EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.5K videos
36 files
72.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банклар картадаги пулни тўлиқ ечиб ололмайди: 680 минг сўм мижозда қолиши шарт

Ўзбекистонда кредит қарздорлигини ундириш тартибига янги талаб киритилди. Энди банклар айрим ҳолларда мижознинг розилигисиз банк картасидан қарзни ечиб олганда, ҳисобварақларда белгиланган миқдорда маблағ қолдириши шарт.

Марказий банк белгилаган қоидага кўра, мижознинг банк карталаридан кредит ёки кафиллик мажбуриятлари бўйича унинг топшириғисиз пул ечилганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярми — 680 минг сўм сақланиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда автобус йўлагига кирган ҳайдовчилар камерага тушади

Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг 6 километрида автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларига назорат камералари ўрнатилди.

Соат 06:00 дан 23:00 гача махсус рухсатсиз ушбу йўлакларда ҳаракатланиш тақиқланган.

Ҳайдовчилардан йўл белгиларига амал қилиш сўралди. Автобус йўлагини банд қилиш 50 нафардан ортиқ йўловчининг вақтига таъсир қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устюртда яна бир янги қудуқдан катта босимда газ олинди

Мўйноқ туманидаги "Ғарбий Қуйи Сургил" конининг 19-сонли қудуғида синовлар давомида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг кунлик дебити 400–500 минг куб метрни ташкил этди.

"Ўзбекнефтгаз"га қарашли кондаги бурғилаш ишлари мураккаб геологик шароитларда якунланган. "Ўзбекгеофизика" ўтказган синовларда газ оқими 4 588–4 708 метр чуқурликдаги қатламлардан юқори босим остида олинган.

Ҳозир қудуқни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда: технологик ускуналар ўрнатилиб, газ узатиш қувурлари ва тармоқлари қурилмоқда. Якуний гидродинамик тадқиқотлар ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон — робототехника бўйича жаҳон чемпиони!

Жанубий Кореяда ўтказилган FIRST Global Challenge 2026 халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медаль билан мутлақ чемпион бўлди.

Ўзбекистонлик ёш муҳандислар биринчи ўрин билан бир қаторда, 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини ҳам янгилади.

Дунёнинг 200 га яқин давлати орасида — Ўзбекистон биринчи бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Нафс қулига айланганларнинг панжара ортидаги аччиқ қисмати

Коррупция ва жиноятчилик сўзда эмас, амалда жазоланади. Бунинг ҳаётий исботини панжара ортидаги қисматлар, бой берилган эркинлик ва оиласидан айри тушган инсонлар мисолида кўриш мумкин.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг масъул ходимлари учун Тошкент вилоятидаги 48-сон манзил-колонияга профилактик ташриф ташкил этилди. Ушбу тадбир шунчаки расмий учрашув эмас, балки ҳар бир давлат хизматчисига чуқур сабоқ берувчи очиқ мулоқотга айланди.

Панжара ортидаги ҳақиқат: Муассаса шароитлари ва тартибот
Ташриф давомида колония бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, майор В.М. Содиқов меҳмонларни жазони ижро этиш муассасасидаги шароитлар, сақлаш камералари ва инфратузилма билан яқиндан таништирди. Қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги амалда қандай акс этиши ушбу муҳитда яққол намоён бўлди.

Маҳкумлар билан очиқ ва самимий суҳбат
Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва есда қоларли қисми маҳкумлар билан ўтказилган бевосита мулоқот бўлди. Ўйламай босилган биргина хато қадам, бир лаҳзалик нафс илинжида қабул қилинган нотўғри қарор бүгүн инсонларни ўз эркинлигидан маҳрум етган.

Панжара ортида кун санаб, бой берилган имкониятлардан надомат чекаётган кимсаларнинг аччиқ қисмати ва чиқарган хулосалари ҳеч кимни беэътибор қолдирмади.
"Ота-она бағри, оила тинчлиги, эркинлик ва ҳалол луқма — инсон учун энг юксак бойликдир. Бир лаҳзалик нафс, пора, мансабни суиистеъмол қилиш ёки қонунни четлаб ўтишга уриниш нафақат мансабдорнинг фаолиятига, балки унинг бутун оиласи, обрўси ҳамда келажагига барҳам беради."

Ҳалоллик — давлат хизматчисининг бош мезонидир
Давлат хизматида фаолият юритаётган ҳар бир ходим учун ҳалоллик — бу шунчаки қоида эмас, халқнинг ишончи ва юксак масъулият кўзгусидир.

Ҳар қандай мураккаб вазиятда фақат қонун ва виждонга таяниш, ҳар қандай коррупциявий таклифга қатъий ва муросасиз "Йўқ!" дея олиш ҳар бир фидойи ходимнинг бурчидир.

Хулоса ўрнида: Кечиккан пушаймонлик эркинликни қайтармайди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Сентябрь ойида 8 та банк жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси ой давомида 8 та йиғилиш ўтказиб, жами 37 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.

👉 https://effect.uz/n/272

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Самарқанддаги ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса 9 октябрь куни соат 13:00 атрофида Миркан маҳалласи ҳудудидаги автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлга тўсатдан чиққан велосипедчини айланиб ўтишга уринган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган электроскутер билан тўқнашган.

Электроскутердаги йўловчилардан бири воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Деновда таниқли полвонни пичоқлаган шахсга ҳукм ўқилди
 
Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган миллий кураш мусобақасида қотиллик юз берган: воҳанинг таниқли полвонларидан бири Низомиддин Чўтбоев пичоқланиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
 
Полвонни 29 ёшли шахс пичоқлаган. У укаси курашда Низомиддин полвоннинг ўғлига енгилганига ғазабланган.
 
Суд эркакни қасддан одам ўлдириш жиноятида айбли деб топди. Унга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 19 ва 17 ёшли қизлар наркотик савдосига жалб қилинган

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 4,7 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

👉 https://effect.uz/n/273

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Эркинжон Турдимов янги тақдимотлар билан танишди

Тақдимот давомида олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

👉 https://effect.uz/n/274

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 мингдан ошиқ қишлоқ ер майдонларини сел хавфидан асраб қолдик – Хуршид Сотиев

Бугун 13 октябрь куни “Табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда иштирок этаёган ФВВ ўринбосари Хуршид Сотиев фавқулодда содир бўлувчи офатларни олдини олиш мақсадида қилинган ишларга тўхтатилиб ўтди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтачида даҳшатли ЙТҲ: буви ва 2 ёшли набира ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида скутер ва Кобалт автомобили иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 57 ёшли аёл ва унинг 2 ёшли набираси ҳалок бўлди. Скутерни бошқарган эркак оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Ҳодиса 9 октябрь куни туманнинг Миркан маҳалласида содир бўлган. Маҳаллада яшовчи эркак скутерда ҳаракатланаётиб, Кобалт автомобили билан тўқнашган. Скутерда унинг турмуш ўртоғи ва набираси ҳам бўлган.

Тўқнашув оқибатида 57 ёшли С. А. ва унинг 2 ёшли набираси Х. Ҳ. ҳалок бўлган. Скутер ҳайдовчиси эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Марҳумлар ҳақида Миркан маҳалласи гуруҳида ҳам маълумот берилган. Ҳозирча Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий маълумот бермаган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкент ва Хоразмда янги тайинловлар

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари бўлган.

Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. У аввал вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасини бошқарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповга давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори талабларига риоя этилмагани ва касб этикаси бузилгани сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус йўлакларида ҳаракатланганлик учун жарима ёзадиган камералар ўрнатилмоқда

Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилувчи камералар ўрнатилмоқда.

Маълум қилинишича, камералар Фарғона йўли шоссесининг ҳар икки йўналишида, умумий узунлиги 6 километр бўлган йўл қисмига ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, соат 06:00 дан 23:00 гача оддий автомобилларнинг махсус "А" белгиси билан ажратилган автобус йўлакларида ҳаракатланиши тақиқланган.

Шунга ўхшаш камералар пойтахтнинг бошқа кўчаларида ҳам босқичма-босқич ўрнатилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3