EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кадастр тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳри ва бир қатор вилоят бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Тайинловларга кўра:

* Сарвар Қодиров — Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи;

* Яшин Исмоилов — Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

* Бекзод Қурбонов — Давлат кадастрлари палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи;

* Қувончбек Ниёзов — Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи;

* Равшанбек Раҳимов — Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, Тўрабек Абдримов Кадастр агентлиги ҳузуридаги тегишли малака ошириш маркази ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи — директор ўринбосари лавозимини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Экология бош бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятлари Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Тайинловларга кўра:

* Лазизбек Ҳасанов — Андижон вилояти;

* Анваржон Ашуров — Наманган вилояти;

* Абдуғани Мирзараҳимов — Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари бошлиғи лавозимини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Тошкентда 5 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкентда BRT йўлаги қурилиши сабабли № 2, 26, 37, 68 ва 93-автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди.

Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари чорраҳасида чапга бурилиш чеклангани боис, автобуслар марказдан Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали ҳаракатланади.

Тирбандликлар сабабли автобуслар оралиғидаги вақт узайиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада 8 қаватли бино фасадининг 20 квадрат метрга яқин қисми кўчиб тушди

Фарғона шаҳрида кучли шамол ва ёмғир оқибатида кўп қаватли уй фасадининг қопламаси кўчиб тушди. Ҳодиса оқибатида бино конструкцияларига зарар етмаган.

Ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, воқеа Фарғона шаҳридаги Қашқар кўчаси, 101-уйда содир бўлган. 2023 йилда фойдаланишга топширилган 8 қаватли бино фасадининг қарийб 20 квадрат метрлик алюкопон қопламаси кўчиб тушган.

Инспекция масъуллари қурилиш корхонаси вакилларига тегишли кўрсатмалар берган. Кўчиб тушган қоплама қисқа вақт ичида бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Қўшработдаги боғча қурилишидаги нуқсонлар бартараф этилмоқда

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги янги мактабгача таълим ташкилоти биноси сифати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида объектда ҳақиқатан ҳам айрим камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар нуқсонларни жойида кўздан кечириб, уларни бартараф этиш ишларини бошлади.

Маълум қилинишича, мазкур боғча қурилиши 2025 йилда Самарқанд вилояти ҳудудий инспекциясида рўйхатга олинган. Лойиҳа буюртмачиси — Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси давлат муассасасининг Самарқанд вилояти бўлими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кейинги МДҲ саммити Ўзбекистонда ўтказилади

Авazада бўлиб ўтган саммитлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ишонч ва умумий тараққиёт маконига айлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслари билан аҳамиятли бўлди.

МДҲнинг навбатдаги саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥15👎2
Амударё қуриб бормоқдами? Расмий маълумот эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

2026 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, Термиз гидропостида сув сатҳи 239 сантиметрни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 сантиметр юқори. Керки гидропостида эса сув сарфи секундига 499 куб метр бўлиб, ўтган йилга нисбатан 63 куб метрга камайган.

Вазирлик маълумотларига кўра, бу даврда дарёларда сув сатҳи ва сарфининг пасайиши мавсумий жараён ҳисобланади. Вегетация мавсуми якунлангани сабабли сув омборларида келгуси мавсум учун захира тўпланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари: ишлаб чиқаришдан далагача

«Ўзагролизинг» АЖ томонидан Фарғона вилоятида ташкил этилган пресс-тур давомида иштирокчилар қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларнинг қўлланилиши билан яқиндан танишди.

Дастлаб, «Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd» корхонасида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди. Кейинги манзил — «Мезон» фермер хўжалиги бўлиб, у ерда замонавий техникаларнинг дала шароитидаги амалий самараси намойиш этилди.

Пресс-турдан кўзланган асосий мақсад — техника ишлаб чиқаришдан тортиб, унинг қишлоқ хўжалигидаги амалий қўлланилишигача бўлган жараённи кўрсатиш.

Зеро, замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигида иш унумдорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram