Зайнилобиддин Низомиддинов истеъфога чиқарилмаган – Тошкент вилояти ҳокимлиги
Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум қиламизки, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни вақтда Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Ҳокимлик, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан жамоатчиликка ахборот тақдим этишда холислик ва масъулият тамойилларига амал қилишларини, турли хабарларни тарқатишдан аввал уларнинг ҳаққонийлигини текшириш ҳамда фақат расмий манбаларга таянишларини сўраган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤷♂3👎1
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқотлашди
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон томонидан Авазада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви, МДҲ саммити ва Каспий экологик форумига самарали раислик қилингани ҳамда уларни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Суҳбат давомида изчил ривожланиб, амалий мазмун билан бойиб бораётган Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигининг барқарор ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

👍66🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«CITY TOWER»: 1700 нафар фуқаронинг мурожаатидан сўнг Тошкент шаҳар биносида зиддият содир бўлди
Аввалроқ, EFFECT.UZ Тошкентдаги «CITY TOWER» қурилиш лойиҳаси ва «IQBOL ZAMIN SEVRIS» МЧЖ билан боғлиқ муаммолар юзасидан 1700 нафар фуқаронинг мурожаатлари асосида журналистик суриштирув эълон қилган эди.
Шундан сўнг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров фуқаролар билан учрашиб, муаммолар тегишли ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида «IQBOL ZAMIN SEVRIS» таъсисчиси Ш. Қурбоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, иш Бош прокуратура назоратига олингани ва унга
нисбатан халқаро қидирув эълон қилингани маълум қилинган.
Шу билан бирга, Ш. Қурбоновнинг турмуш ўртоғи Қурбоновага нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Адвокатлар ушбу қарор устидан апелляция шикояти берган.
Апелляция суди куни «CITY TOWER»дан жабрланганини билдирган фуқаролар ҳам Тошкент шаҳар судига борди. Улар айрим хонадонлар банкка гаровга қўйилгани ва ўзларининг ҳам моддий ҳамда маънавий зарар кўрганини билдириб, судья билан учрашишни сўрашган. Фуқаролар ва суд ходимлари ўртасида тушунмовчилик юзага келиб, вазият кескинлашган.
Натижа қандай бўлди?
Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича судининг Қурбоновага нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси ҳақидаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Савол шуки: 1700 нафар фуқаронинг уй-жойи, маблағлари ва ҳуқуқлари қандай таъминланади? EFFECT.UZ ушбу ишни кузатишда давом этади.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍1
Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ботир Қудратхўжаев номзодини мудофаа вазири лавозимига маъқуллади. Маълумки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вазирлар лавозимига номзодлар тайинловдан олдин Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ботир Қудратхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Шу муносабат билан Шухрат Ғайратжонович Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

👍74🔥16🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«CITY TOWER»: 1700 нафар фуқаронинг мурожаатидан сўнг Тошкент шаҳар биносида зиддият содир бўлди Аввалроқ, EFFECT.UZ Тошкентдаги «CITY TOWER» қурилиш лойиҳаси ва «IQBOL ZAMIN SEVRIS» МЧЖ билан боғлиқ муаммолар юзасидан 1700 нафар фуқаронинг мурожаатлари…
«CITY TOWER»: Тошкент шаҳар суди ҳолатга аниқлик киритди
Тошкент шаҳар суди «CITY TOWER» иши бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдириб, жиноят иши судда мазмунан кўрилмаганини маълум қилди.
Судга кўра, Тошкент шаҳар судида фақат «IQBOL ZAMIN SEVRIS» МЧЖ иши доирасида шахсга нисбатан қўлланилган қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси устидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Шунингдек, процессуал мажбурлов чораларига оид масалалар қонунга мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши, судьянинг процессуал тартибда назарда тутилмаган ҳолда манфаатдор шахслар билан мулоқот қилиши мумкин эмаслиги таъкидланган. Апелляция шикояти якунида эса эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилган.
Шу билан бирга, 1700 нафар фуқаронинг «CITY TOWER» билан боғлиқ уй-жой ва молиявий манфаатлари масаласи ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда.
EFFECT.UZ ушбу ишни кузатишда давом этади.

Таълим ва илм-фан вазирига қайси идоралар бириктирилди?
Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар рўйхати эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар рўйхати эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ҳукуматда янги лавозим: Бош вазирнинг биринчи ўринбосари таълим ва илм-фан вазири бўлди
Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими жорий этилиб, янги котибият ташкил этилди.
Бу Президентнинг 2026 йил 9 октябрдаги ПФ–217-сон фармонида белгиланган.
Янги лавозим эгаси таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазирликлар, идоралар ҳамда ҳудудий раҳбарлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Унга Таълим ва илм-фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда улар тизимидаги тегишли ташкилотлар бириктирилди.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалиши, тазйиқ ҳамда зўравонликнинг олдини олиш масалалари бўйича, Ёшлар ишлари агентлиги эса ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида ҳамкорлик қилади.
Вазирлар Маҳкамасида янги йўналиш бўйича 12 штат бирлигидан иборат котибият ҳам ташкил этилади. Унинг бешта штат бирлиги ҳукуматнинг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳисобидан, қолган еттитаси эса тегишли вазирликлар штатларини мақбуллаштириш орқали шакллантирилади.
Фармонга мувофиқ, Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими Маданият ва спорт масалалари бўлими деб қайта номланади. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасидаги бошқарув ходимлари сони 243 нафар этиб белгиланди.
Ҳукуматга икки ҳафта муддатда янги лавозимнинг функционал вазифалари ва котибият фаолиятини тартибга солувчи низомни тасдиқлаш топширилди.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бюрократияни йўқ қиламиз" — Президент Янги Тошкент ҳақида
Янги Тошкент замонавий бизнес, таълим, тиббиёт, туризм ва хизматлар соҳаларини бирлаштирган йирик иқтисодий марказга айлантирилади. Лойиҳа доирасида 50 миллиард долларлик инвестицияни амалга ошириш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент келажакда мустақил иқтисодий марказ сифатида шаклланиши зарурлигини таъкидлади.
«Янги Тошкент замонавий бизнес, таълим, тиббиёт, туризм ва хизматларни ўзига тортадиган мустақил иқтисодий марказга айланиши зарур», — деди давлат раҳбари.

👍16🔥15😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балида ёқилғи тақчиллиги: АЗСларда узун навбатлар юзага келди
Индонезиянинг Бали оролида бензин тақчиллиги кузатилмоқда. Ёқилғисиз қолишдан хавотирланган маҳаллий аҳоли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатларга турмоқда.
Маълум қилинишича, таъминотдаги кечикишлар бензин танқислигига сабаб бўлган. Энг оғир вазият сайёҳлар орасида машҳур бўлган Улувату ва Убуд ҳудудларида кузатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Индонезиянинг Бали оролида бензин тақчиллиги кузатилмоқда. Ёқилғисиз қолишдан хавотирланган маҳаллий аҳоли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатларга турмоқда.
Маълум қилинишича, таъминотдаги кечикишлар бензин танқислигига сабаб бўлган. Энг оғир вазият сайёҳлар орасида машҳур бўлган Улувату ва Убуд ҳудудларида кузатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Картошка пули» кимларга берилади? Барча ходимларга ҳам тегишлими?
Кузда кўпчилик кутадиган «картошка пули» — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бериладиган бир марталик моддий ёрдам.
У қуйидагиларга берилиши мумкин:
🔹 тегишли ҳужжатларда назарда тутилган давлат органлари ва бюджет ташкилотлари ходимларига;
🔹 жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатларида белгиланган корхона ходимларига.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кузда кўпчилик кутадиган «картошка пули» — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бериладиган бир марталик моддий ёрдам.
У қуйидагиларга берилиши мумкин:
🔹 тегишли ҳужжатларда назарда тутилган давлат органлари ва бюджет ташкилотлари ходимларига;
🔹 жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатларида белгиланган корхона ходимларига.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дятлов довони: 9 киши тоғда қандай ҳалок бўлганди?
Тасаввур қилинг, сиз дўстларингиз билан тоғдасиз. Атрофни қалин қор қоплаган. Ҳарорат нолдан паст. Ташқарида муздек шамол эсмоқда. Иссиқ кийимда, чодир ичида ухлашга тайёрланяпсиз. Бироқ тунда нимадир содир бўлади. Сиз ва ҳамроҳларингиз шунчалик қаттиқ қўрқасизки, чодирдан чиқиш учун эшикни очишга ҳам уринмайсиз. Матони ичкаридан кесасиз ва ярим яланғоч ҳолда қоронғи тоғ томон югурасиз-у қочасиз...
👉 https://effect.uz/n/271

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева: “Боланинг ташхисини ўзгартиришга ожизмиз, аммо унинг ҳар бир кунини ўзгартириш ўз қўлимизда”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мақсадимиз - оилаларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ёрдамни уйда ёки хосписда олиш имкониятини яратиш.
Мен учун ушбу лойиҳа нафақат тиббий ёрдам кўрсатиш, балки тузалмас хасталикка чалинган болаларга бўлган муносабатимизни ўзгартириш билан ҳам боғлиқ. Хасталик боланинг имкониятларини чеклаши мумкин, аммо унинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун қилаётган саъй-ҳаракатларимизни чекламаслиги керак. Болалар хосписининг ташкил этилиши билан бирга бундай болаларга бўлган муносабатимиз ҳам ўзгаришини жуда хоҳлайман.
Биз, энг аввало, ташхисни эмас, боланинг ўзини - унинг хоҳиш-истаклари, орзулари, қизиқишлари ва жамиятимизнинг ажралмас қисми бўлиш ҳуқуқини кўра билишимиз лозим.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банклар картадаги пулни тўлиқ ечиб ололмайди: 680 минг сўм мижозда қолиши шарт
Ўзбекистонда кредит қарздорлигини ундириш тартибига янги талаб киритилди. Энди банклар айрим ҳолларда мижознинг розилигисиз банк картасидан қарзни ечиб олганда, ҳисобварақларда белгиланган миқдорда маблағ қолдириши шарт.
Марказий банк белгилаган қоидага кўра, мижознинг банк карталаридан кредит ёки кафиллик мажбуриятлари бўйича унинг топшириғисиз пул ечилганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярми — 680 минг сўм сақланиши керак.

Тошкентда автобус йўлагига кирган ҳайдовчилар камерага тушади
Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг 6 километрида автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларига назорат камералари ўрнатилди.
Соат 06:00 дан 23:00 гача махсус рухсатсиз ушбу йўлакларда ҳаракатланиш тақиқланган.
Ҳайдовчилардан йўл белгиларига амал қилиш сўралди. Автобус йўлагини банд қилиш 50 нафардан ортиқ йўловчининг вақтига таъсир қилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг 6 километрида автобуслар учун ажратилган «А» йўлакларига назорат камералари ўрнатилди.
Соат 06:00 дан 23:00 гача махсус рухсатсиз ушбу йўлакларда ҳаракатланиш тақиқланган.
Ҳайдовчилардан йўл белгиларига амал қилиш сўралди. Автобус йўлагини банд қилиш 50 нафардан ортиқ йўловчининг вақтига таъсир қилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устюртда яна бир янги қудуқдан катта босимда газ олинди
Мўйноқ туманидаги "Ғарбий Қуйи Сургил" конининг 19-сонли қудуғида синовлар давомида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг кунлик дебити 400–500 минг куб метрни ташкил этди.
"Ўзбекнефтгаз"га қарашли кондаги бурғилаш ишлари мураккаб геологик шароитларда якунланган. "Ўзбекгеофизика" ўтказган синовларда газ оқими 4 588–4 708 метр чуқурликдаги қатламлардан юқори босим остида олинган.
Ҳозир қудуқни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда: технологик ускуналар ўрнатилиб, газ узатиш қувурлари ва тармоқлари қурилмоқда. Якуний гидродинамик тадқиқотлар ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон — робототехника бўйича жаҳон чемпиони!
Жанубий Кореяда ўтказилган FIRST Global Challenge 2026 халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медаль билан мутлақ чемпион бўлди.
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар биринчи ўрин билан бир қаторда, 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини ҳам янгилади.
Дунёнинг 200 га яқин давлати орасида — Ўзбекистон биринчи бўлди.

👍6
Нафс қулига айланганларнинг панжара ортидаги аччиқ қисмати
Коррупция ва жиноятчилик сўзда эмас, амалда жазоланади. Бунинг ҳаётий исботини панжара ортидаги қисматлар, бой берилган эркинлик ва оиласидан айри тушган инсонлар мисолида кўриш мумкин.
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг масъул ходимлари учун Тошкент вилоятидаги 48-сон манзил-колонияга профилактик ташриф ташкил этилди. Ушбу тадбир шунчаки расмий учрашув эмас, балки ҳар бир давлат хизматчисига чуқур сабоқ берувчи очиқ мулоқотга айланди.
Панжара ортидаги ҳақиқат: Муассаса шароитлари ва тартибот
Ташриф давомида колония бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, майор В.М. Содиқов меҳмонларни жазони ижро этиш муассасасидаги шароитлар, сақлаш камералари ва инфратузилма билан яқиндан таништирди. Қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги амалда қандай акс этиши ушбу муҳитда яққол намоён бўлди.
Маҳкумлар билан очиқ ва самимий суҳбат
Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва есда қоларли қисми маҳкумлар билан ўтказилган бевосита мулоқот бўлди. Ўйламай босилган биргина хато қадам, бир лаҳзалик нафс илинжида қабул қилинган нотўғри қарор бүгүн инсонларни ўз эркинлигидан маҳрум етган.
Панжара ортида кун санаб, бой берилган имкониятлардан надомат чекаётган кимсаларнинг аччиқ қисмати ва чиқарган хулосалари ҳеч кимни беэътибор қолдирмади.
Ҳалоллик — давлат хизматчисининг бош мезонидир
Давлат хизматида фаолият юритаётган ҳар бир ходим учун ҳалоллик — бу шунчаки қоида эмас, халқнинг ишончи ва юксак масъулият кўзгусидир.
Ҳар қандай мураккаб вазиятда фақат қонун ва виждонга таяниш, ҳар қандай коррупциявий таклифга қатъий ва муросасиз "Йўқ!" дея олиш ҳар бир фидойи ходимнинг бурчидир.
Хулоса ўрнида: Кечиккан пушаймонлик эркинликни қайтармайди!

"Ота-она бағри, оила тинчлиги, эркинлик ва ҳалол луқма — инсон учун энг юксак бойликдир. Бир лаҳзалик нафс, пора, мансабни суиистеъмол қилиш ёки қонунни четлаб ўтишга уриниш нафақат мансабдорнинг фаолиятига, балки унинг бутун оиласи, обрўси ҳамда келажагига барҳам беради."

🔥2👍1