This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқасида иссиқхона қурмоқчи бўлганларга 200 млн сўмгача субсидия ва 300 млн сўмгача кредит берилади
Президентнинг янги қарори (ПҚ–371-сон) билан иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича улкан имтиёзлар пакети тасдиқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍16🔥11👎3
Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг мақоми оширилди
ПФ–224-сон Фармон билан Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг лавозим мақоми ва ижтимоий таъминотига оид ўзгаришлар киритилди.
Унга кўра, Халқ қабулхонаси бошлиғи мақоми Президент Администрацияси департаменти бошлиғи ўринбосарига, унинг икки нафар ўринбосари эса бошқарма бошлиғига тенглаштирилди.
Ўзгаришлар тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, иш ҳақи, рағбатлантириш ҳамда таъминот шартларини ҳам қамраб олади.

😢2
Тошкентда учта туман ҳокими лавозимидан кетди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.
Лавозимидан озод этилганлар:
▪️ Чилонзор тумани ҳокими — Саидқаҳҳор Холхўжаев;
▪️ Яшнобод тумани ҳокими — Бахтиёр Рахманкулов;
▪️ Янгиҳаёт тумани ҳокими — Ҳаёт Иногамов.
Ҳозирча уларнинг ўрнига кимлар тайинланиши маълум қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.
Лавозимидан озод этилганлар:
▪️ Чилонзор тумани ҳокими — Саидқаҳҳор Холхўжаев;
▪️ Яшнобод тумани ҳокими — Бахтиёр Рахманкулов;
▪️ Янгиҳаёт тумани ҳокими — Ҳаёт Иногамов.
Ҳозирча уларнинг ўрнига кимлар тайинланиши маълум қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
"Анорбанк"нинг асосий акциядори интерпол қидирувидан ечилгани айтилмоқда
Ўзбекистонлик молиячи, “Анорбанк”нинг асосий акциядори ҳисобланган Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилганди.
👉 https://effect.uz/n/292
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонлик молиячи, “Анорбанк”нинг асосий акциядори ҳисобланган Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилганди.
👉 https://effect.uz/n/292
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎3👍2
“Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди
Ўзбекистоннинг Дарғом ва Шоҳруд каналлари 2026 йилда жаҳон ирригация мероси объектлари сифатида эътироф этилиб, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия (МКИД) реестридан жой олди.
👉 https://effect.uz/n/293
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистоннинг Дарғом ва Шоҳруд каналлари 2026 йилда жаҳон ирригация мероси объектлари сифатида эътироф этилиб, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия (МКИД) реестридан жой олди.
👉 https://effect.uz/n/293
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Туркиядаги ўзбекистонликлар ноқулай об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди
Истанбул, Ялова ва Кожаели вилоятларида кучли ёмғир ва шамол сабаб сув тошқинлари хавфи юзага келиши мумкин. Ўзбекистонликлардан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралди.
👉 https://effect.uz/n/294
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истанбул, Ялова ва Кожаели вилоятларида кучли ёмғир ва шамол сабаб сув тошқинлари хавфи юзага келиши мумкин. Ўзбекистонликлардан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралди.
👉 https://effect.uz/n/294
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қишлоқ хўжалиги техникасига субсидия ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш назорат тадбирлари давом этмоқда
Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилишда давлат томонидан ажратиладиган субсидиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда субсидия асосида харид қилинган техникаларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Ўзагроинспекциянинг муҳим вазифаларидан биридир.
👉 https://effect.uz/n/295
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилишда давлат томонидан ажратиладиган субсидиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда субсидия асосида харид қилинган техникаларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Ўзагроинспекциянинг муҳим вазифаларидан биридир.
👉 https://effect.uz/n/295
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Истанбулдаги университет ва мактаб фаолияти билан танишди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нажмиддин Билол Эрдоған билан Истанбулдаги Ибн Халдун университети ва «Янгидағу» мактабига ташриф буюрди.
Ташрифда таълим усуллари, ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

👍24🔥11👎1
Россия сафида Украинага қарши урушда иштирок этган ўзбекистонлик шахсга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Судланувчи судда урушга боришга таҳдид ва зўравонлик орқали мажбурланганини айтган.
👉 https://effect.uz/n/296
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Судланувчи судда урушга боришга таҳдид ва зўравонлик орқали мажбурланганини айтган.
👉 https://effect.uz/n/296
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди
Абдулазиз Абдулхаков Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар «UET Construction» МЧЖ ижтимоий объектлар қурилиши департаменти директори лавозимида ишлаган. Меҳнат фаолияти давомида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

😢2👍1
Ўзбекистонда эрта никоҳ ва ФҲДЁдан ўтмасдан диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун жарималар оширилди
Президент никоҳ ёши ва никоҳ тузиш тартиби тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазоларни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади.
👉 https://effect.uz/n/297
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент никоҳ ёши ва никоҳ тузиш тартиби тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазоларни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади.
👉 https://effect.uz/n/297
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥10👎1🤔1
Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси мажмуасида юқори технологиялар билан танишди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандисларнинг меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга киритилган инвестициялар турибди. Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга.
Мутахассисларимиз ўртасида тажриба алмашиш ҳамда технологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун имкониятлар борлигини кўрмоқдаман", деб ёзади Мирзиёева ўз телеграм саҳифасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥9🤔1
Янгиҳаёт туманига янги ҳоким тайинланди
Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2021 йилда эса мазкур университет магистратурасини тамомлаган.
У тайинловга қадар Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта банк ходими ниқоби остида: 19 та корхонадан 2 миллиард сўм ўғирлангани айтилмоқда
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўмини ўзлаштиришда гумонланаётган шахс ушланди.
Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, гумонланувчи ўзини банк ходими сифатида таништириб, техник ёрдам кўрсатиш баҳонасида пулларни қўлга киритган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
📞 Жабрланганлар учун: 71 206 55 04

👎1