Тошкентда 62 та янги сайр ва туризм ҳудуди ташкил этилади
Тошкент шаҳри туманларида соҳилбўйи ҳудудлар, гавжум кўчалар, туризм маҳаллалари, фестиваль кўчалари ва сояли сайр масканларидан иборат 62 та объект ташкил этилади.
Ушбу лойиҳалар учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16 ёшли қизга тегажоғлик қилган робот мусодара қилинди
Германиянинг Кёлн шаҳрида робот 16 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 11 октябрга ўтар кечаси, ярим тунда, шаҳар марказидаги овқатланиш шохобчаси яқинида содир бўлган. Қиз ўша вақтда 17 ва 18 ёшли дугоналари билан бўлган. Тахминан 1,2 метр баландликдаги қизил-олтинранг робот унга орқадан яқинлашиб, тегажоғлик қилган.
Нашр ёзишича, роботнинг 16 ёшли эгаси ва унинг 19 ёшли таниши воқеани видеога олган, ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатган ва роботнинг ҳаракатларини изоҳлаб борган.
Политсия чақирувдан сўнг воқеа иштирокчиларини яқин атрофда аниқлаган. Робот эса Volkswagen русумли автомобил юкхонасидан топилган.
Ҳозирда терговчилар робот қандай бошқарилгани ва унинг ҳаракатларига кимдир атайлаб таъсир кўрсатган-кўрсатмаганини аниқламоқда.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пичоқ суякка тақалган: Қулаган «OLIMP» лойиҳаси, ҳокимнинг фуқароларга кўрсатаётган амалий ёрдами
Мирзо Улуғбек туманида қурилиши якунланмаган «OLIMP» лойиҳаси атрофидаги муаммолар яна кун тартибида ва аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Туман ҳокими Баҳодир Ғоибназаров масалада аҳолига кўмаклашиш учун 30 сентябрь куни фуқаролар билан учрашув ўтказган бўлса, 3 октябрь куни объектнинг ўзига бориб, уларнинг мурожаат ва талабларини шахсан тинглади. Масъулларга қурилишни жадаллаштириш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича топшириқлар берилди.
Бироқ масаланинг тарихи анча мураккаб. Ҳужжатларга кўра, объектнинг ер ва қурилиш тарихи бир неча босқични қамраб олади. Шунингдек, «ERNEST-HOLDING» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ишнинг бир қисми судда кўриб чиқилган ва айрим шахсларга нисбатан ҳукм чиқарилган. Жиноят ишининг бошқа қисми эса терговни давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган.
Ҳозирча асосий савол битта: «OLIMP» қурилиши қачон якунланади ва умри кутиш билан ўтаётган фуқаролар қайси муддатда уйларининг калитини қўлига олади? Ҳокимнинг маълум қилишича, бу ишлар 2027 йилнинг 1 январь кунига қадар тўлиқ якунланади. EFFECT.UZ вазиятни кузатишда давом этади.
👉 Мақола
👉 Тўлиқ видео

Озарбайжонда ҳижоб можароси: 37 киши ҳибсга олинди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида мактаб формаси бўйича янги талаблар жорий этилиши ортидан норозиликлар юзага келди. Бу ҳақда маҳаллий APA агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Гарадоғ туманида мактаб директорларидан бирининг автомобилига ўт қўйилган, Ясамал туманидаги мактаблардан бирига эса ўт қўйишга уриниш бўлган. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳеч ким жабрланмаган.

👎1
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади.
Ташриф доирасида давлат раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади.
Ташриф доирасида давлат раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥36👎2
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Айни дамда Навоий шаҳри ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 32-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия кун тартибидаги ташкилий масалага кўра, Навоий вилояти ҳокимининг 2026 йил 13 октябрдаги 229-5-0-Қ/26-сонли қарорига асосан Исломов Бобир Ҳуснидинович Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган.
⬛ 2003 йилда Навоий давлат кончилик институтини,
⬛ 2005 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини,
⬛ 2012 йилда эса Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Тайинловга қадар у «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, шу кунга қадар Навоий шаҳрига Эргашев Дилмурод Бекмурадович ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Тошкентнинг 4 туманида газ вақтинча ўчирилади
14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Тошкентнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Газ таъминоти Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида, шунингдек, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим қисмларида узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Тошкентнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Газ таъминоти Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида, шунингдек, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим қисмларида узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолат ва қонун устуворлиги — олий мақсад
Олий суд раиси Робахон Махмудова билан эксклюзив суҳбат.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий суд раиси Робахон Махмудова билан эксклюзив суҳбат.
Суд — ҳар бир фуқаро адолатни ҳис этадиган даргоҳ бўлиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2👎1
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилиши мумкин
2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсуми учун 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий ёки банк карталарига ўтказилиши кўзда тутилган.
Ёрдам Ижтимоий реестрдаги оилалар, шунингдек, белгиланган мезонларга мос келувчи бошқа эҳтиёжманд оилаларга ҳам берилиши мумкин.
Бундан ташқари, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда электр энергиясининг базавий истеъмол меъёрини ойига 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилмоқда.

👍45🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис гази — сезилмас хавф: бир хато ҳаётга зомин бўлиши мумкин
Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёнғин ва ис газидан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.
Эҳтиёт чораларини кўринг — ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёнғин ва ис газидан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.
Эҳтиёт чораларини кўринг — ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Иситиш ва иссиқ сув тарифлари 30 фоизга оширилиши мумкин
Ўзбекистонда коммунал хизматлар тарифларини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:
➖ Ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
➖ Газлашмаган ҳудудларда қишки электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш;
➖ Эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация бериш;
➖ Суюлтирилган газ нархини 1 килограмм учун 5 000 сўм этиб белгилаш;
➖ 2026 йил 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30 фоизга ошириш.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида иситиш хизмати тарифи 1 м² учун суткасига 314 сўм, ҳисоблагич мавжуд бўлганда эса 1 м³ иссиқ сув нархи 11 607 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.

👍48🔥33😢2🤔1
Давлат харидларида қарийб 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди
Рақобат қўмитаси Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида давлат харидларига оид қарийб 10 млрд сўмлик қонунбузилишларни аниқлади.
Жумладан:
▪️ Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида — 2,5 млрд сўмлик;
▪️ Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 2-сонли мактаб-интернатида — 1,4 млрд сўмлик;
▪️ Наманган вилояти Чуст туман тиббиёт бирлашмасида — қарийб 1,8 млрд сўмлик давлат харидларида рақобатни чекловчи ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитаси Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида давлат харидларига оид қарийб 10 млрд сўмлик қонунбузилишларни аниқлади.
Жумладан:
▪️ Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида — 2,5 млрд сўмлик;
▪️ Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 2-сонли мактаб-интернатида — 1,4 млрд сўмлик;
▪️ Наманган вилояти Чуст туман тиббиёт бирлашмасида — қарийб 1,8 млрд сўмлик давлат харидларида рақобатни чекловчи ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатлар қайд этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда хонадондан бутун бошли нарколаборатория чиқди
Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида гиёҳвандлик моддаларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланган 3 нафар шахс ушланди.
2003 ва 2005 йилларда туғилган гумонланувчиларнинг хонадондан 5 кг 863 грамм прегабалин, 100 мингта бўш капсула, электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар топилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.