EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш ва коммунал муаммолар бўйича мурожаат каналлари ишга тушди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар ва коммунал муаммолар ҳақида хабар бериш учун махсус мурожаат каналлари ишга туширилди.

Энди аҳоли @Kommunalmurojaat_bot ёки вазир ўринбосари Озода Жўраеванинг расмий Telegram каналидаги изоҳлар бўлими орқали мурожаат қилиши мумкин.

Келиб тушган мурожаатлар вазирликнинг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уй сотиб олаётганда алданиб қолмаслик учун нималарни текшириш керак?

Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, кейинги пайтларда инсофсиз қурувчилар сабаб уй-жой сотиб олиш жараёнида алданиб қолган фуқаролар сони ортиб, судларда етказилган моддий зарарни ундириш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам кўпаймоқда.

Шу муносабат билан фуқароларга янги уй харид қилишдан олдин, аввало, қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш тавсия этилмоқда.

Бунинг энг замонавий усулларидан бири — қурилиш объектидаги QR-кодни телефон орқали сканер қилиш. У орқали бинонинг ҳуқуқий ва техник ҳолати ҳақида расмий маълумот олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент — Нурафшон йўлида 280,8 млрд сўмлик йўл ўтказгич қурилди

Тошкент — Нурафшон йўналишида, Food City савдо мажмуаси яқинида қурилган янги йўл ўтказгич расман фойдаланишга топширилди.

Давлат бюджети ҳисобидан барпо этилган иншоотнинг узунлиги 66 метрни ташкил этади. Қайд этилишича, лойиҳа қиймати июль ойида 240 млрд сўмга баҳоланган бўлса, ҳозирда 280,8 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Бокуда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига амалий ташриф билан борди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент сиёсатига қаршимисиз?» — Урганчда “Яшил макон” учун ажратилган ерда иссиқхона қурилди

EFFECT.UZ’га мурожаат қилган Урганч шаҳри фуқаролари “Яшил макон” доирасида яшил боғ барпо этиш учун ажратилган ерда иссиқхона қурилганидан норози.

Расмий ҳужжатларда мазкур ер “Яшил боғ барпо этиш учун ажратилган ер майдони”, ердан фойдаланиш тури эса “Ҳудудни ободонлаштириш” сифатида кўрсатилган. Бироқ ҳудудда иссиқхона қурилган.

Санитария-эпидемиология соҳасидаги ҳужжатда иссиқхона Шовот каналидан 9 метр, турар жой биноларидан эса 25–30 метр масофада экани қайд этилган. Ҳужжатда иссиқхоналар учун аҳоли яшаш ҳудудларига нисбатан 100 метрлик санитария-муҳофаза масофаси талаби кўрсатилиб, мазкур жойлашув санитария талабларига мувофиқ эмаслиги қайд этилган.

Масала Урганч шаҳар ҳокими Бунёд Ражабов билан фуқаролар ўртасидаги суҳбатда ҳам муҳокама қилинган.
«Ҳеч қандай зарар бўлмайди», — деган ҳоким.

Фуқаролар эса санитария талабларига ишора қилган:

«Водоканалнинг СЭСи айтиб қўйибди: ... юз метр», — деган улар.

Фуқаролар аввалги расмий жавобни ҳам келтирган:

«Ҳақиқатда “Яшил макон” бу ер, бу ерда қуриш мумкин эмас».

Шунингдек, улар қурилишга сарфланган маблағлар ва ернинг кейинги тақдири юзасидан ҳам саволлар берган:

«Ҳозир шунча пул сарфланган... Ким растрата қилиб турибди? ... Эртага сотиб юборишса, бизлар — фуқаролар бердик».

Суҳбатда фуқаролар ҳокимга яна бир кескин саволни берган: «Сиз Президентнинг қарорига, ҳокимнинг қарорига қаршимисиз? Президентнинг сиёсатига қаршимисиз?»

👉 Батафсил ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 ёшли қиз дафн маросимида тобут ичида уйғонди

Гватемалада 15 ёшли қиз ўзининг дафн маросимида кутилмаганда ҳушига келди. Оила аъзолари уни вафот этган деб ўйлаб, дафн маросимига тайёргарлик кўраётган эди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар сув коммуникацияси бутунлай янгиланади — Хуршид Сотиев

Куни кеча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда иштирок этган Effect.uz мухбири Муҳаммад Али Қозоқов Тошкент шаҳрида ёмғир мавсумида юзага келувчи муаммоларга доир савол билан мурожаат қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Энди зўравонликдан жабр кўрган болалар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади

Тегишли ўзгартиришлар президент имзолаган янги қонунда белгиланди.


👉 https://effect.uz/n/290

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёев ва Алиев Бокуда учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи доирасида Боку шаҳрида Илҳом Алиев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥9👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Андижонда ўқувчи қизлар жанжали: синф раҳбари лавозимидан озод этилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 11-мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, воқеа 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида, танаффус вақтида «Қўштепа» маҳалласидаги мактабда юз берган.

Ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти, профилактика инспектори ва ота-оналар иштирокида ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, синф назоратида камчиликларга йўл қўйгани сабабли синф раҳбари Ш.Н. синф раҳбарлиги вазифасидан озод этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россиялик репер Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари контрабандасида гумонланиб ушланди

У ҳаракатланган автомобил кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.


👉 https://effect.uz/n/291

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газ нархи ошиши кутилмоқда

Ҳукумат томонидан суюлтирилган газ (пропан) нархлари ва етказиб бериш тарифларини тартибга солишга оид янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ сув ва иситиш тарифлари 30% га оширилади — аммо, ҳисоблагичи йўқлар учун хушхабар бор!

1 ноябрдан иссиқ сув ва иситиш хизматлари қимматлашиши кутилмоқда. Янги тарифлар илк бор бутун республика бўйича ягона ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 5 йилга қамалди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 10 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходими 5 йилга қамалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Хоманаийни ўлдириш хато бўлганини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши уруш давомида мамлакатнинг собиқ олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийни ўлдириш хато бўлган бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, ҳозир Вашингтон Эрон билан музокаралар олиб боришда кимга мурожаат қилишни билмаяпти. Бу ҳақда Трампнинг Огайо штатидаги нутқи стенограммасигa таяниб, Roll Call нашри хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пешеходдаги фожиа : Tергов натижалари кутилмоқда

Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли Фирдавс Умаров ҳалок бўлди, унинг 19 ёшли яқин қариндоши Алпомиш эса оғир жароҳат олди.

Оила вакилларининг айтишича, фожиа 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси, йигитлар Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида электр самокатда ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган. Уларнинг таъкидлашича, йигитларни Monza русумли автомобиль уриб юборган.

Ҳозир тергов қайси босқичда? : Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Расмий маълумотга кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Марҳумнинг яқинлари экспертиза хулосалари ва бошқа ҳужжатлар тергов жараёнида инобатга олинишини кутмоқда.

Оила нима талаб қилмоқда? : Фирдавснинг онаси ва яқинлари терговнинг холис ва қонуний ўтказилишини, ҳодисанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритилишини ҳамда айбдор деб топилган шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини сўрамоқда.

Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани ва бу борада қандай қарор қабул қилингани юзасидан ҳам саволлар мавжуд.

Батафсил эртанги лавҳамизда.

Еffect.uz — ҳодиса тафсилотлари, тергов жараёни ва марҳумнинг яқинлари талабларини ўрганишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энагалик ваъдаси ортидаги мудҳиш  воқеа

Туркияда аёл 8 йил давомида ертўлада сақланди!
Хориждаги шубҳали иш таклифлари ортида даҳшатли одам савдоси тузоғи яширинган бўлиши мумкинлигидан яна бир бор огоҳлантирувчи мудҳиш воқеа юз берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эри учун жигарини берган аёл бугун ўзи ёрдамга муҳтож

Турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қолиш учун жигарининг 80% берган аёл бугун икки фарзанди билан оғир шароитда яшаётганини айтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram