EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Аэропортлар атрофида ҳаво сифати назоратга олинади

Uzbekistan Airports аэропортлар яқинида ҳаво сифатини 24 соат давомида кузатувчи автоматик станцияларни ўрнатмоқда.

15 октябрь куни Фарғонада шундай станция ўрнатилди. Самарқандда эса ускунани ўрнатиш ва созлаш ишлари 9 октябрда якунланган.

Станциялар ҳаводаги майда заррачалар ва зарарли газлар миқдорини ўлчайди. Маълумотлар автоматик равишда атроф-муҳит мониторинги тизимига узатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алифбодаги 4 та белги ўзгарса, паспорт ва пуллар ҳам алмаштириладими?

Ўзбек алифбосига таклиф этилаётган ўзгаришлар сабаб паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, диплом ва кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш талаб этилмайди. Амалдаги пулларни ҳам алмаштириш керак бўлмайди.

Таклифга кўра, алифбо тўлиқ янгиланмайди, фақат тўртта белги қулайлаштирилиб, тескари вергулдан воз кечилади.

Яъни алифбога ўзгартиш киритилиши фуқаролар учун қўшимча харажатларни келтириб чиқармайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сувнинг ҳиди ва ранги ўзгаргани айтилмоқда

Тошкентнинг Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Юнусобод туманларида айрим аҳоли иссиқ сувдан кучли кимёвий ҳид келаётгани ва унинг зангсимон тусга кирганидан шикоят қилаётгани айтилмоқда.

Айрим фойдаланувчиларнинг билдиришича, сувнинг ҳиди қўлни совун билан ювгандан кейин ҳам сақланиб қолмоқда.

Ҳозирча сувнинг ҳиди ва ранги ўзгаришига нима сабаб бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳолатга расмий изоҳ берилгани ҳам маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон энергетикасига 4,7 млрд долларлик битимлар имзоланди

16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳаси инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда умумий қиймати 4,7 млрд долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди.

Лойиҳалар доирасида 3 минг мегаватт электр ишлаб чиқариш ва 400 мегаватт энергия сақлаш қувватлари яратилади.

Президент маълум қилишича, сўнгги йилларда энергетика соҳасига 35 млрд доллар инвестиция киритилган. Ҳозирда қайта тикланувчи энергиянинг жами генерациядаги улуши 31 фоизга етган.

2030 йилгача яна 22 минг мегаватт янги қувват яратиш, «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуёш ва шамол электр станцияси лойиҳаси очиқ танловга чиқарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланиб, ранги ўзгарди? Расмий изоҳ берилди

«Иссиқликтаъминоти» АЖ Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ҳиди ва ранги ўзгарганини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан изоҳлади.

Маълум қилинишича, қувурларни синовдан ўтказиш ва тармоқларни қайта улаш жараёнида тўпланган туз ҳамда коррозия заррачалари сувга аралашиши мумкин.

Корхона сувдаги «керосин» ёки «кимёвий ҳид» нефть маҳсулотлари ёки заҳарли моддалар мавжудлигини англатмаслигини таъкидлади. Айни пайтда тизим одатий режимда ишлаётгани билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ" – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Давлат раҳбари энергетикани мамлакат тараққиётининг «юраги» деб атади. Унинг таъкидлашича, барқарор энергия таъминоти тадбиркорлар сармояси ва аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончи учун муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥9👎2
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси очиқ эълон қилинади

Ўзбекистонда энергетика соҳасини 2050 йилгача ривожлантириш бўйича Миллий бош режа илк бор ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади.

Режага кўра, келгуси йил 1 мартга қадар электр тармоқларига уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлгача эса тўлиқ бош режа тақдим этилади. Ҳужжатларда ҳудудларда электр энергиясига бўлган талаб, зарур инфратузилма ва янги қувватларни жойлаштириш имкониятлари акс этади.

Шунингдек, «яшил» энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлари орқали қўшимча даромад олиш механизмлари жорий этилади. Бу борада давлат ва инвесторлар манфаатларини адолатли тақсимлаш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥13👎1
Электр энергиясига талаб ошмоқда: янги тармоқлар ва дата-марказлар учун режалар белгиланди

Президент электр станцияларини кўпайтириш билан бирга, ишлаб чиқарилган энергияни истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоқларни ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида электрга бўлган талабнинг бир қисми бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган энергия ҳисобига қопланмоқда. Янги саноат зоналари ва йирик корхоналар ишга туширилиши эса тармоқларга тушадиган юкламани янада оширади.

Шунингдек, сунъий интеллект ва дата-марказлар фаолияти электр энергиясига талабни тез ошираётган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Бундай объектлар учун ер майдонлари, электр тармоқларига уланиш имкониятлари ва «яшил» энергия манбалари мавжуд ҳудудлар олдиндан белгиланади.

Ҳар бир йирик дата-марказ учун асосий ва захира электр таъминоти, энергияни сақлаш ҳамда совитиш тизимлари биргаликда режалаштирилади. Инвесторлардан электр ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ечимлар таклиф этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥12
2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи қурилади

Сўнгги беш йилда электр тармоқларини модернизация қилишга 2 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтирилди. Энди тармоқларни янгилаш ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш устувор вазифага айланади.

2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 ГВтга етказиш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг катта қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон «яшил» энергияни Каспий денгизи орқали Европага экспорт қилиш, Афғонистон ва Жанубий Осиё бозорларига чиқиш бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥9
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода газни чуқур қайта ишлаш ва энергетика учун кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади

Президент газни фақат электр энергияси ишлаб чиқариш учун эмас, балки чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Хусусан, Бухоро вилоятида полиэтилен, полипропилен ва PET маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган MTO лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, энергетика соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «ACWA» компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, ёшларни энергетиканинг янги йўналишларига ўқитишни бошламоқда.

Келгуси ўқув йилидан олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Шунингдек, ҳар йили 50 нафар ёшнинг дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун давлат грантлари ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пропан газ етказиб беришда давлат монополияси тугатилади

Ўзбекистонда маҳаллаларга суюлтирилган газ етказиб бериш соҳаси босқичма-босқич хусусий секторга очилади. Бу орқали соҳада бозор механизмлари жорий этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев илгари давлат монополиясида бўлган суюлтирилган газ етказиб бериш тизимида хусусий тадбиркорлар иштирокини кенгайтириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Энергетикада 850 миллион долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳалари тайёрланди

Хитойнинг «China Energy» компанияси 8 та энергия сақлаш станцияси қурилишида қарийб 40 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланди. Ушбу лойиҳалар қиймати 200 миллион долларга яқин бўлди.

Ўтган йили энергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларида маҳаллий товар ва хизматлар қиймати 740 миллион долларга етди. Президент ушбу кўрсаткични 3–4 баробар ошириш имконияти борлигини таъкидлади.

Ҳозир юқори кучланишли ускуналар, энергия сақлаш тизимлари учун бошқарув модуллари ва шамол генераторлари бутловчи қисмлари асосан импорт қилинмоқда. Уларни маҳаллийлаштириш бўйича умумий қиймати 850 миллион долларлик 12 та истиқболли лойиҳа тайёрланган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станцияси учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар кенгашига раҳбарлик қилади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгаши ташкил этилади. Унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилади.

Кенгашнинг асосий вазифаси — ер ажратишдан тортиб, объектларни ишга туширишгача бўлган жараёнларда инвесторлар дуч келаётган муаммоларни тезкор ҳал этишдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда иккинчи атом электр станцияси қурилиши бўйича музокаралар ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда иккинчи атом электр станциясини қуриш лойиҳаси юзасидан яқин кунларда инвесторлар билан музокаралар ўтказилишини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥10👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль бошқаруви чоғида бехосдан светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган 84 ёшли отахонга суд қандай қарор чиқарди?

Батафсил видеода👆

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

Меҳмонхона, йирик савдо мажмуаси ва умумий овқатланиш шохобчаларида замонавий бассейн қурган тадбиркорларга харажатнинг 50 фоизигача, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.

Субсидия 2026 йил 1 февралдан 2028 йил 1 январгача ишга туширилган дастлабки 100 та бассейн учун ажратилади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Хавфсиз бот»нинг янги имкониятлари: масжидлар, намоз вақтлари ва Қуръон курслари бир жойда

«Хавфсиз бот»нинг янги иловаси орқали яқин атрофдаги масжидларни топиш, қибла йўналиши ва намоз вақтларини билиш, Қуръон ва тажвид курслари, онлайн жума маърузалари ҳамда диний-маърифий материаллардан фойдаланиш мумкин.

Иловадан фойдаланиш тартиби видеороликда кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент “Бирорта муаммо бугундан қолмаслиги керак”

Инвесторларга мурожаат қилган Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш, давлат ва инвесторлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥11👎2
«Solfy» раҳбари Москвада қўлга олинди

«Solfy» финтех платформаси раҳбари ва «Halva» муддатли тўлов картаси асосчиларидан бири Андрей Басуев Москвадаги Шереметьево аэропортида ушланди. Россия ОАВлари маълумотига кўра, у Ўзбекистон ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган.

Ҳодиса «Solfy» ва Ўзбекистон Миллий банки ўртасидаги молиявий низо давом этаётган бир пайтда юз берди. Компания ва унинг инвестори Ўзбекистонга қарши қарийб 100 миллион долларлик халқаро арбитраж даъвосини киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram