EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.5K videos
36 files
72.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ИИВ матбуот анжумани: 9 ойлик натижалар ва муҳим мурожаатлар сарҳисоби

Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган матбуот анжуманида соҳадаги эришилган натижалар, кибержиноятларга қарши кураш ҳамда ОАВ томонидан кўтарилган долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар камайиб, 4 380 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган ва вазирликка келиб тушган 321 мингдан ортиқ мурожаатнинг 87 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг 50 фоизи сохта "APK" файллари орқали киберҳужум қурбони бўлаётгани айтилиб, кибермаданиятни ошириш бўйича ҳамкорликка чақирилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида Амир Темур ва Темурийлар сулоласининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни, бу меросни Европада ўрганиш ҳолати ва келажакдаги илмий ҳамкорлик истиқболларига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказилди.

👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
12 октябрь: Ўзбекистонда ёмғир ва салқин об-ҳаво кутилмоқда

12 октябрь куни Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Тоғли жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

🌦 Тошкент шаҳрида 13–15 даража, кундузи 19–21 даража бўлади.

🌤 Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи 21–26 даража илиқ бўлади.

🌦 Бухоро ва Навоийда айрим жойларда ёмғир ёғади. Кундузи 18–23 даража бўлади.

☀️ Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда кундузи 18–23 даража, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса 23–28 даража илиқ кузатилади.

🌤 Фарғона водийсида кундузи 18–23 даража бўлади.

🌧 Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучайиши мумкин. Кундузи 7–12 даража бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёев Янги Тошкентда йирик лойиҳаларга старт беради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Янги Тошкентга ташриф буюриб, инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашади.

Ташриф давомида давлат раҳбари бир қатор объектларни ишга тушириш ҳамда янги қурилиш лойиҳаларига старт бериш маросимларида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥12👎2
Янги Тошкентга $200 миллиардлик инвестиция жалб қилиш имконияти бор

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашиб, шаҳар қурилишини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозиргача Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилиши билан ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини 200 миллиард долларгача етказиш мумкин.

Давлат раҳбари хусусий секторни жалб қилиш суръатлари пастлигини таъкидлаб, ер ажратиш, рухсатномалар олиш ва тўловлар билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини қайд этди. Инвесторлар учун қулай шароит яратиш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, 55 минг ўринли стадион қурилмоқда. Давлат идораларини ҳам босқичма-босқич Янги Тошкентга кўчириш белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятлар Янги Тошкентда ўз ҳудудини барпо этади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоятга Янги Тошкентдан 100 гектар ер ажратилишини маълум қилди.

Ҳокимлар ушбу майдонда барпо этиладиган ҳудуднинг лойиҳаси ва архитектурасини давлат раҳбарига тақдим этиб, тасдиқ олганидан кейин қурилишни бошлайди. Шунингдек, вилоят ҳокимлари ҳар ой беш кун Янги Тошкентда ишлайди.

«50 йил, 100 йилдан кейин одамлар “отасига раҳмат, ўша команда шундай замин яратиб кетган экан”, деган фикрда бўлиши керак», — деди Президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥12👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент қурилишида ҳар ой очиқ мулоқот йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда қурилиш ва шаҳарсозлик масалаларини муҳокама қилиш учун ҳар ой очиқ мулоқот ўтказилишини маълум қилди.

Давлат раҳбари лойиҳалаштириш ва архитектура соҳаларида ҳали кўп изланишлар олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бугунги қурилишлар келажак авлодлар томонидан ҳам муносиб баҳоланиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда 2 минг гектар яшил ҳудуд барпо этилади

Янги Тошкентнинг биринчи босқичида 50 миллиард долларлик замонавий технологик лойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, шаҳарда 2 минг гектар яшил майдон ва 500 гектар истироҳат боғлари ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, Янги Тошкент бу борада намуна бўлиши кераклигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥11👎1
Самарқанддаги “Ширин” массиви қурилиши танқид қилинди

Президент Самарқанд шаҳридаги “Ширин” массиви қурилишига Янги Тошкент билан бир кунда старт берилганини эслатди. Бироқ бу ерда ишлар суст бораётгани танқид қилинди: тадбиркорларга атиги 19 гектар ажратилган, қолган майдонлар бўш турибди.

Массивни шаҳар маркази билан боғлайдиган кўприк 1 сентябргача ишга туширилиши керак эди. Вилоят ҳокимлиги ва бошқармалар биноларини кўчириш ҳали ҳам бошланмаган. Давлат идораларининг ўзи фаоллик кўрсатмаётгани тадбиркорларнинг сармоя киритиш қарорларига таъсир қилаётгани айтилди.

Шу боис, Янги Тошкент учун эълон қилинган имтиёз ва имкониятлар “Ширин” массивига ҳам татбиқ этилади. Бу ерда ҳам инвесторларга аниқ лойиҳалар ва ишлаш учун қулай шартлар таклиф қилиниши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥10👎1