиб бораётганини кўрсатади.

Мутахассислар электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари бўйича етарли захира мавжудлигини билдириб, аҳолини бу борада ортиқча хавотирга тушмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥17👎2
Тошкент ҳавоси хавфли даражага етди: PM2,5 меъёрдан 14,6 баробар юқори

18 октябрь куни соат 09:00 да IQAir маълумотларига кўра, Тошкентда ҳаво ифлосланиши индекси 163 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳаво сифати саломатлик учун зарарли даражада эканини англатади.

Ҳаводаги PM2,5 майда заррачалари миқдори 73 мкг/м³ га етди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган йиллик ўртача меъёрдан 14,6 баробар юқори.

Ўзгидромет маълумотларида эса PM2,5 миқдори 60 мкг/м³, PM10 кўрсаткичи 114 мкг/м³ экани қайд этилган. Наманганда ҳам ҳаво сифати зарарли даражада экани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ инспектори инсон ҳаётини сақлаб қолди

Навоийда ЙПХ инспектори йўл-транспорт ҳодисасига учраган скутер ҳайдовчисини ўз вақтида шифохонага етказди.

Бундай пайтда тезкорлик ва инсонийлик ҳар қандай мақтовга арзийди. Садоқат ва масъулиятнинг ҳақиқий намунаси!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25👎3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандга кириш 5 кун давомида чекланади: ҳайдовчилар учун муҳим огоҳлантириш

Самарқанд шаҳрида халқаро миқёсдаги муҳим тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 18–22 октябрь кунлари шаҳарга кириш йўллари ва айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Маълум қилинишича, АҚШ давлат котиби қарийб 500 нафар йирик бизнес вакили билан Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.

Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва вақтинчалик чекловларни инобатга олиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабларда кузги таътил қачон бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистон мактабларида ўқувчилар учун кузги таътил 2026 йил 4 ноябрдан бошланиб, 9 ноябрга қадар давом этади.

II чорак дарслари эса 10 ноябрдан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабдаги профилактик тадбир болалар ҳуқуқлари бўйича баҳсларга сабаб бўлди

Тошкентда ИИББнинг уч нафар ходими мактаб синфхонасида профилактик тадбир ўтказди. Унда тўққиз ёшли уч нафар ўқувчи мактабга отаси бошқарган автомобилнинг олд ўриндиғида ўтириб келишини айтган.

Видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Айримлар профилактик тадбирни қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар болаларнинг тенгдошлари олдида изза қилиниши, юзлари яширилмасдан тасвирга олиниб, интернетга жойланишини танқид қилди.

Таълим ва фан вазирлиги маълум қилишича, тадбир мактаб билан олдиндан келишилмаган. Болалар омбудсмани ҳам бу ҳолатни бола манфаатларига зид деб баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда тадбиркорлар муаммолари судьяларга етказилди

Тадбиркорлар суд қарорларидан норози, айримлари эса суд жараёнларини ёритишда тўсиқларга дуч келаётганини айтмоқда.

Хоразм вилоятидаги очиқ мулоқотда ушбу масалалар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби муҳокама қилинди.

👉🏻Тўлиқ видео👈🏻

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Пешеходдаги фожиа : Tергов натижалари кутилмоқда Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли Фирдавс Умаров ҳалок бўлди, унинг 19 ёшли яқин қариндоши Алпомиш эса оғир жароҳат олди. Оила вакилларининг айтишича, фожиа 8 сентябрдан 9 сентябрга…
Пешеходдаги фожиа: ким айбдор?

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Фирдавс Умаров ҳалок бўлди, 19 ёшли Алпомиш эса оғир жароҳат олди.

Марҳумнинг яқинлари холис тергов ўтказилиши, ҳодисанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритилиши ва қонуний қарор қабул қилинишини сўрамоқда.

Тергов қайси босқичда ва оила жавоб кутаётган саволларга ойдинлик киритиладими?

Батафсил — EFFECT.UZ репортажида.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Тошкентда Турон халқаро бизнес клуби очилади

Клубнинг амалий йўналишлари орасида — йирик корхоналарга бизнес ташрифларини ташкил этиш, ўзбекистонлик ва хорижий тадбиркорлар ўртасида икки томонлама бизнес учрашувлари, инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш ва экспортёрларга ташқи бозорларга чиқишда кўмаклашиш киради.


👉 https://effect.uz/n/305

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Сардоба туманида сайёр қабул ўтказилди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Кадиров аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида Сардоба тумани Халқобод маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда 50 нафардан зиёд фуқаро иштирок этиб, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам, яшаш шароитларини яхшилаш, субсидия ажратиш, тиббий хизматлар, таълим ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалаларда мурожаат қилди. Шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш, электр, газ ва сув таъминотини яхшилаш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш бўйича 70 га яқин таклиф ва мурожаат билдирилди.

Вилоят раҳбари тегишли соҳа раҳбарларига ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиш, уларни қонуний тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди. Мурожаатларнинг ижросини назоратга олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Президент Самарқандга боради: эртага АҚШ–Ўзбекистон инвестиция кенгаши йиғилишида қатнашади

Бугун, 18 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган.

Эртага, 19 октябрь куни эса давлат раҳбари Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этиб, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥10👎1
Ўзбекистон — АҚШ муносабатлари: 11 йил ичида нималар ўзгарди?

2015 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Самарқандга ташриф буюрган эди...


👉 https://effect.uz/n/306

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥9👎1
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёд этди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

Қуръон оятлари тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда шаҳар марказини «Ширин» массиви билан боғловчи янги кўприк қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд марказини «Ширин» массиви билан боғлайдиган янги кўприк қурилиши билан танишди.

Шунингдек, давлат раҳбари вилоят фаоллари билан мулоқот ўтказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥90👍59
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга келаётган туристлар сони 1,2 миллиондан 12 миллионга етди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд фаоллари билан суҳбатда мамлакатимизда туризм соҳасида эришилган натижалар ҳақида гапирди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2016 йилда Ўзбекистонга 1,2 миллион нафар турист келган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 12 миллион нафарга етган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥13