EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Китоб ўқиган аскар хизматдан бир ой олдин қайтиши мумкин

Ўзбекистонда республика миқёсидаги китобхонлик танловларида ғолиб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини 30 кунга қисқартириш таклиф этилмоқда.

Ташаббус аскарлар ўртасида китобхонликни рағбатлантиришга қаратилган. Ҳозирча бу таклиф бўлиб, унинг амалга оширилиши расмий қарорга боғлиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20 йиллик уйим фирибгарлар қўлига тушиб қолди

Таҳририятимизга адолатсизликка учраётган яна бир фуқародан мурожаат келиб тушди.

У шундай дейди: "Олий суддан норозиман. Олий суд раисига учрашиш учун 7-8 маротаба ариза ёздим, эшигида сарсон бўлдим лекин очиқчасига айнан сизларни киритмайман деб ҳайдаб чиқарди.

22 йилдан бери яшаб келаётган уйимни сохта ҳужжатлар қилиб бир фирибгар аёл бошқа бир шахсга сотиб юборди. Менда барча ҳужжат ва далилларим бўлса-да жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан инобатга олмасдан, фирибгарни оқлаб юборди.

Фирибгар аёл муқаддам жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 228-моддалари билан 3-4 маротаба судланган. Ҳақиқат қарор топишида ёрдам беришингизни сўрайман".

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Самарқандда 7,4 минг қалбаки доллар савдоси аниқланди

Самарқанд шаҳрида 7 400 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

ДХХ, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган уч нафар фуқаро 100 долларлик қалбаки банкнотлардан иборат жами 7 400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган.

ДХХ маълумотига кўра, ушбу шахсларнинг икки нафари аввал судланган. Шунингдек, қалбаки купюралар Туркиядан олиб келингани аниқлангани билдирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний фаолиятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Актёр суд биносида акасини уришганини айтиб, Президентга мурожаат қилди

У Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари ва туман прокуратураси фаолиятидан норози эканини ҳам билдирди.

👉 https://effect.uz/n/285

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ишга жойлаштириш ваъдаси 2 500 долларга тушди

Бухорода танишлари орқали ҳамширалик лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 2 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда кўршапалакнинг ноёб тури аниқланди

Ушбу топилма 2026 йил сентябрь ойида Устюрт платосининг жанубий қисмида, Туркманистон билан чегарадош ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти экспедицияси давомида қайд этилди.

👉 https://effect.uz/n/286

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда янги газ кони топилди: кунига 400 минг куб метргача газ олинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Шўртан ҳудудида «Бўрисой» янги газ кони аниқланди. Дастлабки синовларда қудуқдан бир кеча-кундузда 300–400 минг куб метр табиий газ ва конденсат оқими олинди.

Қидирув ишлари 5 августда бошланган. Қудуқ 3159 метр чуқурликкача бурғиланган.

Ҳозирда мутахассислар коннинг имкониятларини баҳоламоқда. Режага кўра, синовлар якунлангач, 15 октябрдан газни қайта ишлашга юбориш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда 3 166 та қоидабузарлик бартараф этилди

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, республика бўйича назоратга олинган 28 708 та қурилиш объектида 301 мингдан ортиқ мониторинг ўтказилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 215 907 та мажбурий кўрсатма берилди. Қоидабузарликларни буздириш ишлари орқали бартараф этиш бўйича 3 166 та ҳолат қайд этилди.

Шунингдек, назорат талабларини бузган қурилиш иштирокчиларига нисбатан 348 та тақдимнома киритилди, сифатсиз қурилиш материаллари бўйича эса тегишли ташкилотларга 1 650 та тақдимнома юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди — Саида Мирзиёева

Педофиллар учун энди умрбод қамоқ жазоси ҳам кучга киради.

👉 https://effect.uz/n/287

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥11
CITY TOWER – Тошкентдаги муаммолар минораси

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «CITY TOWER» лойиҳаси атрофидаги можаро бир неча йилдан бери давом этмоқда. Бир томонда — хонадон учун маблағ тўлаган ва уйига кўчиб киришни кутаётган фуқаролар.

Иккинчи томонда — қурилишни амалга оширган «IQBOL ZAMIN SERVIS» МЧЖ. Кейинчалик ишга банк кредитлари, гаровдаги мол-мулк, судлар, прокуратура ва жиноят иши ҳам қўшилди.

EFFECT.UZ аввалроқ 1700 нафар фуқаронинг мурожаатлари асосида ушбу мавзуни ёритган эди. Шундан кейин Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, масала ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани маълум қилинган. Бироқ орадан вақт ўтиши билан саволлар камайиш ўрнига кўпайди.

👉 https://youtu.be/wLq5DnB91eM
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14 октябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади. Хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45👎2
Андижонда қизлар ўртасида "сола-сол" бўлди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида мактаб ўқувчи қизлари ўртасида урушиш ҳолати акс этган видеолар тарқалди.

Мактаб вилоятнинг қайси ҳудудида жойлашгани ва жанжал нимадан келиб чиққани бўйича ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Болаларга жинсий тажовуз қилганлар умрбод қамалиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва уларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади.

Янги қонунга кўра, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Бундай жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддати ҳам бекор қилинади.

Шунингдек, боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларда енгиллаштирувчи ҳолатлар жазони камайтириш учун асос бўлмайди.

Ҳужжат билан бешта кодекс ва олтита қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада BMW ҳайдовчиси юқори тезлик сабаб вафот этди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 28 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

👉 https://effect.uz/n/288

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда онасининг синфдошлари билан жанжаллашган йигит 16 йилга қамалди

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 21 ёшли йигит онасининг синфдошлари билан юзага келган можаро оқибатида бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Суд унга 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гувоҳномасиз рулга ўтирган ўсмир BMW’да ҳалок бўлди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир бошқарган BMW ЙТҲга учради. Ҳалокат оқибатида у ҳаётдан кўз юмди.

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир бошқарувидаги BMW автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда ўсмир ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш ва коммунал муаммолар бўйича мурожаат каналлари ишга тушди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар ва коммунал муаммолар ҳақида хабар бериш учун махсус мурожаат каналлари ишга туширилди.

Энди аҳоли @Kommunalmurojaat_bot ёки вазир ўринбосари Озода Жўраеванинг расмий Telegram каналидаги изоҳлар бўлими орқали мурожаат қилиши мумкин.

Келиб тушган мурожаатлар вазирликнинг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уй сотиб олаётганда алданиб қолмаслик учун нималарни текшириш керак?

Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, кейинги пайтларда инсофсиз қурувчилар сабаб уй-жой сотиб олиш жараёнида алданиб қолган фуқаролар сони ортиб, судларда етказилган моддий зарарни ундириш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам кўпаймоқда.

Шу муносабат билан фуқароларга янги уй харид қилишдан олдин, аввало, қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш тавсия этилмоқда.

Бунинг энг замонавий усулларидан бири — қурилиш объектидаги QR-кодни телефон орқали сканер қилиш. У орқали бинонинг ҳуқуқий ва техник ҳолати ҳақида расмий маълумот олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram