Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Айни дамда Навоий шаҳри ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 32-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия кун тартибидаги ташкилий масалага кўра, Навоий вилояти ҳокимининг 2026 йил 13 октябрдаги 229-5-0-Қ/26-сонли қарорига асосан Исломов Бобир Ҳуснидинович Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган.
⬛ 2003 йилда Навоий давлат кончилик институтини,
⬛ 2005 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини,
⬛ 2012 йилда эса Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Тайинловга қадар у «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Маълумот учун, шу кунга қадар Навоий шаҳрига Эргашев Дилмурод Бекмурадович ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1😢1
Тошкентнинг 4 туманида газ вақтинча ўчирилади
14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Тошкентнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Газ таъминоти Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида, шунингдек, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим қисмларида узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Тошкентнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Газ таъминоти Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида, шунингдек, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим қисмларида узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолат ва қонун устуворлиги — олий мақсад
Олий суд раиси Робахон Махмудова билан эксклюзив суҳбат.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий суд раиси Робахон Махмудова билан эксклюзив суҳбат.
Суд — ҳар бир фуқаро адолатни ҳис этадиган даргоҳ бўлиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2👍1👎1
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилиши мумкин
2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий ёки банк карталарига ўтказилиши кўзда тутилган.
Ёрдам Ижтимоий реестрдаги оилалар, шунингдек, белгиланган мезонларга мос келувчи бошқа эҳтиёжманд оилаларга ҳам берилиши мумкин.
Бундан ташқари, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда электр энергиясининг базавий истеъмол меъёрини ойига 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилмоқда.

👍45🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис гази — сезилмас хавф: бир хато ҳаётга зомин бўлиши мумкин
Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёнғин ва ис газидан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.
Эҳтиёт чораларини кўринг — ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёнғин ва ис газидан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.
Эҳтиёт чораларини кўринг — ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
🔴 Эҳтиёжманд оилаларга қиш олдидан 1 миллион сўм ёрдам ва суюлтирилган газ учун компенсация бериш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда коммунал хизматлар тарифларини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:
➖ Ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
➖ Газлашмаган ҳудудларда қишки электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш;
➖ Эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация бериш;
➖ Суюлтирилган газ нархини 1 килограмм учун 5 000 сўм этиб белгилаш;
➖ 2026 йил 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30 фоизга ошириш.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида иситиш хизмати тарифи 1 м² учун суткасига 314 сўм, ҳисоблагич мавжуд бўлганда эса 1 м³ иссиқ сув нархи 11 607 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.

👍48🔥33😢2🤔1
Давлат харидларида қарийб 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди
Рақобат қўмитаси Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида давлат харидларига оид қарийб 10 млрд сўмлик қонунбузилишларни аниқлади.
Жумладан:
▪️ Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида — 2,5 млрд сўмлик;
▪️ Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 2-сонли мактаб-интернатида — 1,4 млрд сўмлик;
▪️ Наманган вилояти Чуст туман тиббиёт бирлашмасида — қарийб 1,8 млрд сўмлик давлат харидларида рақобатни чекловчи ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитаси Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида давлат харидларига оид қарийб 10 млрд сўмлик қонунбузилишларни аниқлади.
Жумладан:
▪️ Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида — 2,5 млрд сўмлик;
▪️ Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 2-сонли мактаб-интернатида — 1,4 млрд сўмлик;
▪️ Наманган вилояти Чуст туман тиббиёт бирлашмасида — қарийб 1,8 млрд сўмлик давлат харидларида рақобатни чекловчи ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда хонадондан бутун бошли нарколаборатория чиқди
Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида гиёҳвандлик моддаларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланган 3 нафар шахс ушланди.
2003 ва 2005 йилларда туғилган гумонланувчиларнинг хонадондан 5 кг 863 грамм прегабалин, 100 мингта бўш капсула, электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар топилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.

Қибрайда муассаса раҳбари 5 минг доллар пора билан ушланди
Қибрай туманидаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари фуқародан 16 минг доллар талаб қилиб, шундан 5 минг долларини хизмат хонасида олаётганида ашёвий далиллар билан ушланди.
У хонадон каналга яқин қурилгани бўйича судда даъводан воз кечишни ваъда қилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
😎 BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 2,5 трлн сўмлик криптоайланма фош этилди
Фарғона вилоятида бир нечта криптобиржа орқали жами 2,5 трлн сўмлик криптоактивлар айланмасини амалга оширган шахс ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилоятида бир нечта криптобиржа орқали жами 2,5 трлн сўмлик криптоактивлар айланмасини амалга оширган шахс ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Қашқадарёда сел туфайли бир киши ҳалок бўлди
Деҳқонобод туманида кузатилган сел оқибатида Дамас оқиб кетиб, ичидаги йўловчи вафот этди.
👉 https://effect.uz/n/276
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Деҳқонобод туманида кузатилган сел оқибатида Дамас оқиб кетиб, ичидаги йўловчи вафот этди.
👉 https://effect.uz/n/276
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Энергия ислоҳотлари даврида эҳтиёжманд аҳолига 1,7 трлн сўм ёрдам қилинади
Газсиз хонадонлар учун қишда имтиёзли электр энергияси ҳажми 75 фоизга ошади.
👉 https://effect.uz/n/278
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Газсиз хонадонлар учун қишда имтиёзли электр энергияси ҳажми 75 фоизга ошади.
👉 https://effect.uz/n/278
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига «яшил» технологияларни жорий қилиш юзасидан тақдимот билан танишди
Тошкент шаҳри ва атрофидаги иссиқхоналарга «яшил» мақомга ўтиб ишлашга рухсат берилади.
👉 https://effect.uz/n/279
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри ва атрофидаги иссиқхоналарга «яшил» мақомга ўтиб ишлашга рухсат берилади.
👉 https://effect.uz/n/279
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥9👎1
Бағдоднинг қулаши: мўғуллар йўқ қилган билимлар ва қонли тарих
1258-йил. Тигр дарёси бўйида жойлашган улкан шаҳар — Бағдод. Бу шаҳар асрлар давомида олимлар, табиблар, математиклар, шоирлар ва савдогарларни ўзига жалб қилган. Бу ерда китоблар кўчирилган, қадимги юнон асарлари араб тилига таржима қилинган, астрономия, тиббиёт ривожланган. Аммо энди шаҳар деворлари қаршисида бошқа бир куч пайдо бўла бошлади...
👉 https://effect.uz/n/277

👍1
Халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона йиғими 20 фоизга камайтирилади
Бу Президентнинг 12 октябрдаги транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид ПҚ–368-сон қарорида белгиланди.
👉 https://effect.uz/n/280
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу Президентнинг 12 октябрдаги транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид ПҚ–368-сон қарорида белгиланди.
👉 https://effect.uz/n/280
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11
Танловга турмуш ўртоқ хўжайин: Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётгани айтилмоқда
Effect.uz’га Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз турмуш ўртоғини туманлараро перинатал марказ раҳбари лавозимига тайинлаш учун ўтказилган танловда раислик қилгани ҳақида маълумотлар келиб тушди.
Айтилишича, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадова Тошкент тумани туманлараро перинатал маркази раҳбарлигига ишга қабул қилинган.
Эътиборли жиҳати шундаки, Гулнара Асадовани мазкур лавозимга қабул қилиш бўйича ARGOS платформаси орқали ўтказилган танлов ва суҳбат жараёнига Ҳусан Асадовнинг ўзи раислик қилгани айтилмоқда.
Юзага келган саволлар:
— Бошқа номзодлар билан бир қаторда ўз турмуш ўртоғи иштирок этган танловга раҳбарнинг ўзи раислик қилиши белгиланган тартибларга мос келадими?
— Танлов жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўрилган?
— Номзодларни баҳолаш жараёни ҳақиқатан ҳам холис ва мустақил ўтказилганми?
Айниқса, давлат хизматида очиқлик, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда, мазкур ҳолатга расмий ойдинлик киритиш муҳим.
Агар танлов ва тайинлов амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқ ўтказилган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идоралар буни ҳужжатлар асосида жамоатчиликка тушунтириб бериши керак. Агар қонунбузилиш ёки манфаатлар тўқнашуви аниқланса, бунга ҳуқуқий баҳо берилиши лозим.
Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва масъул идораларнинг расмий муносабатини кутади.

👍9👎1
Пахта теримида 3,4 млн тонна ҳосил йиғиб олинди
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, 12 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат далаларида 3,4 млн тонна пахта хомашёси йиғиб олинган. Бу шартнома режасининг 76 фоизини ташкил этмоқда.
Жами ҳосилнинг 848 минг тоннаси қўлда, 2,6 млн тоннаси эса пахта териш машиналари ёрдамида йиғиб олинган. Шу тариқа, теримнинг қарийб 75 фоизи механизация ҳисобига тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, қўлда терилган пахтанинг 174 минг тоннаси техника кириши учун даланинг чет қисмларидан, 674 минг тоннаси эса машина кириши қийин бўлган кичик майдонлардан йиғиб олинган.
Ҳозирда теримга 3 мингга яқин юқори унумдор пахта териш машинаси жалб қилинган. Жорий йилда фермер хўжаликлари ва агрокластерларга лизинг асосида 1 мингдан ортиқ замонавий техника етказиб берилган.
12 октябрь кунининг ўзида машиналар томонидан 147 минг тонна пахта терилган бўлиб, бир техника ҳисобига ўртача 50 тоннадан ҳосил тўғри келган.

🤔3👍2🤷♂1
Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади
Президентнинг “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 13.10.2026 й.) қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/n/281
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 13.10.2026 й.) қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/n/281
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥8
Самарқандда кредит қарздорлиги сабабли меҳмонхона биноси хатланиб, онлайн ауксионга қўйилди
Самарқанд вилояти Бюро мажбурий ижро (БПИ) бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, меҳмонхона биноси онлайн ауксион орқали сотувга чиқарилган.
👉 https://effect.uz/n/282