Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида Амир Темур ва Темурийлар сулоласининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни, бу меросни Европада ўрганиш ҳолати ва келажакдаги илмий ҳамкорлик истиқболларига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказилди.
👉 Батафсил бу ерда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2
12 октябрь: Ўзбекистонда ёмғир ва салқин об-ҳаво кутилмоқда
12 октябрь куни Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Тоғли жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
🌦 Тошкент шаҳрида 13–15 даража, кундузи 19–21 даража бўлади.
🌤 Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи 21–26 даража илиқ бўлади.
🌦 Бухоро ва Навоийда айрим жойларда ёмғир ёғади. Кундузи 18–23 даража бўлади.
☀️ Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда кундузи 18–23 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса 23–28 даража илиқ кузатилади.
🌤 Фарғона водийсида кундузи 18–23 даража бўлади.
🌧 Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучайиши мумкин. Кундузи 7–12 даража бўлади.

Мирзиёев Янги Тошкентда йирик лойиҳаларга старт беради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Янги Тошкентга ташриф буюриб, инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашади.
Ташриф давомида давлат раҳбари бир қатор объектларни ишга тушириш ҳамда янги қурилиш лойиҳаларига старт бериш маросимларида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Янги Тошкентга ташриф буюриб, инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашади.
Ташриф давомида давлат раҳбари бир қатор объектларни ишга тушириш ҳамда янги қурилиш лойиҳаларига старт бериш маросимларида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥12👎2
Янги Тошкентга $200 миллиардлик инвестиция жалб қилиш имконияти бор
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашиб, шаҳар қурилишини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозиргача Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилиши билан ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини 200 миллиард долларгача етказиш мумкин.
Давлат раҳбари хусусий секторни жалб қилиш суръатлари пастлигини таъкидлаб, ер ажратиш, рухсатномалар олиш ва тўловлар билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини қайд этди. Инвесторлар учун қулай шароит яратиш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.
Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, 55 минг ўринли стадион қурилмоқда. Давлат идораларини ҳам босқичма-босқич Янги Тошкентга кўчириш белгиланган.

👍19🔥11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятлар Янги Тошкентда ўз ҳудудини барпо этади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоятга Янги Тошкентдан 100 гектар ер ажратилишини маълум қилди.
Ҳокимлар ушбу майдонда барпо этиладиган ҳудуднинг лойиҳаси ва архитектурасини давлат раҳбарига тақдим этиб, тасдиқ олганидан кейин қурилишни бошлайди. Шунингдек, вилоят ҳокимлари ҳар ой беш кун Янги Тошкентда ишлайди.
«50 йил, 100 йилдан кейин одамлар “отасига раҳмат, ўша команда шундай замин яратиб кетган экан”, деган фикрда бўлиши керак», — деди Президент.

👍20🔥12👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент қурилишида ҳар ой очиқ мулоқот йўлга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда қурилиш ва шаҳарсозлик масалаларини муҳокама қилиш учун ҳар ой очиқ мулоқот ўтказилишини маълум қилди.
Давлат раҳбари лойиҳалаштириш ва архитектура соҳаларида ҳали кўп изланишлар олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бугунги қурилишлар келажак авлодлар томонидан ҳам муносиб баҳоланиши керак.

👍18🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда 2 минг гектар яшил ҳудуд барпо этилади
Янги Тошкентнинг биринчи босқичида 50 миллиард долларлик замонавий технологик лойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, шаҳарда 2 минг гектар яшил майдон ва 500 гектар истироҳат боғлари ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, Янги Тошкент бу борада намуна бўлиши кераклигини қайд этди.

👍18🔥11👎1
Самарқанддаги “Ширин” массиви қурилиши танқид қилинди
Президент Самарқанд шаҳридаги “Ширин” массиви қурилишига Янги Тошкент билан бир кунда старт берилганини эслатди. Бироқ бу ерда ишлар суст бораётгани танқид қилинди: тадбиркорларга атиги 19 гектар ажратилган, қолган майдонлар бўш турибди.
Массивни шаҳар маркази билан боғлайдиган кўприк 1 сентябргача ишга туширилиши керак эди. Вилоят ҳокимлиги ва бошқармалар биноларини кўчириш ҳали ҳам бошланмаган. Давлат идораларининг ўзи фаоллик кўрсатмаётгани тадбиркорларнинг сармоя киритиш қарорларига таъсир қилаётгани айтилди.
Шу боис, Янги Тошкент учун эълон қилинган имтиёз ва имкониятлар “Ширин” массивига ҳам татбиқ этилади. Бу ерда ҳам инвесторларга аниқ лойиҳалар ва ишлаш учун қулай шартлар таклиф қилиниши лозим.

👍21🔥10👎1
Янги Тошкент лойиҳаларига чет эллик сармоядорлар қизиқиши катта
Янги Тошкент лойиҳаларига хорижлик сармоядорлар қизиқиши ҳам юқори. Улар учун дастлабки 50 та лот белгиланди. Уларнинг жойлашуви, лойиҳа имкониятлари, иқтисодий ҳисоб-китоблари ва янги енгилликларни ўз ичига олган аниқ таклифлар пакети элчиларга етказилади.
Хориждаги дипломатик ваколатхоналарга чет элдаги сармоядорларни Янги Тошкентдаги имкониятлар билан кенгроқ таништириш топширилди. Вазирларга хорижлик ҳамкорлар ва йирик компаниялар билан ҳар бир учрашувда Янги Тошкент имкониятларини тақдимот қилиб, уларни қўшма лойиҳаларга таклиф қилиш вазифаси қўйилди.
Президент эълон қилинган имкониятлар қоғозда қолмаслиги, улар ер участкалари, иқтисодий ҳисоб-китоблар ва амалга ошириш муддатлари кўрсатилган тайёр таклиф сифатида сармоядорга етиб бориши зарурлигини таъкидлади.

👍45🔥8👎1
Ар-Риёддаги аеропортга қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланган
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Омонулла Файзиев хабар берди.
👉 https://effect.uz/n/266
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Омонулла Файзиев хабар берди.
👉 https://effect.uz/n/266
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 20 млн турист жалб қилишни мақсад қилган
Президент Тошкентнинг очиқлиги, хавфсизлиги ва яратилган шароитларни бутун дунё кўраётганини таъкидлади.
“Бу бошланиши. Бу ерда FIFA талабларига тўлиқ жавоб берадиган 55 минг ўринли стадион қуриляпти. Бу стадион келаси йили 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг асосий ареналаридан бири бўлади.
Келган меҳмонлар учун меҳмонхона керак, кафе керак, ресторан керак. Энг катта нарса — кўнгилочар масканлар зарур”, - деди давлат раҳбари.

😢29👎20👍19🔥15
Ўзбекистонда ички авиачипталар 20 фоизгача арзонлашди
Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун чипта нархлари 16 октябрдан бошлаб ўртача 20 фоизгача пасайтирилади.
Рақобат қўмитаси ва «Uzbekistan Airways» ҳамкорлигида ташиш харажатларини мақбуллаштириш имкониятлари ўрганилиб, тарифлар қайта кўриб чиқилди.
Янгилик ички туризмни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида қатновларни қулайлаштириш ва аҳоли учун авиасайёҳатларни ҳамёнбоп қилишга қаратилган.

😢14👎9👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент элчиларга ҳар ой камида битта инвестор олиб келиш вазифасини қўйди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларига ҳар ой камида биттадан инвестор жалб қилиш вазифасини топширди.
Давлат раҳбари янги инвестициялар ва сармоя олиб келаётган тадбиркорларга алоҳида муносабатда бўлинишини таъкидлади.
«Ҳар бир элчи бир ойда битта инвестор олиб келмагунча кабинетда ўтирмайди», — деди Президент.
Шунингдек, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш, уларнинг даромадларини ошириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

👍20🔥11👎1