EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда йирик инвестиция лойиҳалари: хорижий ҳамкорлар билан онлайн мулоқот ўтказилди

Навоий вилоятида саноатни ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, хорижий капитални фаол жалб қилиш ва минглаб янги иш ўринларини яратишга қаратилган истиқболли лойиҳалар устида тизимли иш олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов етакчи хорижий компаниялар вакиллари билан масофавий видеоконференция орқали музокаралар ўтказиб, истиқболдаги режалар ва амалий қадамларни муҳокама қилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонга 9 ойда 10,3 миллион турист келди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 10,3 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Энг кўп туристлар Қирғизистон (2,84 млн), Қозоғистон (2,4 млн) ва Тожикистондан (2,27 млн) келган. Россиядан 983 минг, Афғонистондан 380 минг, Хитойдан эса 374 минг нафарга яқин сайёҳ ташриф буюрган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Беморлардан асоссиз ундирилган 934 млн сўм: тиббиёт муассасаларида қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлар нархларини ўрганиб, қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади.

Маълум бўлишича, айрим тиббиёт муассасаларида хизматлар нархи асоссиз оширилган. Натижада фуқаролардан жами 934 миллион сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган.

Қонунбузилишларга йўл қўйган муассасаларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, ортиқча ундирилган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди. Қорақалпоғистонда айрим тиббий хизматлар тарифлари ўртача 16,22 фоизга пасайтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистонда қишда грипп ва ОРВИ кўпайиши кутилмоқда

Ноябрь ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари ортиши прогноз қилинмоқда. Айниқса, болалар ва 65 ёшдан ошганлар орасида хавф юқори.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония каби асоратлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Тиббиёт муассасалари ва тез ёрдам хизматлари беморлар сони ортишига тайёргарлик кўрмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Москва аэропортларида дронлар хавфи сабаб 370 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Москва аэропортларида дронлар ҳужуми хавфи туфайли 370 дан ортиқ авиақатнов бекор қилинди ёки кечиктирилди. Улар орасида Ўзбекистондан йўлга чиққан икки рейс ҳам бор.

Жумладан, Тошкентдан учган «Аэрофлот» самолёти Санкт-Петербургга, Самарқанддан учган Ural Airlines самолёти эса Екатеринбургга йўналтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Танловга турмуш ўртоқ хўжайин: Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётгани айтилмоқда Effect.uz’га Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз турмуш ўртоғини туманлараро перинатал марказ раҳбари лавозимига тайинлаш учун ўтказилган танловда раислик қилгани…
Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилганми? Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди

"Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Х. Асадов ўз турмуш ўртоғи Г. Асадовани туманлараро перинатал маркази раҳбари лавозимига тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан айни вақтда тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, кадрларни лавозимларга тайинлашда қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши шарт. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бевосита бўйсуниш ёки назорат остида ишлашига доир чекловлар белгиланган.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси кадрлар тайинловида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратади. Ўрганиш натижаларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади", дейилади соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабатида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Россияда мигрантлар оммавий текширилди

Текширувлар фақат бозорнинг ўзида эмас, балки яқин атрофдаги дўконлар, кафелар ва хостелларда ҳам ўтказилди.


👉 https://effect.uz/n/303

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Урганчда кадастрга доир сайёр қабул

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги кадастр директориринг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рим папаси Путинга қўнғироқ қилди

Рим папаси Херсон вилоятининг Олешки шаҳридаги оғир гуманитар вазиятдан хавотир билдирди.

👉 https://effect.uz/n/304

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин дори омборлари фош этилди

Контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи, 2002, 1997 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктирган ҳолда, 5 та хонадонда яширин омборлар ташкил этиб, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган катта миқдордаги дори воситаларини сақлаб келаётганликлари аниқланди.

Натижада, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб келинган 287 турдаги, жами 46 865 дона, жумладан, “Эринит”, “Гемаза”, “Фенотропил” каби дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Уларнинг дастлабки тахминий қиймати 5,2 млрд сўмга тенг. Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥1
Саида Мирзиёева Henderson Land Group раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 16 октябрь куни “Henderson Land Group” бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди. Мулоқотда қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Мирзиёева компанияни ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири сифатида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Шунингдек, ҳамкорликдаги ташаббусларни янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали қўллаб-қувватлаш имконияти муҳокама қилинган. Саида Мирзиёева Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бизнесимиз барбод бўлди»: хоразмлик тадбиркорлар Сенатдан нажот кутмоқда

Хоразмлик 4 нафар тадбиркор Сенат қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов қабулида бўлиб, йиллардир ҳал бўлмаётган муаммоларига амалий ёрдам сўради:
▫️ Сарвар Аманов: Мулки бошқанинг кредитига ноқонуний гаровга қўйилиб, арзон сотиб юборилгани ва бизнеси банкрот бўлганини айтди.
▫️ Одилбек Худойберганов: 340 минг долларлик тиббий ускуна ўрнига 113 минг долларлик чала жиҳозлар келтирилгани ва тергов 3 йилдан бери чўзилаётганидан шикоят қилди.
▫️ Сапойиб Бобожон: Инвестиция киритилган аквапарки 2022 йилда ноқонуний тортиб олиниб, бошқага берилганини билдирди.
▫️ Худошукур Қаландаров: Уй ва ерлари ноқонуний бузилиб, айбдорларга енгил жазо берилгани ва зарар қопланмаганини айтди.

Сенат масалаларни назоратга олишни ваъда қилди. Тадбиркорлар Президент ва Бош прокуратурадан қонуний ечим кутмоқда.


👉 Батафсил

👉
Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Саидқаҳҳор Холхўжаев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар у Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 5,2 млрд сўмлик дори воситалари яширин омборлардан топилди

Наманганда бешта хонадон яширин дори омборига айлантирилгани аниқланди. Уч нафар фуқаро ушбу манзилларда тегишли сифат сертификатларига эга бўлмаган дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган.

Текширувда 287 турдаги жами 46 865 дона дори воситаси аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 5,2 млрд сўмга баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тўқликка шўхлик қилманг!» — Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчиларини пора учун койиди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчиларининг пора билан қўлга тушаётганини танқид қилиб, ёшлигида гувоҳ бўлган воқеани эслади.

Унинг айтишича, Янги йил арафасида бир бола сотувдаги тортни ялаб кўргани учун сотувчи аёл уни туртиб юборган. Шунда Мирзаев болага тортни сотиб олиб, совға қилган.

Орадан йиллар ўтиб, ўша боланинг туман молия бўлими бошлиғи бўлганини эшитган.

«Бугун эса сиз, ҳоким ёрдамчилари, тўқликка шўхлик қилиб, пора билан қўлга тушяпсиз. Сизга нима етмаяпти, нима камлик қиляпти?!» — деди вилоят ҳокими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤷‍♂1🔥1