EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Буюк Британия Қирғизистоннинг учта компаниясига санкция жорий этди

Британия томони ушбу компаниялар фаолияти Россия расмийларига наф келтириши ёки уларни қўллаб-қувватлаши мумкин, деб ҳисоблайди.


👉 https://effect.uz/n/263

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Украина ҳужуми оқибатида «Яндекс» дата-маркази фаолияти тўхтади

Россиянинг Владимир шаҳридаги «Яндекс» дата-маркази инфратузилмасига зарба берилди. Компания маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида объект фаолияти бутунлай тўхтаган.

Бу сўнгги кунларда «Яндекс» объектларига қилинган учинчи ҳужум ҳисобланади. Ҳодисалардан сўнг Россия ва МДҲ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам компаниянинг айрим хизматларидан фойдаланишда узилишлар кузатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда икки кун давомида кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилади

Тошкент шаҳрида бугун ва эртага ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда. Кучли ёмғир, момақалдироқ ва тезлиги 10–12 м/с гача етадиган шамол кузатилиши мумкин.

Айрим ҳудудларда чанг бўрони ҳам юзага келиши эҳтимоли бор.

Фуқаролардан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ИИВ матбуот анжумани: 9 ойлик натижалар ва муҳим мурожаатлар сарҳисоби

Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган матбуот анжуманида соҳадаги эришилган натижалар, кибержиноятларга қарши кураш ҳамда ОАВ томонидан кўтарилган долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар камайиб, 4 380 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган ва вазирликка келиб тушган 321 мингдан ортиқ мурожаатнинг 87 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг 50 фоизи сохта "APK" файллари орқали киберҳужум қурбони бўлаётгани айтилиб, кибермаданиятни ошириш бўйича ҳамкорликка чақирилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида Амир Темур ва Темурийлар сулоласининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни, бу меросни Европада ўрганиш ҳолати ва келажакдаги илмий ҳамкорлик истиқболларига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказилди.

👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2