EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Андижонда ўқувчи қизлар жанжали: синф раҳбари лавозимидан озод этилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 11-мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, воқеа 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида, танаффус вақтида «Қўштепа» маҳалласидаги мактабда юз берган.

Ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти, профилактика инспектори ва ота-оналар иштирокида ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, синф назоратида камчиликларга йўл қўйгани сабабли синф раҳбари Ш.Н. синф раҳбарлиги вазифасидан озод этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди

У ҳаракатланган автомобил кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.


👉 https://effect.uz/n/291

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газ нархи ошиши кутилмоқда

Ҳукумат томонидан суюлтирилган газ (пропан) нархлари ва етказиб бериш тарифларини тартибга солишга оид янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ сув ва иситиш тарифлари 30% га оширилади — аммо, ҳисоблагичи йўқлар учун хушхабар бор!

1 ноябрдан иссиқ сув ва иситиш хизматлари қимматлашиши кутилмоқда. Янги тарифлар илк бор бутун республика бўйича ягона ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 5 йилга қамалди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 10 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходими 5 йилга қамалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Хоманаийни ўлдириш хато бўлганини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши уруш давомида мамлакатнинг собиқ олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийни ўлдириш хато бўлган бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, ҳозир Вашингтон Эрон билан музокаралар олиб боришда кимга мурожаат қилишни билмаяпти. Бу ҳақда Трампнинг Огайо штатидаги нутқи стенограммасигa таяниб, Roll Call нашри хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пешеходдаги фожиа : Tергов натижалари кутилмоқда

Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли Фирдавс Умаров ҳалок бўлди, унинг 19 ёшли яқин қариндоши Алпомиш эса оғир жароҳат олди.

Оила вакилларининг айтишича, фожиа 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси, йигитлар Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида электр самокатда ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган. Уларнинг таъкидлашича, йигитларни Monza русумли автомобиль уриб юборган.

Ҳозир тергов қайси босқичда? : Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Расмий маълумотга кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Марҳумнинг яқинлари экспертиза хулосалари ва бошқа ҳужжатлар тергов жараёнида инобатга олинишини кутмоқда.

Оила нима талаб қилмоқда? : Фирдавснинг онаси ва яқинлари терговнинг холис ва қонуний ўтказилишини, ҳодисанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритилишини ҳамда айбдор деб топилган шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини сўрамоқда.

Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани ва бу борада қандай қарор қабул қилингани юзасидан ҳам саволлар мавжуд.

Батафсил эртанги лавҳамизда.

Еffect.uz — ҳодиса тафсилотлари, тергов жараёни ва марҳумнинг яқинлари талабларини ўрганишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энагалик ваъдаси ортидаги мудҳиш  воқеа

Туркияда аёл 8 йил давомида ертўлада сақланди!
Хориждаги шубҳали иш таклифлари ортида даҳшатли одам савдоси тузоғи яширинган бўлиши мумкинлигидан яна бир бор огоҳлантирувчи мудҳиш воқеа юз берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эри учун жигарини берган аёл бугун ўзи ёрдамга муҳтож

Турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қолиш учун жигарининг 80% берган аёл бугун икки фарзанди билан оғир шароитда яшаётганини айтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
8 миллион долларлик киберфирибгарлик: жиноий гуруҳ орасида банкнинг киберхавфсизлик ходими ҳам бор

Тошкентда сохта колл-марказ орқали фуқароларни алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди.

Гумонланувчилар банклар номидан қўнғироқ қилиб, шахсий маълумотларни қўлга киритган, банк карталаридан пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган 8 миллион доллар криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган.

Гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган. Улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бор. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда кучли сел «Damas»ни оқизиб кетди

Бир инсон фожиали тарзда ҳалок бўлди!
13 октябрь куни кечқурун Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида кучли сел келиши оқибатида мудҳиш фожиа юз берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқасида иссиқхона қурмоқчи бўлганларга 200 млн сўмгача субсидия ва 300 млн сўмгача кредит берилади

Президентнинг янги қарори (ПҚ–371-сон) билан иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича улкан имтиёзлар пакети тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥11👎3
Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг мақоми оширилди

ПФ–224-сон Фармон билан Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг лавозим мақоми ва ижтимоий таъминотига оид ўзгаришлар киритилди.

Унга кўра, Халқ қабулхонаси бошлиғи мақоми Президент Администрацияси департаменти бошлиғи ўринбосарига, унинг икки нафар ўринбосари эса бошқарма бошлиғига тенглаштирилди.

Ўзгаришлар тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, иш ҳақи, рағбатлантириш ҳамда таъминот шартларини ҳам қамраб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ўзбекистонда таълим харажатлари 5 йилда 2,1 баравар ошди

Ўзбекистонда давлатнинг таълим соҳасига йўналтирган харажатлари 2025 йилда 84,2 триллион сўмга етди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 2,1 баравар кўп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда учта туман ҳокими лавозимидан кетди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.

Лавозимидан озод этилганлар:
▪️ Чилонзор тумани ҳокими — Саидқаҳҳор Холхўжаев;
▪️ Яшнобод тумани ҳокими — Бахтиёр Рахманкулов;
▪️ Янгиҳаёт тумани ҳокими — Ҳаёт Иногамов.
Ҳозирча уларнинг ўрнига кимлар тайинланиши маълум қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
"Анорбанк"нинг асосий акциядори интерпол қидирувидан ечилгани айтилмоқда

Ўзбекистонлик молиячи, “Анорбанк”нинг асосий акциядори ҳисобланган Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилганди.

👉 https://effect.uz/n/292

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎3👍2
“Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди

Ўзбекистоннинг Дарғом ва Шоҳруд каналлари 2026 йилда жаҳон ирригация мероси объектлари сифатида эътироф этилиб, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия (МКИД) реестридан жой олди.

👉 https://effect.uz/n/293

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Туркиядаги ўзбекистонликлар ноқулай об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди

Истанбул, Ялова ва Кожаели вилоятларида кучли ёмғир ва шамол сабаб сув тошқинлари хавфи юзага келиши мумкин. Ўзбекистонликлардан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралди.

👉 https://effect.uz/n/294

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қишлоқ хўжалиги техникасига субсидия ажратиш ва ундан мақсадли фойдаланиш назорат тадбирлари давом этмоқда

Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилишда давлат томонидан ажратиладиган субсидиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда субсидия асосида харид қилинган техникаларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Ўзагроинспекциянинг муҳим вазифаларидан биридир.


👉 https://effect.uz/n/295

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Истанбулдаги университет ва мактаб фаолияти билан танишди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нажмиддин Билол Эрдоған билан Истанбулдаги Ибн Халдун университети ва «Янгидағу» мактабига ташриф буюрди.

Ташрифда таълим усуллари, ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥11👎1